"ТАКБИРИ ТАШРИҚ" ҲАҚИДА
#такбир #ташриқ
❓748-CАВОЛ: Такбири ташриқ неча кун давомида айтилади, тартиби қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Такбири ташриқ – Арафа ҳамда қурбонлик кунлари такбир айтиб Аллоҳ таолони улуғлашдир. Такбири ташриқнинг айтилиши қуйидагича:
الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد
“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.
Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”.
Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир.
Муддати: Такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозидан бошланади. Бунга ҳамма уламоларимиз иттифоқ қилганлар. Фатво берилган – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг сўзларига кўра такбири ташриқнинг охирги вақти Қурбон ҳайити тўртинчи кунининг аср намозида тугайди. Яъни, Арафа, Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч кун, жами йигирма уч намоздан иборат бўлади.
Кимларга вожиб: Такбири ташриқ – арафа ва қурбон ҳайити кунлари фарз намозини жамоат билан адо этган барча кишига вожибдир. Лекин аёлларнинг жамоати макруҳ бўлгани учун бундан мустасно (“Раддул муҳтор” китоби).
Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган (масбуқ) киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Имом такбир айтмаса, эргашувчилар айтади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok