КИБР ҲАҚИДА
#руҳий тарбия
❓19-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни камситиш деган маънода ҳадис бор экан. Шу ҳадисни шарҳлаб берсангиз. Ҳакни инкор қилиш деганда нималарни ўз ичига олади? Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз айтган ҳадиснинг матни қуйидагича:
عَن عَبْدِ الله بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ" ، قَالَ رَجُلٌ: "إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا، وَنَعْلُهُ حَسَنَةً" ، قَالَ: إِنَّ اللَّهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ، الْكِبْرُ بَطَرُ الْحَقِّ، وَغَمْطُ النَّاسِ" (رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَالتِّرْمِذِي، وَأَبُو دَاوُدَ، وَابنُ مَاجَه، وَأَحْمَد)
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қалбида зарра миқдорида кибр бўлган одам жаннатга кирмайди", дедилар. Бир киши: "Албатта, киши кийими ва пойафзали чиройли бўлишини хоҳлайди (бу ҳам кибрми?)", деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: "Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади. Кибр - ҳаққа унамаслик ва одамларни (қадрини) пастга уриш", – дедилар.
(Имом Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган).
Ушбу ҳадиси шарифни изоҳлаб Мулла Али Қори шундай деган: “Мазкур ривоятдаги келган "батарун" сўзининг луғавий маъноси "қаттиқ хурсанд бўлиш"дир. Ҳадисдаги маъноси эса, неъмат келганда туғёнга кетиш, Аллоҳ таоло ҳақ қилган (тавҳид, ибодат)ни инкор қилиш, ҳақ келганда кибрланиб қабул қилмасликдир”
(“Мирқотул мафотиҳ”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ
#руҳий_тарбия
❓40-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

ҒИЙБАТНИНГ ҲУКМИ
#руҳий_тарбия
❓44-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Одамлар орасида ғийбат қилиш ҳоллари кўп учрамоқда. Илтимос, бунга динимизнинг кўрсатмаси ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ғийбат гуноҳи кабиралардан биридир. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: “Бир кишидаги айб-нуқсонни бошқаларга айтиб юриш ғийбатдир. У қилмаган ишни ёки унда йўқ нарсани айтиш туҳматдир”.
Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ
«Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?!» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом “Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар”, деб айтди. Мен ҳайратланиб: “Эй Жаброил, улар кимлар эди?” деб сўрадим. Жаброил: “Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир”, деб жавоб берди» (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
НИМА УЧУН МУСУМОНЛАР ГУНОҲ ИШЛАРНИ ҚИЛИШМОҚДА?
#руҳий_тарбия
❓153-CАВОЛ:
Баъзи ҳажга бориб келган ҳожи акаларни гуноҳ ишларни қилиб юрганларини кўрамиз. Баъзилари эса бировлардан пул олиб, вақтида қайтармай фирибгарлик қиладилар. Бизга диндан, ҳадисдан гапириб, насиҳат қилаётган кишиларнинг турли гуноҳ ишларини қилиб юрганларини кўрамиз. Ислом дини ҳақ дин. Инсонларни тўғри йўлга бошловчи дин. Буни эътироф этамиз. Лекин нима учун ҳозирги кунда баъзи мусулмонларда бу каби ҳолатлар учрамоқда?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало Ислом дини ва унга эътиқод қилувчи мусулмон шахс ўртасидаги алоқани яхши билиб олиш керак. Мусулмоннинг хато ва гуноҳ ишлари сабабли Ислом динини қоралаш катта хатодир!
Аслида Ислом динининг моҳияти ва мусулмон шахси бошқа-бошқа масалалардир. Ислом дини мукаммал дин бўлса, мусулмон шахсиёти худди бошқа одамлар каби хато қилиши табиий бўлган оддий инсон. Унинг қилган айбу хатолари Исломнинг ноқислигидан эмас! Шу сабабли Аллоҳ таоло бизга ким мутлақ ўрнак бўла олишини баён қилади.
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
“(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”.
Демак, бизга Пайғамбаримиз алайҳиссалом мутлақ ўрнак бўладиган инсондирлар. У зот қилган табиий, инсоний одатларга алоқаси бўлмаган барча ишлар - диндир. Ислом қандай дин эканини билмоқчи бўлганлар у зотнинг ҳаётларини ўргансин. Ваҳолангки, ҳеч бир доҳийнинг ҳаёти у зотнинг ҳаётларичалик ўрганилмаган.
Аллоҳ таоло Ислом дини орқали ўзининг адолат мезонини ўрнатиб қўйган. Қиёмат кунида ҳар бир инсон, у ким бўлишидан қатъий назар, барча амаллари учун ана шу мезон асосида жавоб беради. У амаллар куфр, зино, одам ўлдириш ва бировларни молини ноҳақ ейиш каби катта гуноҳлар бўладими, ёки улардан бошқа кичик гуноҳлар бўладими ҳисоб кунида жавобсиз қолмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ
"Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар" (Залзала сураси, 7-8 оят).
Дунёда баъзи бир инсонлар қилмишларининг жазосидан қутилиб қолишлари мумкин. Аммо Қиёмат куни ҳеч бир ҳақ зое бўлмайди. Бунда фақат одамлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқларгина эмас, балки барча махлуқотлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ҳам адолат билан ўз эгасини топади.
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ" (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки шохсиз қўйга шохли қўйдан ўч олинади” деганлар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Шунинг учун мусулмон киши доимо ўзини тергаб туриши, назорат қилиб, айб ва камчиликларини тўғирлашга ҳаракат қилиш лозим бўлади.
Сиз саволда сўраган ҳолатларнинг учраб туриши бугунги кунда биз мусулмонлар руҳий тарбияга, қалб касалликларини даволашга қай дарада муҳтож эканимизни кўрсатмоқда! Албатта, қалб танадаги барча аъзоларнинг подшоҳи ва йўлбошчисидир.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"أَلاَ وَإِنَّ فِي الجَسَدِ مُضْغَةً : إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الجَسَدُكُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الجَسَدُ كُلُّهُ، أَلاَ وَهِيَ القَلْبُ" (رَوَاهُ البُخَارِيُّ).
“Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор. У ислоҳ бўлса, жасаднинг бошқа аъзолари ҳам ислоҳ бўлади. Агар у бузилса, тананинг бошқа аъзолари ҳам бузилади. Огоҳ бўлингларки, ўша бир парча гўшт –қалбдир” (Имом Бухорий ривояти).

44-savol
Fatvo hay'ati
ҒИЙБАТНИНГ ҲУКМИ
#руҳий_тарбия
❓44-CАВОЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
#руҳий_тарбия
❓44-CАВОЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
ШАЙТОННИНГ ҲИЙЛАЛАРИ
#руҳий_тарбия
❓244-САВОЛ: Шайтон инсонни қандай қилиб йўлдан адаштиради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инсониятнинг отаси Одам алайҳиссалом яратилгандан бери Шайтон одам зотига душманлик қилади. Уларни турли йўллар билан адаштириш ва ўзининг ортидан дўзахга олиб кетиш пайида бўлади. Бунинг учун турли-туман йўллардан фойдаланади. Шайтон ҳийлаларидан огоҳ бўлиш унинг тўрига тушиб қолмаслигимиз учун Қуръони карим ва ҳадиси шарифда етарлича кўрсатмалар мавжуд. Қуйида Қуръони каримда зикр қилинган шайтоннинг баъзи ҳийлаларини айтиб ўтамиз:
1. Шайтон инсонни камбағаллик билан қўрқитади, фаҳшга буюради.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَاءِ وَاللَّهُ يَعِدُكُمْ مَغْفِرَةً مِنْهُ وَفَضْلًا وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
яъни: “Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фаҳш ишларга ундайди. Аллоҳ (эса) сизларга Ўзидан мағфират ва фазл (бойлик) ваъда қилади. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара сураси, 268-оят).
2. Маст қилувчи ичимликлар, қимор, бутпарастлик, фолбинлик шайтон амалларидан бўлиб, булар одамларни адаштиришда шайтоннинг воситалари бўлади.
Қуръони каримда шундай дейилади:
“Эй, имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бас, энди, сизлар (май ичишдан) тийилувчимисиз?” (Моида сураси, 90-91-оятлар).
3. Шайтон одамларга авратларини очишни буюради.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
فَوَسْوَسَ لَهُمَا الشَّيْطَانُ لِيُبْدِيَ لَهُمَا مَا وُورِيَ عَنْهُمَا مِنْ سَوْآَتِهِمَا
яъни: “Сўнгра шайтон уларнинг ёпилган авратларини очиб юбориш (шарманда қилиш) учун иккиси (Одам ва Ҳавво)га васваса қилди...” (Аъроф сураси, 20-оят).
4. Шайтон мўминларга қарши курашаётганларнинг амалларини ўзларига чиройли кўрсатади ва уларга "Сизлардан ғолиб келадигани йўқ", дейди.
Қуръони каримда шундай дейилади:
“Ўшанда шайтон уларга (мушрикларга) қилаётган ишларини зийнатли қилиб кўрсатиб: «Бу кун одамлар ичида сизларга ғолиб келадигани йўқ. Мана, мен ёнингиздадирман!» – деди. Икки тўп (лашкарлар) тўқнашганда эса (шайтон) ортига чекиниб: «Мен сизлардан безорман. Мен сизлар кўрмаган нарсани кўраяпман. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир», – деди” (Анфол сураси, 48-сура).
5. Шайтон инсонга муҳим нарсаларни унуттиришга ҳаракат қилади.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَقَالَ لِلَّذِي ظَنَّ أَنَّهُ نَاجٍ مِنْهُمَا اذْكُرْنِي عِنْدَ رَبِّكَ فَأَنْسَاهُ الشَّيْطَانُ ذِكْرَ رَبِّهِ فَلَبِثَ فِي السِّجْنِ بِضْعَ سِنِينَ
яъни: “Икковидан халос топувчи деб ҳисоблаган (соқийга Юсуф): «Хожанг (Миср шоҳи) ҳузурида менинг тўғримда гапир!» – деди. Лекин шайтон хожасига айтишни унуттирди. Натижада (Юсуф) бир неча йил зиндонда қолди” (Юсуф сураси, 42-оят).
قَالَ أَرَأَيْتَ إِذْ أَوَيْنَا إِلَى الصَّخْرَةِ فَإِنِّي نَسِيتُ الْحُوتَ وَمَا أَنْسَانِيهُ إِلَّا الشَّيْطَانُ أَنْ أَذْكُرَهُ وَاتَّخَذَ سَبِيلَهُ فِي الْبَحْرِ عَجَبًا
яъни: “У (Ювшаъ) айтди: “Буни кўринг, биз (денгиз соҳилидаги) қояга бориб (ором олган) пайтимизда, мен балиқни унутибман. (Буни сизга) айтишни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. У (балиқ) денгизга йўл олибди, ажабо!” (Каҳф сураси, 63-оят).
6. Шайтон ака-ука, биродарлар ўртасига душманчилик суқишга уринади.
Қуръони каримда шундай дейилади:
“У (Юсуф алайҳиссалом) деди: «Эй, отажон! Мана шу (кўп йил) илгари кўрган тушимнинг таъбиридир. Раббим уни рост қилди. Дарҳақиқат, у менга яхшилик қилди – мени зиндондан чиқарди, шайтон мен билан акаларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин, мана сизларни саҳродан (Мисрга соғ-саломат ҳолингизда) келтирди” (Юсуф 100-оят).
7. Шайтон инсонни устидан ҳукмини ўтказа олмайди, у фақат қизиқтиради ва инсон унга эргашади.

БИР ҲАФТАДА АЛЛОҲГА ЕТИШИШ МУМКИНМИ?
#руҳий_тарбия
❓411-CАВОЛ: Бир ҳафтада Аллоҳга етишса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳга етишиш учун маълум кун, ҳафта, йил бўлиши керак деган қоида йўқ. Аллоҳ таоло хоҳласа бир лаҳзада ўзига муқарраб банда қилиши мумкин. Баъзилар бир неча йилларда етишиши мумкин. Бу Аллоҳ буюрганидек яшаш, гуноҳларига чин тавба қилиш, ихлос ила У Зот сари юзланиш билан бўлади.
Ҳазрат Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ “Саботул ожизийн” номли китобларида шундай дейдилар:
Ирода қилса ул Ҳаййу товоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.
Яъни, Ҳайй Зот (Аллоҳ) агар хоҳласа, бир лаҳзада ҳеч нарсани билмайдиган инсонни барча нарсани билимдонига айлантириб қўяди. Валий зотлар ичида қисқа муддатда Аллоҳ таолога яқин бандалар бўлганлари жуда ҳам бисёрдир. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун тасаввуфга оид китоблардан ўқиб билишингиз мумкин.
Аллоҳ таолонинг розилигига етишишда муддат муҳим эмас. Балки, банда ҳидоятда собит қадам бўлиши, Аллоҳ таоло буюрганларини бажариши ва қайтарганларидан сўзсиз қайтиши ҳамда хотимасини хайрли қилишини Яратгандан сўраши лозимдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️