FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
“ИМОНА” ВА “ЯСИНА” ИСМЛАРИ ҲАҚИДА
#исм_қўйиш

131-CАВОЛ:
Болаларга “Имона” ёки “Ясина” деб
исм қўйиш жоизми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб тилида “Имон” деган сўз “ишонч”, “тасдиқ” маъноларини билдиради. “Ясин” калимаси эса Қуръони каримда сура номи бўлиб келган. Уламоларимиз “Ясин”нинг маъноси Аллоҳ таологагина маълум эканини таъкидлашган. Ушбу икки калимага "а" қўшимчасини қўшиб "Имона" ёҳуд "Ясина" дейиш луғат жиҳатидан сўзни нотўғри ишлатиш ҳисобланади. Шунга кўра фарзандларга булардан бошқа исмларни
қўйиш тавсия этилади. Зеро, ҳадиси шарифларда фарзандга чиройли исм қўйишга тарғиб қилинган.

عَنْ أَبِى الدَّرْدَاءِ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :" إِنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ " (رَوَاهُ أحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِىُّ).

Яъни: Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алаҳи васаллам: “Қиёмат кунида ўз исмларингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Шунинг учун чиройли
исм қўйинглар!”, деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МУҲАММАД ДЕГАН ИСМ OҒИРМИ?
#исм_қўйиш

138-CАВОЛ:
Бир танишим ўғлига “Муҳаммад”
исмини қўйса, қариндошлари бу исм болага оғирлик қилади, дейишибди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Исм болага оғирлик қилади, деган гап нотўғри. Бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган зот – Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак исмлари ҳам оғир бўладими?! Аксинча, бу каби исмлар табаррук ҳисобланади. Бу исм бор оилада баракот бўлади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
عن جابر أن النبي صلى الله عليه و سلم قال : سَمُّوا بِاسْمِي وَلَا تَكَنَّوْا بِكُنْيَتِي فَإِنِّي إِنَّمَا جُعِلْتُ قَاسِمًا أَقْسِمُ بَيْنَكُمْ) متفق عليه(
“Менинг исмимни қўйинглар! Кунямни қўйманглар. Чунки мен сизнинг ўртангизда (илмни) тақсимловчи қилиндим” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом очиқ-ойдин исмларини қўйишга тарғиб қилмоқдалар. Шу билан бирга кунялари бўлмиш “Абул Қосим” билан куняланишдан қайтармоқдалар. Уламолар бунинг сабаби борасида турли фикрларни билдирганлар. Кўпчиликлари, бу қайтариқ у зотнинг ҳаётлик чоқларига тегишли, деган сўзни устун кўрадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
131-savol
Fatvo hay'ati
“ИМОНА” ВА “ЯСИНА” ИСМЛАРИ ҲАҚИДА
#исм_қўйиш

131-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
138-savol
Fatvo hay'ati
МУҲАММАД ДЕГАН ИСМ ОҒИРМИ?
#исм_қўйиш

138-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
БОЛАГА "МУСТАФО" ЁКИ "МУҲАММАД" ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#исм қўйиш

333-CАВОЛ: Акасига "Мустафо", укаси "Муҳаммад" деб исм қўйса жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган фарзандга "Мустафо" деб исм қўйиш, укасига эса "Муҳаммад" деб ном қўйиш жоиз.

Ҳар бир исм аслида мубоҳ ҳисобланади. Модомики исмнинг лафзи ёки маъноси ёмон бўлмаса, у билан номлаш жоиздир. “Мустафо” сўзи ҳам шулар жумласидандир. Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд ўзининг “Тасмиятул мавлуд” китобида ўғил фарзандларга қўйиладиган исмлар қаторида “Мустафо” исмини ҳам зикр қилган. Аммо саҳобалар ёки машҳур тобеъинлардан бирортаси мазкур исм билан номлангани ҳақида бизда мавжуд манбаларда маълумот топилмади.

Баъзи уламолар “Мустафо” исмини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исмларидан ҳисоблаган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

" ومن أسمائه - أي : النبي صلى الله عليه وسلم - المشهورة : المختار والمصطفى والشفيع المشفع والصادق المصدوق " انتهى من " فتح الباري " .

“Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг машҳур исмлари қуйидагилар: Ал-Мухтор, Ал-Мустафо, Аш-Шафиъ, Ал-Мушаффиъ, Ас-Содиқ, Ал-Масдуқ” (“Фатҳул Борий” китоби).

Қозий Иёз раҳимаҳуллоҳ сийрат ҳақида китоб ёзиб, уни “Аш-Шифо битаърифи ҳуқуқил Мустафо”, деб номлаган.

Мустафо сўзи Пайғамбаримизнинг атоқли исмларидан эмас, балки сифатларидан бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлган чоғда ҳам “Мустафо” деб исм қўйишда муаммо йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
"ШАҲРИЗОДА" ИСМИНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#исм қўйиш

358-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Шаҳризода исмини қўйиш динда мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаҳризода исмини қўйиш жоиздир. Бу исм форс-тожикча бўлиб очиқ чеҳрали, жилмайиб турувчи, табассумли маъносини англатади.

Фарзандларга чиройли исм қўйиш ота-онанинг биринчи бурчларидан биридир. Чиройли исм уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак.

Аммо ҳозир баъзилар фарзандига турли шахслар, айниқса, Ғарб томонларда урф бўлган исмларни қўймоқда. Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо.

Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
"ИҚБОЛ" ДЕБ ИСМ ҚЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#исм_қўйиш

434-CАВОЛ: Менинг исмим Иқбол. Кўпчилик бу ўғилболанинг исми дейди. Ростан ўзим ҳам кўп дуч келганман бунақа исмли йигитларга. Аммо, шундай исмли аёллар ҳам борку. Саволим шуки, бир исм ҳам ўғил ҳам қиз болага қўйилиши мумкинми? Бунинг ҳукми қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақларидан бири унга чиройли, шариъатга мувофиқ исм танлашидир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Албатта сизлар қиёмат кунида ўз исмингиз ва оталарингиз исми билан чақириласизлар! Шу сабаб исмларингизни чиройли қилинглар!” – деганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривоятлари).

Исм қўйиш мавзусига доир манбалар ўрганилганда уламолар асосан уч турдаги исмларни қўйишдан қайтарганлари ва уни макруҳ танзиҳий ҳисоблаганлари маълум бўлади. Ибн Ҳажар Асқалоний ўзларининг “Фатҳул-борий” номли асарларида бу борада шундай деганлар:

لا تنبغي التسمية باسم قبيح المعنى، ولا باسم يقتضي التزكية له، ولا باسم معناه السب، ولو كانت الأسماء إنما هي أعلام للأشخاص لا يقصد بها حقيقة الصفة، لكن وجه الكراهة أن يسمع سامع بالاسم فيظن أنه صفة للمسمى، فلذلك كان صلى الله عليه وسلم يحول الاسم إلى ما إذا دعي به صاحبه كان صدقا، وقد غير رسول الله صلى الله عليه وسلم عدة أسماء

яъни: “Хунук (ёқимсиз) маъноли, нафсни поклаш (оқлаш) маъносидаги ва сўкишни ифода қилувчи исмларни қўймаслик лозим бўлади. Гарчи мазкур турдаги исмлар шахснинг атоқли исми бўлиб, маънодаги сифат назарда тутилмаган бўлса-да, эшитган одам уни сифат деб ўйлаб қолиши мумкин. Шу жиҳатдан макруҳдир. Шунинг учун пайғамбаримиз алайҳиссалом бу каби исмларни соҳиби чақирилганда унга мос келадиган исмларга ўзгартирар эдилар. Расулуллоҳ бир неча исмларни ўзгартирганлар”.

Божий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг “Ал-Мунтақо”ларида салбий маънога эга хунук исмлар, нафсни оқлаш маъносидаги исмлар ва шумланиш маъносини англатувчи исмлар ман қилинганини айтганлар.

Мазкур маълумотлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, сизнинг “Иқбол” исмингизда юқорида айтиб ўтилган макруҳ исмлардаги маъно топилмайди ва жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҚИЗ ФАРЗАНДИМИЗГА ОЛИЯ ДЕБ ИСМ ҚЎЙСАК БЎЛАДИМИ?
#исм_қўйиш

531-CАВОЛ: Туғилажак қиз фарзандимизга "Олия" деб исм қўйсак тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Олия – арабий сўз бўлиб, луғатда мақоми юксак, юқори, олий маъноларини англатади. Атоқли исм ҳолатида аёлларга нисбатан қўлланилади.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Олия исмли аёллари бўлган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом у аёл билан бир муддат яшаб сўнг уни талоқ қилганлар.

Агар Олия деган исм жоиз бўлмаганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом албатта, завжаларининг исмларини ўзгартирган бўлар эдилар.

Буюк муфассир ва тарихчи олим Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ “Ал-бидоя ван-Ниҳоя” номли китобларида қуйидаги матнни келтирадилар:

عن هشام بن محمد الكلبي ، حدثني رجل من بني أبي بكر بن كلاب أن رسول الله صلى الله عليه وسلم تزوج العالية بنت ظبيان بن عمرو بن عوف بن كعب بن عبد بن أبي بكر بن كلاب ، فمكثت عنده دهرا ثم طلقها .

Ҳишом ибн Муҳаммад ал-Калабийдан нақл қилинади: "Менга Бану Аби Бакр қабиласидан бўлган киши ушбу ҳадисни айтди: “Албатта, Пайғамбар алайҳиссалом Зобян ибн Амр ибн Авф ибн Каъб ибн Абд ибн Бакр ибн Килобнинг қизи Олияга уйландилар. У аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларида бир муддат яшади. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом уни талоқ қилдилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
«ИЙМОНА» ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАКМИ?
#исм_қўйиш

638-CАВОЛ: Биз набирамга «Иймона» исмини қўйганмиз. Бир домла менга бу исмни ўзгартиришим кераклиги ҳақида айтди. Шундай қилишим шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб тилида “Имон” деган сўз “ишонч”, “тасдиқ” маъноларини билдиради. Ушбу калимага "а" қўшимчасини қўшиб "Имона" дейиш луғат жиҳатидан сўзни нотўғри ишлатиш ҳисобланади. Шунга кўра фарзандларга булардан бошқа исмларни қўйиш тавсия этилади.

Имон лафзининг маъноси гўзал, лекин "Мўмина" ва "Омина" исм қўйилса, унданда гўзал. Чунки ҳар бир исмнинг барокоти бўлади. Қолаверса, бу исм араб масиҳийлари орасида кенг тарқалган. Мусулмонларда Иймона исмни қўйиш урф бўлмаган.

Шундан келиб чиқиб, набирангиз исмини ўзгартириш тавсия этилади. Агар ўзгартирилмасдан, “Имона” исмида қолаверса, гуноҳкор бўлинмайди. Бунда кейин исм қўйишнинг мана шу жиҳатларини ҳам инобатга олиб, илм аҳллари билан маслаҳатлашиб олишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
"МУҲАММАД" ИСМИНИ ЁЛҒИЗ ЎЗИНИ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#исм_қўйиш

690-CАВОЛ: Яқинда туғилажак фарзандимиз ўғил бўлса Муҳаммад деб исм қўймоқчи эдим. Лекин баъзи кишилар қўшимча қўшиш керак, масалан Муҳаммад Али ёки Муҳаммад Юсуф деб номлаш керак дейишяпти. Шунга аниқлик киритиб беринглар. Ўғилга Муҳаммад исмини ўзини қўйиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғил фарзандга "Муҳаммад" исмини ёлғиз ўзини қўйиш жоиз, балки афзал ҳамдир. Чунки Расули акрам алайҳиссалом ўзларининг муборак ҳадисларидан бирида: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар", — деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

"Куня" — кишининг исмидан аввал айтиладиган, бош фарзандининг исми билан “Фалончининг отаси”, деб чақириладиган исм. Масалан, Абу Абдуллоҳ (Абдуллоҳнинг отаси), Абу Дардо, Абу Мусо каби. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари "Абул Қосим" эди. Демак, киши Абул Қосим деб куняланиши жоизмаслиги мазкур ҳадисдан маълум бўлмоқда. Уламоларимиз ушбу қайтариқ Пайғамбаримиз ҳаётларига тегишли экани, У Зотнинг вафотларидан кейин эса мазкур куня билан чақирилиши жоиз эканини айтишган (Қози Иёзнинг "Аш-Шифо" китоби).

Шунингдек, ушбу ҳадисга кўра, фарзандга "Муҳаммад" деб исм қўйиш марғуб иш экани маълум бўлади. Ислом уммати азалдан ўз фарзандларига Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмларини қўйиши одатга айланган. Ҳатто айрим уламоларнинг исми, отасининг ва бобосининг исми “Муҳаммад” эканини кўриш мумкин. Масалан, Имом Ғаззолийнинг тўлиқ исми “Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий” бўлса, Қироат илмининг машҳур олими Имом Жазарийнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жазарийдир. Яъни бир нечта авлоднинг кетма кет исмини “Муҳаммад” деб қўйилган. Албатта, бу ушбу муборак исмга ва унинг соҳиби бўлган севимли Расулимизга бўлган улкан муҳаббат нишонасидир. Машҳур мужтаҳид олим Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

سمعت أهل المدينة يقولون: "ما من أهل بيت فيهم اسم محمد إلا رزقوا رزق خير" (المسالِك في شرح مُوَطَّأ مالك (٥٤٨/٧)).

"Мадинаи мунаввара аҳолиси: "Қайси бир уйда Муҳаммад исми бўлса, улар яхши ризқ билан насибаланишади", — дейишганини эшитганман".

Бундан баъзи кишиларнинг “Муҳаммад исмини ёлғиз ўзини қўйиб бўлмайди”, “Болага оғирлик қилади” каби гап-сўзлар илмий жиҳатдан ҳам ва воқеълик жиҳатдан ҳам тасдиғини топмаган, асоссиз гап экани маълум бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, фарзандга фақат чиройли исм қўйиш билан кифояланиб қолмай, унинг тарбияси ва билимини ҳам исмига монанд қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАНИ СЎКСА ИМОНДАН ЧИҚАДИМИ?
#исм_қўйиш

822-CАВОЛ: Муҳаммад исми ҳакида маъруза қилганда бир домла: "Ким "Муҳаммад" исмли болани сўкса имондан чиқади ва никоҳи бузилади", — дедилар. Муҳаммад исмига яна бир исм қўшиб қўйилган бўлса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Муҳаммад" исми Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Агар бу исмни бирор инсонга қўйилса, ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Бу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга саловат айтиш каби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар қилинмайди.

Саволда сўралган нарса ҳам мана шундан келиб чиқади. Агар Муҳаммад исмини айтиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб сўкса, бу шаксиз диндан чиқади. Бироқ шу исмли болани сўкиши билан бу ҳукм собит бўлмайди. Чунки ота болани тарбиялаши учун айрим ҳолатда қаттиққўллик қилишига тўғри келади. Бироқ бундай номдаги инсонга шу исм қўйилса, унга эҳтиром қилиши афзал саналади. Уни қисқартириб, ёки бошқача қилиб айтиши мумкин эмас. Қолаверса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор бир ҳадисда "Муҳаммад" исмли болани истисно қилиб "уни койиманглар" деб айтмаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
​​ҚИЗ БОЛАГА “НОИЛА” ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#исм_қўйиш

1319-CАВОЛ: Қизимга “Ноила” деб исм қўйганмиз. Бир танишим, бундай исм динимизда ножоиз исмлардан, чунки бу аввалги замонларда бир бутнинг номи бўлган, деди. Мен қизимнинг исмини ўзгартиришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиз фарзандга “Ноила” деб исм қўйш жоиз ва бу исмни ўзгартиришга зарурат йўқ. “Ноила” араб тилида “туҳфа”, “совға” каби маъноларни англатади. Уни “Аллоҳнинг туҳфаси”, деб талқин қилиш ҳам мумкин.
Тўғри, жоҳилият даврида Маккадаги Сафо ва Марва тоғи оралиғида мушрикларнинг “Ноила” деб номланган санами бор бўлган. Лекин бу “Ноила” исмининг ножоиз эканига далолат қилмайди. Чунки бугунги кунда ҳеч бир мусулмон киши ўзининг қизига “Ноила” деб ўша бутни улуғлаш мақсадида исм қўймайди.
Қолаверса, бу исм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида саҳобалар орасида маълум ва машҳур бўлган. Жумладан:
1. Ноила бинти Фарофиса. Машҳур саҳоба ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аёллари.
2. Ноила бинти Робиъ ибн Қайс ибн Омир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан.
3. Ноила бинт Саъд ибн Молик Ал-Ансория;
4. Ноила бинти Салома Ансорийя. Ибн Саъд ўзининг “Табақотул кубро” китобида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан эканини зикр қилган;
5. Ноила бинти Убайд ибн Ал-Ҳур Ал-Ансория (“Ал-Исоба фи тамйизис саҳоба” китоби).
Шунингдек, саҳобалардан “Абу Ноила” – “Ноиланинг отаси” дея куня билан танилган саҳобалар ҳам бўлган. Масалан, Бадр ғазотида қатнашган саҳобалардан – Силкон ибн Салома Ал-Ашҳалийнинг ҳам кунялари “Абу Ноила”, деб аталган (Абу Нуаймнинг “Маърифатус саҳоба” китоби).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом одатда номақбул ва шариатга зид исмларни ўзгартирар эдилар. Масалан, Осия (гуноҳкор) исмини “Жамила” (чиройли, гўзал), “Ҳарб” (уруш) исмини “Силм” (тинчлик) деб ўзгартирганлар. Лекин мазкур “Ноила” исмли саҳобия аёлларнинг исмларини ўзгартирганлари маълум эмас.
Шундан келиб чиқиб, қизингизнинг исмини ўзгартиришга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar