ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
119. НАМОЗ ИЧИДА АКСА УРИБ “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ” ДЕЙИШ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar

СУННАТ НАМОЗИНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Суннат намозларини овоз чиқариб ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Таровиҳдан бошқа барча суннат ва нафл намозларида овоз чиқарилмасдан адо этилади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Суннат намозларини овоз чиқариб ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Таровиҳдан бошқа барча суннат ва нафл намозларида овоз чиқарилмасдан адо этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarТАҲОРАТДА БУРУННИ ЧАЙМАСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат олганда бурнимни муболаға қилмасдан ювсам ҳам ачишиш бўляпти. Рўзам очилиб кетмаслиги учун бурунни чайишни тарк қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ғусл учун бўлса албатта чайқаш шарт қилинади. Таҳоратда эса бурунни чайқаш суннат амал. Лекин мутлақо тарк қилиш мумкин эмас. Тарки суннат бўлади. Иложини қилиб енгил бўлсада чайқашлик суннатга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarБИР НЕЧТА МАСЖИДДАН АЗОН ЭШИТИЛГАНДА НАМОЗНИ ҚАЙСИ ВАҚТДА ЎҚИШИМ ЖОИЗ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишимдан олдин бизга тўрт-бешта масжиддан азон овози бирин-кетин эшитилади. Мен намозни қайси вақтда ўқишим жоиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир нечта азон эшитилганда, азонни эшитиш, унга жавоб қайтариш ва дуо қилиш каби динимизда тарғиб қилинган амалларни биринчи азонда бажариш билан кифояланиб, намозни ҳам биринчи азондан кейин адо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишимдан олдин бизга тўрт-бешта масжиддан азон овози бирин-кетин эшитилади. Мен намозни қайси вақтда ўқишим жоиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир нечта азон эшитилганда, азонни эшитиш, унга жавоб қайтариш ва дуо қилиш каби динимизда тарғиб қилинган амалларни биринчи азонда бажариш билан кифояланиб, намозни ҳам биринчи азондан кейин адо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
120. “АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОНДА” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
120. “АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОНДА” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛУВЧИНИНГ ТАҲОРАТИ СИНСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жамоат билан фарз намозини ўқиётганда таҳорат синса нима килиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат билан намоз ўқиш асносида иқтидо қулувчининг таҳорати синиб қолса, бориб янги таҳорат қилади ва намозни янгидан бошлаб ўқийди. Чунки янги таҳорат қилиш асносида намозни бузувчи амаллар содир бўлган бўлиши мумкин. Янги таҳорат қилиб бўлганидан кейин, мабодо, жамоат билан бошлаган намози ҳали тугамасдан имом намозни давом эттираётган бўлса, зудлик билан имомга қайта иқтидо қилади ва имом салом берганидан кейин қолиб кетган ракатни етказиб қўяди.
Шуни ҳам билиш керакки, жамоат билан ўқилаётган намозда имомнинг сутраси қавм учун ҳам етарли бўлади. Шунинг учун, кишини таҳорати синиб қолганда ташқарига чиқиш учун иқтидо қилгувчиларнинг олдидан яъни сафлар орасидан кесиб ўтиши жоиз. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари
11-дарс "Аллоҳ ҳоҳлаганини ҳидоят қилиб, ҳоҳлаганини адаштиради" буни қандай тушунамиз?
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
🔗 Улашинг: @diniysavollar
11-дарс "Аллоҳ ҳоҳлаганини ҳидоят қилиб, ҳоҳлаганини адаштиради" буни қандай тушунамиз?
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarРАМАЗОНДА ТЎЙ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рамазон ойида тўй қилинмайди дейишади, шу гап қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи Қуръон тиловати ва ибодат мавсуми бўлганидан бу ойда тўй қилиш бизнинг диёрларда урф бўлмаган. Чунки тўйнинг ўзига яраша машаққати бўлади. Рамазон ойида тўй қилиш шаръий далилларда ман қилинмаган бўлсада, Рамазонда кундуз куни одамларга таом тортиш жоиз, эмас. Унда таом қўйган ҳам, кундузида уни еган ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarАҚИҚАГА СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚНИНГ ГЎШТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини қанча қисмини тарқатиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сўйилган қўйнинг гўшти уч қисмга тақсимланиб, бир қисмини муҳтож кишиларга садақа тарзида тарқатилади, иккинчи қисмини таом қилиб, пишириб берилади, учинчи қисмини уйда оила учун олиб қолинади. Бу мустаҳаб иш, вожиб эмас. Зарурат бўлиб қолса, бошқача йўл тутиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини қанча қисмини тарқатиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сўйилган қўйнинг гўшти уч қисмга тақсимланиб, бир қисмини муҳтож кишиларга садақа тарзида тарқатилади, иккинчи қисмини таом қилиб, пишириб берилади, учинчи қисмини уйда оила учун олиб қолинади. Бу мустаҳаб иш, вожиб эмас. Зарурат бўлиб қолса, бошқача йўл тутиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
121. ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
121. ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УШРНИ ПУЛИНИ БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши деҳқончилигидан ушрга бериладиган қисмини сотиб пулини берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Деҳқончиликнинг ушрини айнан ҳосилнинг ўзидан бериш шарт эмас. Балки умумий ҳосилнинг қийматини, ўрнига қараб, ўндан бир ёки йигирмадан бирини ушр қилиб берса ҳам бўлади.
Ушр беришдан муҳтожларга манфаатлироғи қайси бўлса, шуни берилгани афзал. Яъни айнан маҳсулотдан бериш муҳтожларга фойдалироқ бўлса, маҳсулотдан берилади. Агар қийматини бериш фойдали бўлса, қийматини берилади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarОНАДАН СЎКИШНИНГ ҲУКМИ
❓789-САВОЛ: Киши ўз биродарини онасидан сўкишининг ҳукми қандай? Онадан сўккан кишига қандай жавоб қайтариш керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда сўкинишнинг ҳукми – ҳаромдир. У ижтимоий алоқаларнинг бузилишига, инсонларнинг ҳақоратланишига олиб келадиган бадхулқликдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида сўкишни қаттиқ қоралаганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган машҳур ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишини сўкиш фосиқликдир. У билан урушиш эса куфрдир”, деганлар” (Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ривояти).
Фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирса ва уни ҳалол санаса диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилмоқда. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.
Биринчи бўлиб бошқа шахсни сўккан одамга иккинчи томон ҳам дарров ўт олиб, сўкишни бошлаб юбориши керак эмас. Биринчи шахс уни сўкиш билан катта гуноҳ қилди. Ўзининг беодоб, пасткаш эканлигини кўрсатди. Энди иккинчи киши у билан тенглашмаслиги шарт. Ниёз ибн Ҳимор разияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: “Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй, Расулуллоҳ! Бир одам мени сўкса, у ўзимдан паст бўлса, ундан ғолиб келадиган бўлсам, менга бирор нарса бўладими?” деб сўрадим. У зот: “Икки сўкишган, обрўйини тўкаётган ва ёлғон гапираётган кишилар икки шайтондир” дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилган).
Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ниёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳуга ўзини сўккан одамга жавоб қайтаришга изн бермадилар. Агар шундай қилса, икки беодоб шайтоннинг бири бўлиб қолишини тушунтирдилар.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Катта гуноҳларнинг каттаси инсоннинг ўз ота-онасини лаънатламоғидир”, дедилар. Шунда: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Қандай қилиб одам ўз ота-онасини лаънатлайди”, деб сўралди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам бировнинг отасини сўкса, у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкса, онасини сўкади”, дедилар (Имоми Бухорий ривояти).
Кўриб турибмизки, одамларни сўкиш жуда ҳам жирканч ва ёмон ҳолат экан. Ота-онага раҳмат, иззат-обрў келтиришнинг ўрнига ўзининг беодоблиги ила лаънат, сўкиш келтириш нақадар бадбахтлик. Бу нарса доим ҳар бир мусулмоннинг ёдида туриши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
❓Опа-сингиллар қиёмат куни учрашадими?
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Опа-сингиллар қиёмат куни учрашадими?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГЎДАК ВАФОТ ЭТСА УНИ ФАРИШТАЛАР ОЗИҚЛАНТИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эмизикли гўдак вафот этса қабрда фаришталар эмизади, деган гап эшитдим. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Инсон вафот этганидан кейин унга моддий озуқанинг, жумладан ёш гўдакка сутнинг зарурати қолмайди. Қолаверса, фаришталар жисмоний эмас, руҳоний зотлар бўлиб, уларда жинс: эркаклик ва аёллик, деган маънолар мавжуд эмас. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эмизикли гўдак вафот этса қабрда фаришталар эмизади, деган гап эшитдим. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Инсон вафот этганидан кейин унга моддий озуқанинг, жумладан ёш гўдакка сутнинг зарурати қолмайди. Қолаверса, фаришталар жисмоний эмас, руҳоний зотлар бўлиб, уларда жинс: эркаклик ва аёллик, деган маънолар мавжуд эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
122. ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ВАТАНГА ҚАЙТИШИ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
122. ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ВАТАНГА ҚАЙТИШИ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЧҚИРМАГАН ХЎРОЗНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қичқирмаган хўрозни суйиб еса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хўроз гўшти ҳалол. Хўрозни қичқириши уни гўштини ҳалол-ҳаромлигига таъсир қилмайди. Шариатга мувофиқ сўйилган бўлса бас. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қичқирмаган хўрозни суйиб еса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хўроз гўшти ҳалол. Хўрозни қичқириши уни гўштини ҳалол-ҳаромлигига таъсир қилмайди. Шариатга мувофиқ сўйилган бўлса бас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarВИТР НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр вожибни ўқимаса қолган ўқиган намозлари қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир намоз ўз вақтида фарз бўлади. Бирор намозни қабул бўлиши ундан аввалга намозни ўқиш ёки ўқимасликка боғлиқ эмас. Лекин витр намозини тарк қилиш гуноҳкорликка сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр вожибни ўқимаса қолган ўқиган намозлари қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир намоз ўз вақтида фарз бўлади. Бирор намозни қабул бўлиши ундан аввалга намозни ўқиш ёки ўқимасликка боғлиқ эмас. Лекин витр намозини тарк қилиш гуноҳкорликка сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarЁНҒИННИ ЎЧИРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ МУМКИНМИ?
#намоз
❓790-САВОЛ: Намоз ўқиб турган пайтда ёнғин чиқиб кетса, ёнғинни зудлик билан ўчириш учун намозни бузиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқигувчини ёки бошқа шахсни жони ёки молига аниқ хатар етадиган вазиятларда шариатимиз намозни бузишга рухсат беради. Бу ҳақда "Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобида шундай дейилган:
يباح قطع الصلاة إذا خاف ضياع شيء قيمته درهم أو أكثر
яъни: "Қиймати бир дирҳам (тақрибан 0,425 грамм тилланинг қиймати) ёки ундан кўпроқ нарса ҳалокатга учрашидан хавф қилинган пайтда намозни бузишга рухсат берилади".
Демак, саволда сўралган ҳолатда ҳам намозни бузишга рухсат берилади ва ҳолат барқарор бўлгандан кейин бузилган намозни қайта ўқилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#намоз
❓790-САВОЛ: Намоз ўқиб турган пайтда ёнғин чиқиб кетса, ёнғинни зудлик билан ўчириш учун намозни бузиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқигувчини ёки бошқа шахсни жони ёки молига аниқ хатар етадиган вазиятларда шариатимиз намозни бузишга рухсат беради. Бу ҳақда "Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобида шундай дейилган:
يباح قطع الصلاة إذا خاف ضياع شيء قيمته درهم أو أكثر
яъни: "Қиймати бир дирҳам (тақрибан 0,425 грамм тилланинг қиймати) ёки ундан кўпроқ нарса ҳалокатга учрашидан хавф қилинган пайтда намозни бузишга рухсат берилади".
Демак, саволда сўралган ҳолатда ҳам намозни бузишга рухсат берилади ва ҳолат барқарор бўлгандан кейин бузилган намозни қайта ўқилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲОМИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИГИГАЧА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳомиладор аёл бола неча ойлигигача намоз ўқиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл то боласини туққунича намозини тўхтатмайди. Туққанидан кейин нифос қони келади. Мана шу қон тўхтагунича намоз ўқимай туради. Бу узрли ҳолат бўлади. Қон тугагач яна намозини давом эттиради. Агар ҳомиладорлик вақтида намоз ўқишга қийналса, ўзининг ҳолатига қараб ўтириб ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.