НЕЧА МАРТА САЖДА ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК БЎЛАДИ?
#ақида
❓984-CАВОЛ: Биз Қуръон курсида ўқиймиз. Устоз бир оят ўқийди. Биз талабалар орқасидан такрорлаймиз. Сажда ояти келганида ҳам шундай бўлади. Устоз оятни ўқийди. Биз эса орқасидан такрорлаймиз. Шу ҳолатда неча марта сажда қилишимиз керак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар устоз сажда оятини ўқиса ва сизлар ҳам айнан ўша оятни ўқисангиз, устоздан эшитганингиз учун ҳам, ўзингиз ўқиганингиз учун ҳам битта сажда қиласизлар. Шу кифоя қилади. Шарти оят ҳам, ўқилган жой ҳам битта бўлиши лозим.
وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : سَمِعَهَا مِنْ آخَرَ وَمِنْ آخَرَ أَيْضًا وَقَرَأَهَا كَفَتْ سَجْدَةٌ وَاحِدَةٌ فِي الْأَصَحِّ لِاتِّحَادِ الْآيَةِ وَالْمَكَانِ ، فَعَلَى هَذَا لَوْ قَرَأَهَا جَمَاعَةٌ وَسَمِعَهَا بَعْضُهُمْ مِنْ بَعْضٍ كَفَتْهُمْ وَاحِدَةٌ .
“Баззозия”да: “Киши бир одамдан сажда оятини эшитди. Айнан шу оятни яна бошқа бир одамдан эшитди. Кейин шу оятни ўзи ҳам ўқиса, асаҳҳ сўзга кўра оят ва макон битта бўлгани сабабли битта сажда кифоя қилади”, дейилган.
Шунга кўра агар бир жамоа сажда оятини ўқиса, ўқиганида баъзилари баъзиларидан эшитса, бир марта сажда қилсалар кифоя қилади. “Раддул муҳтор”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ПАЙҒАМБАРЛАРГА ТУШГАН КИТОБЛАР АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ ДЕЙИЛАДИМИ?
#ақида
❓988-CАВОЛ: Бошқа пайғамбарларга тушган китобларни ҳам Аллоҳнинг каломи дейиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги даврдаги Инжил, Таврот китобларини Мусо алайҳиссалом ва Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган самовий китоблар деёлмаймиз. Чунки, уларга одамлар томонида турли ўзгартиришлар киритиб юборилган. Лекин, ўз вақтида мазкур пайғамбарларга нозил бўлган асл Таврот ва Инжил китоблари Аллоҳнинг каломи дейилади.
و في شرح الطحطاوية والحق ان التوراة و الانجيل و الزبور و القران من كلام الله حقيقة
"Шарҳ Таҳтовий"да қуйидагича келтирилади: "Ҳақиқат шуки, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон ҳақиқатда Аллоҳнинг каломидир". Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarНАМОЗ ЎҚИЙДИЮ БАХШИЛИК ҚИЛАДИ
#ақида
❓989-CАВОЛ: Ёмон амал билан яхши амални тенг ушлаб келаётганларга динимиз қандай қарайди? Мисол: 5 маҳал намоз ўқийдию бахшилик қилади ва фол очади. Ўшанга ўхшаш.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқиш фарз амали, уни бажариш бандаларнинг мажбуриятидир. Агар инсон намоз ўқиб ҳам ёмон ишлардан қайтмаётган бўлса, бу яхши ҳолат эмас. Чунки Аллоҳ таоло: (Эй, Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур (Анкабут сураси 45-оят).
Демак, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлган намоз ўз эгасини ёмон ишлардан, гуноҳлардан қайтариши аниқ бўлди. Шундай экан, беш вақт намозни вақтида ўқиб туриб, бошқа гуноҳлардан қайта олмаётган киши — намозларини мукаммаллигига эътибор қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollar"ЧОРШАНБА КУНИ ИШ БОШЛАСАНГ ЯХШИ БЎЛАДИ"МИ?
#ақида
❓1014-CАВОЛ: Мен устачилик қиламан. Бир кишидан эшитиб қолдим. Сешанба куни янги иш бошлама, зиён кўрасан, ишинг юришмайди. Чоршанба куни иш бошласанг яхши, бўлади” деб китобда ўқиганман деди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сешанба куни ёки ҳафтанинг бошқа бирор кунида иш бошласа зиён кўриши ҳақида бирор ҳадис ёки асарда маълумот учратмадик. Балки, динимизда ҳафта кунлари ва ойлар билан шумланишдан қайтарилган. Баъзи олимлар аҳамиятли ишларни чоршанба кунида бошлашни тавсия қилиб, бунга:
ما بديء بشيء يوم الأربعاء إلا تم
яъни: “Қайси бир иш чоршарба куни бошланса албатта мукаммал бўлади”, - мазмунидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар. Лекин муҳаддис уламолар, ушбу ривоят тўқима эканини таъкидлашган (Манба: "Мавзуоту Мулла Али Қори", "Ал-Мақосидул ҳасана", "Аснал матолиб" ва бошқа китоблар).
Шунингдек, Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Ал-Киноний ўзларининг "Танзиҳуш шариа" номли китобларида мазкур ривоят тўқима эканини айтиб ўтгандан кейин: "Саҳиҳ ҳадисларда Аллоҳ таоло нурни чоршанба куни яратгани ривоят қилинган. Илм ҳам нурдир. Агар илм нур яратилган кун — чоршанба кунида бошланса, Аллоҳ Қуръони каримда айтиб ўтганидек, ўз нурини (жумладан илм таҳсилини ҳам) итмомига — ниҳоясига етказади, деб яхши гумон қилиш мумкин", — дейдилар. Бу билан илм таҳсилини чоршанба кунида бошлаш хайрли экани келиб чиқади.
Хулоса қилиб айтганда, чоршанбадан бошқа кунда иш бошлаган киши албатта зиён кўради, деган эътиқодда бўлиш нотўғри. Шариатга мувофиқ ҳар қандай ишни хоҳлаган кунда бошлаш жоиз. Ҳафтанинг маълум бир кунини кутиш шарт эмас. Мусулмон инсон иши ривож топишини истаса бунинг сабабларини ушлаши, ҳалол меҳнат қилиши, алдовдан ва бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва Аллоҳ таолодан ишининг баракотини сўраши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Фатво маркази.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ақида
❓Вафот этган отамга савоб юбориш учун нималар қилишим керак?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖИНСИНИ ЎЗГАРТИРГАН ДИНСИЗНИНГ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАНДАН КЕЙИНГИ ҲУКМИ
#ақида
❓1060-CАВОЛ: Исломни қабул қилмаган одам, атеист, ўз жинсини ўзгартирди. Кейин Аллоҳ ҳидоят бериб Исломни қабул қилди. Шу муслим ёки муслима Исломдан аввалги жинсига қайтиши керакми ёки Исломдаги жинсида қолгани маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, ислом ўзидан олдинги барча гуноҳларни кечирилиши ва мағфират қилинишига сабаб бўлади. Бу борада жудаям кўп ояти карима ва ҳадиси шарифларда баён этилган бўлиб, жумладан: Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 38-оятида шундай марҳамат қилади:
قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ يَنْتَهُوا يُغْفَرْ لَهُمْ مَا قَدْ سَلَفَ وَإِنْ يَعُودُوا فَقَدْ مَضَتْ سُنَّةُ الْأَوَّلِينَ (38)
“Кoфир бўлгaнлaргa aйтинг, aгaр (куфрдaн) тўxтaсaлaр, ўтмиш (гунoҳ)лaри кeчирилур бoрдию (куфргa) қaйтсaлaр, (ундa) oлдингилaрнинг йўли (ибрaт сифaтидa) ўтгaн”. Анфол 38-оят.
Шунингдек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бу борада шундай баён қилганлар:
قد ثبت في الصحيح عن عمرو بن العاص أن النبي صلى الله عليه و سلم قال له "يا عمرو أما علمت أن الإسلام يهدم ما كان قبله و أن التوبة تهدم ما كان قبلها"
Амр ибн Осдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом унга дедилар: “Эй, Амр, Ислом ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилиб юбориши ва тавба ҳам ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилишини билмасмидинг?” Аҳмад ва Муслим ривояти.
Мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифларга кўра, юқоридаги атеист ёки даҳрий бўлган кимса исломни қабул қилиши билан унинг барча гуноҳлари, жумладан ўз жинсини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган катта гуноҳи ҳам ин ша Аллоҳ мағфират қилинади ва мазкур шахсга бундан кейин агар имкони бўлса, яна ўзининг асл Аллоҳ яратган жинсига тиббий жарроҳлик йўли билан қайтиши лозим бўлади. Чунки биринчидан бугунги ривожланган тиббиётда бу иш қийинчилик туғдирмайди. Иккинчидан эса, ислом дини таълимотларига кўра, Аллоҳ таолонинг хилқатини ўзгартиб бўлмайди ва бу динимизда катта гуноҳи кабиралардан бири ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деган:
فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّهِ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ (30)
"Бaс, (Эй, Муҳaммaд,) юзингиз (ўзингиз)ни дoимo тўғри бўлгaн диндa (ислoмдa) тутинг! Инсoнлaрни ўшa aсoсдa ярaтгaн Aллoҳнинг ярaтувчилигини (aнглaнгиз!) Aллoҳнинг ярaтишигa ўзгaртириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лeкин кўп oдaмлaр билмaслaр". Рум 30-оят.
Шунинг учун ҳам мазкур шахсга агар ўзининг асл ҳолатига қайтишни имкони бўлса ва бу иш унинг саломатлигига жиддий зарар келтирмаса, яна асл ҳолига қайтиши лозим бўлади. Аммо, агар мазкур ҳолатда, унинг яна аслига қайтиш имкони бўлмаса, ёки саломатлигига жиддий зарар келтирадиган бўлса, у ҳолда ўз жинсини ўзгартирмасада, аслида қайси жинс вакили бўлган бўлса, унга мазкур жинс вакилларига тегишли аҳкомлар жорий қилинади. Яъни масалан: аслида у инсон эркак бўлган бўлса ва ўз жинсини ўзгартириб аёлга айланган бўлса ҳам унинг аёллар билан мулоқот қилиши ножоиз саналади ва аёллар билан намозда бир сафда тура олмайди зеро у эркак ҳисобланади. Ёки аксинча, асли аёл қилиб яратилган бўлсаю, ўз жинсини эркак жинсига ўзгартирган бўлса ҳам мазкур шахс аёллигича қолаверади ва унга эркаклар билан мулоқот қилиши жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ақида
Ризқ Аллоҳдан
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ризқ Аллоҳдан
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК
#ақида
❓1073-CАВОЛ: Ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига яхшиликлар қилиб турса бўладими? Нима амаллар қилсам уларга бунинг савоби етиб бориб туради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик вақтларига чекланиб қолмайди. Балки фарзанд учун ота-онага уларнинг вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, бу яхшиликларнинг савоби уларнинг ҳақига етиб бориб туради.
عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ بَقِيَ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَيْءٌ بَعْدَ مَوْتِهِمَا أَبَرُّهُمَا؟ قَالَ: نَعَمْ، خِصَالٌ أَرْبَعٌ: الدُّعَاءُ لَهُمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيقِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحِمِ الَّتِي لَا رَحِمَ لَكَ إِلَّا مِنْ قِبَلِهِمَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ
Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Расулаллоҳ! Мен учун ота онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” – деб сўради. У зот: “Ҳа! Тўрт нарса қолди: Уларга дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг”, – дедилар»” Имом Бухорий “Адаб”да ривоят қилган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أُمِّي تُوُفِّيَتْ وَلَمْ تُوصِ، أَفَيَنْفَعُهَا أَنْ أَتَصَدَّقَ عَنْهَا؟ قَالَ: نَعَمْ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам: “Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар”. Имом Насоий ривояти.
Демак, ушбу ҳадисларга кўра фарзанд вафот этган ота-онасининг ҳақига қуйидаги яхшиликларни қилиши мумкин:
1. Ота-онанинг ҳақига дуо қилиш;
2. Аллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўраш;
3. Уларнинг ваъдаларини бажариш;
4. Ота-онанинг дўстлари ва қариндошларини ҳурмат қилиш ва уларни зиёрат қилиб туриш;
5. Уларнинг номидан хайру садақалар қилиш.

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramҚАЙСИ ПАЙҒАМБАРНИНГ БОБОСИ, ОТАСИ ВА ЎҒЛИ ПАЙҒАМБАР БЎЛГАН?
#ақида #нубувват
#пайғамбарлик
❓1086-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво маркази ҳайъати, қайси пайғамбарнинг ҳам ўзи, ҳам отаси, ҳам бобоси ва ҳам ўғли пайғамбар бўлган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Яъқуб алайҳиссаломнинг ўзи, отаси-Исҳоқ алайҳиссалом, бобоси-Иброҳим алайҳиссалом ва ўғли-Юсуф алайҳиссалом пайғамбар бўлганлар (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин). Яъни тўрт авлод пайғамбар бўлган.
Бошқача айтганда Юсуф алайҳиссаломнинг отаси, бобоси ва бобосининг отаси пайғамбар бўлган. Юсуф алайҳиссаломнинг насаблари ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар.
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ الْكَرِيمُ ابْنُ الْكَرِيمِ ابْنِ الْكَرِيمِ ابْنِ الْكَرِيمِ يُوسُفُ بْنُ يَعْقُوبَ بْنِ إِسْحَاقَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِمْ السَّلَام
Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳиссалом айтганлар: "Ўзи олийжаноб, отаси олийжаноб, бобоси олийжаноб ва бобосининг отаси олийжаноб. Бу Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир" (Имом Бухорий ривоятлари).

❓Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун нима қилиш керак?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун нима қилиш керак?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook🔗 Улашинг: @diniysavollar
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун нима…