FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
145-savol
Fatvo hay'ati
САЖДАИ САҲВ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ

145-CАВОЛ
▫️ Каналга уланиш
БОМДОДНИНГ ФАРЗИГА ЕТИБ КЕЛГАН КИШИ СУННАТНИ ЎҚИЙДИМИ?
#намоз

216-CАВОЛ:
Имом Бомдоднинг фарзини бошлаган пайтда масжидга келган киши бомдоднинг суннатини ўқийдими ёки уни ўқимасдан имомга иқтидо қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг икки ракаат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқиса, ҳеч бўлмаганда фарзнинг бир ракаатига улгурадиган бўлса, суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Мана шунда ҳам суннат, ҳам жамоатнинг фазилатига эришади. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْصَلاَةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الْصَلاَةَ"
(رواه الإمام مسلم والإمام ابن ماجة عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ким намоздан бир ракаатни топса, ҳақиқатан ўша намозни топибди” (Имом Муслим ва Имом Ибн Можа ривояти)”.

Бундай ҳолатда суннатни фарз ўқилаётган сафда ўқимайди. Чунки уламолар бундан қайтарганлар, макруҳ бўлади. Балки, имкон бўлса, бошқа хонада ёки сафдан узоқроқ жойда ўқиб, тезлик билан жамоатга қўшилади. Агар суннатни ўқиса, фарзнинг бир ракаатига ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни ўқимасдан, фарз ўқиш учун жамоатга эргашади. Чунки жамоатга эргашишнинг савоби суннатни ўқиш савобидан кўпроқдир. Жамоатни фазилати ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلاَةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِيْنَ دَرَجَةً"
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما)

яъни: “Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)”.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, бомдоднинг фарзига қўшилгани сабабли ўқилмай қолган бомдоднинг суннатини фарздан кейин ўқилмайди. Балки суннат бундай кишидан соқит бўлади. Чунки бомдодни суннати фақат бир ўринда қазо қилинади. У ҳам бўлса, бомдоднинг суннати фарзи билан бирга қазо бўлиб, бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса, фақат фарзи ўқилади. (“Фатҳу бабил иноя” ва “Ҳидоя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТУЯ БАВЛИ БИЛАН ДАВОЛАНИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

217-CАВОЛ:
Туя бўталоғи сийдигини туя сутига қўшиб ичса ҳамма касалга даво бўлар экан деб эшитдим. Шу тўғрими, ахир сийдик ҳаромку! Уни ичса гуноҳ бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туянинг сийдиги Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳимо наздларида нажосат ҳисобланади. Лекин Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо наздларида даво учун уни ичиш жоиз.
Туянинг сийдигини нажосат деган мужтаҳидларимиз қуйидаги ҳадисни далил қилганлар:
اِسْتَنْزِهُوا مِنْ اَلْبَوْلِ فَإِنَّ عَامَّةَ عَذَابِ اَلْقَبْرِ مِنْهُ (رَوَاهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Сийдикдан сақланинглар, чунки (бавлдан покланмаган киши учун) қабр азобининг кўпи ундандир” (Имом Дорақутний ривояти).
Туянинг сийдигини ичиш мумкин деган мужтаҳидларимиз эса машҳур Урайна қавми ҳақидаги ҳадисга суянадилар (Қиссанинг қисқача тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Урайна қавмидан бир қанча одамлар мусулмон бўлиш учун келди. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай ранглари сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган).
Мўтабар фиқҳий матнларда ҳам туя сийдиги нажосат экани айтилган ва уни одатий ҳолатда ичиш мумкин эмас. Бунинг устига мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмас. “Захира” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша моддада шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланади. Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тўнғиз гўштидан бошқа даво топилмаган тақдирда ҳам у билан даволанмайди”, – дейдилар (“Раддул мухтор” китоби) .
“Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَقَالَا لَا بَأْسَ بِأَبْوَالِ الْإِبِلِ وَلَحْمِ الْفَرَسِ لِلتَّدَاوِي كَذَا فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ
яъни: “Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар от гўшти ва туянинг бавлини даволаниш учун ишлатишни зарари йўқ, дейдилар. “Жомеъус сағир”да шундай келган”.
Демак, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, соғлом кишилар туяни сутини ичиш билан кифояланиши керак. Улар асло туя бавлини ичишлари мумкин эмас. Агар бемор туя сути билан бирга унинг сийдигини ичса тузалиши маълум бўлса ва бошқа даво йўқлиги кўп тажрибалардан ўтган бўлса, туя бавлини ичиши жоиз бўлади. Бу икки мужтаҳид имомларимиз Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг сўзларига мувофиқ келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ КИРИЛЛ ИМЛОСИДА ЁЗИШ
#Қуръони_карим

218-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Қуръони каримни кирилл алифбосида ёзиш мумкинми? Илтимос, батафсил жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни араб алифбосидан бошқа (кирилл ёки лотин каби) ҳарфлар билан ёзиш шаръан жоиз эмас. Бунга барча мазҳаб фуқаҳолари иттифоқ қилишган.
Хусусан, ҳанафий фуқаҳоларимиз гарчи араб хатига яқин бўлсада форсий хат билан ҳам Қуръон оятларини ёзишни ман қилганлар. Жумладан, Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай деган:
ويمنع من كتابة القرآن بالفارسية بالإجماع لأنه يؤدي إلى الإخلال بحفظ القرآن؛ لأنا أمرنا بحفظ اللفظ والمعنى…"
яъни: “Қуръонни форсий хатда ёзишдан қайтарилади. Бунга уламолар ижмоъ қилган. Чунки Қуръонни форсий хатда ёзиш уни сақлаб қолишга путур етказади. Биз Қуръоннинг лафзи ва маъносини сақлаб қолишга буюрилганмиз...” (“Ат-Тажнис” китоби).
Шунингдек, яна бир ҳанафий аллома Қивомиддин ал-Хўжандий “Меърожуд-дироя” китобида шундай деган:
"من تعمد قراءة القرآن أو كتابته بالفارسية فهو مجنون أو زنديق".
яъни: “Ким Қуръонни қасддан форсчада (яъни, араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда) ёзса, у ё мажнун ёки зиндиқ (имонсиз) бўлади”.
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:
إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.
яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).
Ушбу масала юзасидан бошқа мўътабар мазҳаб уламолари ҳам ҳанафий уламоларимиз билан якдил фатволарни эълон қилганлар. Жумладан, Шофеий мазҳабининг муҳаққиқ олимларидан Ибн Ҳажар Ҳайтамий ўзининг “Катта фиқҳий фатволар» китобида, жумладан, шундай деган: “(Қуръонни арабчадан бошқа алифбода ёзиш) бу – асҳобларимиз ҳаромлигига иттифоқ қилган масаладир... Қуръонни ажам ҳарфида ёзишда унинг кофирларни беллашувга чорлаган мўъжиз (яъни, ожиз қолдирувчи) лафзини ўзгартириш бор”.
Мисрдаги «Ал-Азҳар» унверситетининг йирик уламоларидан бири Шайх Маҳмуд Абу Дақиқа шундай дейди: “Тўрт фиқҳий мазҳабларнинг имомлари ҳам Қуръонни араб алифбосидан бошқа алифбода ёзиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки Қуръонни бошқа алифбода ёзиш уни ижмоъ собит бўлган ва эргашиш вожиб бўлган расмдан чиқаради. Балки бу – лафзларда ўзгариш юз беришига олиб келади. Чунки баъзи араб ҳарфларининг ўхшаши бошқа алифболарда йўқ. Лафздаги ўзгариш эса маънонинг ўзгаришига сабаб бўлади. Бошқа алифбода ёзиш, қандай бўлмасин, мана шунга олиб келиши аниқ. Шу боис баъзи ҳанафий уламолар: “Ким Қуръонни қасддан араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда ёзса, у ё мажнун бўлади ёки зиндиқ бўлади”, деганлар.
Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда Қуръони каримни ўзи нозил бўлган араб имлосидан бошқа ҳарфларда ёзиш ёки шу асосида Қуръони каримни тиловат қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки араб имлосининг ўзига хос жиҳатлари борки, уни бошқа ҳарфларда ифодалаш имконсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
САФАР ОЙИ ҲАҚИДА
#Ҳалол-ҳаром

219-CАВОЛ: Сафар ойида тўй қилса бўладими? Илтимос шу ҳақда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, деган кўрсатма йўқ. Аксинча, бу ойда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.
Аслида маълум бир ойни фазилатли ё хосиятсиз, дейиш учун динимизнинг мўътабар саналган манбаларидан далил керак бўлади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Сафар ойининг хосиятсиз экани тўғрисида маълумот учрамайди. Демак, ҳеч бир далилсиз Сафар ойидан шумлана олмаймиз. Ҳар бир кун Аллоҳ таолонинг кунидир. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдир қилинган бўлиши мумкин. Банда ибодат, савоб ишлар билан банд бўлган кун ва ойлар фазилатли, гуноҳ ва разил ишлар билан шуғулланган кунлар унинг учун хосиятсиз вақтлардир.
Дарҳақиқат, жоҳилиятда одамлар Сафар ойидан шумланишарди. Бу ойда сафарга чиқишмас ва никоҳ ҳам қилишмасди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ойдан шумланишдан қайтариб, шундай дедилар:
" لَا عَدْوَى وَلَا صَفَرَ وَلَا غُولَ" (رواه الامام مسلم عن جابر رضي الله عنه)
яъни: “Касалликнинг юқиши йўқ, Сафар(дан шумланиш) йўқ ва жинларнинг адаштириши йўқ” (Имом Муслим ривояти).
Жоҳилиятда касаллик юқиши ҳақида ҳар хил хурофотлар бўлган. Ислом дини эса уни рад қилиб, касаллик Аллоҳ таоло хоҳласагина юқади, деган ақидани мустаҳкамлади. Лекин динимиз бу билан касалликдан эҳтиёт чораларини кўришдан қайтармайди. “Ғул” – жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни “Турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб, турли балоларга учратади”, – деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
Динимизда “Сафар” ойидан шумланилмайди. Исломдан аввалги даврда жоҳилият аҳли: “Сафар ойида сафар қилиб бўлмайди, у бўлмайди, бу бўлмайди”, дейишар эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этди. Ислом тарихига назар соладиган бўлсак, кўплаб ғазот, фатҳ, сафарлар ҳамда никоҳ тўйлари айнан ушбу ойда бўлиб ўтган. Жумладан, Пайғамбаримизнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари, У Зот алайҳиссаломнинг биринчи ғазотлари бўлмиш – “Абво” ғазоти, “Зи Амр” ғазоти, "Ҳайбар" фатҳи ва ҳакозо.
Демак, Сафар ойидан шумланиш жоҳилият одатларидан. Бу ойда ҳам бошқа ойлардаги каби сафар, тижорат ва тўй қилиш мумкин. Динимизда бу боради ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
39-savol
Fatvo hay'ati
ЁМОН ФИКРЛАРНИНГ ЭЪТИҚОДГА ТАЪСИРИ
#ақида

39-CАВОЛ
▫️ Каналга уланиш
БИДЪАТ НИМА?
#ҳалол-ҳаром

220-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, бидъат ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Чунки, билиб-билмай турли бидъат амаллар қилиб қўйишдан жуда қўрқаман. Барчамиздан Аллоҳ Ўзи рози бўлсин.

💬 ЖАВОБ: “Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:
اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” ("Қавоидул аҳком" китоби).
Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"عَليْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِيْنَ المَهْدِيِّينَ، عَضُّوا عَلَيْها بالنَّوَاجِذِ، وَإيَّاكُمْ وَمُحْدَثاتِ الأُمُورِ، فإنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ" (رَوَاهُ الإمام أَبُو دَاوُدَ وَالإمام التِّرْمِذِيُّ عَن العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَة).
яъни: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат – залолатдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом — Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз – динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.
Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.
Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам шунга далолат қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ" (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ).
яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шу билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди” ("Фатҳул борий шарҳи саҳиҳил Бухорий" китоби).
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ олмларидан Мулла Али Қори шундай дейдилар:
ومعنى الحديث : أن من أحدث في الإسلام رأياً لم يكن له من الكتاب والسنة سند ظاهر أو خفي ، ملفوظ أو مستنبط ، فهو مردود عليه
яъни: “...Ҳадиснинг маъноси, ким Исломда бир “фикр” ўйлаб топса, унга Қуръондан ҳам, суннатдан ҳам, очиқ ойдин ёки махфий, лафзий ёки мустанбат (ижтиҳод қилиб топилган) асос бўлмаса, у (фикр ёки амал) рад қилингандир” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Уламоларимиз бидъати ҳасана ва бидъати саййиа ўртасини ажратиб олиш учун асосий мезон бу – шариатимизнинг умумий қоидаларидир, деганлар. Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом даврларида кузатилмаган бирор бир амал ушбу шариат қоидаларига мувофиқ келса, залолатга бошловчи бидъат саналмайди. Аксинча, мақталган, яхши бидъат саналади.
Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13. Ниятда намоз ракатларини тайин қилиш керакми?

