FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НИКОҲИДА БЎЛМАГАН АЁЛГА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ
#никоҳ

1003-CАВОЛ: Никоҳ ўқитишимиздан 2 соатча олдин ҳали маҳрамимга айланмаган куёв менга "Агар бугундан кейин рўмолингни ечсанг талоқсан", деди. Айтингчи, уларни гаплари ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, талоқ тушмайди. Чунки бундай ҳолатда талоқ тушиши учун аёл эрнинг никоҳида бўлиши керак. Никоҳида бўлмаган аёлга айтилган талоқ эътиборга олинмайди.

Бу ерда бошқа ачинарли ҳолат борки, бу жамиятимизда борган сари илдиз отаётганга ўхшайди. Никоҳни 25 йил кутиб, ҳали никоҳ ўқилмасдан тилига эрк берган "эркак" никоҳ ўқилгандан кейин нима қиларкин?! Ҳар нарсага талоқни аралаштирармикан?!

Талоқ динимиздаги охирги чора, ҳеч имкон қолмаганда унга мурожаат қилинади. У аёлни қўрқитиш учун қўлланадиган қурол эмас. Қолаверса талоқнинг ҳам чегараси бор. Талоқлар сони учтага етса, эр хотин ўртасидаги никоҳ риштаси бутунлай узилади, кейин уларга никоҳ ўқиб бўлмайди. Никоҳ қилинса ҳам, фойдаси йўқ, улар бир-бирига ҳалол бўлмайди.

Динимизда мусулмон кишининг лафзи аҳамиятли. Никоҳда келин куёвнинг эр-хотин бўлишга розилигини ифодаловчи сўзлар эътиборга олингани каби, талоқда ҳам бир оғиз гап этиборга олинади. Бу сўз — отилган ўқ, уни қайтариб олиб бўлмайди. Талоқ масаласида ҳазил кетмайди. Аллоҳ таоло инсоф-тавфиқ берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ ИШ СЕШАНБАДАН ЧОРШАНБАГА ЎТАР КЕЧАСИ МУМКИН ЭМАСМИ?
#никоҳ #эр_хотин_муносабатлари

1012-CАВОЛ: Яқинда никоҳ тўйим, шунга баъзи бирлар "эр-хотин сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, жумадан шанбага ўтар кечаси жинсий алоқа қилиши мумкин эмас" деб айтишди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда эр-хотинлик алоқаларини маълум кунларда ман қилувчи қатъий таъқиқлар йўқ. Аксинча эр-хотин бир-бирларидан доим баҳра олишлари жоизлигига далолат қилувчи далиллар бор. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ وَقَدِّمُوا لِأَنْفُسِكُمْ

яъни: “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз ва ўзингиз учун (савобли ишларни) тақдим этингиз...” (Бақара сураси 223-оят)

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло аёлларни зироатгоҳга ўхшатади. Деҳқон ҳосил олиш учун ўз ерининг хоҳлаган томонидан келиб ишлов бериб, дон сепиб деҳқончилик қилаверганидек, эрлар ҳам ўз хотинларидан фарзанд орттириш мақсадида хоҳлаган шаклда яқинлик қилишлари мумкин. Қайси томондан келса ҳам айнан зироатгоҳ қасд қилиниши керак. (Шайх Абдулазиз Мансур)

Фақат шариатимиз аёллар ҳайз, нифос ва эҳром ҳолатида бўлган пайтларида жинсий яқинликни ман қилади. Қуръони каримда шундай дейилади:

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللَّهُ

яъни: "Сиздан ҳайз тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: «У (эр ва хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида хотинларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича, уларга яқинлашмангиз! Покланганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган равишда келаверингиз (қовушаверингиз)….". (Бақара сураси 222-оят).

Эҳромли ҳолатда жинсий яқинлик қилишдан қуйидаги оятда ман қилинган:

فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الحَجَّ فلا رَفَثَ ولا فُسُوقَ ولا جِدَالَ في الحَجِّ

яъни: “Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал (каби ишларга рухсат) йўқ” (Бақара сураси 197-оят)

Юқоридагиларга қўшимча равишда эр-хотин ёки улардан бири фарз рўзасини тутган бўлса ёки улардан бири эътикофда ўтирган бўлса ҳам, жинсий алоқа қилиши жоиз эмас. Чунки жинсий алоқа рўзани ҳам, эътикофни ҳам бузади.
Эр-хотинлик алоқаси учун баъзи кун ва вақтларнинг қулай ёки ноқулайлиги, фойда ёки зарарлилиги ҳақидаги тавсиялар тиббий хусусиятга эга. Улардан фойдалисига амал қилган яхши, мабодо амал қилмаган киши ҳам гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭМИКДОШИНИНГ СИНГЛИСИГА УЙЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#никоҳ

1040-CАВОЛ: Синглимнинг ўғлини бир мартами икки мартами эмизганман, синглимни қизиям бор иккисини ораси 3 ёш лекин уни эмизмаганман. Айтингчи, улар катта бўлгач мен уни ўз ўғлимга олиб берсам бўладими, ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, синглингизнинг қизини ўғилларингиздан бирига келин қилишингиз жоиз.

Масалан, Зайнаб исмли аёл Гулсумнинг ўғли Аҳмадни эмизган. Гулсумнинг Нафиса исмли қизи ҳам бор. Нафисани Зайнаб ўғли Маҳмудга келин қилиши жоиз. Чунки Зайнаб Аҳмадга сут она бўлди. Лекин Аҳмаднинг ака-ука ва опа-сингилларига сут она бўлмайди. Улар Зайнаб ва унинг болаларига бегоналигича қолади. Шунинг учун уларни келин қилиш жоиз. Бу мавзуда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

ويجوز أن يتزوج الرجل بأخت أخيه من الرضاع، كما يجوز أن يتزوج بأخت أخيه من النسب،

“Киши эмикдош биродарининг синглисига уйланиши жоиз. Худди насабдан бўлган биродарининг опасига уйланиши жоиз бўлгани каби” (“Мухтасарул Қудурий”).

