ҚУРЪОНИ КАРИМНИ КИРИЛЛ ИМЛОСИДА ЁЗИШ
#Қуръони_карим
❓218-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Қуръони каримни кирилл алифбосида ёзиш мумкинми? Илтимос, батафсил жавоб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни араб алифбосидан бошқа (кирилл ёки лотин каби) ҳарфлар билан ёзиш шаръан жоиз эмас. Бунга барча мазҳаб фуқаҳолари иттифоқ қилишган.
Хусусан, ҳанафий фуқаҳоларимиз гарчи араб хатига яқин бўлсада форсий хат билан ҳам Қуръон оятларини ёзишни ман қилганлар. Жумладан, Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай деган:
ويمنع من كتابة القرآن بالفارسية بالإجماع لأنه يؤدي إلى الإخلال بحفظ القرآن؛ لأنا أمرنا بحفظ اللفظ والمعنى…"
яъни: “Қуръонни форсий хатда ёзишдан қайтарилади. Бунга уламолар ижмоъ қилган. Чунки Қуръонни форсий хатда ёзиш уни сақлаб қолишга путур етказади. Биз Қуръоннинг лафзи ва маъносини сақлаб қолишга буюрилганмиз...” (“Ат-Тажнис” китоби).
Шунингдек, яна бир ҳанафий аллома Қивомиддин ал-Хўжандий “Меърожуд-дироя” китобида шундай деган:
"من تعمد قراءة القرآن أو كتابته بالفارسية فهو مجنون أو زنديق".
яъни: “Ким Қуръонни қасддан форсчада (яъни, араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда) ёзса, у ё мажнун ёки зиндиқ (имонсиз) бўлади”.
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:
إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.
яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).
Ушбу масала юзасидан бошқа мўътабар мазҳаб уламолари ҳам ҳанафий уламоларимиз билан якдил фатволарни эълон қилганлар. Жумладан, Шофеий мазҳабининг муҳаққиқ олимларидан Ибн Ҳажар Ҳайтамий ўзининг “Катта фиқҳий фатволар» китобида, жумладан, шундай деган: “(Қуръонни арабчадан бошқа алифбода ёзиш) бу – асҳобларимиз ҳаромлигига иттифоқ қилган масаладир... Қуръонни ажам ҳарфида ёзишда унинг кофирларни беллашувга чорлаган мўъжиз (яъни, ожиз қолдирувчи) лафзини ўзгартириш бор”.
Мисрдаги «Ал-Азҳар» унверситетининг йирик уламоларидан бири Шайх Маҳмуд Абу Дақиқа шундай дейди: “Тўрт фиқҳий мазҳабларнинг имомлари ҳам Қуръонни араб алифбосидан бошқа алифбода ёзиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки Қуръонни бошқа алифбода ёзиш уни ижмоъ собит бўлган ва эргашиш вожиб бўлган расмдан чиқаради. Балки бу – лафзларда ўзгариш юз беришига олиб келади. Чунки баъзи араб ҳарфларининг ўхшаши бошқа алифболарда йўқ. Лафздаги ўзгариш эса маънонинг ўзгаришига сабаб бўлади. Бошқа алифбода ёзиш, қандай бўлмасин, мана шунга олиб келиши аниқ. Шу боис баъзи ҳанафий уламолар: “Ким Қуръонни қасддан араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда ёзса, у ё мажнун бўлади ёки зиндиқ бўлади”, деганлар.
Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда Қуръони каримни ўзи нозил бўлган араб имлосидан бошқа ҳарфларда ёзиш ёки шу асосида Қуръони каримни тиловат қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки араб имлосининг ўзига хос жиҳатлари борки, уни бошқа ҳарфларда ифодалаш имконсиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

ҚУРЪОННИ ОСОН ЁДЛАШИМ УЧУН МАСЛАҲАТЛАР БЕРСАНГИЗ
#Қуръони карим
❓280-CАВОЛ: Мен Қуръон ёд олмоқчиман. Аммо ёд олишга жуда қийналяпман. Менга Қуръонни осон ёдлашим учун маслаҳатлар берсангиз, илтимос.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони карим башариятнинг ҳидояти учун нозил қилинган. Ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг Каломини ёдлаш ва амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган. Жумладан:
"خيركم من تعلم القرآن وعلمه" (رواه الامام البخاري عن عثمان رضي الله عنه)
яъни: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”, деганлар (Имом Бухорий Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
🔹 Аввало, Қуръони каримни ёдлашдек муҳим ишга киришишдан олдин “Зеҳнимни ўткир, хотирамни кучли, тилимни бурро қилгин”, – деб, Аллоҳ таолога дуо қилинг. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бирор муҳим ишга киришишдан олдин Аллоҳ таолодан ўша ишни осон ва хайрли қилишини сўраб дуо қилар эдилар.
🔹 Қуръонни ёдлашдан мақсадингиз ва ниятингиз тўғри бўлсин. Одамларни олдида обрў орттириш, мол-дунёга эришиш учун эмас, балки, фақат Аллоҳ таолони розилигига эришиш учунгина Қуръон ёдлашни мақсад қилинг. Чунки, Аллоҳ таоло холис Ўзи учун бажарилган амални қабул қилади ва ўша ишга барака ато этади.
🔹 Ёдлаш қобилиятингиз ва кун тартибингиз (бир кунда қанча вақтни Қуръон ёдлашга ажрата олишингиз)га қараб, ўзингизга қулай режа тузиб олинг ва унга қатъий амал қилинг.
🔹 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилишга одатланинг. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши зеҳнингизга ўрнашиб, ёдга келиши осон бўлади.
🔹 Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланинг. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
🔹 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказинг. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
🔹 Ухлаш вақтини ҳамда овқатланиш тартибини меъёрида бўлишини назорат қилинг. Чунки, кўп овқат ейиш уйқуни келтиради. Кам овқат ейиш эса қувватни кетказади.
🔹 Кечалари Қуръонга қараб тиловат қилинг. Зеро, кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
🔹 Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйинг. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔹 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
🔹 Араб тили наҳв қоидаларини билиш Қуръон ўқувчини кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
🔹 Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🔹 Қуръон ёдлаш учун муносиб вақтни танланг. Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли вақтлар саналади. Аллоҳ янада билувчи.

🌐 https://fatvo.uz▫️ Каналга уланиш
ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИ НЕЧТА?
#Қуръони карим
❓324-CАВОЛ: Интернетда Қуръони каримда нечта сура ва оятлар бор деган саволга ҳамма ҳар хил жавоблар беряпти, манбалари билан, яъни 6666 та, 6236 та оят ва ҳокозалар. Айтингчи, оятлар сонининг қайси бири тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим оятларининг сони борасида уламолар турлича фикр билдиришган: Басра уламолари 6204 та, Макка уламолари 6219 та, Кўфа уламолари 6236 та, Шом уламолари 6225 та дейишган. Баъзи уламолар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, буюк муфассир аждодимиз Маҳмуд Замахшарий "Ал-Кашшоф" тафсирида Қуръони каримда 114 та сура, 6666 оят, 77439 калима ва 325343 дона ҳарф бор деб ёзганлар. Бу масалада кўп муфассирлар Кўфа уламолари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.
Қуръон оятлари сонини белгилашда фикрлар фарқли бўлишига асосий сабаб қироат уламоларининг тўхташ (вақф ) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобалардан айримлари Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган. Бундан ташқари айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Кўфа олимлари алоҳида оят деб айтишган. Уларинг фикрича (Тоҳа), (Ёсин), (Ҳамим) алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.
Шуни алоҳида эслатиб айтамизки, оятларнинг саноқларидаги фарқлардан зинҳор қўшимча қўшилган ёки камайтирилган деган фикр келмаслиги керак. Юқорида кўриб ўтганимиздек бу борада саноқлар ҳар хиллиги уламоларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш асослари турлича бўлганидандир.
Демак, Қуръон оятларининг 6236 та экани кўпчилик уламолар иттифоқ қилган саноқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

🌐 https://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ҚУРЪОННИ ЖАМОАВИЙ ТАРЗДА ХАТМ ҚИЛИШ БИДЪАТМИ?
#Қуръони_карим
❓459-CАВОЛ: Коронавирус юртимиздан тезроқ кўтарилиб кетиши учун баъзилар жамоавий ўзаро келишиб, Қуръонни хатм қилиш ташаббуси билан чиқишди ва кўнгиллилар томонидан Қуръони карим бир неча марта хатм қилинди. Шу иш динимизда қандай асосга эга? Умуман олганда Қуръони каримни ўзаро бўлишиб, жамоавий тарзда хатм қилиш жоизми? Баъзилар бу иш аввалда салафи солиҳларда бўлмаган, бидъат иш, дейишмоқда.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни тақсимлаган ҳолда хатм қилиш салафи солиҳлар давридан бўлган амал саналади. Буни ҳеч бир аҳли илм мункар иш санамаган. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур асарларидан бири “Ат-Тибён” номли китобларида шундай дейдилар:
فصل في الإدارة بالقرآن : وهو أن يجتمع جماعة يقرأ بعضهم عشرا أو جزءا أو غير ذلك ثم يسكت ويقرأ الآخر من حيث انتهى الأول ثم يقرأ الآخر وهذا جائز حسن وقد سئل مالك رحمه الله تعالى عنه فقال لا بأس به.
яъни: “Қуръонни айлана шаклда ўқиш ҳақидаги фасл: бу бир жамоа тўпланиб, улардан бири Қуръонни ўндан бирини ёки бир порасини ёки бошқача миқдорини ўқийди ва жим бўлади. Кейин иккинчи киши биринчиси тўхтаган жойдан бошлаб ўқийди. Бу иш жоиз ва яхши ишдир. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида сўралганларида “буни зарари йўқ”, деб жавоб берганлар” (“Ат-Тибён фи одоби ҳамалатил Қуръон”).
Имом Моликнинг мазкур жавобларини Моликий мазҳабининг етук олимларидан бири Аллома Совий ҳам ўзининг “Шарҳус соғийрга ёзган ҳошия”сида ҳам зикр қилиб ўтган.
Қуръони каримни жузларга бўлиб, ўзаро тиловат қилишни бугунги кундаги ҳар нарсани бидъат ва хурофотга чиқарадиган тоифалар қаттиқ ҳурмат қиладиган Шайхул Ислом Ибн Таймия ҳам машруъ эканини таъкидлаб ўтган. Жумладан бу масала юзасидан шундай деган:
"وقراءة الإدارة حسنة عند أكثر العلماء" (الفتاوى الكبرى 5/345)
яъни: “Қуръони каримни айлана тарзда ўқиш аксар уламолар наздида яхши иш саналади” (“Фатаво ал-кубро” китоби 5-жуз, 345-бет).
Қуръони Каримни хатм қилган чоғда дуо қилишга келсак, саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг суннатларидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (қори) учун хатми Қуръон чоғида мустажоб бўладиган дуо ва жаннатда дарахт бор», дедилар» (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқиб, у ила одамлардан сўрайдиган қавмлар келмай туриб, Қуръон ўқиб, у ила Аллоҳдан сўраб қолинглар», дедилар» (Имом Аҳмад ривоятлари).
Ҳакамдан ривоят қилинади: «Мужоҳид ва Абда ибн Абу Лубоба менга одам юборишди. Кейин: «Биз Қуръонни хатм қилмоқчи эдик, шунга сенга одам юбордик. Хатми Қуръон чоғида дуо мустажоб бўлади, дейилар эди», дейишди. Улар Қуръонни хатм қилгач, дуолар қилишди» Имом Байҳақий ва Имом Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилишган).
Муҳаммад ибн Зурайс «Қуръон фазилатлари»да Иброҳим Таймийдан қуйидагича ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Ким Қуръонни хатм қилса, унинг учун мустажоб дуо бордир», дерди. Абдуллоҳ ўзи қачон Қуръон¬ хатм қилса, аҳли оиласини тўплаб, дуо қилар, улар «Омин!» деб туришар эди».
Аламуддин Саховий раҳимаҳуллоҳ: «Дуонинг баракоти кўп, фойдалари қамровлидир, хусусан, хатми Қуръон чоғида раҳмат нозил бўлиб турган пайтда бўлса», деганлар.
Демак, Қуръон хатм қилганда дуо қилишни шахсан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари тавсия этган, суннат қилган эканлар ва саҳобалардан тортиб, барча улуғ имомлар бу суннатга амал қилиб келишган экан. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️