FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ПОКИЗА ЕРДАГИ НАМОЗ
#намоз

727-CАВОЛ: Покиза ерда жойнамозсиз намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, дуруст бўлади. Чунки дастлабки пайтларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларида ҳам жойнамоз бўлмаган, балки майин қум ётқизилган.

Ислом умматига берилган алоҳида хусусиятлар ҳақидаги узун ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "...Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди...", деганлар (Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

Демак, Ислом уммати ҳар қандай пок ерда ибодат қилишлари жоиз. Бошқа динларда эса ибодатни фақат махсус жойлар-ибодатхоналарда қилишлари мумкин бўлган, холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАЙСИ ДИН ВАКИЛЛАРИ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизнинг бошлиғимиз рус аёл бўлиб унинг турмуш ўртоғи ўзбек. Уларнинг 7 нафар фарзандлари бор. Барчасининг исми русча. Кийиниш яшаш тарзи ҳам. Уларнинг бу тарзда яшашига (очиқ кийиниш, улама киприклару тирноқлар) отасининг жавобгарлиги қандай бўлади. Қайси дин вакиллари ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бола балоғатга етгунча ота-онасининг қайси бири дин жиҳатидан яхшироқ бўлса, ўшанга эргаштирилади. Бу саволдагига кўра мусулмон ҳисобланади. Балоғатга етгач қайси динни танласа, ўша динда бўлади.

Масалани бошидан келсак, ўз динига амал қиладиган аҳли китоб аёлларга уйланиш жоиз, лекин макруҳ (яхши эмас).

Энди бўлар иш бўлибди, ота болаларига Исломни ўргатиш ва тарғиб қилишга масъул. Уларга, хоҳласанг Исломни, хоҳласанг бошқа динни танла, дея олмайди. Чунки бошқа динлар Ислом шариати келиши билан мансух бўлган (ҳукми тўхтаган). Ота динни тарғиб қилганидан кейин, қолганига ҳар бир боланинг ўзи масъул ва жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГЎЗАЛ ДУО ЁКИ АМАЛ ЎРГАТИНГ
#дуо

728-CАВОЛ: Ишларим ҳеч юришмаяпти. Ўйлаган орзуларимга етишиш учун менга гўзал дуо ёки амал бўлса ўргатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳга тақво қилинг. Чунки оятда ким Аллоҳга тақво қилса, ўйламаган жойидан ризқлантириши, айтилган:
"...Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур" (Талоқ сураси 2-оят).

"Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар..." (Талоқ сураси 3-оят).

Бўйнингиздаги барча фарзларни ўз вақтида бажаринг. Суннатларга ҳарис бўлинг. Нафл ибодатлар билан Раббимизга яқинлашинг. Ана ундан кейин Аллоҳ сўраган нарсангизни беради. Салафлар иши юришмаганларга булардан ташқари истиғфорни ҳам кўпайтиришни буюришган.

Сиз зикрни кўпайтиринг ва истиғфорни айтишда бардавом бўлинг.

Бундан ташқари сиз кўзингизга юришмаётгандек кўринаётган дунё ишларида ўзингиздан кўра абгорроқ инсонларга қаранг. Ана шунда сизнинг ишларингиз юришаётганлигини кўрасиз ва Раббимизга шукр қиласиз. Зеро мўмин одам дунё ишларида ўзидан пастроқ ҳолатдаги инсонларга қарашга буюрилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ АСЛ ИСМЛАРИ

729-CАВОЛ: Бир маърузада Нуҳ алайҳиссаломнинг исмлари бошқа бўлган бу лақаблари дейилди. Унда исмлари нима бўлган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда Нуҳ бу лақаб бўлиб, “кўп дод фарёд қилувчи” деган маънони беради. Чунки, Нуҳ алайҳиссалом қавмларидаги куфр, осийлик, итоатсизликни кўриб, бунинг оқибати абадий ҳалокатлигини сезиб, уларни бу йўлдан қайтаришга узоқ йиллар мобайнида жуда катта куч сарфлаганлар. Содда қилиб айтганда қавмнинг қайсарлигидан дод фарёд қилганлар. Уларни ҳидоятга келишини сўраб доимо Аллоҳга йиғлаб тазарру қилганлар. У зотнинг исмларига келсак, бу борада Тафсири “Жалолайн”нинг шарҳи “Жамолайн фи шарҳи Жалолайн” китобида уч хил қараш мавжуд. Баъзи уламолар Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳақиқий исмлари “Абдулғаффор” бўлган деса, бошқалари “Яшкур” бўлган дейдилар. Учинчи тараф уламолари эса “Ас сакан” бўлган дейдилар. (5 жилд, 18 бет. Анкабут сураси) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУО
#намоз #дуо

730-CАВОЛ: Намоздан кейин дуо қилишга ҳадислар келганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта келган.

عن ابي امامة قال: قيل يا رسول الله: اي الدعاء اسمع؟
قال: خوف الليل الاخر، و دبر الصلوات المكتوبات

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти 3499).

Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар:

لا يجتمع ملاء فيدعو بعضهم، و يؤمن البعض، الا اجابهم الله

“Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. (Имом Ҳоким “Мустадрак” ларида келтирган 5478) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАРОМ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МОЛНИ САВОБ УМИД ҚИЛИБ БЕРСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳаром молни савоб умид қилмасдан фақир ва мискинларга садақа қилиш кераклигини билдим. Айтингчи савоб умид қилиб берсачи унда нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳаром молни савоб умидида садақа қилса, ёки олаётган фақир ҳаром эканлигини билиб садақа қилувчининг ҳаққига дуои хайр қилса ва берувчи бунга “омин” деб турса, ушбу суратларда садақа қилувчининг иймонига путур етади. (Алфозу куфр ва аҳкамуҳа, 65 бет). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОМИЛАДОРЛИКДАН САҚЛАНИШ
#ҳомила #оила

731-CАВОЛ: Оилавий поликлиникаларда ҳомиладорликдан сақланиш учун 3-6 ойлик уколлар қилишади. Аёл кишини уруғлигини куйдиради деб эшитган эдим. Шу муолажа шариатимизда жоизми? Бундай муолажа қилдирган аёл гуноҳкор бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маъқал ибн Ясардан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
تَزَوَّجُوا الوَدُودَ الوَلودَ ، فإني مُكَاثِرٌ بكم الأنبياءَ يومَ القيامةِ

“Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман”, – деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоятлари).

Лекин шуни ҳам унитмаслик керакки, Ислом – осонлик дини. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарсани юкламаймиз» деган. Аёлларнинг кетма-кет ҳомиладор бўлиши эса аёл киши учун катта машаққатни келтириб чиқаради. Бир-икки йилда туғиш аёл кишининг соғлиғига жиддий зарар етказиши тиббий жиҳатдан исботланган.

Шунинг учун динимизда ҳомилани вақтинчалик олдини олишга рухсат берилган.

Агар саволда таъкидланганидек, ҳомиладорликдан сақланиш учун 3-6 ойлик уколлар аёл кишининг бепушт бўлиб қолишига сабаб бўладиган бўлса, бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин. Масалан Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида саҳобалар азл қилишдан фойдаланганлар. “Азл” – бу алоқанинг сўнгида эркакнинг уруғликни ташқарига тўкишидир. Ҳанафий мазҳабида аёлнинг беморлиги ва эмизикли боланинг соғлиғига зарар етиши аниқ бўлганда, аёлнинг изни билан бу иш жоиз, дейилган.

Робитатул оламил Исломия ҳузуридаги Ислом фиқҳи Академияси ҳижрий 1400 йилнинг (Робиус-соний 26-30 кунидаги) 3-мажлисида қуйидаги ҳукмни чиқарган: “Наслни чеклаш мутлақо мумкин эмас. Агар очликдан хавфсираб ёки шариат эътибор қилмаган сабабларга биноан қилинадиган бўлса, ҳомилани ман қилиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ризқ берувчи Зотдир. Ер юзидаги барча жониворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. Аммо алоҳида зарар аниқ бўлган ҳолатларда, аёл оддий ҳолда туға олмай, унинг қорнини ёриб, боласини олишга мажбур бўлинадиган ҳолатларда ҳомиладор бўлишни ортга сурадиган омилларни ишлатишга монелик йўқ.
Шунингдек, бошқа шаръий ва тиббий сабабларга кўра онанинг ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ишончли мусулмон табиблар қарори ила ҳомилани ман қилувчи воситаларнинг ишлатилиши жоиздир”.

Хулоса шуки, аёлнинг бачдонида пайдо бўлиб улгурган ҳомилани мажбур бўлиб олдиргандан кўра, уни маълум муддатга кечиктириб турувчи воситалардан фойдаланган маъқул. Бунда шариатнинг “икки зарардан енгилроғини танлаш” қоидасига амал қилган бўламиз.

Фақат ҳомилани ман қилувчи омилларни танлаётганда ҳомиладор бўлиш қобилиятини буткул йўқотиб юборадиган ёки аста-секин сусайтириб, охири бепуштликка олиб борадиган усул ёки воситалардан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
НОМАҲРАМ ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН КЎРИШГАНДА
#ҳалол_ҳаром

732-CАВОЛ: Биз қариндошлар билан йиғилганда кўплаб номаҳрам опаларим билан кўришишга тўғри келади. Кўришгандаям юзни бир-бирига текказиб кўришиш керак бўлади. Биламан гуноҳ, қайтаришни иложи йўқ, чунки гап айтсам "Сен фалонийсан, тугунсан" деган гаплар бўлади. Катталар бепарво, нима қилай устоз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам аёл қизлар билан қўл бериб кўришиш шаръан ножоиз ишдир. Қариндошларингизни “Сен фалонийсан, тугунсан” деган гапларига эътибор берманг. Уларнинг гаплари ҳеч бир асосга эга эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрисида бир қанча ҳадислар келган:

عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لأن يُطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمسّ امرأة لاتحلّ له." رواه الطبراني

“Сизлардан бирортангиз ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлагандан кўра, бошига темирдан бўлган игна санчилиши яхшироқдир” деганлар. (Имом Табароний ривояти).

Динимиздан узоқлашиб, ўзлигимизни унутиб, ўзга миллатлар маданиятига эргашиш, уларга кўр-кўрона тақлид қилиш оқибатида, ҳозирда динимизга ёт бўлган номаъқул ишлар оддий ҳол бўлиб қолди. Шулардан бири номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришишдир. Ҳатто одамларга шариат ҳукмларидан гапириб ҳужжат келтирсангиз, сизни динда чуқур кетган, динни қийинлаштирганликда айблаб, “инсонни ўзида бўлса бўлди, ўзинга тўғри бўлсанг бўлди” каби гапларни келтирадилар.

Амма, амаки, хола ва тоғаларнинг қизлари ҳамда келин ва келинойилар билан қўл бериб кўришиш ҳам ана шундай тушунчаларнинг самараси десак муболаға бўлмайди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني

“Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегиши яхшироқдир” деганлар (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик шартлари ва одоблари

Қурбонлик гўштларини ҳақдорларга етказишда Вақф фонди сизга кўмакчи бўлади!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @VAQFUZ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БУ СУВДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Кўпчилик пақир (челак)ларда сув ташийди. Сув олгандан кейин, кўтараётганда қўлидаги сув томчилари пақирга тушади яъни тоза сувга. Бу сувда таҳорат ва ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қўлингизда нажосат бўлмаса, яъни пок бўлса, бу ҳолатда идишдаги сувга қўлдан тушган томчиларнинг зарари йўқ. Таҳорат ёки ғусл қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎЗИ БИЛМАГАН ҲОЛДА ДИНГА БЎҲТОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: "Кимда ким Арафа куни рўза тутса 2 йиллик рўза савобини олади. Ким бу хабарни одамларнинг ёдига солса 80 йиллик ибодат савобини олади" деган эълон қанчалик тўғри? Арафа куни ростдан рўза тутиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни рўза тутишлик катта ажрга сабаб бўлади. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Аммо ким бу хабарни бировларга етказса, ёдига солса, 80 йиллик ибодат савобини олади, мана бундай ажрга эга бўлади, деган гап асоссиз гап. Бундай гапларни тарқатишдан аввал асосга эга эканини аниқлаб олиб кейин тарқатиш лозим. Акс ҳолда динга ўзи билмаган ҳолда бўҳтон қилиб қўйган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДДА ТЕЛЕФОНИМНИ ҚУВВАТЛАБ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

733-CАВОЛ: Масжидга борганимда намоз ўқиб бўлгунимча телефонимни зарядка қилиб олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, ундай қилманг. “Фатово Ҳиндия” китобида шундай дейилган:

ولا يحمل الرجل سراج المسجد الي بيته

“Киши масжиднинг чироғини уйига олиб кетмайди” (Фатово Ҳиндия,1 жилд, 110 бет).

Мобода бир киши шундай қилган бўлса, фойдаланилган электр пулини (таҳминан бўлса ҳам) масжид ҳисобига қайтаради.

و تجب القيمة في القيمي يوم غصبه اجماعا

Қиямий нарсаларда низо кунидаги қийматни қайтариш ижмоан вожиб бўлади. (Дуррул Муҳтор,9 жилд, 567 бет). (Навозил 18 жилд, телефон масалалари боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда

Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

50. ХОТИРАСИДА ҚУРЪОН БЎЛГАН ТЕЛЕФОН БИЛАН ҲОЖАТХОНАГА КИРИШ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЎТГАНЛАРНИ НОМИДАН ҚУРБОНЛИК
#қурбонлик

734-CАВОЛ: Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жумҳур уламолар – ҳанафийлар, моликийлар ва ҳанбалийларга кўра вафот этиб кетган кишилар номидан, гарчи васият қилишмаган бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз эканини, қурбонликнинг савоби уларга етишини айтишган.

Жумҳур уламолар ўзларининг айтган сўзларига ҳадисдан, қиёсдан бир қанча далилларни келтирадилар. Жумладан:

عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أُتِيَ بِكبش لِيُضَحِّيَ بِهِ، فأَضْجَعَهُ، ثُمَّ ذَبَحَهُ، ثُمَّ قَالَ: "بِاسْمِ اللهِ، اللهُمَّ تَقَبَّلْ مِنْ مُحَمَّدٍ، وَآلِ مُحَمَّدٍ، وَمِنْ أُمَّةِ مُحَمَّدٍ، ثُمَّ ضَحَّى بِهِ" (رواه الامام مسلم).

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қурбонлик қилиш учун бир қўчқор олиб келинди. У зот уни ётқизиб, сўйдилар. У зот: “Бисмиллаҳ, эй Аллоҳ, Муҳаммаддан, Муҳаммаднинг оиласидан ва Муҳаммаднинг умматидан қабул қилгин”, деб қурбонлик қилдилар” (Имом Муслим ривояти).

Бошқа бир ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом иккита қўчқор сўйиб, бирини ўзларининг номларидан бошқасини эса, қурбонлик қила олмаган умматларининг номидан қурбонлик қилганлари зикр қилинган.

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا ضَحَّى إشْتَرَى كَبَشَيْنِ سَمِيْنَيْنِ أَقْرَنَيْنِ أَمْلَحَيْنِ، فَإِذَا صَلَّى وَخَطَبَ النَّاسَ أُتِىَ بِأَحَدِهِمَا وَهُوَ قَائِمٌ فِي مُصَلاَّهُ، فَذَبَحَهُ بِنَفْسِهِ بِالْمُدْيَةِ، ثُمَّ يَقُولُ: "اللَّهُمَّ هَذَا عَنْ أُمَّتِي جَمِيعًا، مِمَّنْ شَهِدَ لَكَ بِالتَّوْحِيدِ، وَشَهِدَ لِي بِالْبَلَاغِ..." (رَوَاهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ).

Абу Рофеъ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик қилганларида иккита семиз, шохдор, оқ-қора рангли қўчқорни сотиб олган эдилар. Намозни ўқиб, одамларга хутба қилиб, намозгоҳда турганларида қўйлардан бири олиб келинди. Шунда у зот уни пичоқ билан сўйдилар ва “Эй Аллоҳ, бу Сенинг ягоналигинг ва мени (Сен тарафингдан нозил бўлган нарсаларни) етказганимга гувоҳлик берган барча умматим номидан”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Демак, Расули акрам алайҳиссалом барча умматлари номидан қурбонлик қилганлари очиқ ойдин зикр қилинмоқда. Маълумки, ўша пайтда вафот этиб кетган бир қанча саҳобалар ҳам бор эди. Улар ҳам умматлари қаторида ҳисобланишади. Расулуллоҳ умматлари номидан қурбонлик қилсалар, уларнинг номидан ҳам қурбонликни адо этган бўладилар. Демак, бундан васият қилмаган бўлса ҳам вафот этган кишининг номидан қурбонлик қилиш жоизлиги келиб чиқади.

Шунингдек, кўплаб ҳадиси шарифларда вафот этган кишининг номидан ҳаж қилиш, садақа қилиш жоизлиги айтилган. Ҳаж баданий ибодат, садақа эса молиявий ибодат бўла туриб, ўтганлар номидан адо этиш жоиз экан – молиявий ибодат саналмиш қурбонлик ҳам батариқи авло жоиз бўлиши керак (Аллома Алоуддин Косоний, “Бадоиъус саноиъ” китоби).

Бир киши вафот этган кишининг номидан қурбонлик қилса, худди ўзи учун қурбонлик қилгани каби унинг гўштидан ўзи истеъмол қилиши ва садақа қилиши мумкин. Бунда қурбонликнинг савоби вафот этган киши учун, гўшти эса, сўйган киши учун бўлади.

Агар вафот этган киши қурбонлик қилишни васият қилган бўлса, унинг ворислари бутун бир ёки еттидан бир ҳиссани қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Бунда қурбонлик гўштини барчасини фақир, мискинларга садақа қилиб юборишлари лозим бўлади (Аллома Ибн Обидин “Раддул муҳтор” китоби).

Хулоса қилиб айтганда, нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган киши қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу билан бирга киши қодир бўлса, бир неча киши номидан ҳам қурбонлик қилиши мумкин бўлади. Масалан: ўтган ота-оналари, аждодлари ва ёру биродарлари номидан. Баъзи уламолар жанобимиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан қурбонлик қилишни ҳам яхши санашган. Чунки бунда У Зотга бўлган муҳаббатни ифода этиш бор (Зафар Аҳмад Усмоний, “Эълоус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АРАФА КУНИ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Арафа куни Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунми ё Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунми? Ижтимоий тармоқда кўрдим "Арафа куни рамазон ҳайитдан бир кун олдинги кун эмас Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кун" дейилган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни аслида ҳожилар Арафот тоғига чиқишадиган кун. Айнан шу куни нафл рўза тутиш 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан", дедилар»
.

Бу фазилатлар Қурбон ҳайитидан олдинги кун ҳақида. Зеро Рамазон ҳайитидан аввалги кунда ҳамма мусулмонлар шундоқ ҳам фарз рўза тутаётган бўлади. Аммо ўзбек тилида ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат бўлиб қолган. Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда тилимиз ва урфимизга кўра рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Лекин бунга бирор шаръий ҳукм боғлиқ бўлмайди.

Ижтимоий тармоқларда айтилгани бу шаръий ҳукмларга алоқадор арафа куни ҳақида айтилган, деб тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙИТ НАМОЗИГА УЛГУРОЛМАСАК
#ҳайит #намоз

735-CАВОЛ: Ҳайит намозига улгуролмасак, ўша ерда бизга ўхшаб кечикканлар билан жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш тўғри бўлмайди. Агар имомга эргашиб ҳайит намозини ўқиёлмаган бўлса, ўша жойга яқин бўлган бошқа масжидларга бориш ва у жамоат билан ҳайит намозини ўқишга ҳаракат қилинади. Бу ҳақда фиқҳий манбааларимизда шундай кўрсатма келган:

فاذا فاتت مع امام و امكنه ان يذهب الي امام اخر فانه يذهب اليه لانه يجوز تعدادها في مصر واحد في موضعين واكثراتفاقا

“Агар ҳайит намозини имом билан аввалги жамоатда адо қилолмаган бўлса ва унинг учун бошқа жамоатга бориш имкони бўлса, шундай қилади. Чунки, бир шаҳарда икки ёки ундан зиёда маконларда ҳайит намозини адо қилиш жоиз эканлигига барча уламолар иттифоқ қилганлар”. ("Баҳрур роиқ" китоби, 2 жилд 283-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🔸ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНЛИГИДА МУСТАҲАБ БЎЛГАН СОЛИҲ АМАЛЛАР

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Пайғамбаримиз алайҳиссалом узукни нима учун таққанлар ва эркакларга қандай узук тақиш жоиз?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar