FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
МУҚИМЛИКНИ НИЯТ ҚИЛГАН КИШИ ҚАЧОНДАН НАМОЗЛАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИЙДИ?
#сафар

329-CАВОЛ: Бирор бир киши ўзининг шаҳридан чиқса, шаҳрига қишлоқлар уланиб кетган бўлса, ўша қишлоқнинг энг охирги уйи кўринмай қолгандан бошлаб киши мусофир бўлади. Саволим шу одам 15 кундан ортиқ туришни ният қилган бўлса борган жойидаги шаҳар ёки қишлоқнинг биринчи уйи кўрингандан бошлаб мусофир ҳукмидан чиқадими? Ёки бунда ўша борадиган шаҳар ёки қишлоқнинг ичидаги турадиган ижара уйигача мусофир бўлиб турадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш кун ё ундан зиёда туришни ният қилса, ўша шаҳар ёки қишлоққа кириши билан мусофир ҳукмидан чиқади, муқимга айланади. Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтдиларки:

اذا قدمت بلدة و انت مسافر و في نفسك ان تقيم خمسة عشر يوما فاكمل الصلاة رواه ترميذي

Яъни: “Агар бир шаҳарга сафар қилиб келсанг ва шу ерда ўн беш кун қолишни ният қилсанг, намозни тўлиқ ўқийсан” (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ШАРОИТ ЯХШИ БЎЛСА ҲАМ НАМОЗЛАР ҚАСР ҚИЛИНАДИМИ?
#сафар

330-CАВОЛ: Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шароитлар яхши бўлса ҳам мусофир намозларини қаср қилиб ўқийди. "Шароитим яхши тўлиқ ўқийман", — дейиш Аллоҳ таолонинг бизга қилган марҳаматини рад этиш бўлади.

Бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.

Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса макруҳ бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди.

Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракаат ўқийди. Мусофир киши имом бўлганда, иқтидо қилгувчиларга мусофирлигини билдириши керак бўлади.

Мусофир мусофирликдаги қазо бўлган намозларини қаср қилиб, муқимликдаги қазоларини эса тўлиқ қилиб ўқийди. Мусофир маҳсига уч кеча-кундуз масҳ тортиши мумкин. ("Ҳидоя" китобидан). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЁЛИНИ ЁЛҒИЗ ТАШЛАБ САФАРГА КЕТИШ МУДДАТИ
#сафар #эр_хотин_муносабатлари

772-CАВОЛ: Эркак киши аёлини жинсий алоқасиз ташлаб, қанча муддат сафарга кетиши мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, қаттиқ зарурат бўлмаса, эркак хотини ва бола чақасини ташлаб узоқларга кетмаслиги керак. Кетадиган бўлса, уларни ҳам олиб кетсин.

Уламолардан баъзилари оилани нафақа билан таминлаш ва аёл зарар кўрмаслиги шарти билан эр уларни қолдириб бир йилгача сафар қилиши жоизлигини айтадилар. Бу миқдорни бошқа уламолар олти ой, яна бошқалари тўрт ой деб белгилаганлар. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу қизларидан: "Аёл киши эрсиз қанча сабр қила олади?" деб сўраганларида қизлари: "Олти ой ёки тўрт ой", деб жавоб берганлар. Шундан кейин ҳазрати Умар аскарларига ҳар тўрт ойда уйига жавоб беришни йўлга қўйганлар. Имом Молик ва Имом Байҳақий ривоятлари.

Лекин аҳли аёлини нафақасиз қолдирса ёки эрнинг узоқ сафарга кетиши сабаб аёлга маънавий ва жисмоний зарар етса, уни юқорида айтилган муддатларда ҳам ташлаб кетиш жоиз эмас.

Баъзи уламолар эр хотинини тўрт ойда бир жимо қилиши вожиб дейишган. Афзали камида ҳар тўрт кунда жимо қилишдир. Бунга қодир бўлмаса, имкони етганича алоқа қилади.

Демак, эркак узоқ муддат ёлғиз сафарга чиқиши сабабли хотиннинг ҳаққи поймол бўлади. Агар жинсий эҳтиёж сабабли хотини зинога юриб кетиши эҳтимоли бўлса, бундай узоқ сафарга чиқиш жоиз эмас. Оз ризқ топса ҳам ўз юртида ишлаб топиб, аёлини иффатини сақлаши шарт бўлади. Баъзи ҳолларда узоқ сафарда юрган эркаклар ҳам ё фаҳш ишларга, ё зинога қўл урадилар. Бу билан гуноҳга ботадилар. Қолаверса, бу ўз навбатида аввалги оиласи билан алоқани ёмонлашишига сабаб бўлади.

Лекин эркак ҳам, аёл ҳам иффатини сақлай олса, эр сафар муддатида аҳлини нафақа билан таъминлаб турса ва (хотиннинг розилиги билан) эркак узоқ сафарга чиқишга мажбур бўлса, бу ҳолатда масаланинг ҳукми енгиллашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#Сафар #Россия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор ҳозирда Россия федерациясида хизмат сафарида бўлиб турибдилар. Новосибирск, Томск шаҳарлари ва Олтой ўлкасидаги масжидларга ташриф буюриб, юртдошларимиз билан илмий суҳбатлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Қурбон ҳайити куни Новосибирск шаҳри Хилокс бозори яқинида жойлашган масжидда илмий суҳбат ўтказиб, ҳамюртларимиз билан бирга Ҳайит намозини адо этдилар. Шунингдек, Новосибирск бош муфтийси билан учрашиб ўзаро ҳамкорлик ҳақида суҳбат қилинди. Новосибирск шаҳридаги “Фабрика Старт” ва "Ҳалол гўшт" корхоналари ишчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Новосибирск консуллигида Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда, талабалар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди.

Олтой ўлкасида бўлиб ўтган учрашувда эса "Фарзанд тарбияси" мавзусида маъруза қилиб, ҳамюртларимизни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Томск шаҳридаги “Оқ масжид” да юртдошларимиз билан суҳбат ўтказилди. У ердаги “Азалия” гул етиштириш фирмасида меҳнат қиляётган Ўзбекистонлик ишчилар билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сафар #яхшилик

🎬 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Сафар #яхшилик

🎬 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
САҲРОДА ИШЛАЙДИГАНЛАР НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар
#қаср

1116-CАВОЛ: Аллоҳ таоло қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин. Ўртамизда бир масала баҳсли бўлиб қолди. Шунинг учун сизларга мурожаат қиляпмиз. Биз 1000 км узоқликдаги саҳро жойга бир ой муддатга ишлаш учун борамиз. Баъзида 10 кунда 5-6 км нарига кўчиб ўша ерда ишни давом эттирамиз. Намозни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқ ўқиймизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Дуоларингиз учун ташаккур! Сиз айтган ҳолатларда намозни қаср қилиб, яъни тўрт ракатли намозларни икки ракат қилиб ўқийсиз. Мухтасарул виқоя китобида мусофирнинг нияти қуйидагича таърифланган:

فَيَقْصُرُ الرُّبَاعِيَّ إِلَى أَنْ يَدْخُلَ بَلَدَهُ، أَوْ يَنْوِي إِقَامَةَ نِصْفِ شَهْرٍ بِبَلْدَةٍ أَوْ قَرْيَةٍ وَاحِدَةٍ، وَبِصَحْرَاءِ دَارِنَا وَهُوَ خِبَائِيٌّ

“Бас, у то ўз юртига қайтиб киргунча ёки бир шаҳар ёки қишлоқда ярим ой туришни ният қилгунча ёхуд кўчманчи бўлса, диёримиздаги саҳрода ярим ой туришни ният қилгунча, тўрт ракъатли (фарз) намозларни қаср қилади”.

Матндан маълум бўладики, бир жойга бориб муқим жойлашиш учун у жой ё шаҳар, ё қишлоқ бўлиши керак. Саҳро жойда муқим жойлашиб бўлмайди ва у ерда қанча вақт турса ҳам, намозларини қаср қилиб ўқийди. Саҳрода муқим бўлиш фақат кўчманчи ҳаёт кечирадиган қабилаларга тегишли. Улар матнда кўчманчи, деб таржима қилинган (خِبَائِيٌّ) хибоийлардир. Бу тоифа доимий яшаш ватани бўлмаганидан чодирларда кун кўриб яшовчилардир.

Демак, доимий яшаш жойлари бор кишилар аҳоли яшамайдиган саҳро жойларда муқим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҚИСҚА МУДДАТГА УЙИГА КЕЛГАН МУСОФИР НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар

1166-CАВОЛ: Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз Қўқон шаҳрига киришингиз билан муқим ҳолатга ўтасиз ва намозларни тўлиқ ўқишни бошлайсиз. Уйингизга етиб боришингиз шарт эмас. Агар сиз шаҳрингизга кириб, у ерда тўхтамай, чиқиб кетсангиз ҳам тўлиқ ўқийсиз. Айрим одамлар айнан ўзининг уйига етиб келиш билан намозни тўлиқ ўқишни бошлайди, деган тушунчада бўлади. Бу хато фикрдир. Шунингдек, шаҳарга яқин келиб, ҳали шаҳарга кирмаган бўлсангиз ҳам мусофир ҳукмида қоласиз.

Бу ҳақида “Бадоеус саное” китобида қуйидаги маълумотлар айтилган:

فالمسافر إذا دخل مصره صار مقيما سواء دخلها للاقامة أو للاجتياز أو لقضاء حاجة والخروج بعد ذلك

“Мусофир ўз шаҳрига кирганда муқимга айланади. У шаҳрига шу ерда қолиш мақсадидами ёки ўтиб кетиш учунми ё бирор ҳожатини битириб, чиқиб кетиш учун кирганми, фарқи йўқ (яъни тўлиқ ўқийди)”.

وإذا قرب من مصره فحضرت الصلاة فهو مسافر ما لم يدخل لما روى أن عليا رضى الله عنه حين قدم الكوفة من البصرة صلى صلاة السفر وهو ينظر إلى أبيات الكوفة

“Мусофир ўз шаҳрига яқинлашиб қолганда намоз вақти кириб қолса, кирмагунича мусофир бўлиб туради. Бунинг далили шуки, ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Басрадан Кўфага келаётганда мусофир ҳолида намоз ўқиган. Ҳолбуки Кўфадаги уйларни кўриб турган эдилар”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗОҚҚА БОРИШНИ ҚАСД ҚИЛМАЙ САФАР МАСОФАСИНИ БОСИБ ЎТСА
#намоз #сафар

1171-CАВОЛ: Бир одам масалан, бирор ҳожат учун ёки қочиб кетган ҳайвонини қидириб, уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими, намозларини қаср қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу одам мусофир ҳисобланмайди, намозларини тўлиқ ўқийди. Масалан сиз бир нарса маълум шаҳарда бўлса керак, деб қишлоғингиз ёки шаҳрингиздан чиқдингиз. У ерда бу нарса топилмай, кейинги туман ёки шаҳарга ўтиб-ўтиб, 100 км жойга кетиб қолдингиз. Боргунча намозларни тўлиқ ўқиб борасиз. Чунки қишлоқ ёки шаҳрингиздан чиқишда уч кеча-кунлик масофани қасд қилиб йўлга чиқмагансиз. Аммо қайтишда сафар масофаси бўлгани учун шаҳар ёки қишлоғингизга киргунча қаср ўқийсиз. Агар сафар масофаси (90 км)дан кам жойга бориб қайтсангиз, боришда ҳам, келишда ҳам тўлиқ ўқийсиз.

Бу ҳақда “Дуррул мухтор" ва "Раддул муҳтор" китобларида шундай дейилган:

وَمَنْ طَافَ الدُّنْيَا بِلَا قَصْدٍ لَمْ يَقْصُرْ . الدر
بِأَنْ قَصَدَ بَلْدَةً بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا يَوْمَانِ لِلْإِقَامَةِ بِهَا فَلَمَّا بَلَغَهَا بَدَا لَهُ أَنْ يَذْهَبَ إلَى بَلْدَةٍ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا يَوْمَانِ وَهَلُمَّ جَرًّا .
أَمَّا فِي الرُّجُوعِ فَإِنْ كَانَتْ مُدَّةَ سَفَرٍ قَصَرَ. الرد

Ким сафар масофасини қасд қилмасдан дунёни айланиб чиқса ҳам, намозни қаср қилмайди (яъни мусофир бўлмайди).
Масалан, икки кунлик йўлдаги жойда туришни қасд қилиб, у ерга етганда яна икки кунлик йўлдаги жойга бориш фикри туғилса (ва у ерга борса) мусофир бўлмайди.
Лекин ортга қайтмоқчи бўлганда шаҳрига киргунча сафар масофаси (90 км) бўлса, намозларини қаср қилади (яъни қайтишда мусофир бўлади).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​САФАР ҚИЛИБ БОРГАН ЖОЙДАН ЯНА САФАР ҚИЛИШ?
#намоз #сафар

1173-CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкент шаҳрига 15 кундан ортиқ туришни ният қилиб боряпман. Шу 15 кун ичида Тошкент вилоятига саёхатга чиқсам, намозларни қай тартибда адо қиламан? Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз айтган ҳолатни атрофлича баён қиламиз:

А – Тошкентга келишдан аввал саёҳатга чиқишингиз аниқ бўлса ва саёҳатга чиққунингизгача Тошкентда 15 кундан кўпроқ туриш қасдингиз бўлса, намозларни Тошкентда тўлиқ ўқийсиз. Аммо саёҳатга чиққунингизгача Тошкентда 15 кундан кам туришни қасд қилсангиз, саёҳатга чиққунча Тошкентда қаср ўқийсиз.

Б – Саёҳатга чиқадиган жойингиз Тошкент шаҳридан 90 км узоқликда бўлса ва у ерда 15 кундан кам турадиган бўлсангиз, у ерга борганда намозни қаср қилиб ўқийсиз. 15 кундан кўп турсангиз намозни тўлиқ ўқийсиз. Саёҳатдан Тошкентга қайтганингиздан сўнг 15 кун ёки ундан кўп турадиган бўлсангиз, Тошкентда тўлиқ ўқийсиз. 15 кундан кам турадиган бўлсангиз қаср ўқийсиз. Чунки сафар масофаси бўлган жойга 15 кундан кам муддатга борган одам мусофир саналади ва фарз намозларини қаср қилиб ўқийди.

ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر

“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Ҳидоя” китоби).

В – Саёҳатга чиқадиган жойингиз Тошкент шаҳридан 90 кмдан кам масофада бўлиб, Тошкентда 15 кундан кўп турган ҳолатда, кундузи саёҳатга чиқиб, тунда шаҳарга қайтиб келсангиз Тошкентда ҳам, саёҳат қиладиган жойда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз.

Г – Агар саёҳатга чиқадиган жойингиз Тошкент шаҳридан 90 кмдан кам масофада бўлиб Тошкентга келишингиздан аввал Тошкент шаҳрида 15 кунга етмаган бир неча кун туриб, сўнг саёҳатга борадиган жойда ҳам 15 кундан кам турадиган бўлса, Тошкентда ҳам саёҳатга чиққан жойда ҳам қаср ўқийсиз. У ерда 15 кундан кўпроқ турса, Тошкентда қаср, у жойда тўлиқ ўқийди.

إذا نوى المسافر الإقامة خمسة عشر يومًا في موضعين فإن كان مصرًا واحدًا أو قريةً واحدةً صار مقيمًا؛ لأنهما متحدان حكمًا
وإن كانا مصرين نحو مكة ومنى أو الكوفة والحيرة أو قريتين، أو أحدهما مصر والآخر قرية لا يصير مقيما؛ لأنهما مكانان متباينان حقيقةً و حكمًا

“Агар мусофир икки жойда ўн беш кун туришни ният қилса ва мазкур икки жой битта шаҳар ёки битта қишлоқ бўлса, муқимга айланади. Чунки иккита жой битта жой ҳукмида бўлади. Агар мазкур икки жой Макка ва Мино каби бошқа-бошқа шаҳар бўлса, муқимга айланмайди. Чунки бу ҳолатда икки макон ҳақиқатан ҳам, ҳукман ҳам бошқа-бошқа жой ҳисобланади”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#аудио
#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar