FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҚАБРГА БАЙРОҚ ОСИБ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қабр_зиёрати

439-CАВОЛ: Қабр зиёрати ҳақидага маълумотлар ичида қабрга осиб қўйиладиган байроқ ҳақида ҳеч қандай маълумот учратмадим. Шу иш шариатимизда жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабристонларни зиёрат қилишдан асосий мақсад охиратни эслашдир. Инсон ўлимни эсласа, гуноҳлардан тийилади, гуноҳлардан тийилса, эзгу амалларини кўпайтиради.

قال محمد الخادمي الحنفي في بريقة محمودية و يكره الاكل عند المقابر و الضحك ايضا عندها لان مثل هذا محل اعتبار و تذكرة الاخرة و الاكل و الضحك مناف لهما و قال الدردير المالكي في اقرب المسالك و الاعتبار اي الاتعاظ و اظهار الخشوع عندها اي القبور و يكره الاكل و الشرب و الضحك و كثرة الكلام

“Муҳаммад ал Ходимий ал Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ “Барийқаи Маҳмудия” китобида: “Қабристонда емоқ ичмоқ ва кулмоқ макруҳ бўлиб, бу асосий мақсад: насиҳатланиш ва охиратни эслашга хилофдир”, Дурдайр ал Моликий раҳимаҳуллоҳ: “Ақробул Масалик” китобида: “Қабристон насиҳат оладиган ва қўрқувни изҳор қиладиган жойдир. Бу ерда ейиш, ичиш, кулгу, кўп гапириш макруҳ бўлади”, – деганлар.

Маълум бўладики, сиз айтаётган ишлар яъни қабристонда байроқ алмаштириш, худойи қилиш каби ишлар зиёрат одобларига хилофдир. Қишлоқ аҳли Қуръон тиловат қилиб савобини ўтганларга бағишласа, қабристондаги маййитларга фойдаси кўпроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#Қабр_зиёрати
#Дуо #Тиловат

1074-CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.

Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:

قال في الفتح: والسنة زيارتها قائما، والدعاء عندها قائما، كما كان يفعله - صلى الله عليه وسلم - في الخروج إلى البقيع
ثم يدعو قائما طويلا، وإن جلس يجلس بعيدا أو قريبا بحسب مرتبته في حال حياته.

Раддул муҳтор китобида айтилади: ""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган".

"Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради".

Яна шундай дейилади:

( قَوْلُهُ : وَلَا إجْلَاسُ الْقَارِئِينَ عِنْدَ الْقَبْرِ ) عِبَارَةُ نُورِ الْإِيضَاحِ وَشَرْحِهِ وَلَا يُكْرَهُ الْجُلُوسُ لِلْقِرَاءَةِ عَلَى الْقَبْرِ فِي الْمُخْتَارِ لِتَأْدِيَةِ الْقِرَاءَةِ عَلَى الْوَجْهِ الْمَطْلُوبِ بِالسَّكِينَةِ وَالتَّدَبُّرِ وَالِاتِّعَاظِ

Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).

Бу борада “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади:

ولا يكره الجلوس للقراءة على القبر في المختار وكره القعود على القبور لغير قراءة

яъни: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.

Шунингдек, “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:

وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ

яъни: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.

Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.

Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram