FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
БЕЛНИНГ АВРАТ ҚИСМИ ЯРИМ ҚАРИЧ ОЧИЛИШИ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз пайтида инсоннинг бел қисми ярим қарич (қўл билан ўлчаганда) энликда очиқ турган бўлса бу ўқилган намозни ҳукми қандай бўлади? Aврати очиқ ҳолда ўқиган бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда аврат аъзоларнинг тўртдан бир қисмидан кўпи очилиб қолиши намозни бузади. Белнинг киндик қисмидан пасти аврат бўлиб агар намозда тўртдан бири руку ёки сажда қилиш асносида очилиб қолса намоз бузилади. Ярим қарич очилиб туриши белнинг аврат қисмини ярми очилишига тенг ва бу намозни бузади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУҒРУҚ ЖАРАЁНИДА ЭРКАК ШИФОКОРНИНГ ҚАТНАШИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биринчи ўғлимни туғаётганимда роса қийналганман. Бола димиқмаслиги учун аёл докторларни кучи етмагач эркак докторни олиб кириб қорнимни босиб туғдиришга мажбур бўлган, мен бу ишда гуноҳкорманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Табиб бемор аёлнинг касал аъзосига (зарурат бўлганда) қараши жоиз. Эркак аёлни даволамоқчи бўлса, даволашни бошқа аёлга ўргатиши лозимдир. Чунки бир аёл ўз жинсдошига қараши енгилроқдир. Аёлга ўргатишни иложи бўлмаса, касаллик жойидан бошқа жойлари ёпилади. Кейин касал аъзога қарайди, иложи борича кўзини тияди. Қанча қарашга зарурат тушса, шунчалик қараш жоиз бўлади. (Ал-Ҳидоя, Ал-Лубоб китоблари)

Демак, бу ҳолатларда гуноҳкорлик масаласида касалдан кўра табибнинг зиммасида масъулият каттароқ бўлади. Табиб имкон борича кўзини тийиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИ ТЕЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозни тез ўқиса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни хушуъ-хузу билан ўқиш керак. Фиқҳий манбаларда "Намозда хушуни кетказадиган ҳар қандай ҳолат макруҳдир" деган ибора келади. Тез ўқишда ҳам хушу (сокинлик, ибодатдан роҳат олиш) йўқолади. Демак тез ўқиш макруҳ ҳисобланади.

Тез ўқишнинг жоиз кўриниши қисқа сураларни ўқиш билан бўлади. Лекин тез ўқиш руку ва саждаларни ҳаддан ташқари тез қилиш билан бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ЗАНГИБОБОГА АТАБ ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕБ НАЗР ҚИЛГАНДИМ
#ҳалол_ҳаром

784-CАВОЛ: Мен фарзандим касал бўлганлиги учун агар тузалиб кетса Зангибобога атаб қўй сўяман деб назр қилгандим. Аллоҳга шукурки болам тузалди. Энди мен назримни бажаришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, гуноҳ ишга назр қилинган бўлса унга амал қилинмайди. Чунки бирор улуғ зотга атаб қўй сўйиш жоиз эмас.

Китобларимизда бу ҳақда шундай дейилади:

و اعلم ان نذر الذي يقع للاموات من اكثر العوام الي ضرائح الاولياء الكرام تقربا اليهم فهو بالاجماع باطل و حرام

"Билингки, аксар авом тарафидан авлиёларга яқин бўлиш мақсадида уларнинг қабрларга атаб қилинаётган назрлар уламоларнинг ижмоси билан ботил ва ҳаромдир". (Дуррул Муҳтор 2 жилд, 439 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭР ВАФОТ ҚИЛГАЧ АЁЛ МАҲРДАН КЕЧИШИ
#маҳр

785-CАВОЛ: Эр вафот қилгач аёл маҳрдан кечиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин, қачонки аёл бунга мажбурланмаса. Яъни эр вафот қилгач, аёл ўз розилиги билан, атрофдаги кишиларнинг тарғиботисиз ўз ихтиёри билан маҳрдан кечса, бу шаръан жоиз бўлади.

ولا بد في صحة حطها من الرضا حتي لو كانت مكرهة لم يصح

“Аёл киши маҳрдан кечишлигида унинг рози бўлишлиги шарт. Агар аёл буни мажбуран бажарса, тўғри эмас”.
(Баҳрур ройиқ, бобул маҳр 3 жилд, 264 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ИСЛОМГА КИРИШИГА САБАБЧИ БЎЛСАМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Русларни Ислом динига ўтишга таклиф қилсам. Бизни динга чақирсам. Улар ўтишса. Менга савоби катта бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта. Ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун водий тўла қизил туядан ҳам яхшироқдир", деганлар. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭРИ АЗОН АЙТМАСДАН НАМОЗИНИ БОШЛАГАН АЁЛ
#намоз

786-САВОЛ: Эр-хотин намоз ўқиганда эри азон айтгунча хотини намозини бошлаб олдинлаб кетса бўладими ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирган бўлса, аёллар азон ва такбир айтилишини кутиб ўтирмасдан намоз ўқишлари жоиз, ҳеч қандай макруҳлик йўқ. Чунки азон эркаклар учун суннат қилингандир.

Бу ҳақда Шайх Абдулғани Майдоний (1222 – 1298 ҳ.й / 1807 – 1881 м.й.) шундай дейдилар:

(الأذان سنة) مؤكدة للرجال (للصلوات الخمس والجمعة)

“Жума ва беш вақт намоз учун азон айтиш эркаклар учун таъкидланган суннатдир” (“Ал-Лубоб” китоби, Азон боби).

“Ал-Фатово ал-ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَيْسَ عَلَى النِّسَاءِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ فَإِنْ صَلَّيْنَ بِجَمَاعَةٍ يُصَلِّينَ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَإِنْ صَلَّيْنَ بِهِمَا جَازَتْ صَلَاتُهُنَّ مَعَ الْإِسَاءَةِ .هَكَذَا فِي الْخُلَاصَةِ .

“Аёллар азон ва иқомат айтмайдилар. Агар (мабодо) жамоат бўлиб ўқисалар ҳам, азон ва иқоматсиз ўқийдилар. Агар азон ва иқомат билан ўқисалар намозлари жоиз бўлади, лекин исоат (ёмон иш) қилган бўладилар. “Хулоса” китобида шундай келган”. Иқтибос тугади.

Демак, эрларининг азон айтиш ёки айтмаслиги аёлларнинг намозига таъсир қилмайди. Лекин намоз вақти кирганини аниқ билмоқчи, азонни тинглаб, дуо қилмоқчи бўлсалар, ихтиёр ўзларида, ҳадиси шарифларда зикр қилинган савобларга эга бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАЙВОНЛАРНИ РАСМИ БОР КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чақолоқларга, шунингдек, болаларга ҳайвонларни расми бор кийимларни кийғазиб бўмидими? Кўзи бор нарсага шайтон ўрнашиб олиши ростми? Ҳозирги кўп кийимларда ҳар хил ҳайвонларни расми бор, айниқса ёш болаларникида.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда инсон ва ҳайвонларни расмини чизиш ман қилинган. Ёш болаларнинг кийимларига келсак, унда ҳам имкон қадар мазкур расмлар йўғини танлаш керак бўлади. Кўзига шайтон жойлашиб олади деган гап эса асоссиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПАШШАЛАРНИНГ НАЖОСАТГА ҚЎНИБ КЕЙИН КИЙИМГА ҚЎНИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен қишлоқ жойда яшайман ҳожатхонада таҳорат олиб чиқсам кўнглим тўлмайди. Сабаби пашшалар кийимимга қўнади. Пашшалар ҳожатхонада турли нажас нарсаларга қўнишгани учун шу борада нима қилишим жоиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай жойдаги пашшаларнинг нажосатга қўниб кейин кийимга қўниши билан кийим нажосат бўлмайди. Чунки бу ҳолатда нажосат жуда ҳам кам бўлгани учун, уламоларимиз бу миқдорни эътиборга олмаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
"КАЛЛА ПОЧА" ПИШИРИБ ҚАБР БОШИДА ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#бидъат

787-CАВОЛ: Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.

Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАЙВОНЛАРНИ ШОХИНИ КУЙДИРИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Молларни бузоқлик пайтда шохини куйдириб тўқол қилиб, шохни ўсмайдиган қилиш динимизда жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвон катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, шохини куйдириш, унга озор бериш саналади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом куйдириб тамға босилган бир ҳайвонни кўриб: "Бунга тамға босган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундан келиб чиқиб, ҳайвонларни шохини куйдирмаслик керак. Агар қаттиқ зарурат тақозо қилиб, бунга мажбур бўлинса, зарурат юзасидангина рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРДАН КЕЙИН НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#намоз #витр

788-САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.

Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби).

Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти” (“Ал-Лубоб” китоби).

Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРНИНГ МОЛИДАН ЭҲСОН ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар аёл эрига айтмасдан уни молидан эҳсон қилса гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрнинг моли ўзининг мулки саналади. Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан эҳсон қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

118. ЭРКАКЛАРНИНГ ҚИЗИЛ КИЙИМ КИЙИШИ ҲАҚИДА

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ХАТМ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Қуръони каримдан уч пора ўқиганман. Хозир хатм қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни битта ҳарфини ўрганиш катта бахт. Аллоҳ сизга Ўзиниг каломидан уч пора ўқишни насиб қилибди, бу катта неъмат. Агар бехато хатм қилишга кўзингиз етса, хатм қилганингиз энг савобли амал бўлади. Агар ўқишда хато қилишингиз эҳтимоли катта бўлса аввал ўқиган жойларингизни такрорлаб яна зиёда қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar