"РАДДУЛ МУҲТОР" КИТОБИНИНГ НОМИ ҲАҚИДА
#фиқҳ #шарҳ
#ҳошия
❓1081-CАВОЛ: Жавобларингизда “Раддул муҳтор” деган китобдан кўп келтирасизлар. Шу китобнинг номи ҳақида сўрамоқчи эдим. У “Муҳтор” деган олим ёки китобга раддия сифатида ёзилганми? Шундай деб эшитдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, берилаётган жавоблар ва фиқҳий масалаларга қизиқишингиз бор эканлигидан хурсандмиз. Аллоҳ зиёда қилсин. Бевосита саволингизга келсак, мазкур китобнинг номи “Раддул муҳтор”. Ундаги “радд” сўзи раддия эмас, балки қайтариш маъносидадир. Китобнинг тўлиқ номини айтадиган бўлсак “Раддул муҳтор алад Дуррил мухтор”. Ушбу китоб ҳанафий мазҳабининг етук олимларидан бири Аллома Муҳаммадамин ибн Обидийн Шомий қаламига мансубдир. У “Дуррул мухтор” китобининг ҳошияси ҳисобланади. “Дуррул мухтор” эса Аллома Тумуртошийнинг “Танвирул абсор” китобига шарҳдир. Аллома Ибни Обидин Шомий “Дуррул мухтор” китоби ўта машҳур ва манфаатли китоб бўлгани учун жуда кўп инсонлар унга қизиқиб юзланишларини, лекин ўта қисқа иборалар билан жуда кўп маъноларни ифода этгани учун аксарият талабалар унинг маъноларини англай олмаганликларини таъкидлайдилар. Ҳамда талабалар шундай ажойиб китобни тушуна олмаганликлари сабаб ташлаб кетмасликлари ва унга қайтишлари учун уни шарҳлаганини айтади. Китобнинг номи ҳам шундан келиб чиққан. “Муҳтор” сўзи араб тилидан ҳайратда қолган, лол қолган, деб таржима қилинади. Демак, унинг номи “Тушунмай лол қолганларни “Дуррул мухтор”га қайтариш” деган маънони англатади. У ҳошия тарзида ёзилгани учун “Ҳошияту Ибн Обидийн” ҳам дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram