FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи_рўзаси

🌙 Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутишни унутманг!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир”, — деганлар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Байҳақий ривоятлари).

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИНИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

❗️Бу йилги Зулҳижжа рўзаси 22.07.2020. Чоршанба кунидан бошланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал ва Аллоҳга суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

* Таҳлил — Лаа илааҳа иллаллоҳ, дейиш;
* Такбир — Аллоҳу акбар, дейиш;
* Ҳамд — Алҳамдулиллаҳ, дейиш.


❗️Бу йилги Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги 22—31 июль кунларига тўғри келади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунё кунларининг энг афзали (зулҳижжадаги) ўн кунликдир”, — деганлар (Имом Баззор ривояти).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

"Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) Зулҳижжанинг аввалги ўн куни кирганда ибодатга шу қадар жидду-жаҳд қилардиларки, ҳатто охирига бориб унга мадорлари қолмасди" (Имом Доримий ривояти).

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

Аллоҳ таоло айтади: “Улар ўз манфаатларига шоҳид бўлишлари учун ва маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилишлари учун келурлар” (Ҳаж, 28).

Ушбу ояти каримадаги "маълум кунлар"дан мурод – Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидир.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Билингки, ушбу ўн кунликда бошқа кунларга нисбатан зикрларни кўпайтириш мустаҳабдир. Арафа куни эса ўн кунликка нисбатан янада кўпроқ зикр қилиш мустаҳаб амалдир” ("Ал-Азкор" 175-бет).

🔗 Улашинг: @diniysavollar