Матннинг маъноси – бир бола бегона аёлни икки ярим ёшгача ақалли бир марта эмган бўлса, ўша оиланинг ҳамма болалари унга эмикдош бўлади. Лекин ўзга оиладан келиб эмган боланинг ака-ука ва опа-сингиллари бўлса, улар сут берган аёлнинг фарзандларига эмикдош бўлмайди ва улар ўртасида никоҳ дуруст бўлади.

Насабда ҳам бу ҳолатни кузатиш мумкин. Масалан, бир кишининг биринчи хотинидан Бакр деган ўғли бор эди, у Хадича исмли қизи бор бошқа аёлга уйланди. Улардан яна битта Зайд деган ўғил дунёга келди. Зайд Бакрга ота бир, она бошқа ука бўлади. Аёлнинг эргашиб келган қизи-Хадича эса туғилган бола-Зайднинг она бир, ота бошқа опаси бўлади. Мана шу кўринишда Бакр ўзининг насабдаги (яъни ота бир) укаси Зайднинг опаси Хадичага уйланиши жоиздир. Чунки Бакр ва Хадичанинг ўртасида ҳеч қандай насаб алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ

Муҳокама давраси

"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР"
(1-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ

Муҳокама давраси

"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР"
(2-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИЗ НИКОҲ ЎҚИТИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#никоҳ #талоқ

1091-CАВОЛ: 1 йил олдин эрим билан урушиб қолдик ва у менга талоқсан, деб айтди. Ўшанда 1 ёшли фарзандим бор эди. Кейинчалик ярашиб, никоҳ ўқитмасдан яшаб кетдик. Яқинда 2 фарзандимиз дунёга келади. Биз никоҳ ўқитишимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ икки хил бўлади: ражъий ва боин.

Ражъий талоқ - очиқ-ойдин талоқ сўзини айтиш орқали тушган талоқдир. Бу талоқ тушганда идда тугамасидан аввал эр хотиннинг розилигисиз қайта никоҳ ўқитмасдан ярашиб олиши (никоҳига қайтариши) мумкин. Идда тугаса, ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланади ва фақат тўғри никоҳ (гувоҳлар ва маҳр) билан қайтариб олиш жоиз бўлади.

Боин талоқ эса талоқ қилишни қасд қилиб, жавобингни бердим, ота-онангникига кет, сен билан яшамайман ва бошинг очиқ каби сўзлар ва бошқа талоққа очиқ-ойдин далолат қилмайдиган гаплар айтилганда тушади. Бундай талоқ боин талоқ бўлиб, фақат янги никоҳ (гувоҳлар ва маҳр) билан хотинини қайтиб олиши мумкин. Талоқдан кейин қайта никоҳлаб олиш талоқлар сони учтага етмаган бўлса, жоиз. Лекин талоқлар сони биттадан учтага етса ёки битта лафзда уч талоқ айтса, хотинини никоҳ билан ҳам қайтариб ола олмайди. Чунки талоқлар сони учтада ниҳоясига етади.

Саволдаги талоқ биринчи туридан бўлгани учун эр-хотин ярашган вақтида идда (3 ҳайз кўриб тугаши) ўтиб кетмаган бўлса, никоҳлари тўғри. Агар идда ўтгандан кейин ярашган бўлсалар, у ҳолда тезлик билан тавба қилиб, ўртадаги никоҳни янгилаш шарт.

Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
#фиқҳ #никоҳ
#маҳрамлар

АЁЛНИНГ МАҲРАМ ҚАРИНДОШЛАРИ
(никоҳланиши жоиз бўлмаган эркаклар)

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#никоҳ #насл

Никоҳ билан насл-насаб пок бўлади

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#никоҳ #насл

Никоҳ билан насл-насаб пок бўлади

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
“25 ЙИЛДАН БЕРИ МАҲРИМНИ ОЛГАНИМ ЙЎҚ”
#никоҳ #маҳр

1188-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 25 йил бўлди. Эрим маҳримни бермаган, ўзим ҳам сўрамаганман. Бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган ҳам. Уни ўзим сўраб олишим шартми? Маҳримни бермагани учун эрим гуноҳкор бўлмайдими? Аслида, бермаса ҳам розиман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Маҳр” никоҳ битими тузилгандан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган молиявий мажбуриятдир. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
“Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг” (4 оят).
Аллоҳ таолониг ушбу сўзи маҳр бериш вожиб эканини англатувчи ояти карималардан биридир. Оятда эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда ва маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.
Никоҳ бўлиши билан, ҳаттоки қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам маҳр бериш вожиб бўлади. Бу шаръий ҳукм келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва қалбларига меҳр-муҳаббат ҳадя этишнинг муҳим бир кўринишидир.
Никоҳ ақдидаги ушбу вожиб амални келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейиш орқали соқит қила олмайдилар. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳатто эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Ана шундай маҳр белгиланмай ўқилган никоҳ сабабли, эрнинг зиммасига маҳри мисл вожиб бўлади. "Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)нинг маҳрларига тенг маҳрдир. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади". ("Мухтасарул Қудурий", "Лубоб фи шарҳил китоб" китоби Никоҳ боби).
Демак, ота томондан ҳар томонлама тенг бўлган қизларга никоҳларида қанча маҳр белгиланган бўлса, эрингиз сизга ҳам шунча маҳр беришлари керак. Ана шундан кейин ўзаро келишиб, агар чин кўнгилдан розиман бермасангиз ҳам майли десангиз, иншааллоҳ, эрингиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar