FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АЁЛИГА ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛИБ ҚЎЙСА, ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#ҳайз #эр_хотин_муносабатлари

552-CАВОЛ: Aёлига ҳайз келганини билмай алоқа қилиб қўйса, гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, уни ювиш учун эр-хотин нима қилишлари керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Хотин киши ҳайз кўраётган пайтда эр унга жинсий яқинлик қилиши Исломда ҳаром саналган амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).

Аёл ҳайз кўраётган вақтида унга яқинлик қилиш ушбу оятга биноан ҳаром қилингандир. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади. “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:

"إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار" (رواه أبو داود عن ابن عباس رضي الله عنه)

“Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин". (Имом Абу Довуд ривоятлари) (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚОН КЎРСА, НАМОЗИНИ ЎҚИМАЙ ТУРИШИ КЕРАКМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз

565-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қон кўрса, у ҳайздан ҳисобланиб, намозини ўқимай туриши керакми? Қон тўхтагандан кейин ғусл қиладими ёки таҳорат қилса кифоями?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомиладор аёл кўрган қон ҳайз бўлмайди, балки истиҳоза (касаллик) қони бўлиб, бу ҳолат намоз ўқишдан тўсмайди. Агар қон тўхтаб-тўхтаб келса, тўхтаганда таҳорат қилиб намозини ўқийди. Агар қон узлуксиз келса, бу аёл узр соҳибаси бўлиб, ҳар намоз учун алоҳида таҳорат қилади.

Демак, ҳомиладор аёлда истиҳоза қони тўхтаса, таҳорат қилади, ғусл қилиши шарт бўлмайди (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил-фатво” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОДАТ КУНЛАРИДА ҚИРОАТ ДАРСИНИ ТОПШИРИШ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз

674-CАВОЛ: Мадрасада таълим олувчи толиба қизлар одат кунларида қироат дарсини топшириши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талаба қизлар ҳайз кўраётган вақтларида Қуръон қироати фанидан дарс топширмай, ошкора ҳоиза эканликларини айтадилар ҳамда дарсни бошқа кунда топширадилар. Имтиҳон топшириш ҳаромни жоиз қилмайди (Апке масаил унка ҳал). Чунки жунуб бўлган инсон ёки ҳайз, нифос қони кўраётган аёллар Қуръони карим оятларини (ҳатто ёддан ҳам) ўқишлари мутлақо жоиз эмас. Мўтабар фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِ

Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги. Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар (Фатови Ҳиндия). Аммо бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан шукр қилиш учун оятларни ўқисалар жоиз.

وَالْآيَةَ وَمَا دُونَهَا سَوَاءٌ فِي التَّحْرِيمِ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا أَنْ لَا يُقْصَدَ بِمَا دُونَ الْآيَةِ الْقِرَاءَةُ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ الْحَمْدُ لِلَّهِ يُرِيدُ الشُّكْرَ أَوْ بِسْمِ اللَّهِ عِنْدَ الْأَكْلِ أَوْ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ

Асаҳ қовлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия).

Демак, талаба қизлар бу масалага жиддий эътибор беришлари лозим. Агарда қироат устозига ҳоиза эканлигини очиқ айтишга уялсалар, қироат дарси бошланишидан аввал гуруҳ раҳбари орқали ёки қоғозга ёзиб, устознинг столи устига қўйиб қўйиш орқали бўлсада устозига маълум қилишлари керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ГУНОҲ ЁЗИЛМАЙДИМИ?
#ҳайз #гуноҳ

697-CАВОЛ: Аёл ҳайз ҳолатида бирор хато, гуноҳ ёки ҳаром ишлар қилса, гуноҳ ёзилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайз ҳолатида гуноҳ иш қилинса, албатта, гуноҳ ёзилади.

Динимизда ҳайз кўрган аёл намоз ва Қуръон ўқимаслиги, (қазосини тутиб бериш шарти билан) рўза тутмаслиги, масжидга кирмаслиги, эри билан яқинлик қилмаслиги каби ҳукмлар мавжуд. Бу ибодатларни бажармагани учун гуноҳ ёзилмайди, чунки бу шариатни рухсати.

Лекин ҳайз пайти шариат ман қилган гуноҳ иш (ёлғон, ғийбат, бўҳтон, ўғрилик ва бошқа)ларни қилсада гуноҳ ёзилмайди деган ҳукм йўқ. Бундай ишлар гуноҳ бўлиб ёзилиши аниқдир.

Гуноҳ ёзилмайдиган кишилар ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч (тоифа)дан қалам кўтарилган. (Булар:) Ухлаётган одамдан то тургунича, ақл-ҳушини йўқотгандан то тузалгунича, ёш боладан то катта бўлгунича”, деганлар (Имом Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривоят қилишган). Яъни, ҳадисда саналган кишиларга маълум вақтгача гуноҳ ёзилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАЙЗ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА
#ғусл #ҳайз #эр_хотин_муносабатлари

765-CАВОЛ: Ҳайзим тугади лекин ҳали ғусл қилмадим. Эрим билан яқинлик қилсам кейин икковигаям ғусл қилсам бўладими? Ёки биринчи ғусл қилиб кейин яқинлик қилайликми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволнинг жавоби ҳайз 10 кундан кейин, ёки 10 кундан аввал, ё аёлнинг одатига етиб, ёки одатига етмай тўхташига қараб турлича бўлади.

Ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун) ўтгач, гарчи ғусл қилмаган бўлса ҳам, аёли билан жинсий алоқада бўлиш ҳалол бўлади, хоҳ у биринчи марта ҳайз кўрувчи, хоҳ аввал ҳайз кўрган, одати бор аёл бўлсин. Шу ҳолатда ҳам эр хотинини токи ғусл қилмагунча жимо қилмай туриши мустаҳабдир (Муҳит китоби).

Агар қон ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун)дан камроғида тўхтаса, токи аёл ғусл қилмагунча ёки намоз вақтининг охири (яъни, ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт) ўтмагунча, уни жимо қилиш жоиз эмас. Бу масалалар ҳайз кўрувчининг одати тўлиқ бўлгандадир.

Агар қон аёлнинг одат кунларидан кам вақтда тўхтаса, токи одат кунлари келмагунча унга жинсий яқинлик қилиш макруҳ бўлади, агарчи аёл ғусл қилган бўлса ҳам. Лекин аёл одат кунлари келгунича эҳтиётан намоз ўқийди ва рўза тутади.

Биринчи ҳайз кўраётган қиз ўн кундан камига пок бўлса ёки одати бор аёл одатидан аввал пок бўлса, таҳорат ва ғуслни намознинг охирги вақтларига кечиктиради. Фақат намознинг вақти кечикиб, макруҳ вақти кириб қолмаса, бас. ("Фатҳу бобил иноя", "Дурарул ҳукком" "Фатовои Ҳиндия" китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АЁЛЛАРГА ОИД МАСАЛА
#ҳайз

800-САВОЛ: Ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кунда қон кўрса ва 10 кун пок юриб, яна қон кўрса (ранги жигарранг) шунда намоз ўқиладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масалан, аёлнинг одати 7 кун бўлган бўлса ва ҳайз қони ўн кундан ошиб 14 кунга тўхтаса, 7 кундан ортиғи истиҳоза (касаллик қони) ҳисобланади. 10 кундан кейин ҳамма намозларни вақтида ўқийди. Лекин 10 кунгача ҳайз бўлиш эҳтимоли (яъни, одати 7 кундан 8 ё 9 ёки 10 кунга ўзгариши мумкин) бўлгани учун намоз ўқимай туради. Ўн кундан ошиб кетса, ана энди 7-кундан кейинги намозларни қазосини ўқийди.

Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати камида 15 кун бўлиши керак. Ундан камида қон кўрса, бу истиҳоза қони ҳисобланади. Бизни мисолда ўша поклик муддати 7 кундан бошлаб ҳисобланади.

Энди бевосита саволнинг жавобига келсак, ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кун қон кўрса, 4 куни истиҳоза бўлади. Кейин яна 10 кун пок юриб, қон кўрса, бу ҳолатда икки қон ўртасидаги поклик 14 кун бўлиб қолади. Бу ҳолатда фақат 15-кундан кейин ҳайз ҳисобланади. Унгача намозларини ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ШУ НАМОЗНИНГ ҚАЗОСИНИ ЎҚИЙДИМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз #намоз

808-САВОЛ: Бир намоз вақтининг охирида аёл кишининг ҳайз қони тўхтаса, шу намознинг қазосини ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда намоз вақтининг охирига қараб ҳукм чиқарилади. Яъни, агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз қонидан пок бўлса, унга ўша намоз ва ундан кейинги намозларни ўқиш фарз бўлади. Масалан, Пешин намозининг вақти тугашидан ярим соат олдин аёл кишини ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилиб, Пешин намозидан бошлаб намоз ўқишга киришади.

Уламоларимиз бу масалани янада аниқлаштириб, шундай деганлар: “Агар ҳайзнинг энг кўп муддати бўлмиш 10 кунда қон тўхтаса ва намоз вақти тугашига андак (масалан, 2-3 дақиқа) вақт қолган бўлса ҳам ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Яъни, аёл киши зудлик билан ғусл қилади ва ушбу намозни вақти тугаган бўлса шу намозни қазосини ўқийди. Агар вақти ҳали тугамаган бўлса шу намозни ўқийди.

Агар ҳайзни энг кўп муддатидан камроғида ҳайз қони тўхтаса, яъни ҳайз қони аёл кишини одати бўйича 10 кунга етмасдан тўхтаса ва намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима (“Аллоҳу акбар”) калимасини айтадиган вақт қолган бўлса, ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтишга тақрибан, 20-25 дақиқа вақт сарфланади. Агар бу миқдордан кам вақт қолса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди.

Бу ҳақда “Мажмаул анҳур” китобида бундай дейилган:

الْمُعْتَبَرُ آخِرُ الْوَقْتِ عِنْدَنَا فَإِذَا حَاضَتْ فِي آخِرِ الْوَقْتِ سَقَطَتْ ، وَإِنْ طَهُرَتْ فِيهِ وَجَبَتْ فَإِذَا كَانَتْ طَهَارَتُهَا لِعَشَرَةٍ وَجَبَتْ الصَّلَاةُ وَإِنْ كَانَ الْبَاقِي لَمْحَةً ، وَإِنْ كَانَتْ لِأَقَلَّ مِنْهَا وَذَلِكَ عَادَتُهَا فَإِنْ كَانَ الْبَاقِي مِنْ الْوَقْتِ مِقْدَارَ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ ، وَالتَّحْرِيمَةَ وَجَبَتْ وَإِلَّا فَلَا

яъни: “Ҳанафий мазҳабимизда намознинг охирги вақти эътиборлидир. Агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз кўриб қолса, шу намозни ўқимайди. Агар ҳайз кўраётган аёл намознинг охирги вақтида пок бўлса, унга ўша намознинг ўқиш фарз бўлади. Демак, аёл киши 10 кун ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига бир лаҳза қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлади. Агар аёл киши ўзини одати бўйича 10 кундан кам муддатда ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиши фарз бўлади. Агар ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолмаганда пок бўлса, унга ўша намозни ўқиши фарз бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҒУСЛДАН ОРТГАН СУВНИ ИШЛАТИШ МУМКИНМИ?
#ҳайз #таҳорат

831-CАВОЛ: Ҳайз кўрган аёл кишининг ғуслидан қолган сувини ғусл ёки таҳоратда ишлатиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"اغتسل بعض أزواج النبي صلى الله عليه وسلم في جفنة، فجاء النبي صلى الله عليه وسلم ليتوضأ منها أو يغتسل، فقالت له: يا رسول الله إني كنت جنباً، فقال: "إن الماء لا يُجنب"

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бирлари (Маймуна онамиз) бир идишдан жанобатдан ғусл қилдилар. Ғуслдан ортган сув билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ёки ғусл қилмоқчи бўлдилар. Аёллари У Зотга: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен жунуб эдим”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, сув жунуб бўлмайди" дедилар". (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган). (“Раддул муҳтор” ва “Эълоус сунан” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЖУНУБ ҲОЛАТДА ҲАЙЗ КЕЛИБ ҚОЛСА
#аёлларга_оид_масала #ҳайз

889-CАВОЛ: Аёл киши жинсий алоқадан кейин ҳайз келиб қолса, жунублиги учун ғусл қиладими ёки ҳайз тугагандан кейин ғусл қилиш вожиб бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл вожиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

«يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا» (المائدة،5 / 6).

Яъни: “Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!” (Моида сураси 5-6 оят).

Ушбу ояти карима орқали жанобатдан поклик намозга боғлиқ экани маълум бўлади. Ҳайз пайтида аёл кишидан намозлар соқит бўлгани сабабли ғусл қилиш ҳам вожиб бўлмайди. Ҳайзи тугаганидан кейин бир марта ғусл қилиб олиши кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҒУСЛ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#ғусл #ҳайз

1018-CАВОЛ: Жунуб ҳолда ухлаб қолса эрталаб ўйғонганда ҳайзи келиб қолган бўлса ғусл қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолда аёлнинг ихтиёри ўзида бўлади, хоҳласа ўша пайтда ғусл қилади, хоҳласа ҳайздан поклангандан кейин ғусл қилади. Бу ҳақда “Ал-Муҳитул-Бурҳоний” китобида шундай дейилади:

وإذا أجنبت المرأة ثم أدركها الحيض فهي بالخيار إن شاءت اغتسلت؛ لأن فيه زيادة تنظيف وإزالة أحد الحدثين، وإن شاءت أخرت الاغتسال حتى تطهر؛ لأن الاغتسال للتطهير حتى تتمكن من أداء الصلاة، ألا ترى أن الجنب إذا أخر الاغتسال إلى وقت الصلاة لا يأثم، دل أن المقصود من الطهارة الصلاة، ومن لا يتمكن من الصلاة، فكان لها أن لا تغتسل.

“Аёл киши жунуб бўлса ва кейин ҳайз кўрса, ихтиёри ўзида бўлади. Хоҳласа ғусл қилади, чунки ғуслда зиёда поклик ва икки нопокликдан бирини кетказиш бор. Хоҳласа поклангунча ғусл қилишни кечиктириб туради. Чунки ғусл покланиш учун ва бу покланиш билан у намозни адо қилишга имкон топади. Кўрмайсизми, жунуб киши ғуслни намоз вақтигача кечиктирса, гуноҳкор бўлмаслиги, покликдан мақсад намоз эканига далолат қилади. Ким (ҳайз, нифос каби ҳолатларда) намоз ўқишга имкон топмаса, ғусл қилмаслиги жоиздир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
#эр_хотин_муносабатлари

1207-CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қон кўрган вақтларда эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Қон кўрмайдиган бўлиб қолган ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган.
Жумладан, “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган:
وأقلُّ الطُّهر خَمْسَة عشَرَ يَوماً ولا حَدَّ لأكثرِه لأنه قد يَمتدُّ إلى سنةٍ وإلى سنتين، وقد لا تحيضُ أصلاً،
“Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”.
Демак, аёлларга шариат томонидан қўйилган айрим рухсат ва тақиқлар ундан келаётган қон сабабли экан. Модомики, қандайдир сабаб билан у тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НИФОСЛИ АЁЛ ҚИРҚ КУН ИЧИДА ҲАЙЗ КЎРИШИ ҲАМ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз #нифос

1318-CАВОЛ: Нифосли аёл қирқ кун ичида ҳайз кўриши ҳам мумкинми? Масалан, аёл киши нифоси тугаётганини оч суюқлик келишидан билса ва яна қон келишни бошласа, бу қон ҳайз бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нифоснинг энг кўп муддати 40 кун деб белгиланган. Лекин бу дегани ҳар бир аёл албатта 40 кун нифос кўради дегани эмас. Ҳар бир аёлнинг нифос ва ҳайзда ўзининг одат куни бўлади. Яна бир нарсани билиш лозимки, бир аёл модомики нифос кўриш жараёнида экан, айни вақтда у ҳайз кўрмайди. Яъни нифос ва ҳайз бир вақтда жамланмайди. Қолаверса, икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги энг кам поклик 15 кун бўлиши керак. Агар нифос кўраётган аёлнинг нифоси тугаб, орадан 15 кун ўтмасдан яна қон кўриб қолса, бу ҳайз дейилмайди, балки агар бу ҳолат 40 кун ичида бўлаётган бўлса, кейинги қонни ҳам нифос дейилади. 40 кундан ўтиб кетгандан кейин бўлаётган бўлса, кейинги қон истиҳоза қони дейилади. Нифоси тўлиқ тугаб, ўн беш ва ундан кўп кунлар пок бўлгандан кейин қон кўрса, бу қон ҳайз қони дейилади.
وَأَقَلُّ الطُّهْرِ بَيْنَ الْحَيْضَتَيْنِ أَوْ النِّفَاسِ وَالْحَيْضِ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا وَلَيَالِيهَا إجْمَاعًا
“Икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги покликнинг энг кам муддати уламолар ижмосига кўра ўн беш кеча ва кундуздир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛНИНГ ОДАТИ ЎЗГАРСА ВА ЎН КУНДАН КЕЙИН ҚОН КЎРСА...
#аёлларга_оид_масала #ҳайз

1341-CАВОЛ: Бир аёлнинг ҳайздаги одати 9 кун экан. Бу сафар 6 кунда тўхтаган. Ювиниб намоз ўқийверибди. 5 кундан кейин яна келишни бошлабди. Шу аёлнинг ҳукми қандай бўлади?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг одати аввалгисидан камайса ё кўпайса, унинг одати ўзгарган бўлади. Одати аввалгисидан камайса, покланганда ювиниб ибодатларини бошлайди. Лекин аввалги одати кунларига етмагунча эри билан яқинлик қилмай туради. Масалан, 9 кунлик одати бор аёл 6 кунда покланса, унинг одати 6 кунга ўзгарган бўлади ва шу кундан бошлаб ювиниб, ибодатини бошлайди, лекин 9 кунгача эри билан яқинлик қилмай туради.
Одати бор аёл ҳайздан поклангач яна қон кўрса ва у ўн кунгача тўхтаса, унинг одати ўзгарган бўлади. Лекин ўн кундан ошиб кетса, одатидан ортиғи истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки ҳайзнинг ками 3 кун, кўпи 10 кун. Масалан, 6 кунлик одати бор аёл 8-9-кунлари қон кўриб 10 куни тўхтаса, унинг одати 10 кунга ўзгарган бўлади. Лекин худди шу аёл 8-9-10-11-12-кунгача қон кўрса, 6 кундан кейинги кунлари истиҳоза (касаллик) қони ҳисобланиб. у ибодат қилиш ва эр билан бирга бўлишдан тўсмайди.
Демак, аёл 6 кундан кейин покланса ва 11- куни қон кўрса, 11-кундагиси истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки у ҳайз муддати (яъни 10 кун) ўтганидан кейин келган. Уни янги ҳайз деб бўлмайди, янги ҳайз бўлиши учун икки қон ўртасида 15 кун поклик бўлиши керак.
Бу мавзуда Абдулғаний Майдоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(وإذا زاد الدم على عشرة أيام وللمرأة عادة معروفة ردت إلى عادتها) المعروفة (وما زاد على ذلك فهو استحاضة) فتقضي ما تركت من الصلاة بعد العادة.قيد بالزيادة على العشرة لأنه إذا لم يتجاوز العشرة يكون المرئي كله حيضاً وتنتقل العادة إليه.
Ҳайз қони ўн кундан ортиб кетса ва аёлнинг маълум одати бўлса, ўша одатига қайтарилади. Одатидан ошгани истиҳозадир. Одатидан кейин тарк қилган намозларининг қазосини ўқийди. “Ўн кундан ошса”, деган қайд билан айтилди, чунки ўн кундан ортмаса, кўрилган қоннинг ҳаммаси ҳайздир. Одати унга кўчган бўлади” (“Лубоб фи шарҳул китоб”, “Ҳайз” боби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar