FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
КИШИ ЎЗИГА ДАМ СОЛИБ ЮРИШИ
#дам_солиш

763-CАВОЛ: Киши ўзига дам солиш керак бўлса ёки фарзандларига, "йўқ барибир кучингиз етмайди, бўйнига олган домлалар дам солади" деган фикр тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон одам ўзига ҳам вояга етмаган фарзандларига ҳам дам солиб юриши зарур. Бунинг учун эрталаб ва кечқурун Оят ал-курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос каби Руқия учун ўқиладиган сура ва оятларни ва айрим дуоларни ўқиб қўйиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларга қуйидаги дуоларни ҳам ўқиганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммаҳ. Мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ. Ва мин кулли айнин лааммаҳ» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар».

Бу гап мижозлари камайиб кетишидан қўрққан ва дам солишни ўзига касб қилиб олганларнинг даъвоси.

Тўғри айрим ҳолларда касаллик кучлироқ бўлганда, масалан, жин таъсир қилганда, сеҳр қилинганда ва шу каби ҳолатларда махсус малакали, илмли олимлар ўқийди. Чунки бу ишлар махсус тайёргарлик ва алоҳида илм талаб қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
СИНГЛИМНИНГ АҲВОЛИ ЯХШИ ЭМАС
#дам_солиш

791-САВОЛ: Бир неча йилдан буён синглимнинг аҳволи яхши эмас. Замонавий медицина уни ҳеч қандай касалликка чалинмаган деб баҳолаяпти. Aммо синглим ўз-ўзидан гапирадиган, қўрқиб кетадиган баъзан бақириб йиғлаб қоладиган одатлар чиқарган. Олиб бормаган табибимиз, синамаган усулимиз қолмади. Баъзи имом-ҳатиблар “Ичига жин кириб олган” ҳам дейишяпти. Бизга ёрдам беринг, бу ташвишдан ҳалос бўлиш учун шариатда қандай ечим бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинларнинг ҳам имонли яхшиси, имонсиз ёмони бўлади. Уламоларимиз имонсиз ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, деб айтадилар. Бунда кўпинча, одамларнинг ўзлари айбдор бўлади. Жинлар васвасага учраган, Аллоҳ таолонинг зикридан, Қуръони карим тиловатидан узоқ ва ғафлатда бўлганлар, жинлардан сақланиш учун ўқиладиган дуоларни ўқимай юрганларга тегиши мумкин. Албатта бу Аллоҳ таолонинг изни билан бўлади.

Айрим инсонлар бемор бўлиб қолсалар, дарров фолбинлар, “азайимхон”ларга мурожаат қилишади. Уларнинг фикрича, “тумор” қилиб бериш билан ёҳуд “иситма-совутма” қилиб бериш билан, ёки “жин ҳайдаш” билан бутун дарддан фориғ бўлишармиш. Тасаввур қилиб кўринг, агар бу амаллар ҳақиқат бўлса, ер юзида бирон бемор қолармиди, итоатсизлик битмасмиди? Демак, бундай хатти-ҳаракатлар зарурат эмас, мўмайгина даромаддир.

Жин кириб олибди, жин тегибди, деган ташвишлардан узоқ бўлиши учун инсон кундалик ибодатларини ўз вақтида адо этиши ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиб юрган суралар ва дуоларни ўқиб юриши керак. Жумладан, эрталаб бомдод намозидан сўнг “Оятал курси”, “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини ўқиб юрилса, Аллоҳ таоло турли сеҳр ва кўз тегишидан сақлайди. Шунингдек, кечаси ухлашдан олдин ҳам худди шу сураларни ўқиб ўзига-ўзи дам солиб ётиш тавсия этилади.

Сиз ўз сиглингизга дам солдиришингиз лозим. Дам солиш бу — Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни тиловат қилиш ва Аллоҳнинг исмларини айтиш ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида келган дуоларни ўқиб паноҳ тилашдир. Ундан бошқа нарсаларни ўқиб дам солиш Ислом таълимотига кирмайди. Дам солишнинг энг афзали — инсон ўзига-ўзи дам солишидир. Агар киши ўзига-ўзи дам сололмаса, ишончли – илмли ва тақволи кишининг олдига бориб дам солдириши этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
БЕМОРНИ ДОМЛАГА ЎҚИТИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ?
#дам_солиш

1322-CАВОЛ: Халқ орасида касал бўлган инсонни мулла ёки эшонга ўқитиш деган тушунча бор. Шу тушунча шариатга қанчалик тўғри келади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу иш шариатимизга мувофиқ келади. Фақат дам солувчи киши мулла ёки эшон бўлишидан ташқари, Қуръони каримни тўғри ўқийдиган киши, ё беморнинг яқинлари, ёки беморнинг ўзи ҳам бўлиши дуруст. Дам солиш асосан Қуръони карим суралари ва оятлари, ҳадиси шарифда келган дуолар билан бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ичида ширк сўзлари бўлмаган дам солиш дурустлигини баён қилганлар. Яна ҳадиси шарифларда турли газанда ҳайвон ва ҳашаротлар чаққанда, жинниликда, кўз текканда, иситмада ва шу каби касалликларда Қуръон ўқиб даволашга кўрсатмалар берганлар. Жумладан: Қайс ибн Талқ отасидан ривоят қилади:
كُنْت عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَدَغَنِي عَقْرَبٌ ، فَجَعَلَ يَمْسَحُهَا وَيُرْقِيهِ
“Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида эдим. Мени чаён чақиб олди. У киши (чаён чаққан жойни) силаб, дам солдилар (Имом Таҳовий ривоятлари).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
لَدَغَتْ رَجُلًا مِنَّا عَقْرَبٌ ، عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَرْقِيهِ فَقَالَ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ
"Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида биримизни чаён чақиб олди. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули, дам солайми?” деди. У зот айтдилар: “Ичингизда ким биродарига фойда келтира олса, шундай қилсин!” (Имом Таҳовий ривоятлари).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сўзларидан беморга фойда берадиган ҳар қандай дам солиш дурустлиги тушунилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бемор бўлганларида Жаброил алайҳиссалом қуйидаги сўзлар билан дам солганлар:
بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيك مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي نَفْسٍ وَنَفَسٍ ، وَعَيْنٍ ، اللَّهُ يَشْفِيك ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك
яъни: “Сенга озор берувчи ҳар бир нарсадан, ҳар бир жонли, нафас олувчи ва ёмон кўздан Аллоҳнинг номи билан руқя қиламан (дам соламан). Аллоҳ сенга шифо беради. Аллоҳнинг номи билан дам соламан (Имом Таҳовий ривоятлари). (“Шарҳи Маонил осор” китоби).
Дам солиш учта шарт билан дуруст бўлади:
1. Қуръони карим ёки Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан бўлиши;
2. Араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси тушунарли бўлиши;
3. Дам солишнинг ўзи билан эмас, Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиши (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтия”).
Дам солиш ҳам даволанишнинг бир тури бўлиб, у бошқа даволаниш турлари: анъанавий тиббиёт ва замонавий тиббиётдан фойдаланишни ман қилмайди. Балки Қуръон оятлари мўминларнинг ҳам руҳига, ҳам жасадига шифо бўлганидан даволанишнинг бошқа турларига ёрдамчи бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar