FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.15K photos
2.07K videos
4.48K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
УЗРЛИ КИШИНИНГ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ
#намоз #таҳорат
#соҳиби_узр #имомлик

1079-CАВОЛ: Геморройи бор одам айни қон чиқиб турган пайтда намозга имомликка ӯтса жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор жароҳатидан доимий қон ёки йиринг оқиб турадиган киши соҳиби узур бўлиб бундай кишилар доимий таҳоратини ушлаб турадиган кишиларга имом бўлиши мумкин эмас. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати зарурат юзасидан у учун таҳорат ҳисобланади, бошқалар учун таҳорат ҳисобланмайди. Шундай экан агар соҳиби узр мукаммал таҳоратли кишиларга имом бўлса, мукаммал таҳоратли кишилар томонидан қаралганда гўёки таҳоратсиз киши имом бўлган ҳисобланади. Бу ҳақда “Ҳидоя” китобида шундай дейилган.

وَلَا يُصَلِّي الطَّاهِرُ خَلْفَ مَنْ هُوَ فِي مَعْنَى الْمُسْتَحَاضَةِ

яъни: “Пок киши мустаҳоза (Соҳиби узр) кишилар ортида намоз ўқимайди".

Чунки соғлом шахснинг ҳолати узрли шахснинг ҳолатдан кучлироқдир. Мукаммал таҳоратли киши доимий таҳоратини ушлаб тура олмайдиган “соҳиби узр”га иқтидо қилиб намоз ўқийдиган бўлса, кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилинган бўлиб қолади. Ҳолбуки кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҚАЗО НАМОЗЛАРДА МУҚИМ МУСОФИРГА ИМОМЛИК ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#мусофир #намоз #имомлик

1104-CАВОЛ: Мусофир киши билан муқим кишини пешин намози қазо бўлса қайси бирлари имом бўлиб намозни адо этади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусофир билан муқимнинг тўрт ракатлик намози қазо бўлса, муқим мусофирга имом бўла олмайди. Бу борада “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай зикр қилинган:
"مُسَافِرٌ أَمَّهُ مُقِيمٌ في الوَقْتِ يُتِمُّ وبَعْدَهُ لا يَؤُمُّهُ وَلَوْ أَمَّهُ بَطَلَ اقْتِدَاؤُهُ (مختصر الوقاية)
Яъни: “Мусофирга муқим намознинг вақтида имомлик қилса, мусофир тўлиқ ўқийди. Аммо муқим киши намознинг вақти чиққанидан кейин мусофирга имомлик қила олмайди. Агар имомлик қилса, мусофирнинг иқтидоси бекор бўлади”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Демак, муқим киши мусофирга қазо намозида имомлик қила олмайди. Аммо аксинча, яъни мусофир муқимга имомлик қилса жоиз бўлиб, бу ҳақида шундай дейилган:
"وفي عَكْسِهِ أَتَمَّ المُقِيمُ وقَصَرَ المُسَافِرُ قَائِلاً نَدْباً أَتِمُّوا صَلاَتَكُمْ فَإِنِّي مُسَافِرٌ"(مختصر الوقاية)
“Унинг аксида эса, яъни муқимга мусофир
имомлик қилса, муқим тўлиқ ўқийди ва мусофир қаср қилади. Мусофир намозни тугатгач: “Намозингизни тўлиқ қилиб олинг. Чунки мен мусофирман”, дейиши мандуб (мустаҳаб)дир. (Мухтасарул-виқоя).

Шунга кўра, мусофир вақтлик намозда ҳам, қазо намозда ҳам муқимга имомлик қилаверади ва икки ракатдан кейин салом бериб, намозини тугатади. Муқим эса, қолган икки ракатини туриб ўқиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram