ТИПРАТИКАН ВА ИЛОН ГЎШТИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ва_ҳаром
❓35-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Типратикан ва илоннинг гўштини еса бўладими?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳабимиздаги барча мўътабар китобларда типратикан ва илоннинг гўштини ҳалол эмас дейилган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай деган:
وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ......
яъни: “...(Пайғамбар) нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...” (Аъроф сураси, 157-оят).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламдан типратикан ҳақида сўралганда, У Зот: “У нопок (ҳайвонлар)дан биридир”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).
Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида: “Типратикан ва илоннинг гўшти ҳалол эмас, чунки, инсон табиати уларнинг гўштини ейишдан ҳазар қилади”, деган. Демак, мазҳабимизга биноан, бу икки ҳайвоннинг гўштини ейиш ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ФИРИБГАРЛИК ҲАҚИДА
#Ҳалол_ва_ҳаром
❓48-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Фирибгарликнинг ёмонлиги ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Фирибгарлик динимизда катта гуноҳ ҳисобланади. Чунки фирибгарлик ўзгаларнинг молини норози қилиб, ҳалол бўлмаган йўллар билан олишдир. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Нисо сурасида шундай дейилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
Яъни: “Эй, имон келтирганлар ўзаро молларингни ботил йўллар билан еманглар, фақат сизлардан розилик билан бўлган тижорат бўлса майли” (29-оят).
Фирибгарлик билан топилган пулда барака бўлмайди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"مَنْ أَخَذَ أَمْوَالَ النَّاسِ يُرِيدُ أَدَاءَهَا أَدَّى اللَّهُ عَنْهُ وَمَنْ أَخَذَها يُرِيدُ إِتْلَافَهَا أَتْلَفَهُ اللَّهُ"
яъни: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлади. Ким одамларнинг молига талофат етказиш (чув тушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг ўзиги талофат етказади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Фирибгарлик билан топилган молни оила аъзоларига сарфлагани учун ҳам гуноҳкор бўлади.
Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимизни - покиза нарсалардан енглар..." (Бақара сураси, 172-оят).
Фирибгарлик қилган одам қандай тавба қилиши ҳақида қуйидаги ҳадисда айтилади: «Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳаққи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган (қиёмат) куни келишидан олдин ҳаққини адо қилсин. Чунки у кунда бунинг яхшиликлари ҳақдорга олиб берилади. Агар яхшиликлари бўлмаса, биродарининг гуноҳлари унинг гуноҳларига қўшиб қўйилади» (Муттафақун алайҳ).
Авваламбор, имкони бўлса, одамлардан ёлғон-яшиқ йўллар билан ундирган маблағларни ўз эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига қайтаради. Агар қайтаришга имкони бўлмаса, улардан розилик сўраб ҳаққини ҳалол қилиши керак. Маблағнинг эгасини топа олмаса, унинг номидан садақа қилади. Бунинг устига чин дилдан тавба қилиши лозим. Валлоҳу аълам.

🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
АҲЛИ КИТОБЛАРНИНГ ТАОМИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром
❓85-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Мен Россиянинг Иркутск деган жойида тахта кесаман. Овқатни руслар мол гўштидан тайёрлашади, ҳалолми ҳаромми билмайман. Шу масалада аниқлик киритиб беришингизни сўрайман?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз ишлайдиган жойда асосан насронийлар яшайди ва уларни динимизда аҳли китоблар, деб аталади. Уламоларимиз аҳли китоблар сўйган жонлиқни ейиш жоизлигига иттифоқ қилишган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ
яъни: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).
Ибн Аббос, Абу Умома, Мужоҳид ва бошқа эътиборли олимлар разияллоҳу анҳум: “Уларнинг таомлари сўйган жонлиқларидир”, деганлар (“Тафсири ибн Касир”).
Аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар, авваламбор мусулмонларга ҳалол бўлган сигир, қўй ва товуқ каби жониворлар бўлиши керак. Кейин эса, жонлиқ сўйиш борасидаги ўз динлари кўрсатмасига амал қилган бўлишлари, жонлиқни бўғизлаётганда Яратувчининг номини тилга олишлари лозим. Сўйилаётган ҳайвон бўғиб, ё уриб ўлдирилса, уларнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Ҳайвоннинг шоҳтомирини кесиш ва қонини оқизиш йўли билан сўйилса, бизга ҳалол бўлади.
Агар насроний жонлиқ сўяётган пайтда ўз тилида «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса ҳам, гўшт ҳалол бўлади, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.
Демак, аҳли китоблар юқоридаги қоидаларга кўра сўйган ҳайвоннинг гўштидан таом тайёрланаётган бўлса, ундан ейишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

95-savol
Fatvo hay'ati
ТЕМИР УЗУК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром
❓ 95-CАВОЛ
#аудио
⏱ 1:52
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#ҳалол_ва_ҳаром
❓ 95-CАВОЛ
#аудио
⏱ 1:52
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ТЕМИР УЗУК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром
❓95-CАВОЛ: Ҳозирда баъзи йигит-қизлар узук тақиш суннат, деб бармоқларига оддий темир узук тақишни одат қилишмоқда. Шариатимизда бу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар ёки қизлар темирдан узук тақишлари макруҳ. Уларнинг тилла ёки кумушдан узук тақишлари жоиз ҳисобланади. Фуқаҳоларимиз бу борада шундай дейишган:
التَّخَتُّمُ بِالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ وَالنُّحَاسِ وَالرَّصَاصِ مَكْرُوهٌ لِلرِّجالِ وَالنِّسَاءِ
"Эркаклар ва аёллар учун темир, жез (оқ мис), сариқ мис ва қўрғошиндан узук қилиб тақиш макруҳдир” (“Жавҳаратун наййира” китоби).
Абдуллоҳ ибн Бурайда ўзининг отасидан қилган ривоятда шундай дейилади:
جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: "مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ؟!"
Яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши темир узук тақиб келди. У зот: “Нима бўлдики, сенда дўзах аҳлининг тақинчоғини кўрмоқдаман?!”, дедилар” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоийлар ривоят қилишган).
Эркаклар эса фақат кумушдангина узук тақишлари мумкин. Валлоҳу аълам.
(Макруҳ ҳақида қуйидаги линкдан маълумот олишингиз мумкин. https://t.iss.one/diniysavollar/77)

98-savol
Fatvo hay'ati
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓ 98-CАВОЛ
#аудио
⏱ 3:44
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#ҳалол_ва_ҳаром
❓ 98-CАВОЛ
#аудио
⏱ 3:44
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓98-CАВОЛ:
Менинг касбим ҳайдовчи. Баъзан машинамга ўтирган кишиларнинг ҳар хил буюмлари тушиб қолмоқда. Шу нарсаларнинг эгаларини қидириб, суриштириб топа олмаяпман. Илтимос бир йўлини кўрсатсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар тушириб қолдирган нарсалар нолойиқ одамларнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун уни олиб қўйиш афзал. Ўша нарсаларнинг йўқолиб кетиш хавфи бўлса, уни олиш вожибга айланади. Топилмани эгасига қайтариш учун олаётганига гувоҳ келтирилади. Яъни, ким йўқотган нарсасини излаётган бўлса, менга йўллаб қўйинглар, дейди. Мана шу пайтда қўлидаги топиб олинган нарса, у учун омонатга айланади. Омонатни энди эгаси қидириб келмайди деб гумони ғолиб бўлгунича топилган жойда, одамлар тўпланадиган жойларда эълон қилиб туради. Ҳозирги кунда эълон қилишда радио, газета ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳам мумкин.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир”, деганлар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган).
Топиб олинган нарса таом, мева ва шунга ўхшаш узоқ турмайдиган маҳсулот бўлса, токи айниб қоладиган вақтигача эълон қилинади. Агар айнимайдиган нарса бўлса, “энди эгаси излаб келмайди”, деб гумони ғолиб бўлгунича эълон қилишда давом этади.
Имом Муҳаммад ибн Ҳасан: “Бир йил муддат эълон қилишда давом этиб, эгасини келишини кутади”, деганлар. Агар эгаси ушбу муддат ичида келмаса-ю топиб олган киши фақир бўлса, ундан ўзи фойдаланиши жоиз. Бу ҳақда Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَرِّفْهَا فَإِنْ جَاءَ أَحَدٌ يُخْبِرُكَ بِعِدَّتِهَا وَوِعَائِهَا وَوِكَائِهَا فَأَعْطِهَا إيَّاهُ وَإِلَّا فَاسْتَمْتِعْ بِهَا
яъни: “Топилган нарсани эълон қил. Бирор киши унинг сони, идиши ва боғичини айтиб келса унга бер, акс ҳолда ундан фойдалан” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Топиб олган киши бой бўлса, фақир ота-онасига, бола-чақасига ёки яқинларига садақа қилиши ҳам мумкин. Бунда ўша буюм ёки маблағнинг асл эгасининг номидан садақа қилади. Топиб олинган буюм ёки маблағ садақа қилинганидан кейин эгаси келса, садақа қилинганига рози бўлиб, савобидан умидвор бўлиши ёки топиб олган кишидан уни тўлаб беришини талаб қилиши мумкин (“Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя”). Валлоҳу аълам.

АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓101-CАВОЛ: Исломда аёлларнинг қош теришлари, юз шаклларини сунъий ўзгартиришларига қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азалдан аёллар пардоз қилишга мойил бўлганлар. Аввалги аёлларнинг қилган пардозлари табиий воситалардан бўлган. Айниқса табиий мойлар, гул ва ифор ёғлари, сурма, хина ва ўсмадан пардоз учун фойдаланиб келишган. Шунинг учун ҳам улар ҳатто 70-80 ёшларида ҳам ўз гўзалликларини йўқотишмаган. Аммо кейинги вақтларда нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги аёлларда ҳам сунъий пардозга берилиш ҳоллари урф бўлиб бормоқда.
Шариатимизда аёлларнинг қош ва юздаги тукларни териши ёки тердириши, сунъий тарзда ҳуснини ўзгартириши гуноҳ саналади. Кўплаб ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган ҳуснни ўзгартириб, сунъий гўзалликка ҳаракат қилувчи аёлларни лаънатлаганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ ، وَالنَّامِصَاتِ وَالمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ المُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ
яъни: “Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчи аёлларга, қошни терувчи ва тердирувчи аёлларга, ҳусн учун тишларининг орасини очувчи аёлларга ва Аллоҳ яратган (шакл)ларини ўзгартирувчиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин” (Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насоий ривояти).
Бу ҳадисда Аллоҳ таоло яратган табиий хилқатни ўзгартирувчи аёлларга лаънат бўлиши таъкидланмоқда. Фуқаҳолар мазкур ҳадисга кўра аёл киши қоши, юзи ва пешонасидаги тукларни олиши ёки олдириши шаръан ҳаром эканига иттифоқ қилганлар. Бунга ҳозирда аёллар орасида кенг оммалашган кўз, қош ва лабларни шаклини сунъий тарзда ўзгартириш – татуаж, растушовка ва ботекс қилдириш кабилар ҳам киради.
Аёллар орасида бир марта қош тердирган аёл кейин доим тердириб юриш керак, чунки кейин чиққан тук – ҳаром тук бўлади, деган нотўғри тушунча юради. Динимизда қатъиян қайтарилган ишни қилиб юрганини билган муслима опа-сингилларимиз, дарҳол бу ишдан тўхтаб, тавба қилиб, солиҳ амалларга ўтишлари лозим.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги айбли ҳисобланган тукларини олиши жоиз. Айниқса, аёлнинг юзидан соқол ёки мўйлаб чиқса, жумҳур уламолар ўша тукларни олиб ташлаш мустаҳабдир, деганлар. Сабаби аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир (манба “Раддул мухтор” китоби).
Шунингдек, жумҳур уламолар аёл кишининг қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкинлигини айтишган. Моликий мазҳаби фуқаҳолари эса бу ишни вожиб, дейишган. Валлоҳу аълам.

101-savol
Fatvo hay'ati
АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓101-CАВОЛ:
#аудио
⏱ 4:06
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#ҳалол_ва_ҳаром
❓101-CАВОЛ:
#аудио
⏱ 4:06
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ҲАЙВОН УРИШТИРИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓191-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, динимизда ҳайвон уриштириш, томоша қилиш ва унга пул тикиши ҳақида нима дейилади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда турли ҳайвонларни уриштириш, бу ўйинларга пул тикиб қимор ташкил қилиш ва ҳатто томоша қилиш – тақиқланган, ҳаром ишдир. Бу ҳақда Ибн Аббос разияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
نَهَى رَسًولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ التَّحْرِيشِ بَيْنَ الْبَهَائِمِ )رَوَاهُ الْاِمَامُ التَّرْمِذِيُّ(
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларни уриштиришдан қайтардилар” (Имом Термизий ривояти).
Бу ҳадиси шарифнинг шарҳида муҳаққиқ олим Мулло Алийюл Қори шундай дейдилар:
أَيْ عَنِ الْإِغْرَاءِ بَيْنَهَا بِأَنْ يَنْطَحَ بَعْضُهَا بَعْضًا أَوْ يَعَضَّ أَوْ يَدُوسَ أَوْ يَقْتُلَ فِي النِّهَايَةِ هُوَ الْإِغْرَاءُ وَتَهْيِيجُ بَعْضِهَا عَلَى بَعْضٍ كَمَا يَفْعَلُ بَيْنَ الْجِمَالِ وَالْكِبَاشِ وَالدُّيُوكِ وَغَيْرِهَا يَعْنِي كَالْفِيلِ وَالْبَقَرِ وَكَمَا بَيْنَ الْبَقَرِ وَالْأَسَدِ وَإِذَا كَانَ الْإِغْرَاءُ بَيْنَ الْبَهَائِمِ مَنْهِيًّا فَبِالْأَوْلَى أَنْ يَكُونَ بَيْنَ الْإِنْسَانِ مَنْهِيًّا وَهُوَ كَثِيرٌ فِي بَعْضِ الْبُلْدَانِ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
“Яъни, Пайғамбаримиз саллалллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонлар бир-бирини шохлаши, тишлаши, босиб-янчиши ёки ўлдириши учун уларни гиж-гижлаш (уриштириш)дан қайтардилар. “Ниҳоя” китобида ҳадисдаги “тахриш” – ҳайвонларни бир-бирига гиж-гижлаш, дейилади. Туя, қўчқор, хўроз, фил ва буқаларни бир-бирига гиж-гижлаб уриштирадилар. Буқа ва шерни ҳам гиж-гижлашади. Ҳайвонларни бир бири билан уриштириш мумкин эмас экан, одамларни бир-бири билан уриштириш ундан ҳам ёмонроқдир. Одам уриштириш айрим шаҳарларда кўп учрайди. Бу ҳадисни Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган” (“Мирқотул мафатиҳ”).
“Авнул Маъбуд” китобида бу ҳақида шундай дейилган:
وَوَجْهُ النَّهْيِ أَنَّهُ إِيلَامٌ لِلْحَيَوَانَاتِ، وَإِتْعَابٌ لَهُ بِدُونِ فَائِدَةٍ، بَلْ مُجَرَّدُ عَبَثٍ
“Ҳайвон уриштиришдан ман қилишнинг сабаби – ҳайвонларга ҳеч бир фойдасиз, балки ўйин учун азоб бериш ва қийнашдир”.
Ҳайвонларни уриштиришнинг ҳаромлиги ҳақида Халқаро ислом уюшмаси қошидаги Ислом фиқҳи академиясининг Макка шаҳрида 1987 йил (1408 ҳ. йил Сафар ойида) бўлиб ўтган ўнинчи давра мажлисида қатъий фатво берилди. Ҳайвон уриштиришнинг ҳаромлиги аниқ бўлгандан кейин, ўртага пул қўйиб уриштириш ёки томошабинлар пул билан гаров боғлашларининг ҳам ҳаром иш эканлиги келиб чиқади.
Динимизда ҳайвонларга ҳам сабабсиз озор, азият ва азоб бериш мумкин эмас. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам юз қисмига тамға урилган эшакни кўриб: “Бунга тамға урганни Аллоҳ лаънатласин!” – дедилар (Имом Муслим ривояти). Яна ҳайвонларни “мусла” қилиш (тирик ҳайвонларни аъзоларини кесиб яралаш)дан ҳам қайтарилганмиз. Демак, ҳайвонларга озор бериш, азоблаш ва уларга шафқат кўрсатмаслик шариатимизда оғир жиноят ҳисобланади. Ҳайвонларни қамаб қўйиб, очликдан ўлдириш – ҳаромдир. Ҳадиси шарифда бир мушукни қамаб қўйиб қийнаган аёлнинг охиратда азобланиши ҳақида хабар берилди (Имом Бухорий ривояти). Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эти суягига ёпишиб кетган туяни кўриб қоладилар ва: “Бу тилсиз ҳайвонлар тўғрисида Аллоҳдан қўрқинглар. Минишга яроқли қилиб мининглар, ейишга яроқли қилиб енглар”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Ҳар бир ҳайвонни нима учун яратилган бўлса, шу ишда фойдаланиш ҳам – динимизнинг кўрсатмаларидан биридир. Бир ҳадиси шарифда: “Уловларингиз устини минбар қилиб олишдан сақланинглар...”, – дейилган (Имом Абу Довуд ривояти). Бунинг маъноси, кимнидир кутаётганда, савдо-сотиқ қилаётганда ёки бошқа ишларни қилаётганда, зарурат бўлмаса, уловни устига миниб турманг, деганидир. Ҳадиси шарифларда тирик жонзот (товуқ, қўй, эчки кабилар)ни ўқ отишга нишон қилиб олишдан қайтарилади (Имом Бухорий ривояти).

ТУЯ БАВЛИ БИЛАН ДАВОЛАНИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром
❓217-CАВОЛ:
Туя бўталоғи сийдигини туя сутига қўшиб ичса ҳамма касалга даво бўлар экан деб эшитдим. Шу тўғрими, ахир сийдик ҳаромку! Уни ичса гуноҳ бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат!
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туянинг сийдиги Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳимо наздларида нажосат ҳисобланади. Лекин Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо наздларида даво учун уни ичиш жоиз.
Туянинг сийдигини нажосат деган мужтаҳидларимиз қуйидаги ҳадисни далил қилганлар:
اِسْتَنْزِهُوا مِنْ اَلْبَوْلِ فَإِنَّ عَامَّةَ عَذَابِ اَلْقَبْرِ مِنْهُ (رَوَاهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Сийдикдан сақланинглар, чунки (бавлдан покланмаган киши учун) қабр азобининг кўпи ундандир” (Имом Дорақутний ривояти).
Туянинг сийдигини ичиш мумкин деган мужтаҳидларимиз эса машҳур Урайна қавми ҳақидаги ҳадисга суянадилар (Қиссанинг қисқача тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Урайна қавмидан бир қанча одамлар мусулмон бўлиш учун келди. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай ранглари сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган).
Мўтабар фиқҳий матнларда ҳам туя сийдиги нажосат экани айтилган ва уни одатий ҳолатда ичиш мумкин эмас. Бунинг устига мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмас. “Захира” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша моддада шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланади. Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тўнғиз гўштидан бошқа даво топилмаган тақдирда ҳам у билан даволанмайди”, – дейдилар (“Раддул мухтор” китоби) .
“Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَقَالَا لَا بَأْسَ بِأَبْوَالِ الْإِبِلِ وَلَحْمِ الْفَرَسِ لِلتَّدَاوِي كَذَا فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ
яъни: “Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар от гўшти ва туянинг бавлини даволаниш учун ишлатишни зарари йўқ, дейдилар. “Жомеъус сағир”да шундай келган”.
Демак, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, соғлом кишилар туяни сутини ичиш билан кифояланиши керак. Улар асло туя бавлини ичишлари мумкин эмас. Агар бемор туя сути билан бирга унинг сийдигини ичса тузалиши маълум бўлса ва бошқа даво йўқлиги кўп тажрибалардан ўтган бўлса, туя бавлини ичиши жоиз бўлади. Бу икки мужтаҳид имомларимиз Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг сўзларига мувофиқ келади. Валлоҳу аълам.

48-savol
Fatvo hay'ati
ФИРИБГАРЛИК ҲАҚИДА
#Ҳалол_ва_ҳаром
❓48-CАВОЛ
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#Ҳалол_ва_ҳаром
❓48-CАВОЛ
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ТЎНҒИЗ ВА УНИНГ АЪЗОЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром
❓242-CАВОЛ:
Тўнғиз гўшти ҳаромлигини биламиз, лекин унинг бошқа аъзолари масалан териси, ёғи, жунидан фойдаланиш мумкинми? Унинг жунидан чўткалар таёрланар экан, уларни ишлатиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўнғизнинг гўшти, ёғи ва барча аъзолари ҳаромлигига Қуръони каримдаги қуйидаги оят далолат қилади:
قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنْزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
яъни: “Айтинг: «Менга ваҳий қилинган нарса (Қуръон)дан таом ейдиган кишига ўлимтик, тўкилган қон, чўчқа гўшти – у, албатта, палид – ва (сўйишда) Аллоҳдан ўзганинг номи аталган «фисқ» (“ҳайвон”)дан бошқа ейиш ҳаром қилинган нарсани топмаяпман». Бас, кимки заруратда қолиб, (бошқага) зулм қилмаган ва (зарурат) ҳаддидан ошмаган ҳолда (уларни еса), албатта, Раббингиз кечиримли ва раҳмлидир” (Анъом сураси, 145-оят).
Имом Алусий бу оят тўғрисида шундай дейдилар: “Ояти каримада тўнғизнинг бошқа аъзолари ҳам ҳаром бўлсада гўшти зикр қилинишига сабаб, гўшт ҳайвонларнинг энг кўп ейиладиган аъзоси. Қолган аъзолар унга тобедир”.
Тўнғизнинг айни (яъни, ҳамма жойи) нажосат экани Қуръони карим билан собит бўлган. Нажосат ҳаромдир ва ундан четланиш эса вожибдир. Тўнғизнинг ҳам ҳамма нарсаси ҳаром, бундан унинг жуни ва бошқа нарсалари истисно бўлмайди (“Кувайт фиқҳ энцеклопедияси”).
Тўнғиз гўштидан даволанишда ҳам фойдаланиб бўлмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إن الله لم يجعل شفاءكم فيما حرم عليكم (اخرجه الامام البخاري عن ابن مسعود رضي الله عنه)
Яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло шифоингизни сизга ўзи ҳаром қилган нарсаларга қўйгани йўқ”, - деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).
Имом Абу Юсуф ва Ҳасан ибн Али раҳматуллоҳи алайҳимдан “Табиб касалга: “Касалдан тузалишинг учун тўнғиз гўшти ейишинг керак”, - деган бўлса, тўнғиз гўштини ейиш дурустми”, - деб сўралганда: “Йўқ, тўнғиз гўштини ейиш унга ҳалол бўлмайди”, - дейишган (“Баҳрур роиқ” китоби).
Тўнғизнинг терисини ошлаб ҳам ишлатиб бўлмайди. Фуқаҳолар унинг териси ошлаш билан пок бўлмаслигига иттифоқ қилишган ва унинг терисидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Чунки у айни нажосатдир (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Тўнғизнинг жуни ҳақида Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалий уламолар унинг жуни нажас бўлиб, ундан фойдаланиб бўлмайди, чунки бу айни нажосатдан фойдаланишдир, дейдилар. Шу жумладан, тўнғиз жунидан тайёрланган чўткалардан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.
Шариатимиз унинг савдосини ман қилади. Чунки мусулмон киши тўғрисида тўнғиз мол (товар-маҳсулот) ҳисобланмайди. Шунинг учун уни сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам мумкин эмаслигига фуқаҳолар ижмо қилишган, якдил фикрга келишган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى وَرَسُولَهُ حَرَّمَ بَيْعَ الْخَمْرِ وَالْمَيْتَةِ وَالْخِنْزِيرِ وَالْأَصْنَامِ (أخرجه الامام البخاري عن جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)
яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло ва Расули маст қилувчи ичимлик, ўлимтик, тўнғиз ва бут-санамлар савдосини ҳаром қилди” (Имом Бухорий ривоятлари) (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Аллоҳ таолонинг бандаларга марҳамати шуки, қайси бир нарсани ҳаром қилса, унинг муқобилига бир қанча ҳалолни қўйган. Масалан, зинони ҳаром қилган бўлса, никоҳни ҳалол қилган, рибони ҳаром қилган бўлса, савдони ҳалол қилган. Худди шундай, ҳаром қилинган озиқ-овқатлар муқобилида кўплаб ҳалол таомлар, ичимликлар борки, уларнинг шукрини қилиб адоғига етиш қийин.
Демак, бугунги тараққий топган дунёда ҳар соҳада ҳалол маҳсулотлар билан эҳтиёжларимизни қондиришимиз мумкин, ҳеч бир йўналишда тўнғиз ва унинг аъзоларидан тайёрланган маҳсулотларга муҳтож бўлиб қолган жойимиз йўқ. Шунинг учун шариатимиз кўрсатмаларига амал қилиб, ҳаром маҳсулотларни истеъмол қилиш ва бошқа кўринишларда фойдаланишдан сақланишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓264-CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз. Бу билан беморларни жамиятга қайтишига ва ўзида кўрган камчиликларни йўқотишга ёрдам берамиз. Илтимос, жавоб берсангиз, диний томондан бунга қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пластик жарроҳликнинг жоиз ва ножоиз турлари бор:
🔹Жоиз турига туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш киради.
🔹Ножоиз турига мўътадил, соғлом аъзони янаям чиройли қилиш мақсадида катта ё кичик қилиш ёки бошқа шаклга киритиш киради. Пластик жарроҳликнинг ножоиз тури шариатимизда катта гуноҳ бўлиб, Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартириш ҳисобланади. Бу ишни қилган ҳам, қилдирган ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томондан ланатлангандир.
Зарурат юзасидан қилинадиган пластик жарроҳликка таъна аъзосини ўз вазифасига қайтариш, моддий ёки маънавий зарар бўлса, ортиқча бармоқни олиб ташлаш ёки ёпишиб қолган бармоқларни ажратиш, қийшиқ бурунни тўғрилаш, соч экиш ва шунга ўхшаш амалиётлар киради. Бундай нуқсонлар куйиш, касаллик ва бошқа сабаблар билан пайдо бўлган бўлса ҳам, уни пластик жарроҳлик йўли билан даволаш жоиз. Чунки даволаниш ҳанафий ва моликий мазҳабида мубоҳ иш бўлса, шофеъий ва баъзи ҳанбалийлар наздида мустаҳабдир (“Фатҳу бабил иная” китоби ва “Кувайт фиқҳ энциклопедия”си). Шу каби зарарли ортиқча вазнни камайтиришнинг жарроҳликдан бошқа йўли қолмаса, инсонга безарар бўлиш шарти билан пластик жарроҳлик жоиз бўлади. Аъзоларнинг асли ҳолига келтириш эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига тўғри келади:
لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ
яъни: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тин сураси, 4-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг урушда бурни кесилиб кетганида кумушдан, кумуш мос келмагач тиллодан бурун қилиб олишга рухсат берганлар (Имом Термизий ривоятлари).
Жоиз бўлган жарроҳликда ҳам, бошқа аъзоларга зарар етмаслиги ёки кутилган фойдадан каттароқ зарар келмаслиги керак. Бу амалиётлар беморнинг рухсати билан ўз соҳасининг моҳир кишилари томонидан амалга оширилади.
Соғлом аъзоларни ҳою-ҳавасга берилиб, ўзгаларга тақлид қилиб юз шакли ёки рангини ўзгартириш, бурун, лаб ёки кўкракни катта ёки кичик қилиш каби ишлар шаръан жоиз эмас. Зеро шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради, Қуръони каримда шундай дейилади:
وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
яъни: "(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан бу мавзуда шундай ривоят қилинади:
يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)
яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганларини эшитдим” (Имом Аҳмад ривоятлари). Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳадисда зикр қилинган ношаръий ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкин эмас. Касаллик бўлмасдан, одатий ҳолатда юзга ажин тушишини пластик жарроҳлик ёки укол билан кетказиш жоиз эмас.
Қизлик пардаси зўравонлик ёки бахтсиз ҳодиса сабабли йиртилса, уни тикиш жоиз бўлади. Лекин зинокорлигини ёпиш учун бўлса, жоиз эмас (“Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми” мавзусида Халқаро ислом фиқҳи академияси қарори).
Диққат қилинса, юқорида косметик жарроҳлик ҳақида гап кетди. Жарроҳликка алоқаси бўлмаган косметика алоҳида бир мавзу бўлиб бу ҳақида қуйида батафсил ўқишингиз мумкин: https://t.iss.one/diniysavollar/136. Валлоҳу аълам.

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓101-CАВОЛ: Исломда аёлларнинг қош теришлари, юз шаклларини сунъий ўзгартиришларига қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азалдан аёллар пардоз қилишга…

85-savol
Fatvo hay'ati
АҲЛИ КИТОБЛАРНИНГ ТАОМИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром
❓85-CАВОЛ
▫️ Каналга уланиш▫️
#ҳалол_ва_ҳаром
❓85-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️