FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ВАТАНГА ҚАЙТИШИ
#ТАРИХ

122-CАВОЛ:
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз ватанларига қайтганларида халқ у зотни ҳурмат билан кутиб олган экан. Шу тўғрими? Шу маълумотнинг далилини қайси манбадан топсак бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Захабий раҳимаҳуллоҳ "Сияру аъламин нубало" асарида Имом Бухорийнинг Бухорога қайтиб келишларини у зотнинг замондоши Аҳмад ибн Мансур Шерозийдан нақл қилиб келтирган:
قال أحْمَدُ بنُ مَنْصُورٍ الشِّيْرَازِيُّ: "سَمِعْتُ بَعْضَ أَصْحَابِنَا يَقُولُ: لَمَّا قَدِمَ البُخَارِيُّ بُخَارَي نُصِبَ لَهُ القُبَابُ عَلَى فَرْسَخٍ مِنْ البَلَدِ، وَاسْتَقْبَلَهُ عَامَّةُ أَهْلِ البَلَدِ وَنُثِرَ عَلَيْهِ الدَّنَانِيْرُ وَالدَّرَاهِمُ وَالسُّكَّرُ الكَثِيْرُ".
яъни: "Аҳмад ибн Мансур Шерозий айтади: Баъзи асҳобларимдан эшитдимки, Имом Бухорий Бухорога келганда шаҳардан бир фарсах узоқликда унга уй қурилди. Бутун шаҳар аҳолиси унга пешвоз чиқиб, бошидан динор, дирҳам ва турли ширинликлар сочиб кутиб олдилар". (манба: Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Заҳабий. Сияру аъламин нубало. 12-жуз. 463-бет. "Муассасатур рисола" матбааси нашри). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
122-savol
muslim.uz
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ВАТАНГА ҚАЙТИШИ
#ТАРИХ

122-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
ЮСУФ АЛАЙҲИСАЛОМ БОШҚА ПАЙҒАМБАРЛАРДАН ЕТМИШ ЙИЛ КЕЙИН ЖАННАТГА КИРАДИМИ?
#тарих

540-CАВОЛ: Мен бир жойда Юсуф алайҳисалом оталари Ёқуб алайҳисаломга хатолик билан одобсизлик қилганлари учун бошқа пайғамбарлардан 70 йил кейин жаннатга киришлари ҳақида ўқигандим. Шу маълумот тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбарлар — инсониятнинг ичида танланган, Аллоҳ таолога энг суюкли бандалардир. Уларга берилган пайғамбарлик мартабаси ҳеч қачон қайтариб олинмайди. Улар катта-кичик гуноҳлардан, ҳар қандай одобсизлик ва ахлоқсизликлардан покдирлар. Пайғамбарликдан юқори даража бўлмайди. Ҳатто, Пайғамбарлар Фаришталарнинг улуғларидан ҳам мартабалари юксак бўладилар.

Шунча фазилатга эга бўлган пайғамбарлардан бири Юсуф алайҳиссаломнинг жаннатга киришларини етмиш йил кечикиши ҳақидаги гап Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг мазмунига зиддир. Чунки Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломни улуғ пайғамбарлар қаторида мақтаб зикр қилган:

وَوَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ كُلًّا هَدَيْنَا وَنُوحًا هَدَيْنَا مِنْ قَبْلُ وَمِنْ ذُرِّيَّتِهِ دَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَى وَهَارُونَ وَكَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ

“Унга (Иброҳимга) Исҳоқ ва Яъқубни ато этдик. Ҳаммасини ҳидоятга йўлладик. Олдин Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам йўлладик). Чиройли иш қилувчиларни мана шундай тақдирлаймиз” (Анъом сураси 84-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

"قِيلَ يَا رَسُولَ اللهِ مَنْ أَكْرَمُ النَّاسِ قَالَ‏:‏ أَتْقَاهُمْ فَقَالُوا‏:‏ لَيْسَ عَنْ هذَا نَسْأَلُكَ قَالَ‏:‏ فَيُوسُفُ نَبِيُّ اللهِ ابْنُ نَبِيِّ اللهِ ابْنِ نَبِيِّ اللهِ ابْنِ خَلِيلِ اللهِ" (أخرجه البخاري).

“Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан энг ҳурматли киши ҳақида сўралди. У Зот: “Аллоҳдан энг кўп қўрқадигани”, дедилар. Одамлар: “Биз бу ҳақида сўрамаган эдик”, дейишганида: “Энг ҳурматли киши – Аллоҳнинг пайғамбари Юсуфдир. У – пайғамбарнинг ўғли, пайғамбарнинг набираси, пайғамбарнинг Холилуллоҳ (Иброҳим алайҳиссалом)нинг эварасидир”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Яъни, Юсуф алайҳиссаломнинг оталари, боболари ва боболарининг отаси ва ўзлари пайғамбар бўлган. Бундай силсила ҳар кимда ҳам бўлмайди. Бу Аллоҳ таолонинг фазлидир.

Хулоса шуки, сизнинг Юсуф алайҳиссалом ҳақларида ўқиган маълумотингиз асоссиздир. Юсуф алайҳиссалом оталари Яъқуб алайҳиссаломнинг энг одобли ва ахлоқли фарзандлари бўлганлар. Сизга тавсиямиз шуки, динимизни ишончли манбалардан ўрганишга ҳаракат қилинг. Имкон қадар ўқиётган китобингизнинг муаллифи ким экани, тақдим этаётган маълумотлари ишончлилиги қай даражада эканини илмли кишилардан сўраб-суриштиринг. Ишончли, илм-маърифати билан танилган, омонатли устозларнинг китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️