FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

545-CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузилганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة

"Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят).

Никоҳ ақди амалга ошиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади.

Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.

Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).

Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛИК ВА МАҲР МАСАЛАСИ
#никоҳ #маҳр

725-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 20 йил бўлди. Никоҳимизга хўжайинимни ота-оналари гувоҳ бўлишган, мен томондан ҳеч ким бўлмаган. Шу никоҳ билан яшаб келаяпмиз. Маҳр берилмаган ва сўралмаган ҳам. Қандай маслаҳат берасиз. Биз нима қилсак бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳда гувоҳлар икки эркак, ҳанафий мазҳабида икки эркак бўлмаса, бир эркак, икки аёл киши бўлса ҳам бўлаверади. Фақат аёл кишиларнинг ёлғиз ўзларининг гувоҳлиги кифоя қилмайди. Агар вакил қилувчи (яъни, никоҳланувчилардан бири, масалан келин)нинг ўзи ҳозир бўлса, вакил қилинган киши( кўпинча келиннинг яқин қариндоши) гувоҳ бўла олади. Шунингдек, балоғатга етган, бошқа одам унга валий қилинган қиз (келин никоҳ пайтида) ҳозир бўлса, унинг валийси гувоҳ бўла олади. (“Кифоя” китобидан).

Демак, саволда баён қилинган ҳолатда ҳам куёвнинг отаси ва никоҳ ўқиган киши иккиси гувоҳ ҳисобланади ва бу никоҳ саҳиҳ бўлади.

Маҳр масаласига келсак, Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:

) وَإِنْ لَمْ يُسَمِّهِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا ) أَيْ وَإِنْ لَمْ يُسَمِّ الْمَهْرَ فِي الْعَقْدِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا إنْ وَطِئَ أَوْ مَاتَ عَنْهَا ، وَكَذَا إذَا مَاتَتْ هِي

яъни: “(Эр маҳрни миқдорини айтмаса ёки маҳр йўқ, деса, аёлга ўзига ўхшашларнинг маҳри берилади) яъни, никоҳ пайтида эр маҳрнинг миқдорини айтмаса, ёки маҳрни йўққа чиқарса ҳам, аёлга маҳри мисл берилади. Маҳри мислга ҳақли бўлиш жинсий алоқа (ёки жинсий алоқага имкон бўлиши), ё эрнинг вафот этиши ёки аёл вафот этиши билан бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
СОБИҚ АЁЛГА МАҲР БЕРИШ
#маҳр

769-CАВОЛ: Уйланишимда маҳр деган нарсани билмаганман ва тушунмаганман буни менга ҳеч ким айтмаган. Никоҳ вақтида домла айтган экан мен бунга эътибор бермаган эканман. Натижада маҳр бермаганман. Ҳолат шундайки! Келишиб яшолмадик, қисқаси иккимизда ҳам бирга яшашимизга ҳеч қандай истак бўлмади! Ажрашдик, талоқ сўзини айтганман. Энди маҳр деган нарсани муҳим эканлигини билдим. Энди мен қандай йўл тутаман? Фарзандимиз бор, 4 йил яшадик. Мен маҳрни қандай адо қиламан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр белгиламай уйланиш ҳақида Мухтасарул Қудурий китобида шундай дейилади: "Аёлга маҳр белгиламай ёки аёлга маҳр йуқ, деб уйланса, аёлга қўшилиши (ё у билан жимо қилишга ҳамма имкониятлар ҳозир бўлиб хилватда қолиши) ёки эр-хотинни бири вафот этиши билан аёлга "маҳри мисл" берилади..."

"Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)га қараб эътиборга олинади. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади". ("Мухтасарул Қудурий", "Лубоб фи шарҳил китоб" китоби Никоҳ боби).

Демак, аёлингизга ота томондан ҳар томондан тенг бўлган қизларга қанча маҳр берилган бўлса, сиз ҳам собиқ аёлингизга шунча маҳр берасиз. Шу билан зиммангиздаги қарздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭР ВАФОТ ҚИЛГАЧ АЁЛ МАҲРДАН КЕЧИШИ
#маҳр

785-CАВОЛ: Эр вафот қилгач аёл маҳрдан кечиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин, қачонки аёл бунга мажбурланмаса. Яъни эр вафот қилгач, аёл ўз розилиги билан, атрофдаги кишиларнинг тарғиботисиз ўз ихтиёри билан маҳрдан кечса, бу шаръан жоиз бўлади.

ولا بد في صحة حطها من الرضا حتي لو كانت مكرهة لم يصح

“Аёл киши маҳрдан кечишлигида унинг рози бўлишлиги шарт. Агар аёл буни мажбуран бажарса, тўғри эмас”.
(Баҳрур ройиқ, бобул маҳр 3 жилд, 264 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
МАҲРГА ҚУРЪОНИ КАРИМНИ БЕРИШ
#маҳр

820-CАВОЛ: Aёлим менга маҳрни ўрнига Қуръон китобини олиб беринг деб айтди, мен олиб бердим, энди маҳрни берган бўламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр — аёл кишига эри томонидан берилиши лозим бўлган, пул маблағи ёки шу қийматга эга бўлган бирор нарсадир. Маҳрнинг энг кам миқдори 10 дирҳам (яъни закот нисобининг йигирмадан бир қисми)га тенгдир.

Саволда сўралган масалага келсак, фиқҳий қоидаларга кўра агар маҳр (эр ёки хотин томонидан белгиланиб) айтилган бўлиб, у маҳрнинг энг ками (яъни закот нисобининг йигирмадан бир қисми)дан арзон бўлса келинга ёш, насаб, оилавий шароит ва касб-ҳунар жиҳатидан баробар бўлган аёлларга белгиланган маҳрни бериш вожиб бўлади. Демак, аёлингиз мусҳаф олиб беришингизни сўраган бўлса ва мусҳафнинг қиймати юқорида айтиб ўтилган 10 дирҳам (4.25 гр тилланинг қиймати)дан кам бўлса бу билан маҳр адо топмайди. Етмаган қийматни қўшиб бериш шарт. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРИМДАН МАҲРИМ БЎЛГАН УЙНИ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#никоҳ #маҳр

919-CАВОЛ: Анча йиллар аввал эримдан ажрашдим. Кейинчалик соғлиғим ёмонлашиши туфайли бир инсонга турмушга чиқдим. Уйимдагилар бу никоҳдан хабарлари бор. Аммо бу эрим уйидагиларига айтмаган экан. Онаси билиб қолиб, ё мени ёки уни танлайсан, деб шарт қўйди. Эрим табиийки, онасини танлади. Маҳримга уй олиб бераман деб ваъда қилган эди. Ҳозир ижарада қийналиб яшаяпман. Эримдан маҳрим бўлган уйни талаб қилишга ҳаққим борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Ўзи енгиллик берсин. Ҳолатингизни ўзингиз ўйлаган гўзал ҳолатга айлантириб берсин. Аксар ҳолатларда уйдагилар билмайди, кейин ўзим тушунтираман, каби гаплар билан қилинган турмуш мана шундай аянчли, асосан аёл кишини сиз каби аросатда қолиб кетиши билан тугайди.

Агар эрингиз маҳрга уй олиб бераман деган бўлса, талаб қилсангиз бўлади. Чунки маҳр эркак кишига вожиб саналади. Адо қилмагунича бўйнида қарз бўлиб тураверади.

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин», деган (4-оят).

Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, маҳр бериш вожиб бўлади, агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам.

Ушбу оятда эр ўзига хотинликка рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Шу билан бирга, маҳр келиннинг мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.

Эрингиз маҳрни нима эканини яхши англаса керак. Ундан ташқари ўзингизни қийнаманг. Аллоҳ таоло бир қийинчилик ортидан икки яхшилик беришини айтган. Инша Аллоҳ, яхши кунлар келади. Фақат ундай кунларни сабр-матонат ва гўзал ибодатлар билан қарши олишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Умра #Маҳр

Маҳр учун умрага олиб боришни сўраса бўладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Умра #Маҳр

Фидя беришга қодир бўлмаса қандай йўл тутади?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ МАҲРИНИ ОЛМАЙ ТУРИБ ВАФОТ ЭТСА НИМА БЎЛАДИ?
#маҳр #оила
#мерос

1123-CАВОЛ: Мен аёлимни маҳрини бермаган эдим. Яқинда аёлим вафот этди. Мен нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар маҳри берилмаган хотин вафот этса, унинг маҳри эрининг зиммасидан соқит бўлмайди ва эрга уни адо этиш лозим бўлади. Лекин ўлган одамнинг ҳаққи бўлгани учун маҳр меросга айланади ва марҳуманинг меросхўрлари ўртасида шариат кўрсатмасига мувофиқ тақсим қилинади. Мазкур ҳолатда меросхўрлар орасида унинг эри ҳам бўлгани учун эрга ҳам шариат кўрсатмасига биноан меросдан улуш берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
“25 ЙИЛДАН БЕРИ МАҲРИМНИ ОЛГАНИМ ЙЎҚ”
#никоҳ #маҳр

1188-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 25 йил бўлди. Эрим маҳримни бермаган, ўзим ҳам сўрамаганман. Бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган ҳам. Уни ўзим сўраб олишим шартми? Маҳримни бермагани учун эрим гуноҳкор бўлмайдими? Аслида, бермаса ҳам розиман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Маҳр” никоҳ битими тузилгандан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган молиявий мажбуриятдир. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
“Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг” (4 оят).
Аллоҳ таолониг ушбу сўзи маҳр бериш вожиб эканини англатувчи ояти карималардан биридир. Оятда эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда ва маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.
Никоҳ бўлиши билан, ҳаттоки қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам маҳр бериш вожиб бўлади. Бу шаръий ҳукм келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва қалбларига меҳр-муҳаббат ҳадя этишнинг муҳим бир кўринишидир.
Никоҳ ақдидаги ушбу вожиб амални келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейиш орқали соқит қила олмайдилар. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳатто эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Ана шундай маҳр белгиланмай ўқилган никоҳ сабабли, эрнинг зиммасига маҳри мисл вожиб бўлади. "Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)нинг маҳрларига тенг маҳрдир. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади". ("Мухтасарул Қудурий", "Лубоб фи шарҳил китоб" китоби Никоҳ боби).
Демак, ота томондан ҳар томонлама тенг бўлган қизларга никоҳларида қанча маҳр белгиланган бўлса, эрингиз сизга ҳам шунча маҳр беришлари керак. Ана шундан кейин ўзаро келишиб, агар чин кўнгилдан розиман бермасангиз ҳам майли десангиз, иншааллоҳ, эрингиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#қалин_пули #маҳр

🎙Қалин пулининг маҳрга алоқаси борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ОТАГА ҚАРАШЛИ УЙНИ МАҲРГА БЕРИШ
#маҳр

1301-CАВОЛ: Ўғли уйланаётган вақтда келинга маҳр сифатида отасининг уйини бериши мумкинми? Бу маҳрга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гарчи отасининг уйи бўлса ҳам Маҳрга келишилган уй отанинг мулки бўлса, уни маҳр сифатида аёлига бера олмайди . Чунки у бировнинг мулки ҳисобланади. Бировнинг мулкини эса, бошқага сотиши, ҳадя қилиши ёки маҳр сифати бериши дуруст эмас. Бу борада фиқҳий манбаларда шундай баён қилинган:
ومنها أن يكون مملوكا للواهب فلا تجوز هبة مال الغير بغير إذنه لاستحالة تمليك ما ليس بمملوك للواهب
“Бирор нарсани ҳадя қилишнинг шартларидан бири шу нарса ҳадя қилувчининг мулки бўлиши керак. Бошқанинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиш мумкин эмас. Чунки ҳадя қилувчининг мулки бўлмаган нарсани бошқага бериш имконсиздир” (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Аммо отаси уйни ўғлига ҳадя қилган бўлса, шунда ўғил уйни аёлига маҳр сифатида бериши мумкин. Уй келинга маҳр бўлиб ўтгандан кейин бутунлай унинг ҳақига айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ҲАЖГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

1462-CАВОЛ: Мен уйланганимда аёлим Ҳажга олиб боришни маҳрига сўраган эди. Мен рози бўлганман.
Энди тақдир экан ажрашдик. Мен маҳрни қандай адо қиламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шу нарсани яхши билиш лозимки, маҳр никоҳ сабабли аёлга берилиши лозим бўлган нарса бўлиб, шариатимизга кўра у моддий буюм кўринишида бўлиши керак. Шунга кўра маънавий манфаатлар ёки ибодатлар маҳрга ўтмайди. Бу ҳақида Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
إذا تزوّج حر امرأةً على تعليم القرآن أو على تعليم الحلال والحرام من الأحكام أو على الحجّ والعمرة من الطّاعات لا تصح التّسمية ، لأنّ المسمّى ليس بمال فلا يصير شيء من ذلك مهراً .
“Агар озод эр бир аёлга Қуръонни таълим бериш, ёки ҳалол ва ҳаромни ҳукмларини ўргатиш, ёки ҳаж ва умра каби тоат ибодатларни қилдиришга келишиб, уйланган бўлса, ушбу келишув дуруст бўлмайди. Чунки зикр қилинган нарсалар мол-товар эмас. Шунинг учун уларнинг бирортаси маҳр бўла олмайди” (“Бадоеъ” китоби).
Агар никоҳда шундай келишув қилинган бўлса, у ҳолда маҳри мисл яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради.
لو تزوّج امرأةً على أن يعلّمها القرآن كان لها مهر مثلها
“Агар бир аёлга Қуръонни таълим бериш шарти билан уйланса, унга маҳр мисл берилади” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, юқоридаги ҳолатда эрга маҳр мисл бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar