FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
МЕН ШОФЕЪИЙ БЎЛИШИМ МУМКИНМИ?
#мазҳаб #тақлид

553-CАВОЛ: Мен Имом Шофеъий мазҳабида намоз ўқийман. Олдин Россияга боришдан олдин намоз ўқимаганман. Россияда намоз ўқишни ўргандим. Ҳозир ҳам Имом Шофеъий мазҳабида намоз 5 йилдан бери ўқияпман. Отам эса 1 йил бўлди намоз бошлаган, Имом Аъзам мазҳабида намоз ўқийди. Менга маслаҳат беринг, Имом Аъзамга мазҳабига ўтишим вожибми? Имом Шофеъий мазҳабида намозимни давом эттирайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, сизга Аллоҳ таоло имон ва ибодат қилиш неъматини берганлиги муборак бўлсин. Шуни билингки, мусулмон уммати эътироф қилган тўрт фиқҳий мазҳаб Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларининг барчаси ҳақ, уларга эргашганлар бир бирларини ҳурмат қиладилар. Исломнинг асоси бўлмиш Қуръон ва суннатга эргашишнинг энг тўғри йўли ҳам мазкур мазҳабларда ўз аксини топган. Аммо, ижтиҳод (Қуръон ва суннатдан ҳукм олиш) даражасига етмаган кишига яшаб турган юртида мазкур мазҳаблардан қай бири кенг тарқалган бўлса, ўша мазҳабга эргашмоқлиги вожиб бўлади. Бу ҳақда машҳур “Эълоус сунан” китобида қуйидагича келтирилган:

و الحق ان الائمة المقتدي بهم في الدين كلهم علي هدي مستقيم فاي مذهب من مذاهبهم كان شائعا في بلد من البلاد و في العلماء به كثرة يجب علي العامي اتباعه و لا يجوز له تقليد امام ليس مذهبه شائعا في بلده و لا في العلماء به كثرة لتعذر الوقوف علي مذهب ذلك الامام في جميع الاحكام ... (اعلاء السنن 20 ج 290 ص)

“Ҳақиқат шуки, динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди” (Эълоус сунан 20 жилд, 290 саҳифа).

Маълумки, юртимизда азалдан тўлиқ Ҳанафий мазҳаби амалда бўлиб келган. Ҳозирда ҳам юртимиздаги деярли барча аҳли илмлар, устозлар ва масжид имомлари Ҳанафий мазҳабида таълим олиб, шу мазҳаб асосида фаолият олиб бормоқдалар. Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

خير الناس قرني ثم الذين يلونهم ثم الذين يلونهم. رواه البخاري.

“Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти).

Шуни фахр билан айтамизки, тўрт мазҳаб имомларидан фақатгина Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадисда зикр қилинган “Энг яхши давр” вакилларидан яъни тобеинлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан афзаллиги борасида гап кетганда етук уламоларидан Мулло Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай денганлар: “Хулоса шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бошқа Пайғамбарларнинг умматларидан кўп бўлганидек, Имом Абу Ҳанифага эргашганларнинг сони бошқа мужтаҳидларга эргашганлар сонидан кўпроқни ташкил қилади. Ҳадисда келишича Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати жаннат аҳлининг учдан иккисини ташкил қилади. Имом Абу Ҳанифанинг эргашганлар ҳам ер юзи мусулмонларининг учдан иккисини ташкил қилади”. ("Мирқотул Мафотиҳ" 1-жуз, 27-бет).

Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб айтсак, сиз Ҳанафий мазҳабига эргашиб ўз ибодатларингизни шу мазҳаб асосида бажаришингиз керак бўлади. Акс ҳолда ҳар куни жавобини топишингиз қийин бўлган саволларга дуч келасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ СЎЗЛАРИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#мазҳаб

593-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: "Ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир", деган сўзларини шарҳлаб беринг. Сохта салафийлар шу гапларни далил қилиб қаерда саҳиҳ ҳадис бўлса, ўшанга амал қилиш керак, деб гапириб юришибди.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўпчилик олимлар бу жумлани: "Агар ҳадис саҳиҳ бўлса ва унга зид келувчи ҳадисдан холи бўлса, у менинг мазҳабимдир", деб тушунилади дейдилар. Яна бу Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларни қиёсдан устун қўйганига далилдир. Лекин бу сўз ижтиҳодга лаёқати йўқ киши қаерда саҳиҳ ҳадис кўрса, ундан ҳукм олиши жоиз дегани эмас.

Энг муҳими, мужтаҳид даражасига етмаган шахс оят ва ҳадислардан ўзича ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Битта саҳиҳ ҳадисни ўқиб у билан ҳукм чиқарилмайди, чунки баъзи ҳадислар саҳиҳ бўлсада кейинчалик мансух (бекор) бўлган бўлиши мумкин ёки унга маънода зид келувчи ҳадис ҳам бўлиши мумкин. Саҳиҳ ҳадис китобларига илмий омонат сифатида мансух ҳадислар ҳам киритилган. Ҳукм олинадиган ҳадисларни мужтаҳид уламолар саралаб олганлар.

Мужтаҳид олимлар ҳадислардан қандай ҳукм чиқарганларини Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи маонил осор” номли китобларида кўрсатиб берганлар. Яъни, бир мавзудаги барча ҳадисларни бир жойга тўплаб, уларни саралаб, таққослаб, таҳлил қилиб охирида мужтаҳид уламоларимизнинг улардан чиқарган ҳукмларини келтирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#мазҳаб #аҳли_сунна_вал_жамоа #фиқҳ

Мазҳабларга эргашиш зарурми?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#мазҳаб #аҳли_сунна_вал_жамоа #фиқҳ

Мазҳабларга эргашиш зарурми?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОШҚА МАЗҲАБДАГИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#мазҳаб #намоз

1431-CАВОЛ: Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar