FATVO.UZ | Расмий канал
168K subscribers
1.31K photos
2.17K videos
4.66K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
​​ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ?
#закот

1567-CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1 йил бўлади. Мен март ойида Рамазонда закотимни бердим. Келгуси йилнинг закоти қачон зиммамга вожиб бўлади? Март ойидами ёки сентябрдами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол нисобга етгач, қамарий ҳисобда бир йил тўлгандан кейин ҳам нисобдан камаймаган бўлса, закот вожиб бўлади.
Маълумки, қамарий ҳисоб шамсий ҳисобдан 10-11 кун озроқ, шунга кўра молингиз нисобга етгандан кейин 355 кун ўтгач, закот вожиб бўлади. Молингиз масалан, 20 сентябрда нисобга етган бўлса, закот кейинги йил 10 сентябрда вожиб бўлади. Сиз закотни март ойида берган бўлсангиз, вақтидан аввал берган бўласиз ва бу билан албатта закот адо бўлади. Аммо бу билан закот вожиб бўлиши март ойига кўчиб қолмайди, балки мол нисобга етган вақтга боғлиқ бўлиб тураверади. Шунинг учун кейинги йилнинг закоти 1 сентябрда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
February 25
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


#закот #фитр #фидя

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 28
​​ЗАКОТНИ ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗГАНИ УЧУН 10% ОЛИШ
#закот

1574-САВОЛ: Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун хизмат ҳақи сифатида 10% олиб қолиши мумкин деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун 10% олиб қолиши мумкин эмас. Бу хато тушунчадир.
Аллоҳ таоло ояти каримада закот олишга ҳақли тоифани санаб, омили закот деб, ушр ва закот йиғишда ишловчиларни зикр қилган. Лекин ҳозирги кунда бу тоифага кирувчилар йўқ.
Чунки бир инсон омили закот бўлиши учун уни давлат раҳбари томонидан тайин қилинган бўлиши шарт. Улар одамлардан закот ва ушрларни олиб, фақирларга тарқатиб чиқади ва шу иши учун ҳукумат унга йиғилган закотдан ҳақ ажратади.
Аллома Сарахсий раҳимаҳуллоҳ “Мабсут” номли китобларида омили закотни бундай таърифлаганлар:
Закот ишида ишловчилар – ҳукумат раҳбари садақаларни йиғиш учун ёллайдиган кишилардир. Раҳбар улар йиғган садақалардан улар ва ёрдамчилари учун меҳнатига яраша ҳақ ажратади”.
Ҳозирги кунда закот йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланувчилар эса омили закот эмас, балки вакил бўладилар. Вакил эса йиғган закотидан олиши учун аввало ўзи муҳтож бўлиб, закот берувчи томонидан унга изн берилган бўлиши керак.
Демак, ҳар ким ўзини омили закот ҳисоблаб, хизмат ҳақи сифатида маълум фоизни ўзига тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас. Чунки бу бировларнинг ҳақини ноҳақдан ейиш бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
March 3
​​ЗАКОТНИ ТУРМУШГА ЧИҚҚАН ҚИЗГА БЕРИШ
#закот

1586-САВОЛ: Қизим турмуш ўртоғи билан бирга яшайди. Қарзлари кўп. Закотимни қизимга ёки унинг фарзандларига (набираларимга) берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни қизи ва унинг фарзандларига, ҳаттоки қизи турмушга чиқиб кетган бўлса ҳам бериб бўлмайди. Аммо сиз закотингизни куёвингизга беришингиз мумкин. Фақат у киши закот олишга ҳақли бўлиши лозим. Кейин у олган закотни оиласининг сарф-харажатларига бемалол ишлата олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
March 12
​​ЗАКОТНИ ҲАҚЛИ БЎЛМАГАНГА БЕРИБ ҚЎЙИШНИНГ ҲУКМИ
#закот

1590-САВОЛ: Мен закотни муҳтож эканлигини айтган бир кишига бергандим. Лекин кейин билсам, закот олишга ҳақли бўлмаган одам экан. Закотим ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда закот ўтади. Чунки сиз унинг сўзига ишониб, муҳтож бўлса керак деган ўй билан закот бергансиз. Кейинчалик унинг закот олишга ҳақли эмаслигининг маълум бўлиши сизга зарар қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
March 15
​​БОЙНИНГ ФАРЗАНДИГА ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

1591-САВОЛ: Дўстим закот олишга ҳақли. Лекин оиласи, ота-онаси бой. Мен закотимни дўстимга беришим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар дўстингиз балоғатга етган бўлса, ота-онасининг маблағи билан у бой саналмайди. Шунга кўра унга закот беришингиз мумкин. Аммо дўстингиз нисоб миқдорича маблағга эга бўлмаса-да, оиласининг бадавлатлиги сабабли, пулга муҳтож бўлмаса, закотингизни муҳтожроқ бошқа кишига берганингиз афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
March 16
​​ЗАКОТНИ СЎРАБ ОЛИШ
#закот

1592-САВОЛ: Мен институтда контрактда ўқийман, ижарада тураман. Харажатларимга пул етказишга қийналаман. Аммо кундалик озиқ-овқатим бор алҳамдулиллаҳ. Қариндошлардан закотингизни менга берсангиз деб сўрамоқчи эдим, аммо китобда “Бир кунлик озуқаси бор одам садақа сўраши мумкин эмас”, деган гап ўқиб қолдим. Шунга қандай йўл тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри фиқҳий китобларимизда “Бир кунлик озуқаси бор одам садақа сўраши мумкин эмас”, деган гап бор. Аммо бундан “озиқ-овқати, егулиги учун сўраши мумкин эмас” деган маъно назарда тутилган. Шунинг учун кунлик озиқ-овқати бўлган одам кийим-кечаги, уйининг ижараси каби муҳтож бўлиб юрган бошқа эҳтиёжлари учун закот сўраса бўлади.
Аслида касб-корга қодир соғлом одам ҳатто бир кунлик озиқ-овқатга маблағи бўлмаса ҳам садақа сўраши мумкин эмас. Аммо илм талаби билан машғул киши муҳтож бўлса, илмни ташлаб касб-кор қилсин дейилмайди, балки илм олиши тўхтаб қолмаслиги учун бойлардан ёрдам сўрашига рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
March 17
​​КИТОБЛАРДАН ЗАКОТ
#закот

1593-САВОЛ: Танишимнинг уйида катта кутубхонаси бор. Ундаги китобларнинг қиймати нисобга етади. У одам ҳам закот берадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот уч турли маҳсулотдан берилади. Шулардан бири тижорат молларидир. Шунга кўра танишингиз кутубхонасидаги китобларни ўқиб фойдаланиш учун олган бўлса, закот бермайди. Агар тижорат мақсадида олиб қўйган бўлса ва уларнинг қиймати нисобга етса, закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
March 18
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
March 19
МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА СОТИЛГАН МОЛЛАР ЗАКОТИ
#закот

1597-САВОЛ: Қўлимда 100 миллион сўм пулим бор. 150 миллионга пулини уч йилда бўлиб-бўлиб тўлашга машина ҳам сотганман. Закотни қандай ҳисоблайман? Кейинги йиллардачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз 250 миллион сўмдан закот берасиз. Чунки муддатли тўлов шаклида сотилган маҳсулотларнинг умумий суммасидан закот берилади. Кейинги йилда ҳам қўлингиздаги маблағлар ва одамлардаги ҳақларингизни, неча йилга берилган бўлса ҳам, ҳисоблаб закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
March 20