ШАРТГА БОҒЛАБ ТАЛОҚ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#талоқ
❓569-CАВОЛ: Шартга боғлаб талоқ қилса ва шу шарт вужудга келса, талоқ тушадими? Агар ниятида бўлмаса ҳамми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эр бирор шартга боғлаб талоқ қилса ва ўша шарт юзага чиқса, талоқ тушади. Масалан: "Мана шу ҳовлига кирсанг, талоқсан", деса, хотин шу ҳовлига кириши билан талоқ тушади. Талоқ лафзини очиқ ойдин айтиб тургани учун нияти эътиборга олинмайди. Эркак бу гапини қайтариб ҳам ололмайди.
Шуни эслатамизки, талоқ масаласи эр-хотин гувоҳлигида юзма-юз суҳбатда ҳал қилинади. Ўрталарида талоқ масаласи юзага чиққан эр-хотинлар масжид имомига мурожаат қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
АЁЛИМНИ ТАЛОҚ ҚИЛСАММИКИН?
#талоқ
❓698-CАВОЛ: Узоқ йиллардан буён аёлим иккимиз фарзанд кутамиз. Aммо ҳалигача натижа йўқ. Дуоларда бардавоммиз, ибодатимизни ҳам тўхтатмадик. Лекин… ота-онам ажримни талаб қилишяпти. Мен эса талоқ сабаб осмон ларзага келишини ўйлаб қўрқяпман. Бу вазиятда динимиз менга қандай йўл кўрсатади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарзанд неъматлар ичида энг суюклисидир. Бу неъматни Аллоҳ хоҳлаган бандасига беради. Қуръони каримда шундай дейилган: “Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратади. Ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этади, Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этади. Ё уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилади, Ўзи хоҳлаган кишини туғмас (бепушт) қилиб қўяди. Албатта У Билувчи ва Қодир Зотдир” (Шўро сураси, 49-50-оятлар).
Шундай экан, нима бўлган тақдирда ҳам, мўмин банда Аллоҳнинг иродасига итоат этади. Шу билан бирга, Аллоҳга дуо қилиб солиҳ фарзанд сўрайди. Яна керакли муолажалар олиб, сабабларни ҳам юзага келтиради. Аллоҳ фарзанд берса шукр, бермаса сабр қилади. Шундай вазиятда инсон сабрсизлик қилса, гуноҳкор бўлади. Агар сабрли бўлиб, Аллоҳ таолонинг имтиҳонига бардош кўрсатса, гуноҳлари кечирилиб, савобга эришади, даргоҳи илоҳийда мартабаси ошиб, Аллоҳ таоло хушхабар берганидек, ажру савобга эга бўлади: "…Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир" (Бақара сураси, 249-оят).
Талоқ айтса, Арш ларзага келиши ҳақидаги ривоятларнинг ҳаммаси тўқима экани муҳаддис уламолар томонидан таъкидланган. Зеро, шариатда талоқ ўз ўрнида ечим сифатида шариатга жорий этилган. Лекин Сиз аёлингиз билан ажрашишга шошилманг. Чунки фарзанд бериш Аллоҳнинг қўлида. Эр-хотин кўп йил бирга яшаб, фарзанд кўрмаганлиги талоқ беришга асос бўлмайди. Балки сабр қилиб, Аллоҳ таолодан умид қилинг. Керакли муолажалар олиб, сабабларни ҳам юзага келтиринг. ИншаАллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

ҚИЗИНГИЗ БИЛАН ЯШАМАЙМАН ДЕДИ
#талоқ
❓749-CАВОЛ: Қизимнинг эри мени уйига чақириб мен қизингиз билан яшамайман, бола ҳам нима бўлса бўлар, олиб чиқиб кетинг, деди. Мен хўп, деб олиб чиқиб кетдим. Бироз вақт ўтиб ўзи уйланди. Энди қизим ёки мен талоқ сўрасак бўладими. Қизимнинг яшаш нияти йуқ. Маҳрини бермаган. Ажрим бўлса қизим оила мулкидан бирор нарса талаб қилса, шариатимизга туғри келадими? Қонун буйича эр ва хотин оила мулкига тенг ҳақдор экан. Шариатимизда эр хотинни улуши қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатларда талоқ тушиши ёки тушмаслиги эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Эр ажралишни (талоқни) ният қилиб: “Мен қизингиз билан яшамайман”, деган бўлса, эр-хотинлар ўртасига талоқ тушади. Агар ажралиш ниятида айтмаган бўлса, талоқ тушмайди, қизингиз бошқага турмушга чиқишидан аввал биринчи эридан талоқ олиб, иддасини тугатиши керак. Сиз ёки қизингиз талоқ сўраши мумкин.
Маҳр бериш эрнинг зиммасидаги вожиб амалдир. Уни адо қилмагунча ёхуд хотини кечмагунча эрнинг зиммасидан маҳр соқит бўлмайди.
Эр хотин ажралса хотин ўзининг мулки ҳисобланган барча нарсаларни уйига қайтариб олиб кетишга ҳақли бўлади. Эрнинг мулки эрнинг ўзида қолади. Агар баъзи буюмлар кимнинг мулки экани ҳужжат ва далил билан исботланмаса, бундай ҳолатларда аёлларга хос буюмлар хотинга ва эркакларга хос буюмлар эрга тегишли бўлади. Эркак ва аёлларга ҳам бирдек ишлатиладиган буюмлар эса ўзаро ўртада тақсимланади.
Шаръиат қоидаларига кўра эр хотин ажралсалар хотинга эрнинг ярим мулки олиб берилмайди. Балки, юқорида айтилганидек, эр-хотиндан ҳар бирлари ўзларининг мулкига эгалик қилади.
Шу билан бир қаторда талоқ қилинган хотиннинг нафақасини унинг иддаси чиққунга қадар эри таъминлайди. Фарзандлар ким билан қолишидан қатъий назар балоғатга етгунларича (қизлар турмушга чиққунча) уларнинг нафақаси фақат отанинг зиммасида бўлади. Уларни қаровсиз ташлаб қўйилса, гуноҳи отанинг зиммасида бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРКАК ЎЗ ҚИЗИНИ ҚУЧОҚЛАБ ЎПСА ХОТИНИ ТАЛОҚ БЎЛАДИМИ?
#талоқ
❓804-САВОЛ: Агар ота ўз қизини қучоқлаб ўпса ва иссиқлик сезса хотини унга талоқ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак ўз қизини шаҳват билан ўпса, қучоқласа, ушласа ёки фаржини ичига қараса хотини унга абадий ҳаром бўлиб қолади.
Бунда қуйидаги шартлар топилиши керак:
1. Эркак шу ишни қилганига бир марта бўлса ҳам ўзи иқрор бўлиши ёки икки эркак (ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлиши керак);
2. Қиз 9 ёш ёки ундан катта бўлиши керак;
3. Юқорида айтилган ишларни қилганда, жинсий аъзоси қўзғалиши ёки қўзғалган бўлса, зиёда бўлиши (қари бўлса, кўнглида жинсий алоқага майл пайдо бўлиши) керак;
4. Айни қизини ушлаган ёки ўпган пайтда шаҳват топилиши керак. Лекин қизни лабидан ўпиш, кўкрагидан ушлаш ва фаржини ушлашда шаҳват бўлган ё бўлмагани эътиборга олинмайди;
5. Қизни ушлаган ёки ўпган пайтда маний тўкилмаган бўлиши керак;
6. Қизини кийимсиз ёки тана ҳароратини билдириб турадиган юпқа кийимда бўлиши.
Юқоридаги шартлар топилса бундай эр-хотинларни ўртасига талоқсиз ҳам ажрим тушади. Шундан кейин бундай эр-хотинларни қайта никоҳлаб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТУШДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ ЎТАДИМИ?
#талоқ
❓878-CАВОЛ: Мен тушимда аёлимга талоқсан дебман. Астағфируллоҳ. Шу талоқ сифатида ўтадими? Нима қилишни билмай қолдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушда айтилган талоқ тушмайди.
Бу ҳақда Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
(و) لا طلاق (النائم) لعدم الاختيار
"Ухлаган кишининг талоқи ҳам тушмайди. Чунки (ухлаганда) ихтиёри ўзида бўлмайди" ("Ал-Лубоб" китоби).
Муҳаққиқ аллома Мулла Алий Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Имом Хоҳарзода: "Уйқудаги киши тушида хотинини талоқ қилса ва ўйғонганда хотинига: "Тушимда сени талоқ қилибман", деса талоқ тушмайди", дейдилар" ("Фатҳи бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

РАЖЪИЙ ТАЛОҚ ҲАҚИДА
#талоқ
❓981-CАВОЛ: Ўғлим ичиб келиб келиним билан айтишиб қолди. Шунда жаҳл устида “Бир талоқсан”, деди. Сўнг бу ишидан жуда афсус қилди, пушаймон бўлди. Кўпни кўрган, ҳаёт тажрибасига эга ёши улуғ қариндошларимиздан “Қайта никоҳ ўқитса бўладими? Тартиби қандай”, деб маслаҳат сўрадик. Ҳажга бориб келган, динни яхши тушунадиган қариндошимиз “Бир талоқ айтган бўлса, иддаси тугамай ярашса, қайта никоҳ ўқитиши шарт эмас”, деди. Шу гап тўғрими? Агар қайта никоҳ ўқитиш керак бўлса, тартибини тушунтирсангиз. Бизга бу борада қандай маслаҳат берасиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ масалалари эр-хотин биргаликда бирор имом-домла ҳузурида, жонли мажлисда ҳал этилади. Чунки одатда эр-хотиннинг гапи ҳар-хил чиқиб қолади.
Агар ўғлингиз оиласидаги ҳолат сиз айтган тарзда бўлса, “Бир талоқсан”, дейиш билан ражъий талоқ тушган бўлади. Бу ҳолатда идда чиқмай туриб, эр хотинига никоҳ ўқитмай қайтиб олиши мумкин. Қайтиб олиши эр хотинига “Сенга қайтдим” ёки “Сени қайтиб олдим” деган гапи билан бўлади. Худди шундай эр-хотиннинг жинсий алоқаси ёки унга олиб борувчи ишлар билан ҳам қайтиш (ражъат) юзага чиқади.
Лекин шуни билиш керакки, сўз билан ё амал билан қайтиш (ражъат) жоиз дегани, талоқ тушмаган дегани эмас. Балки эркакнинг талоқ борасида учта имконияти бўлади ва шу имкониятлардан бири кетган бўлади. Боин талоқ қилинганда эса, хотинига қайтмоқчи бўлган киши албатта, никоҳ ўқитиб қайтади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ЭР “ЎРТАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ”, ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#талоқ
❓1038-CАВОЛ: Эр аёлига: "Ўртамизда никоҳ йўқ", деган бўлса, буни ҳукми қандай бўлади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига: "Ўртамизда никоҳ йўқ” деса, эр-хотин ўртасига талоқ тушиш ёки тушмаслиги эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Яъни агар эр ушбу гапни талоқ қилиш мақсадида айтган бўлса, талоқ тушади. Агар талоқ қилиш ниятида айтмаган бўлса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда фатво китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ قَالَ لَهَا لَا نِكَاحَ بَيْنِي وَبَيْنَك أَوْ قَالَ لَمْ يَبْقَ بَيْنِي وَبَيْنَك نِكَاحٌ يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى
“Эр аёлига: “Мен билан сенинг орамизда никоҳ йўқ”, деса ёки: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади”, деса ва бундан талоқни ният қилса, талоқ тушади” (“Фатавои ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ
Муҳокама давраси
"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР" (1-қисм)
Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ
Муҳокама давраси
"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР" (2-қисм)

БИЗ НИКОҲ ЎҚИТИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#никоҳ #талоқ
❓1091-CАВОЛ: 1 йил олдин эрим билан урушиб қолдик ва у менга талоқсан, деб айтди. Ўшанда 1 ёшли фарзандим бор эди. Кейинчалик ярашиб, никоҳ ўқитмасдан яшаб кетдик. Яқинда 2 фарзандимиз дунёга келади. Биз никоҳ ўқитишимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ икки хил бўлади: ражъий ва боин.
Ражъий талоқ - очиқ-ойдин талоқ сўзини айтиш орқали тушган талоқдир. Бу талоқ тушганда идда тугамасидан аввал эр хотиннинг розилигисиз қайта никоҳ ўқитмасдан ярашиб олиши (никоҳига қайтариши) мумкин. Идда тугаса, ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланади ва фақат тўғри никоҳ (гувоҳлар ва маҳр) билан қайтариб олиш жоиз бўлади.
Боин талоқ эса талоқ қилишни қасд қилиб, жавобингни бердим, ота-онангникига кет, сен билан яшамайман ва бошинг очиқ каби сўзлар ва бошқа талоққа очиқ-ойдин далолат қилмайдиган гаплар айтилганда тушади. Бундай талоқ боин талоқ бўлиб, фақат янги никоҳ (гувоҳлар ва маҳр) билан хотинини қайтиб олиши мумкин. Талоқдан кейин қайта никоҳлаб олиш талоқлар сони учтага етмаган бўлса, жоиз. Лекин талоқлар сони биттадан учтага етса ёки битта лафзда уч талоқ айтса, хотинини никоҳ билан ҳам қайтариб ола олмайди. Чунки талоқлар сони учтада ниҳоясига етади.
Саволдаги талоқ биринчи туридан бўлгани учун эр-хотин ярашган вақтида идда (3 ҳайз кўриб тугаши) ўтиб кетмаган бўлса, никоҳлари тўғри. Агар идда ўтгандан кейин ярашган бўлсалар, у ҳолда тезлик билан тавба қилиб, ўртадаги никоҳни янгилаш шарт.
Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Audio
#Аудио
#талоқ #Арш
Талоқ сўзи билан Арш ларзага келадими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
#талоқ #Арш
Талоқ сўзи билан Арш ларзага келадими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar"ОРАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ, ОРАМИЗДА ҲЕЧ НАРСА ҚОЛМАГАН" КАБИ СЎЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#никоҳ #талоқ
❓1246-CАВОЛ: Аёлим билан жанжаллашиб қолдим. Кейин жаҳл устида: "Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган", деб юбордим. Бу ҳолатда никоҳимиз бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша жанжалда талоққа оид ҳеч қандай гап айтмай, фақат: “Орамизда никоҳ йўқ” деган бўлсангиз, ниятингизга қаралади. Агар бу гапни ажрашиш ниятида айтган бўлсангиз, талоқ тушади. Агар ундай ниятда айтмаган бўлсангиз, талоқ тушмайди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"ولو قال لها: لا نكاح بيني وبينك، أو قال: لم يبق بيني وبينك نكاح، يقع الطلاق إذا نوى".
“Эр хотинига ажрашиш ниятида: “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ йўқ”, деса ёки “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ қолмади”, деса, талоқ тушади.
ولو قال: لم يبق بيني وبينك شيء ونوى به الطلاق لا يقع
“Эр хотинига: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади” деса ва бу гапни гарчи талоқ, ажрашиш ниятида айтган бўлса ҳам талоқ тушмайди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби).
Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife