FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҚАРИНДОШНИ НАФАҚАСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙИШ
#оила

828-CАВОЛ: Тақдир тақозоси билан турмушимдан ажрашиб, қизлик уйимга келиб қолдим. Отам вафот этганлар, онам кексалар. Қизлик уйимда акам ва унинг оиласи билан бирга яшашга тўғри келмоқда. Акам шу уйда яшаётганимдан норози. Ҳатто қозонини ҳам алоҳида қилиб олган. Мен беморлигим сабабли ўзим ишлаб, таъминотим учун пул топишга имконим йўқ. Саволим шуки, шу ҳолатимда менга нима деб маслаҳат берасиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло кимларга нафақа қилиш кераклиги ҳақида шундай марҳамат қилган. “Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир...” ("Бақара" сураси, 215-оят).

Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онадан кейин яқин қариндошлар зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳакдор ота-онаси бўлади. Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига: "Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Исломда аёл киши ҳеч қачон нафақасиз қолмайди. Қиз боланинг нафақаси отага вожиб. Турмушга чиққан бўлса, эри унинг еб-ичиши, кийими ва масканини таъминлаб беришга масъул саналади. Агар аёлнинг эри бўлмаса, унинг таъминоти отасига, агар отаси бўлмаса ака ёки укаларининг зиммасига юкланади. Агар уларнинг имкониятлари бор бўла туриб, аёл қариндошларини нафақасиз ташлаб қўйсалар, гуноҳкор бўладилар. Бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларининг бирида: “Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, дея марҳамат қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Audio
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ўқиб юрадиган дуолари қуйидагидир:

رَبَّنا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Роббана́ а́тина́ фиддуня́ ҳасанатан ва фил а́хироти ҳасанатан ва қина́ ъаза́бан на́р.

Маъноси: Эй, Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин! (Имом Бухорий ривоятлари).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УКОЛ ОЛГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Укол олган киши қайта таҳорат қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, бадандан қон чиқиши билан таҳорат бузилади. Укол олганда одатда игна санчилган жойдан оз бўлсада қон чиқади. Шунинг учун эҳтиёт юзасидан укол олгандан кейин намоз учун алоҳида таҳорат олиш мақсадга мувофиқ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

19-дарс Аҳли қиблага муносабатимиз қандай?

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИЁТГАНДА ЖАМОАТ НАМОЗИГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

829-CАВОЛ: Киши масжидда қазо намозини ўқиб турган пайтда жамоат намозига такбир айтилиб қолса, қазо намозини охиригача ўқийдими ёки бузиб, жамоат намозига қўшиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши бундай пайтда қазо намозини охиригача ўқийди, кейин жамоатга зудлик билан қўшилади. Чунки қазо намозини ўқишга киришган киши ҳар қандай вазиятда ҳам уни охиригача тугатади. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

لو شرع في قضاء الفوائت ثم أقيمت لا يقطع كذا في الخلاصة

яъни: “Киши қазо намозига киришган пайтда фарз намозига такбир айтилиб қолса, қазо намозини бузмайди. “Хулосатул фатово” китобида ҳам шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Нафл намозлар қазо намози ўрнига ўтадими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Исм қўйишда нималарга эътибор қилиш лозим?

Абдуғафур домла НИЁЗҚУЛОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МЕРОС ТАҚСИМОТИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРСАНГИЗ
#мерос

830-CАВОЛ: Акам COVID 19 сабабли вафот этди. Акамнинг иккита хотини бор эди.
Қонуний никоҳидан катта фарзанди қиз ва икки ўғил бор, иккинчи никоҳидан учта қиз фарзанди бор. Иккинчи никоҳидаги катта қиз фарзанди турмушга чиққан, кейинги икки қиз чин етим бўлиб қолди, уларни опаси ва поччаси вақтинча ўз қарамоғига олган.
Акамдан битта квартира, битта мошина ва ҳовли уй-жой мерос бўлиб қолган. Тақсимотини тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда зикр қилинган маййитнинг ота-онаси вафот этган бўлса, у кишидан қолган барча мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бир) қисмини икки хотини тенг бўлиб олишади.

Улардан қолган мулк ўғил ва қизлари ўртасида "эркакка аёлдан икки баробар кўп" қоидасига кўра бўлинади.

Барча мол мулкни 64 га бўлиб, унинг 8 бўлагини икки хотинга берилади. Ҳар бир қизга 7 бўлакдан, ҳар бир ўғилга 14 бўлакдан берилади.

Агар акангизнинг ўгай фарзандлари бўлса, уларнинг меросда ҳаққи йўқ.

Шуни айтиш керакки, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, юқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ё меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҒУСЛДАН ОРТГАН СУВНИ ИШЛАТИШ МУМКИНМИ?
#ҳайз #таҳорат

831-CАВОЛ: Ҳайз кўрган аёл кишининг ғуслидан қолган сувини ғусл ёки таҳоратда ишлатиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"اغتسل بعض أزواج النبي صلى الله عليه وسلم في جفنة، فجاء النبي صلى الله عليه وسلم ليتوضأ منها أو يغتسل، فقالت له: يا رسول الله إني كنت جنباً، فقال: "إن الماء لا يُجنب"

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бирлари (Маймуна онамиз) бир идишдан жанобатдан ғусл қилдилар. Ғуслдан ортган сув билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ёки ғусл қилмоқчи бўлдилар. Аёллари У Зотга: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен жунуб эдим”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, сув жунуб бўлмайди" дедилар". (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган). (“Раддул муҳтор” ва “Эълоус сунан” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ АТТАҲИЯТ ВА САЛОВАТНИ АЙТИШИ КЕРАКМИ?
#намоз

832-CАВОЛ: Масжидда фарз намозини имомга иқтидо қилаётганда намоз охирида аттаҳият ва саловотни айтиш керакми ёки имомга иқтидо қилиб сано дуосини ўқисак бўлдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган кишининг намоз ўқиш тартиби қуйидагича, имомга иқтидо қилишни ният қилади. Имомдан кейин такбири таҳрима айтади, кейин сано ўқийди ва жим туради. Аъузу ва бисмиллаҳни айтмайди. Имом қироат қилганда жим туриб эшитади. Махфий ўқиладиган намозларда ҳам имомни орқасида Фотиҳа ва зам сура ўқимайди. Имом Фотиҳани тугатганда махфий "Омин", дейди. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дейди, иқтидо қилгувчи “Роббанаа ва лакал-ҳамд”, дейди. Руку ва саждага кетиш такбирларини махфий айтади. Руку ва сажда тасбеҳларини айтади. Аттаҳият дуоси, салавот ва саломдан олдинги дуоларни ўқийди. Имомдан бироз кейин салом беради. Рамазонда витрни жамоат билан ўқилса, иқтидо қилганлар ҳам, махфий қунутни ўқийди.

Ташаҳҳуд ва салавотларни иқтидо қилгувчи ўқиши борасида фиқҳ китобларимизда бундай дейилган: “Агар иқтидо қилгувчи ташаҳҳудни ўқиб бўлмай туриб имом салом бериб юборса, иқтидо қилгувчи ташаҳҳудни охирига етказиб қўяди”. (Ал-Фатово ал-ҳиндия, 1-ж. 99-б). “Агар иқтидо қилгувчи ташаҳҳуддан кейинги дуо ёки Пайғамбар алайҳиссаломга салавотни айтиб бўлмасдан туриб, имом салом бериб юборса, иқтидо қилгувчи имом билан салом бераверсин”. (Ўша манба, 99-100-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Бомдоддан кейин Ёсин сурасини ўқисам этим жимирлаб, йиғи келади. Бунинг сабаби борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИККА ОЛИНАДИГАН ЖОНЛИҚ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ақиқа ва қурбонликка олинадиган жонлиқни бозорда савдолашиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Ақиқа ва қурбонликка олинадиган қўйларни ҳам бошқа қўйлардек савдолашиб олса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ?
#одоб

833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолда салла кийиб юрганлар. Баъзи ривоятларда салла ўрамасдан оддий бош кийимида юрганлари ҳам нақл қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр ғазотида мусулмонларга ёрдам берган фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди”, дейилган (Имом Муслим ривоятлари).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам ўтмишда аҳли илм ва фазилатли кишилар ва кўпчилик маърифатпарвар аждодларимиз саллада юришни одат қилганлар.
Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Расули акрам алайҳиссаломнинг ушбу кийиниш одатлари шариат буйруғи сифатида қабул қилинмаган. Бирор бир олим салла киймаган киши гуноҳкор бўлишини айтмаган. Балки, Ислом келганида эркаклар саллада юришлари урф-одатлардан бири бўлиб, бу борада кофир ҳам мусулмон ҳам баробар бўлган. Бу ҳақда Иордания фатво ҳайъати уламолари шундай дейишади:
وأما لبس النبي صلى الله عليه وسلم العمامة وحمله العصا فهو فعل عادي وقع على عادة العرب ذلك الزمن، وليس فعلا تشريعيا يدل على الاستحباب ولا يتأسى به الناس.
яъни, “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг салла кийишлари ва ҳасса тутишлари одатий феълларидан бўлиб, ўша замон арабларининг урфларига биноан қилинар эди. Бу ишлар мустаҳабликка далолат қиладиган ва одамлар ўрнак оладиган шаръий ҳукм (феъл)лардан эмас”.
Ҳозирда айрим кишилар салла кийишни ҳаммага, омматан тарғиб қилиб, салла киймаган кишини фосиқликда айблашлари воқеълик фиқҳини билмасликдандир. Чунки ҳозирги кун салласиз юриш деярли барча мўмин-мусулмонлар учун урфга кирган. Қолаверса, салла кийиш шариатда фарз ёки вожиб ҳатто суннат даражасидаги амал эмас. Бирор бир саҳиҳ ёки ҳасан даражасидаги ҳадисда салла кийиш шарт қилинмаган.
Огоҳ бўлиш лозимки, салла кийишга тарғиб қилинган айримлар далил қилаётган ривоятлар тўқима ва ҳужжатга яроқсиз ривоятлардир. Хусусан, саволда сўралган “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди” жумласи ҳам аслида ҳадис эмас. Чунки унинг санади ҳам ва матни ҳам ҳадис китобларида зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон

Фотиҳа сураси ўқишни ўрганамиз

Тўлиқ видео кўриш
👉https://youtu.be/41XvtCJjhDw?list=PLi7SB6MZij7eFSwn85FDjyD4V1XVcuSWl

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИРНОҚ ЎСТИРИШ МУМКИНМИ?
#поклик #ҳалол_ҳаром

834-CАВОЛ: Намоз ўқиётган одам тирноғини ўстириши мумкунми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқ ўстириб юриш – суннатга хилоф, макруҳ амалдир.

Тирноқ олиб юриш - фитрий суннат, яъни, пок табиатга уйғун ишлардандир. Буни замонавий тилда шахсий гигиена, дейилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:

الفِطْرَةُ خَمْسٌ -أَوْ خَمْسٌ مِنَ الفِطْرَةِ-: الخِتَانُ، وَالِاسْتِحْدَادُ، وَنَتْفُ الإبْطِ، وَتَقْلِيمُ الأظْفَارِ، وَقَصُّ الشَّارِبِ.

“Беш нарса соф фитратдандир: хатна қилиш, қовуқ (туклари)ни қириш; қўлтиқ (туклари)ни юлиш, тирноқларни олиш, мўйлабни қирқиш” (Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Тирноқларни ҳар ҳафта, буни иложи топилмаса, 15 кунда, буни ҳам иложи бўлмаса, 40 кундан ошмасдан олиб юриш суннат. 40 кундан ошиб кетса, макруҳ бўлади.

Ҳозирда тирноғини ўстириб юришга қизиқадиганлар йўқ эмас, балки маълум маънода урфга айлантиришга ҳаракатлар бор. Лекин соф инсон табиатига зид бўлган нарса ҳеч қачон безак бўла олмайди, барибир уни жирканч саналаверади. Гўзалликни покликдан излаш керак. Одам йиртқич эмаски узун тирноқларга муҳтож бўлса...
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАЙЗЛИ ВАҚТДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл). Маҳр — никоҳнинг шартларидан.

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан қўрққан психотроп сотмайди, оғир гуноҳни бўйнига олмайди!

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar