FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.08K photos
2.03K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига текизилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

ҚЎЛЛАРНИ КИНДИК ОСТИГА ҚЎЙИШ – СУННАТ АМАЛ

Намозхон нигоҳини сажда қиладиган жойига қаратган ҳолда қўлларини киндик остига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва жимжилоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоғини эркин қўяди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Ҳанафий мазҳабига кўра, қиёмда икки оёқ ораси тўрт бармоқ кенглигида бўлади. Беморлик ёки семизлик сабабли киши оёқлари ўртасини тўрт бармоқ миқдорида тутишга қийналса, ўзига қулай тарзда туриши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозда киши ўнг ёки чап томонга ёхуд осмонга қараши жоиз эмас. Уламоларимиз: “Намоз ўқувчи қиём ҳолатида сажда қиладиган жойига, рукуда икки оёғининг орасига, қаъдада эса кўксига қараши мустаҳабдир”, — деганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозхон рукуда икки қўлининг кафтлари билан тиззасини чангаллаб ушлайди. Қўл тирсакларини букмасдан, тик тутади. Бошини кўтариб ҳам юбормайди, пастга тушириб ҳам юбормайди, балки, бели билан баробар тутади. Нигоҳини оёғининг бош бармоқлари учига қаратади. Шу ҳолатда:
سُبْحَانَ رَبِّىَ الْعَظِيمْ
“Субҳаана Роббиял-Азийм” деб камида уч марта ёки тоқ қилиб (5, 7 ва ҳ.к. марта) айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Саждага борганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни, биринчи тизза, кейин қўл, сўнгра юз. Саждадан турганда эса ердан узоқ аъзолар бирин-кетин кўтарилади, яъни, биринчи юз, кейин қўл, сўнгра тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. Лекин беморлик, қарилик каби узрлар сабабли ерга таянишга мажбур бўлса, макруҳ эмас.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"َرأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْه وَ اِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ" (رواه الامام أبو داود والامام الترمذي عن وائل ابن حجر رضي الله عنه)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозхон саждада икки кафти ўртасига бошини қўяди. Бурун ва пешонаси билан хотиржам сажда қилади. Саждада уч марта "Субҳана роббиял аъла", дейди. Бу энг ками. Эркаклар, агар тиқилинч бўлмаса, сажда пайтида қорнини тиззасидан, билакларини биқинидан узоқ тутади. Сажда ҳолатида оёқ ва қўл бармоқлари қиблага қараб йўналган бўлади. Тирсаклар ерга теккизилмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Ташаҳҳудга ўтирганда нигоҳ (қучоғига) кўксига қаратилади.

Қўллар тизза устига бармоқларни букмасдан (мушт қилмасдан), текис қилиб қўйилади. Қўл бармоқлари қиблага йўналиб туради. Бармоқ оралари ўз ҳолида қўйилади, яъни, бармоқлар орасини кенг очмайди ҳам, бир-бирига ёпиштирмайди ҳам. Бармоқ учлари тиззанинг букилган жойидан ошиб кетмайди, балки тизза учлари билан баробар туради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Эркак киши намозда чап оёғини ётқизиб, унинг устига ўтиради ва ўнг оёғининг панжаларини қиблага юзлантирган ҳолда тикка қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar