FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛА НОМАҲРАМ ҲИСОБЛАНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен аёл кишиман. Саволим шундан иборатки, мен ҳали балоғатга етмаган (7 ёш) ўғил бола қариндошим олдида ҳижобимни ечишим тўғрими? Балоғатга етмаган ўғил болалар номаҳрам ҳисобланмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балоғатга етмаган бола номаҳрам ҳисобланмайди. Лекин балоғатга яқинлашиб қолган болалардан сатрланган афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АНСОРЛАР КИМЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ансорлар кимлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Ансорлар" луғатда — "ёрдамчилар", дегани. Асли мадиналик бўлган саҳобалар ансорлар деб юритилади. Маккадан борган саҳобаларга ёрдам берганлари учун Аллоҳ таоло уларнинг шу ном билан атаган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга хитоб қилиб: «Аллоҳ ҳаққи, сизлар мен учун энг маҳбуб одамлардансиз» деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

12-дарс Пайғамбарга иймон келтириш

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИШИМ УЧУН РУХСАТ СЎРАШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқимоқчи бўлсам ота-онам ёки турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолонинг ҳаққи бошқаларнинг ҳаққидан устун тургани учун фарз ибодатлари учун ҳеч кимнинг рухсати лозим бўлмайди. Чунки фарзлар Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Унинг буйруқларини ҳеч ким бекор қила олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГАЗ ТОРТАДИГАН НАСОС ҚЎЙИШ БИРОВНИ ҲАҚҚИНИ ЕЙИШГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Куз-қиш мавсуми якинлашгани сари газ босими пасайишни бошлайди, шу билан бирга аҳоли орасида газ тортадиган насос куйиш ҳам кўпаяди. Насос қўйилиши натижасида кўпчилик хонадонларда газ билан боғлик муаммолар келиб чикади. Насос қўйилиши бировни ҳаккини ейишга кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мўъмин мусулмон одам фақат ўзини ўйлайдиган инсон бўлмаслиги лозим. Шариат қоидаларига кўра “Зарар бериш ва зарар кўриш ҳам йўқ” дейилади. Шунинг учун фақат ўзини ўйлаб, бошқаларнинг ҳаққини тортиб оладиган воситалардан фойдаланиш мусулмон кишига тўғри келмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Бир инсон валий зотларнинг қабрига аталган назрини бажаролмаса қандай йўл тутади?

Саиджамол домла МАСАЙИТОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚИЗЛИК УЙИМДА НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен водийдан Самарқандга келин бўлиб тушганман. Ота-онамникига яъни туғилиб ўсган уйимизга борганимда намозларимни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқишими керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши турмушга чиқиб эрининг ватанини ўзига ватан қилишни қасд қилиши билан у жойда муқимга айланади. Ота-онангизникига бориб у ерда ўн беш кундан оз турсангиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз. Агар ўн беш кун ёки ундан ошиқ вақт турсангиз намозларни тўлиқ ўқийсиз. Шунингдек йўлда ҳам қаср қилиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТ ҚИЛИШДА АМАЛЛАРНИНГ ЎРНИ АЛМАШИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилишда амалларнинг ўрни алмашиб қолса нима бўлади? Мисол учун сочга масҳ тортишни энг охирида қилса.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тартиб билан таҳорат қилганлар. Маълумки, У Зотнинг амаллари Қуръони каримнинг баёнидир. Уламоларимиз таҳоратда Қуръони каримда келган тартибга риоя қилиш суннат амал эканини таъкидлашган. Шундай экан таҳоратдаги тартибни қасддан тарк қилиш макруҳ. Лекин унутиб тартибга риоя қилинмаса, макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

127. ҚАБРИСТОНДА ИХЛОС СУРАСИНИ ЎН БИР МАРТА ЎҚИШ ҲАҚИДА

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БОМДОД НАМОЗИ СОАТ ЎНГАЧА ҚАЗО БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдод намозида ухлаб қолса, куёш чиққандан кейин соат ўнгача қазо бўлмайди деб эшитдим. Шу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан то қуёш чиққунчадир. Қуёш чиқишни бошлаганда бомдод вақти якунланади. Қуёш чиққунча ўқилмаган бомдод намози қазо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАЖЪИЙ ТАЛОҚ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ражъий талоқ бергандан кейин эр хотини билан телефон орқали гаплашса хотинни қайтиб олган ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ражъий талоқ берилгандан сўнг аёлнинг иддаси чиқмасдан туриб эр аёлини қайтиб олиши шаръан жоиз. Аммо, бунда ражъат сўз билан бўлса, ражъат (қайтиб олиш)га далолат қиладиган лафзлар айтилиши зарур. Масалан: "Аёлимни қайтиб олдим", ёки аёлига "мен сени қайтиб олдим" каби. Лекин шунчаки саволда сўралганидек телефонда гаплашиш билан ражъат собит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИРИМНИНГ ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДДАН ЧАЛҒИТИШИ
#ақида

792-САВОЛ: Қайнонам исириқ тутатганда бир чўпни етти марта синдиришимни айтадилар. Ёки супургини тикка тургазиб қўйиш, кеч бўлганда уй супуриш фалокат олиб келиши ҳақида ҳам кўп гапирадилар. Бу ҳаммаси ўринли бўлган ҳақиқатларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ҳар бир буйруқ, қайтариқ, гуноҳ ё савоб ишнинг асоси бўлади. Асоссиз, одамлар томонидан тўқиб олинган, динда бор деб тақдим қилинаётган гаплар ва амаллар эътиборга олинмайди. Ирим-сиримларга ишониш инсонлар ўртасида ўзаро низо ва фитналарни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Аслида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам турли нарсалардан ирим қилиш, шумланишдан қайтарганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги. Гумон-у шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг”, деганлар (Абу Яъло ривояти).

Саволда сўралгани каби ирим-сиримлар ҳам кишини тўғри эътиқоддан чалғитиб, ҳар-хил асоси бўлмаган нарсалар билан ўралашиб қолишга олиб келади. Шунинг учун динимиз бундай одатлардан қайтарган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТАҲАЖЖУДДАН КЕЙИН ХУФТОН ЎҚИМАГАНИМ ЁДИМГА ТУШДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳажжуд намозидан кейин хуфтон ўқимаганим ёдимга тушди. Хуфтонни казо килиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон намозини ўқимаганингиз эсингизга тушганда Бомдод вақти кирмаган бўлса, агарчи таҳажжуд ўқиган бўлсангиз ҳам, хуфтон қазо бўлмайди. Чунки хуфтоннинг зарурат вақти тонг отгунча давом этади. Шунинг учун тезликда хуфтонни ўқиб олинг. Агар тонг отиб (субҳи содиқ кириб) қолган бўлса, хуфтонни қазосини ўқийсиз ва кейин бомдодни ўқишга киришасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИБЛАГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТИШ
#қибла

793-САВОЛ: Кўпинча қибла тарафга қараб оёқ узатиб ётишга мажбур бўламиз. Ёшлигимиздан бизга “қиблага оёқ чўзма, ёмон бўлади” деб ўргатишган. Аммо нега ёмон бўлади ёки бу ҳолат шунчаки қиблага нисбатан ҳурматсизликми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қибла — Аллоҳнинг шиорларидан, дин нишони ва белгиларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ ۝

яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).

Шунинг учун қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш, қибла тарафга қарата туфлаш, қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

ويكره مد الرجلين إلى الكعبة في النوم وغيره عمدا من غير عذر

“Уйқуда ёки уйғоқликда узрсиз Каъбага икки оёқни узатиш макруҳ саналади” (“Ан-Нофиул кабир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

128. ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАФНЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДДА САЛОМ БЕРИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир мавъизада Aллоҳнинг масжидларида фақат Aллоҳга салом берилади бандаларига эмас деб эшиттим. Aллоҳ таоло ўзи Aс Салам бўлган зот бўлса яна ул зотга Aллоҳ таолога тинчлик бўлсин деб дуо қиламизми? Aллоҳ таоло ҳамма нарсадан пок бўлса бандаларига бу дуо қилинмайдими? Бизда намоз ва зикр тамомлангандан кейин масжидларда қўл бериб кўришиб дуо ва ҳайрлар қилинади. Салом берса алик олиш кераклиги бу мусулмоннинг ҳақларидан эмасми? Шариатимиз бунга қандай қарайди? Aллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқиш, қироат қилиш ва азон айтиш билан машғул бўлмаган кишиларга ўзлари эшитадиган даражада салом бериш мумкин, кимдир салом берса, унга ўзи эшитадиган қилиб жавоб қайтариш ҳам мумкин. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, масжидлар Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Уни улуғлаб зикр қилиш учун бино қилинган, у жойда турли бўлар-бўлмас гапларни гапирмаслик, саломлашиш ҳам шундай гап сўзларни бошлашга дебоча бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСОФИРЛАРНИНГ ЖУМА НАМОЗИ
#намоз

794-САВОЛ: Мусофирлар жума кунида Пешинни жамоат бўлиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жумани адо қилишликдан ожиз бўлган бемор, мусофир, маҳбус каби Жума фарз бўлмаган кишилар Жума куни Жума адо қилинадиган ерларда Пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳи таҳримийдир. Бу ҳолат хоҳ Жума ўқилишидан олдин бўлсин ёки кейин бўлсин баробардир. "Дуррул Муҳтор" китобида қуйидагича келтирилган:

كره تحريما لمعذور و مسجون و مسافر اداء ظهر بجماعة في مصر قبل الجمعة و بعدها

"Маъзур, маҳбус ва мусофир кишилар Жума ўқиладиган ерларда хоҳ Жумадан олдин бўлсин хоҳ кейин бўлсин Пешинни жамоат бўлиб ўқишликлари макруҳи таҳримийдир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЎЗИГА ЯҚИН МАСЖИДГА БОРГАН ЯХШИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўзига яқин масжидга борган яхшими ёки узоқдагигами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

واختلفوا هل الأفضل مسجد حيه أم جماعة المسجد الجامع وإن استوى المسجدان فأقدمهما أفضل فإن استويا فأقربهما فإن استويا خير العامي والفقيه يذهب إلى أقلهما جماعة ليكثروا و التلميذ يذهب إلى مجلس أستاذه نهر

"Уламолар, маҳалласининг масжидида намоз ўқиш афзалми ёки жоме масжиддами, бу борада ихтилоф қилганлар. Агар масжидлар баробар бўлса, қадимийроғида намоз ўқиш афзал. Қадимийликда баробар бўлса, яқинроғи афзалдир. Яқинликда ҳам баробар бўлса, омма халқ қайси бирига боришда ихтиёрли. Лекин олим киши жамоати камроғига бориши афзал, чунки бу билан у масжидда жамоат кўпаяди. Шогирдлар устозининг дарс ҳалқаси бўладиган масжидга боргани афзал". ("Ан-Наҳр ал-фоиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
КИЙИМСИЗ ҒУСЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳаммомда ғусл қилганда кийим ечгандаги дуони айтиб ҳеч қандай кийимсиз ҳолда покланиш мумкинми? Аврат очиқ ҳолда сўзлаб бўлмайди, деб эшитгандим. Ғусл қилишдан олдин ният қилиб "Бисмиллаҳ"ни айтиб бошлаш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий ҳаммомларда албатта аврат берк бўлиши лозим. Ёлғиз ўзингиз ғусл қиладиган уй ҳаммомларда ҳам лунги бўлиши мустаҳабдир. Аммо ювинадиган жой кичик бўлса, кийимсиз бўлса ҳам жоиз. Лекин, аслида, Аллоҳдан ҳаё қилишимиз афзалроқ. "Бисмиллаҳ"ни кийим ечишдан олдин айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar