FATVO.UZ | Расмий канал
162K subscribers
1.23K photos
2.14K videos
4.58K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ ҲАҚИДА
#намоз #нафл_намозлар

27-CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар таҳажжуд намози қайси вақтда ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Хуфтон намозини ўқиб, бироз ором олгандан кейин ўқиладиган намоз таҳажжуд намози, дейилади. Таҳажжуд намозини бомдод вақти киргунича ўқиса бўлади. Кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқимоқ афзалдир. Чунки, бу муборак вақтни баракали эканлиги ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

عن أبي هريرة رضي الله عنه، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الآخِرُ يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ"
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم).

яъни: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қиламан? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини бераман? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман” дейди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Бу борада Пайғамбаримиз шундай деганлар: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. Тунги сажда инсонни Аллоҳга яқинлаштириб, йўл қўйган гуноҳларидан фориғ қилади, кўплаб касалликлардан қутқаради ва гуноҳу маъсият ишлардан қайтаради” (Имом Термизий ривояти).

Таҳажжуд намозининг энг ками 2 ракаат, кўпини чегараси йўқ. Баъзи уламолар саккиз ракаат ўқиса бўлади деганлар.

Таҳажжуд намозида маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. Уни икки ёки тўрт ракаатдан ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАЗОСИ БОР КИШИ НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#намоз #нафл_намозлар

72-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Ёшим 34 да. Бир йилдан бери намоз ўқияпман. Намозни бошламасдан аввалги намозларни қандай адо қиламан? Бир танишим суннат намозларининг ўрнига ракатлари тўғри келадиган фарзларнинг қазосини ўқиб юришни тавсия қилди. Шундай қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Қазоси бор одам таъкидланган суннат
намозларни ўқийверади. “Суннатларни тарк қилиб, ўрнига ракати тўғри келадиган қазо намозларини ўқиш керак”лиги ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Балки, фиқҳий манбаримизда бунинг аксини учратишимиз мумкин. Масалан, “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Ўқилмай қолдирилган намозларнинг қазосини ўқиш нафл намозлар билан машғул бўлишдан кўра яхшироқ ва муҳимроқдир. Лекин машҳур суннат намозлари, Зуҳо намози, Тасбеҳ намози ва хабарларда зикр қилинган, ичида маълум суралар ва машҳур зикрлари бўлган намозлар бундан мустасно (яъни, улар ўқилаверади). Ўқилмай қолдирилган намозлар қазо ниятида, нафл намозлар эса нафл ниятида ўқилади”.

“Қазо
намозларини ўқишга белгилаб қўйилган вақт йўқ. Фақат намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтлар: қуёш чиқаётган, тиккага келган ва ботаётганда ўқиб бўлмайди. Қазо намозини жамоат бўлиб ўқилса, жаҳрий намозни жаҳрий, махфий намозни махфий ўқийди (“Фатвои Ҳиндия”).

Қазо
намозларга ният қилганда унинг энг аввалги ёки энг кейинги қазосини ўқишни ният қилдим дейиш тавсия этилади. Масалан, бомдод намозининг нияти: “Ният қилдим қазо бўлган энг аввалги бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло Аллоҳу акбар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТАҲИЙЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ
#намоз #нафл_намозлар

129-CАВОЛ:
Таҳийятул масжид намози қандай намоз? У қайси пайтларда ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Таҳийятул масжид” намози масжид саломи маъносида адо этиладиган
нафл намози ҳисобланади. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади. Мабодо ўтириб олган бўлса ҳам туриб ўқийверади. Бу намоз икки ракат бўлиб, кўпчилик уламолар мустаҳаб деганлар. Бу намозда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. У қуйидаги пайтларда ўқилмайди:
- Куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;
- Аср намозини адосидан кейин Шом намозини ўқиб бўлгунча;
- Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;
- Имом хутба ўқиётган пайтда;
- Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача (манба: “Иноя шарҳи Ҳидоя” китоби).
Юқоридаги таҳийятул масжид намози ўқиб бўлмайдиган ҳолатларда масжидга кирган киши, “Субҳааналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммад”ни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.
Бундан бошқа барча вақтларда масжидга кирган киши таҳийятул масжид намозини ўқиса катта савоб олади.
Агар масжидга кирса, жамоат суннат ёки фарзни бошлаган бўлса, таҳийятул масжид намозини ўқимай суннат ёки фарз намозига киришади. Шу билан таҳийятул масжидни адо қилиш зиммасидан соқит бўлади (манба: “Раддул муҳтор” китоби).
Таҳийятул масжид намози ҳақида ҳадиси шарифда шундай келади:
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ السَّلَمِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ يَجْلِسَ" (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ).
яъни: Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин”, - деганлар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҲОЖАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз #нафл_намозлар

551-CАВОЛ: Ҳожат намозини ўқилиш тартиби қандай. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожат намози нафл намозлардан бўлиб, уни икки ёки тўрт ракат ўқиш мумкин. Ҳожат намозининг ўқилиш тартиби қуйидаги ҳадисда баён қилинган.

عن فائد بن عبد الرحمن بن عبد الله بن ابى اوفى قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم (من كانت له إلى الله حاجة أو إلى احد من بنى آدم فليتوضأ وليحسن الوضوء ثم ليصل ركعتين ثم ليثن على الله وليصل على النبي صلى الله عليه وسلم ثم ليقل : لا إله إلا الله الحليم الكريم ، سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين ، اسالك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر ، والسلامة من كل اثم ، لا تدع لى ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ، ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا ارحم الراحمين) (رواه الامام الترمذي)

Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Кейин: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).

Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”

Демак, ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, киши икки ракат намозни ўқиб тугатгач, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб сўнг ҳадисда келган дуони (арабий дуони ёдлаши афзал) ўқиб, ундан сўнг ҳожатларини сўраши мумкин. “Ҳожат намози”нинг ракатлари борасида “Фатово Ҳиндия”, “Роддул Муҳтор” китобларида икки ракат ёки тўрт ракат эканлиги айтилган.

Шунингдек, “Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”. Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)

“Мен, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар).

Бу ҳадислардан банда ҳар бир ишда Аллоҳга юзланиши, У Зотдангина ҳожатларини сўраши лозимлиги тушунилмоқда. Инсонлар кўпинча бошларига мусибат тушганда Аллоҳни эсдан чиқариб, ўзи каби ожиз бандаларга мурожаат қиладилар. Ҳолбуки, ўша банда ҳам Аллоҳ қалбига солсагина унинг ҳожатини чиқариши мумкин халос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️