ЎМИ Фатво ҳайъати

Youtube | Tas-ix

#Савол_жавоб

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРЛАРНИ ТЎРТТАДАН КАМ АЙТИШ
#жаноза

221-CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати, эшитишимча жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
أن كل تكبيرة من تكبيرات صلاة الجنازة قامت مقام ركعة حتى لو ترك تكبيرة منها لا تجزئه الصلاة كما لو ترك ركعة من ذوات الأربع ("الميحط البرهاني") .
яъни: Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракаат намознинг ўрнидадир. Ҳатто, жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракаатли намоздан бир ракаати ўқилмаса намоз дуруст бўлмаганидек (“Ал-Муҳитул бурҳоний” китоби).
Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
"ТАШАҲҲУД" ЎРНИГА "ФОТИҲА" СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз

222-CАВОЛ: Хуфтон намозининг тўртинчи ракаати охирида, “Аттаҳият”нинг ўрнига “Фотиҳа” сурасини ўқиб юбордим. Намоз бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Агар мана шу хатони намоз ичида билиб қолса, саждаи саҳв билан хатосини тўғирлаш керак бўлади. Чунки аввалги қаъдада ҳам, охирги қаъдада ҳам "Ташаҳҳуд" (“Аттаҳияту”) дуосини ўқиш вожиб. Уни унутиб тўлиғича ёки баъзи қисмини ўқимаслик, саждаи саҳвни вожиб қилади. Бу ҳукм фарз, вожиб ва нафл намозларда бир хил.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ
яъни: “Агар "Ташаҳҳуд"ни ўрнига "Фотиҳа" сурасини ўқиса, саждаи саҳв қилади” (“Фатавои ҳиндия” китоби, Саждаи саҳв боби)
Саждаи саҳв ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қуйидаги линкдан фойдаланинг: https://t.iss.one/diniysavollar/235. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ КЎРИНИШИ
#намоз

223-CАВОЛ: Намозда тик турганда қўл қандай ҳолатда туради. Бировлар кўкрагида ушлаб туради, бировлар пастроқда тутади. Айримлар эса билакларини тутиб туради. Қиёмда қўл тутишнинг одоби тўғрисида тушунтириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмилаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизга кўра намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
عن وائل بن حجر رضى الله عنه قال "رأيت النبى صلى الله عليه وسلم وضع يمينه على شماله فى الصلاة تحت السرة" اخرجه الإمام ابن ابى شيبة. رجاله ثقات.
яъни: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудандан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим”, (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). “Эълоус сунан” китобида бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир дейилган. Яна бир ривоятда шундай келади:
عن ابى وائل رضى الله عنه قال: قال ابو هريرة رضى الله عنه: "اخذ الاكف على الاكف فى الصلاة تحت السرة" (رواه الإمام ابو داود).
яъни: Абу Воил разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, шундай деганлар: “Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилганларида, у зотдан “Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламданми?” деб сўрашган. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдандир”,- деб жавоб берганлар. Демак, бундан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ (Расулуллоҳдан келган) эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган”.
عن ابى جحيفة ان عليا رضى الله عنه قال: "السنة وضع الكف على الكف فى الصلاة تحت السرة". (رواه الإمام ابو داود)
яъни: Абу Жуҳайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Али разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига тушириш - суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис Имом Аҳмаднинг "Муснад"ида ҳам келтирилган. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг "Тажриду завоиди муснад ал-Баззор" асарида: “Агар ҳадис "Муснади Аҳмад"да келса, бошқа Муснадларга ҳожат йўқ”, деган. Шундай қилиб, ушбу ҳадис ҳасан даражасидан тушмайди. (“Эълоус сунан” китоби).
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар мавжуд. Жумладан, “Мухтасар ул-Виқоя” китобида шундай дейилган:
يضع يمينه على شماله تحت سرّته
яъни: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозда қўлни киндик остида тутишнинг баъзи афзалликлари ҳақида “Музмарот” китобидан бундай дейилган:
لانه اقرب الى التواضع وابلغ الى الخشوع والى ستر العورة واحفظ للازار عن السقوط
яъни: “Қўлни киндик остида тутиш – камтарликка яқинроқдир, хушуъ ва аврат аъзоларини ёпилишига олиб борувчироқдир, изорни тушиб кетишдан сақлагувчироқдир”.
Демак, намозда қўлни қаерда тутиш ҳолати ҳақидаги ҳадисларни мувофиқлаштириш керак бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб берадилар. Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, эркаклар қўлларини киндик остида тутадилар дейишган. Қолаверса ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#савдо_сотиқ

224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу судхўрликка кирмайди. Шариатимизда харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши – "салам" савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Аслида бу савдо ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиш бўлсада унинг жоиз эканига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга зиммага олинган салаф (яъни, салам савдоси)ни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва рухсат берган. Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз” (Бақара сураси, 282-оят) (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир, икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум идиш (ўша пайтларда маҳсулотлар идишларда ҳам ўлчанган), маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ислом уммати салам савдосининг жоизлигига ижмоъ қилганлар, яъни якдил фикрга келганлар. Чунки савдонинг бу турига одамларнинг ҳожати ва зарурат бор.
Салам савдосининг риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Умумий шарт – маҳсулотнинг миқдори ва сифати маълум бўлиши керак (масалан, кило, идиш ёки метрда ўлчанадиган ёки саналадиган маҳсулотлар бўлиши. Ҳайвонлар, уларнинг аъзолари, терилари ва қимматбаҳо гавҳарларда салам савдоси бўлмайди).
Энди, салам битимини тузиш учун маҳсулотнинг қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, буғдой),
2. Нави (масалан, “лалми” ёки “оби”),
3. Сифати (масалан, яхши, ўртача ёки ёмон),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой),
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим (“Фатҳу бабил иная” ва “Ал-Мухтор” китоблари).
Демак, юқоридаги шартларга тўғри келадиган маҳсулотларга аввалдан пул бериб қўйиш жоиз. Лекин салам савдосида белгиланган вақт келгач, маҳсулотнинг нархи келишилган нархдан арзон ёки қиммат бўлиши эътиборга олинмайди. Балки, маҳсулот салам битимида кўрсатилган нархда етказиб берилади. Сизнинг мисолингизда кузда пиёзнинг нархи қиммат ёки арзон бўлиб кетса ҳам, келишилган нархда, яъни 500 сўмдан олинаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
#жаноза

225-CАВОЛ: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши керак? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири “Фатавои ҳиндийя” китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида шундай дейилган:

وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ

яъни: “Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркалар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ”.
Ушбу масалалар “Баҳрур роиқ” ва “Бадоиус саноиъ” каби мўътабар фиқҳий манбаъларимизда ҳам зикр қилинган.
Аёл кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Демак, аёл кишининг мазкур қариндошлари бўлмаса, маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари яъни, амакиси ва тоғаларининг ўғиллари ҳамда амма ва холаларининг ўғиллари қабрга қўяди. Агар мабодо маҳрам бўлмаган қариндошлар ҳам бўлмаса, шундагина аёл кишини эри ёки бегона кишилар қабрга қўйиши мумкин. Уламоларимиз бегонадан кўра эри қабрга қўйгани маъқулдир, деганлар.
Аёл кишининг маҳрам ва маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари ёки эри дафн жараёнида ҳозир бўла туриб, уни қабрга гўрковлар қўйиши мумкин эмас. Чунки бунда шариатимиз қонун-қоидасига амал қилинмаган бўлади ва бунинг гуноҳи аёл кишининг эркак қариндошлари зиммасига тушади.
Шундай экан, аёл кишини қабрга қўйишда шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАЗО ВА ҚАДАРГА ИМОН КЕЛТИРИШ
#ақида

226-CАВОЛ: Исломда тақдирга имон келтириш кишининг мўмин бўлиш шартларидан бири эканини билдим. Яъни Аллоҳ ҳамма ишларни олдиндан “Лавҳул маҳфуз”га ёзиб қўйилганига ишониш керак экан. Бу дунё имтиҳон диёри эканини яхши биламиз. Саволим шуки, Aллоҳ ҳамма нарсани олдиндан билса, мени жаннатга ёки дўзахга киришимни олдиндан ёзиб қўйган бўлса, бу дунё қандай қилиб имтиҳон бўлади? Aллоҳ мени тақдиримни ёзиб қўйган бўлса-ю қилган ишимга мени жазолашини қандай тушунишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ
яъни: “Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов ила яратдик” (Қамар сураси, 49-оят).
Ўзбек тилида “ўлчов” деб таржима қилинган сўз оятда “қадар” лафзи билан ифодаланади. Уламоларимиз “қазо” ва “қадар”ни қуйидагича таърифлайдилар:
Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир”.
Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир”.
Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло бандаларнинг қиладиган ишларини аввалдан билиши уларни бирор ишга мажбурлаши эмас. Чунки, инсон феъллари икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм — дунёдаги инсоннинг дахли йўқ нарсалар. Фақат Аллоҳ таолонинг қудрати билан бўлади. Мисол учун, инсон ақлининг ўткир ёки ўтмаслиги, гавдасининг турлича, ҳуснининг чиройли ёки хунуклиги, туғилиш вақти ва жойи, эркак ёки аёллиги ва шунга ўхшаш бир қанча ишлар борки, уларга инсоннинг ҳеч қандай дахли йўқ. Инсон бу нарсалардан “Нега қоматинг узун, ёки пакана?” ёки “Нима учун фалон куни туғилдинг, фалон куни ўлдинг?” деб сўроқ қилинмайди. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳдан. Бу турдаги қадарга имон келтириш ҳар бир мўмин мусулмонга вожибдир.
Иккинчи қисм — инсон томонидан содир этилган иш ва амалларга боғлиқ. Буларда инсоннинг дахли бор, у бу ишларда ўзининг хоҳиши, ихтиёри ва ҳаракати билан иштирок этади. Бошқача қилиб айтганда банда бирор ишни амалга ошириши учун унга ички ва ташқи омиллар таъсир қилади. Бу омилларни Аллоҳ таоло банданинг хоҳишига кўра яратади. Банда ана шу хоҳишга масъул бўлади.
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ушбу масала юзасидан шундай деганлар:
"وكانَ اللهُ تعالى عالما في الأزَلِ بالأشياءِ قبلَ كونِها، وهوَ الذي قدّرَ الأشياءَ وقضاها، ولا يكونُ في الدنيا ولا في الآخرةِ شىءٌ إلا بمشيئتِهِ وعلمِهِ وقضائِهِ وقدرِهِ وكتْبِهِ في اللوحِ المحفوظِ ولكنْ كتبُهُ بالوصفِ لا بالحكمِ".
яъни: “Аллоҳ барча нарсаларни яратмасдан олдин ҳам азалдан билар эди. Барча нарсаларнинг тақдир ва қазосини Унинг ўзи белгилаган. Бу дунёдаги ва охиратдаги ҳар бир нарса фақат унинг хоҳиши, илми, қазоси, қадари, Лавҳул­маҳфузга ёзиб қўйилиши билан бўлур. Лекин, ёзиб қўйиши тавсиф йўли биландир, ҳукм йўли билан эмас, яъни мажбурий эмас” (“Фиқҳул акбар” китоби).
Бандага ихтиёр берилгани ҳақида кўплаб ояти карималарда хабар берилган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ
яъни: “Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин”, дегин” (Каҳф сураси, 29-оят).
Бошқа бир оятда шундай хабар берилган:
قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَنِ اهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۖ وَمَا أَنَا عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ
яъни: “Сен: “Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман”, деб айт” (Юнус сураси, 108–оят).
Ушбу икки ояти каримада Аллоҳ таоло ҳидоят ёки залолат йўлларини танлашни банданинг ихтиёрига ҳавола этмоқда. Банда қайси бирини танласа, ўшанга Аллоҳ йўллаб қўяди. Банда эса ўша танловига кўра ё савоб ёки гуноҳга эга бўлади.