Audio
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга эрталаб ўн марта, кечқурун ўн марта салавот айтса, Қиёмат куни мен уни шафоат қиламан” (Имом Табароний ривоятлари).
Қисқа салавотга мисол:
صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
Маъноси: Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳисаломга раҳмат ва салом йўлласин!
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ОЁҚ КИЙИМНИНГ УСТИДАН МАСҲ ТОРТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен мусофирликда юрипман, қурилишда ишлайман. Кунлар совуқ таҳоратда оёқ ювиш қийин. Мен кийиб юрган оёқ кийимимнинг устидан масҳ тортсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ кийимингиз тўпиқни беркитиб турадиган бўлса, уни таҳорат ҳолда кийган бўлсангиз, масҳ тортгунча ечмаган бўлсангиз масҳ тортишингиз жоиз. Фақат оёқ кийимингизни нажосатдан поклаб, уни ечмасдан намоз ўқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
Талаба, ишчи ва сафарга чиқадиганлар намозларини вақти кириши билан ўқиб олсалар бўладими?
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Талаба, ишчи ва сафарга чиқадиганлар намозларини вақти кириши билан ўқиб олсалар бўладими?
Муҳаммаджон домла ИБРАГИМОВСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАНИ СЎКСА ИМОНДАН ЧИҚАДИМИ?
#исм_қўйиш
❓822-CАВОЛ: Муҳаммад исми ҳакида маъруза қилганда бир домла: "Ким "Муҳаммад" исмли болани сўкса имондан чиқади ва никоҳи бузилади", — дедилар. Муҳаммад исмига яна бир исм қўшиб қўйилган бўлса ҳам шундай бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Муҳаммад" исми Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Агар бу исмни бирор инсонга қўйилса, ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Бу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга саловат айтиш каби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар қилинмайди.
Саволда сўралган нарса ҳам мана шундан келиб чиқади. Агар Муҳаммад исмини айтиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб сўкса, бу шаксиз диндан чиқади. Бироқ шу исмли болани сўкиши билан бу ҳукм собит бўлмайди. Чунки ота болани тарбиялаши учун айрим ҳолатда қаттиққўллик қилишига тўғри келади. Бироқ бундай номдаги инсонга шу исм қўйилса, унга эҳтиром қилиши афзал саналади. Уни қисқартириб, ёки бошқача қилиб айтиши мумкин эмас. Қолаверса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор бир ҳадисда "Муҳаммад" исмли болани истисно қилиб "уни койиманглар" деб айтмаганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
МАСҲ ТОРТИЛГАН МАХСИНИ ЕЧИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масҳ тортилган маҳсини бир неча марта ечиб кийса таҳорат бузилмайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маҳсига масҳ тортилган бўлса, икки оёқдан биридаги маҳси бир марта ечилиши билан иккала оёқни ҳам қайта ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarБОШИМГА МАСҲ ТОРТИШ ЭСИМДАН ЧИҚИБ КЕТАДИ
#таҳорат
❓823-CАВОЛ: Мен таҳорат қилаётганимда баъзи вақтларда бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб кетади, кейин артинаётганимда ёдимга тушади. Кейин бошимга масҳ тортиб қўяман, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан биридир. Яъни усиз таҳорат шариатда буюрилганидек адо топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ
“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).
Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.
Агар таҳорат қилиш билан артинишингиз ўртасида кўп муддат ўтмаган бўлса, дарров бошингизга масҳ тортсангиз бўлади. Фақат тартибга риоя қилиш суннати тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#таҳорат
❓823-CАВОЛ: Мен таҳорат қилаётганимда баъзи вақтларда бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб кетади, кейин артинаётганимда ёдимга тушади. Кейин бошимга масҳ тортиб қўяман, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан биридир. Яъни усиз таҳорат шариатда буюрилганидек адо топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ
“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).
Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.
Агар таҳорат қилиш билан артинишингиз ўртасида кўп муддат ўтмаган бўлса, дарров бошингизга масҳ тортсангиз бўлади. Фақат тартибга риоя қилиш суннати тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
❓Жунуб одамни кўрган киши ҳам ғусл қилиши керакми?
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Жунуб одамни кўрган киши ҳам ғусл қилиши керакми?
Зикирё домла БОБОРАҲИМОВСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИЖАРАДА ТУРГАН УЙИМДАН ПУЛ ТОПИБ ОЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен бир жойда квартирада тураман ва мен шу квартирадан пул топиб олдим. Квартира эгаси бу хонада турмайди бу пул мендан олдин шу квартирада вақтинча яшаб кетганларники бўлса керак. Пулларни нима қилишимни маслахат берасиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар имкони бўлса, Сиз ўша пулни эгаси деб гумон қилган кишини топиб, ўша маблағни сифатларини сўраб, кўринг. Агар тўғри тавсифласа, ўша одамга тааллуқли бўлади. Агар пул эгаси деб гумон қилинган шахсни топиш имкони бўлмаса, ўша пуллар қўлингизда омонат туради. Қачон бирор киши эгаси эканини даъво қилиб сўраб келса, берасиз. Агар ҳеч ким сўрамаса, эгасининг номидан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarПЛАСТИК КАРТА ОРҚАЛИ ҚАРЗ БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши мендан 200 доллар сўради. Нақд пулим йўқ, пластикда бераман десам, майли пластикка ўтказинг, банк ечиб олган 1% ни ҳам қўшиб тўлайман, деяпти. Масалан 200 доллар 2.114.000 сўм бўларкан. Мен пластик орқали шу пулни ўтказсам, мендан автоматик тарзда 2.135.140 (яъни, 21.140 сўм ортиқча) ечиб қолади. Кейин менга шу суммани қайтариб олишимда 1% ни (яъни, 21.140 сўм) ортиғи билан олсам, устида фоиз олган бўлмайманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда қарз муомаласи қилинганда қарзни олиб келишга кетадиган харажатлар қарз олувчи зиммасига тушади. Бу масаладаги, яъни пластик орқали ўтказилгандаги банк ўтказиб бериши эвазига олган 1% лик тўловни қарз олувчидан бўлиши ана шу қоидага мувофиқ тўғри бўлаверади. Бу худди нақд пулни қарзга олиш учун қарздор йўлкира қилиб келиб олиб кетиши кабидир. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarЭЛЕКТРОН КИТОБДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устоз мен Тиббиёт институтида таҳсил оламан ва бизни институтда китоб етишмовчилиги муаммоси бор. Ҳозирда замонавий рус адабиётлардан фойдаланилади, аммо кутубхонада улар йўқ. Биз шуларни чиқариб фойдалансак ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масала бевосита муаллифлик ҳуқуқи масаласига боғлиқ масала бўлиб, ҳозирги замоннинг кўпчилик уламолар муаллифлик ҳуқуқини молиявий ҳуқуқлар тоифасига қўшганлар. Бу ҳақда жуда кўп тафсилотлар бўлиб, уларнинг хулосасига кўра муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг шаръий ҳуқуқи саналади. Унинг изнисиз китобидан нусха кўчириш, уни нашр қилиш шаръан жоизмас.
Лекин замонамизнинг айрим уламолари, китобнинг чиқарилган нусхалари бозорларда батамом тугаган бўлса, илмни зое бўлиб кетмаслиги учун талаба ундан ўзи учун нашр қилиб, фойдаланишига рухсат беришган. Фақат тижорат мақсадида фойдаланмаса бас. Мана шу фатво бугунги кун руҳияти учун мувофиқроқ саналади. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarAudio
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ
Ла́ ила́ҳа иллалло́ҳул кари́мул ъази́м. Субҳа́наҳу таба́рокалло́ҳу Роббул ъаршил ъази́м. Алҳамду лилла́ҳи Роббил ъа́лами́н.
Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин (Имом Насаий ривоятлари).

ОШҚОВОҚ ЎҒИРЛАШ САВОБМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓824-CАВОЛ: Баъзилар ошқовоқ ўғирлаш савоб дейди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап мутлақо нотўғри. Ўғрилик гуноҳи кабира, ҳаром амал саналади. Уни ҳалол ёки савобли амал дейиш кишини имонидан айриб қўяди, Аллоҳ сақласин.
Мусулмон учун бировнинг моли ҳаромдир. Фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олиш ўғрилик дейилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай деб марҳамат қилганлар:
لا يحل مال رجل مسلم لأخيه إلا ما أعطاه بطيب نفسه
"Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан берса ҳалолдир" (Байҳақий ривояти).
Хулоса қилиб айтганда, "Китоб ўғирласа гуноҳ бўлмайди", "Ошқовоқ ўғирласа савоб бўлади" деган гаплар баъзи илмсиз кишилар томонидан тўқилган асоссиз гаплардир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#ҳалол_ҳаром
❓824-CАВОЛ: Баъзилар ошқовоқ ўғирлаш савоб дейди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап мутлақо нотўғри. Ўғрилик гуноҳи кабира, ҳаром амал саналади. Уни ҳалол ёки савобли амал дейиш кишини имонидан айриб қўяди, Аллоҳ сақласин.
Мусулмон учун бировнинг моли ҳаромдир. Фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олиш ўғрилик дейилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай деб марҳамат қилганлар:
لا يحل مال رجل مسلم لأخيه إلا ما أعطاه بطيب نفسه
"Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан берса ҳалолдир" (Байҳақий ривояти).
Хулоса қилиб айтганда, "Китоб ўғирласа гуноҳ бўлмайди", "Ошқовоқ ўғирласа савоб бўлади" деган гаплар баъзи илмсиз кишилар томонидан тўқилган асоссиз гаплардир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АСР НАМОЗИНИ КЕЧИКТИРМАСЛИК
#намоз
❓825-CАВОЛ: Aср намозни бир дақиқа ҳам ўтказиб бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа амалларни узр билан кечиктириш мумкин, аммо намозни бутунлай тарк қилиш ёки ўз вақтидан кечиктиришга узр йўқ.
Аср намози борасида Аллоҳ таоло:
حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ
“Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, — дея буюрган (Бақара сураси, 238-оят).
Намозни муҳофаза қилиш бу доимо ўз вақтида адо этиш деганидир. Кўпчилик уламолар, ояти каримдаги "ўрта намоз"дан мурод — Аср намозидир, деганлар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"الَّذِى تَفُوتُهُ صَلاَةُ الْعَصْرِ كَأَنَّمَا وُتِرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ" (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).
“Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, — деганлар. Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.
Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо юқоридагилардан аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарурлиги келиб чиқяпти. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата бўлибди, дейилган. Валлоҳу аълам.

ҲАЙИТ НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓826-CАВОЛ: Ҳайит намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайит намозини жамоат билан ўқий олмаган киши уни қазосини ўқимайди ҳамда унинг ўрнига ўқиладиган намоз ҳам йўқ. Ҳайит намозини қазоси ўқилмаслиги ҳақида “Ал-Жавҳаротун наййира” китобида шундай дейилган:
مَنْ فَاتَتْهُ صَلَاةُ الْعِيدِ مَعَ الْإِمَامِ لَمْ يَقْضِهَا
яъни: “Ким имом билан бирга ҳайит намозини ўқий олмаган бўлса, уни қазосини ўқимайди”.
Демак, ҳайит намозини ҳам узрсиз ўқимаслик гуноҳкорликка сабаб бўлади. Қолаверса, ўқий олмаган ҳайит намозини ўрнига ўринбосар бўладиган бошқа намоз ҳам йўқ.
Ҳайит намозига чиқмаслик учун жума намозидаги узрлар инобатга олинади: Ҳайит намозига чиқа олмайдиган даражадаги касаллик, кўзи ожизлик, мусофир бўлиш. Валлоҳу аълам.

❓Қиблага оёқ чўзиш ҳурматсизликми?
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Қиблага оёқ чўзиш ҳурматсизликми?
Абдулатиф домла ТУРСУНОВСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️
☎️ Саволларингизга Фатво ҳайъатининг кол-маркази:
78 1503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.
🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.
☪️ Ибодат ва бошқа шаръий масалаларга оид савол-жавобларнинг энг сараларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боришингиз мумкин:
Telegram / Facebook / Instagram
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

ЖУМА НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓827-CАВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқимайди, балки уни ўрнига пешин намозини ўқийди. Агар жума намозига узрсиз чиқмаган бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Жума намозига бормаслик учун қуйидаги нарсалар узр ҳисобланади: Жума намозига чиқа олмайдиган даражадаги касаллик, кўзи ожизлик ва мусофир бўлиш. Бундай узрлар топилмасдан туриб, жума намозига чиқмаган кишининг оқибати жуда ёмон бўлиши ҳақида ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَن ترَكَ الجمعةَ ثلاثَ مرَّاتٍ تهاونًا بها، طبَعَ اللهُ على قلْبِه (رواه الإمام الترمذي عن أبي الجعد الضمري رَضِيَ الله عَنْهُ)
яъни: “Ким жума намозини бепарво бўлиб уч марта тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” (Имом Термизий ривояти).
Имом Дорамий ушбу ҳадисни “Ким жума намозини бепарво бўлиб тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” деб “уч марта” калималарисиз ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги “қалбини муҳрлаб қўяди” деган жумлани уламоларимиз: “Қалби яхши ва савобли ишларга мойил бўлиши қийинлашади”, — деб шарҳ қилганлар.
Шундай экан, шаръий узр бўлмаган пайтда албатта жума намозига боришимиз зарур ва фарз бўлади. Мабодо, шаръий узрсиз жума намозига бормаган бўлсак, тезлик билан тавба қилиб, бу гуноҳни қайта қилмасликни қасд қилишимиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#намоз
❓827-CАВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқимайди, балки уни ўрнига пешин намозини ўқийди. Агар жума намозига узрсиз чиқмаган бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Жума намозига бормаслик учун қуйидаги нарсалар узр ҳисобланади: Жума намозига чиқа олмайдиган даражадаги касаллик, кўзи ожизлик ва мусофир бўлиш. Бундай узрлар топилмасдан туриб, жума намозига чиқмаган кишининг оқибати жуда ёмон бўлиши ҳақида ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَن ترَكَ الجمعةَ ثلاثَ مرَّاتٍ تهاونًا بها، طبَعَ اللهُ على قلْبِه (رواه الإمام الترمذي عن أبي الجعد الضمري رَضِيَ الله عَنْهُ)
яъни: “Ким жума намозини бепарво бўлиб уч марта тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” (Имом Термизий ривояти).
Имом Дорамий ушбу ҳадисни “Ким жума намозини бепарво бўлиб тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” деб “уч марта” калималарисиз ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги “қалбини муҳрлаб қўяди” деган жумлани уламоларимиз: “Қалби яхши ва савобли ишларга мойил бўлиши қийинлашади”, — деб шарҳ қилганлар.
Шундай экан, шаръий узр бўлмаган пайтда албатта жума намозига боришимиз зарур ва фарз бўлади. Мабодо, шаръий узрсиз жума намозига бормаган бўлсак, тезлик билан тавба қилиб, бу гуноҳни қайта қилмасликни қасд қилишимиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
"ЧЕКСИЗ ИНТЕРНЕТ"ДАН ФОЙДАЛАНИШДА ИСРОФ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимизда "WiFi" қурилмаси бор. Ойлик тўлов сифатида 100.000 сўм тўлаймиз ва "Чексиз" интернет тўпламига эга бўламиз. Қизиғи шундаки, кўп миқдорда фойдалансак ҳам, кам ишлатсак ҳам, барибир шунча тўлов қиламиз. Бунда ҳам исроф борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, ҳар бир ишда исроф бор. Гарчи “Чексиз интернет” имкониятига эга бўлсангиз ҳам, беҳуда кетган вақтингиз ва на дунёвий, на ухровий фойдаси бўлмаган нарсалар учун ишлатган мегабайтларингиз сабабли жавобгар бўласиз.
Ибн Можа ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Гарчи анҳор бўйида бўлсанг ҳам сувни исроф қилма! – дейилади. Яна бир ҳадисда: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳоратда ҳам исроф борми? – деб сўралади. Расулуллоҳ: "Ҳа. Ҳар бир нарсада исроф бор!” деб жавоб берадилар”. (Имом Ҳоким ва Ибн Асокир ривояти.) Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollar