FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ДИН НАСИҲАТДИР
#ҳадис_шарҳи

37-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Яқинда «Дин насиҳатдир» – деган ҳадисни ўқиб қолдим. Шу ҳақда баён этсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш шахслар, жамиятлар ва халқларнинг ҳаётидаги муҳим амалдир. Мусулмонлар бу фарз амални тўла бажарса, жамият соғлом бўлади, яхшилик ва баракот кўпайиб, ёмонлик йўқолади. Аммо бундай масъулиятли иш тарк этилса, жамиятда турли хил низо ва келишмовчиликлар юзага чиқади.

Тамим Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин насиҳатдир», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳий мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз...» (Оли Имрон, 110).

Ояти каримада яхши уммат бўлиш, бир-бирлари билан ўзаро насиҳатлашиб туриш нақадар улуғ иш экани маълум бўлади.

«Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Тавба, 71).

Демак, мусулмон киши ёши катта ёки кичикми ким насиҳат қилса, унинг насиҳатига қулоқ тутиши лозимлиги шариатимиз талабидир. Айниқса, ёшларимиз улуғларимизнинг насиҳатларига қулоқ тутсалар кам бўлишмайди, иншоаллоҳ! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ИШЛАР ЎЗ АҲЛИДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
#ҳадис_шарҳи

500-CАВОЛ: “Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг”, деган ҳадисни шарҳлаб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиснинг матни қуйидагича:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ (رواه الإمام البخاري)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар).

Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлик ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.

Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.

Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади. Уламолар омонатни зое қилсалар, дин ҳукмларига тўлиқ амал қилиш йўқолади, мусулмонларнинг ҳуқуқлари топталади. Раҳбарлар омонатни зое қилсалар, халқ адолатсизлик ва зулмдан эзилади.

Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.

Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади. Натижада ўз соҳаси касодга учрайди (Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
"МУСУЛМОН БИЛАН КОФИРНИ АЖРАТИБ ТУРУВЧИ АМАЛ НАМОЗДИР" ҲАДИСИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ҳадис_шарҳи

539-CАВОЛ: "Мусулмон билан кофирни ажратиб турувчи амал намоздир" ҳадисини ким ривоят қилган? Бу ҳадисни қандай тушуниш мумкин? Шу ҳадисни батафсил тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда зикр қилиб ўтган ҳадисни Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида ривоят қилганлар:

عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: إن بين الرجل وبين الشرك والكفر: تركَ الصلاة؛ رواه مسلم.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Албатта киши билан ширк ва куфр орасини намозни тарк қилиш ажратиб туради", деганларини эшитдим", деганлар.

Уламоларимиз мазкур ҳадиси шарифни шарҳлаб, айтадиларки, намозни тарк қилувчилар икки тоифа бўлади.
1. Намозни фарз эканини инкор қилиб тарк қилувчи.
2. Намозни фарз эканини инкор қилмайди, аммо бепарволик ва дангасалик қилиб намозни тарк қилувчи.

Биринчи тоифа кишилар иймонсиз экани борасида уламолар ихтилоф қилишмаган, бил иттифоқ бундай кишиларни диндан чиққан дейишган.

Иккинчи тоифа кишилар борасида жумҳур уламолар хусусан имом Абу Ҳанифа ва шогирдлари, имом Молик, Суфён Саври, Имом Музаний ва Куфалик уламолар бу тоифа кишилар кофир бўлмайди аммо гуноҳи кабира қилган бўлишади деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️