ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида
❓497-CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совитиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.
Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.
Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.
Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#Эслатма
#Ашуро_рўзаси
🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)
“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!
❗️Бу йилги Ашуро куни 29-август шанба кунига тўғри келмоқда. Унга яна бир кунни қўшиб рўза тутиш мустаҳаб амалдир.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
10-муҳаррам = 29 август, шанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 30 август, якшанба куни.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

КУФРГА САБАБ БЎЛУВЧИ СЎЗЛАР ВА ИШЛАР ҲАҚИДА
#ақида
❓498-CАВОЛ: Мен кеча жуда хунук иш қилиб қўйдим. Жаҳлим чиқиб турганда бир киши фалон иш худо хоҳласа бўлади деди, мен эса қўпол сўкиниб бу иш бўлмайди, дедим. Куфр келтирдимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон кишининг диндан чиқиш ҳақида уламоларимиз бир қанча сабабларни келтирганлар. Улар уч турли бўлиб, Сиз ички ҳолатингиз ва қасдингиз қайси бирига тўғри келишига қараб иш тутинг. Қандай ҳолат бўлган бўлса ҳам, астойдил пушаймон бўлиб, тавба-истиғфор билан ўзингизни ўнгланг, солиҳ амалларда давом этинг. Кулфат келган томонни ислоҳ қилиш, яъни, жаҳлни жиловлаш, оғир-босиқ бўлиш пайида бўлинг.
1. Нотўғри эътиқод сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таоло ҳақида ёки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёки охират куни ҳақида ва ҳоказо динга тааллуқли экани аниқ бўлган қатъий маълумотлар тўғрисида шубҳа қилган киши диндан чиққан бўлади. Аммо унутмаслик лозимки, кўнгилга келадиган турли бемаъни ўй-хаёллар шубҳа ҳисобланмайди.
2. Айрим ишларни қилиш сабабли диндан чиқиш. Масалан, бут-санамларга сажда қилиш, қуёшга сажда қилиш ва Мусҳафи шарифни чиқиндихонага улоқтириш каби ишларни содир этган кимса диндан чиққан бўлади.
3. Айрим сўзларни гапириш сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таолонинг исмларини, ёки ҳукмларини ёки динни ва унга тегишли ҳукмларни мазах қилган кимса диндан чиққан бўлади.
Ушбу учинчи турида олдингиларидан фарқли нозик жиҳатлари бўлгани учун ақоид китобларида бу тур алоҳида равишда кенг ва батафсил баҳс қилинган. Бу баҳсларнинг хулосалари қуйидагилардир: Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида куфр сўзини гапиришнинг ҳукмини бундай баён қилган:
وَلَفْظُ الْكُفْرِ مِنْ غَيْرِ اعْتِقَادٍ بِطَوْعٍ رَدُّ دِيْنٍ بِاغْتِفَالِ
“Эътиқод қилмасдан (бўлса-да) ўз ихтиёри билан куфр (сўз)ни талаффуз қилиш ғафлат билан динни рад этишдир”.
Демак ихтиёрий равишда, яъни мажбурланмасдан туриб куфр сўзини айтиш диндан қайтиш, яъни куфр ҳисобланар экан.
Куфр сўзини айтувчиларнинг ҳолатлари турлича бўлади. Баъзилари бу сўзни била туриб қасддан айтган бўлсалар, баъзилари билмасдан айтиб қўйган бўлишлари мумкин. Буларнинг барчасининг ҳукми бир хил бўладими ёки фарқли ҳукм бўладими?
Бунга уламолар қуйидагича жавоб берганлар: Куфр сўзини гапирувчиларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин:
1. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтувчилар.
Кимки айтаётган гапи куфр эканини билиб, шуни ўзи хоҳлаб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтган бўлса, бундай кимса ҳеч бир ихтилофсиз аниқ кофирга айланган бўлади.
2. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, аммо маъносига эътиқод қилмасдан айтувчилар;
Кимки айтаётган гапи куфр эканини била туриб, ўз ихтиёри билан уни айтган бўлса-ю аммо эътиқоди ундай бўлмаса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган:
– Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар матнлардан бўлган “Фатавои Қозихон” ва “Фатавои Баззозия”лардаги ҳукмга кўра бу одам диндан чиққан бўлади;
– Баъзи уламолар: “Иймон ва куфр қалбнинг амалларидир, шунга кўра бу одам диндан чиққан бўлмайди”, деганлар.
3. Айтаётган гапи куфр эканини билмасдан ва маъносига ҳам эътиқод қилмасдан айтувчилар.
Кимки аслида куфр бўлган сўзни гапирса, аммо айтган гапининг маъносига ҳам эътиқод қилмаган ва унинг куфр сўз эканини ҳам билмаган бўлса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган.
Аммо уламолар куфр сўзи айтилса ҳам айрим ҳолатларда истисно тарзда куфр ҳисобланмайди деганлар. Масалан бехосдан куфрга далолат қиладиган сўз оғиздан чиқиб кетган бўлса, ёки эс- ҳушини йўқотган ҳолатда айтиб юборган бўлса, ёки маст ҳолатда алжираган бўлса, куфрга ҳукм қилинмайди (“Эътиқод дурдоналари” китобидан). Валлоҳу аълам.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.
Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СУРИЯДА ЖИҲОД БОРМИ?
#жиҳод
❓499-CАВОЛ: Мен Тожикистонданман. Исломни ўрганиб, унга амал қилишга ҳаракат қиламан. Мен Сурия ҳақида сўрамоқчи эдим. Интернетда баъзи ўзбек олимлари Сурияда жиҳод бор, ким инкор этса фосиқ, мунофиқ деб, чақиряптилар. Сиз бунга нима дейсиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Интернетдаги даъватчилар маърузаларида жиҳод ҳамма учун фарз экани ҳақида сўз юритади. Аслида, жиҳод икки қисмдан иборат:
1. Талаб жиҳоди – фарзи кифоя. У ҳозир йўқлигига уламолар иттифоқ қилишган. Чунки, ҳозирда давлатлар ўртасида тинчлик битими мавжуд бўлиб, урушмасликка келишилган.
2. Мудофаа жиҳоди – фарзи айн. У душманлар мусулмонлар яшайдиган юртга уруш қилиб, бостириб кирса, ҳимоя учун фарз бўлади.
Маълумки, жиҳоднинг ўзига яраша қоидалари бор. Биринчидан, жиҳодга сафарбар қилиш учун “Халифа” бўлиши лозим. Ваҳоланки, халифалик масаласи тарихда қолгани барчага маълум. Қолаверса, жиҳод жорий бўлиши учун умматнинг ижмоси ҳам талаб этилади. Булар чақираётган “жиҳод”га Ислом умматининг деярли барчаси қарши экани кундек равшан.
Бугунги кунда жиҳодга тарғиб қилаётган гуруҳлар қайси сиёсий кучларга хизмат қилаётганларини ўзлари ҳам билмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким номаълум байроқ остида жанг қилса ва бу йўлда ўлдирилса, демак, у жоҳилият ўлимини топибди” деб айтганлар. Яъни, кимки номаълум байроқ остида, уни кимнинг қўлида эканини, унинг мақсади қандайлигини билмаган ҳолда жанг қилса ва бу йўлда ўлса у жоҳилиятда ўлгандек бўлади.
Динимиз ҳатто уруш остида бўлган ва душман заминларида яшаган, лекин жанговорлик сифатига эга бўлмаган инсонларнинг ўлдирилишига ҳам рухсат бермайди. Жиҳодга чақираётганларнинг аксарият халқи мусулмон бўлган ўлкаларда бегуноҳ инсонлар ўлдирилаётган, нишонга олинаётган ҳужумларга шаръан рухсат кўзи билан қараши жуда ачинарлидир.
“Нисо” сурасининг 93-оятида бир мўмин кишини қасддан ўлдирганлар жаҳаннам азобига дучор бўлиши хабар берилган.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда “Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мўминнинг ноҳақ ўлдирилишидан кўра енгилроқдир” деб, бу жиноятнинг оқибати қанча ёмон эканига ишора қилмоқдалар (Ибн Можа ривояти).
Бузғунчи тоифалар ўзларига тегишли веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда “шаҳидлик”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “такфир”, “халифалик” каби тушунчаларни бузиб талқин қилиш натижасида айрим ёшларни ўзларининг тузоқларига илинтиришга муваффақ бўлишаётгани ачинарли ҳол, албатта.
Машҳур олим, марҳум Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ айнан низоли ҳудудларни ичида бўлган ва террорчилар хусусида шундай деган эдилар: “Улар бир вақтнинг ўзида бирор айби йўқ мусулмонларни кечаси бўғизлаб кетишни “шариат рухсат берган иш” дейдилар. Улар оддий йўловчилар тўла самолётни ичидаги айбсиз инсонлар билан қўшиб портлатиб юборишни ҳам “шариатда бор иш” дейдилар. Ҳар ким кўзларини юмиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бугун орамизда юрибдилар, деб хаёл қилсин. Ул зот шундай разил ишларга рози бўлармидилар?!”
Динимизда бегуноҳ инсон қонини тўкиш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Ислом ҳатто чумолига ҳам озор беришдан қайтаради. Бундай ваҳшийликни қилаётганлар диндорлик ҳақида қанча лоф урмасин, қилган ёвузликлари бу даъволари сохта эканини фош этмоқда. Валлоҳу аълам.

Forwarded from Muslim.uz
#Расман: Жума намозларини ўқишга рухсат этилди
Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унда 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб жума намозларини адо этишга рухсат этилган бўлиб, жумладан қуйидаги карантин талабларига амал қилинади:
🔸диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
🔸жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
🔸диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
🔸санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
🔸ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
🔸бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
🔸тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.
Кейинроқ қарор матнини тўлиқ эълон қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarИШЛАР ЎЗ АҲЛИДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
#ҳадис_шарҳи
❓500-CАВОЛ: “Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг”, деган ҳадисни шарҳлаб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиснинг матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ (رواه الإمام البخاري)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлик ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.
Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.
Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади. Уламолар омонатни зое қилсалар, дин ҳукмларига тўлиқ амал қилиш йўқолади, мусулмонларнинг ҳуқуқлари топталади. Раҳбарлар омонатни зое қилсалар, халқ адолатсизлик ва зулмдан эзилади.
Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.
Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади. Натижада ўз соҳаси касодга учрайди (Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” китоби). Валлоҳу аълам.

#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
2-МАШҒУЛОТ: "АН-НОС" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=vtd6hsvR88c
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarМЕҲМОНХОНАДА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР СОТИЛИШИГА ИМКОН ЯРАТИБ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром
❓501-CАВОЛ: Яқинда меҳмонхона бизнесини бошладик. Гоҳида мижозлар спиртли ичимликлар сўраб қолишади. Меҳмонхона фойдасига шерик бўлмаган кишини ёллаб, спиртли ичимлик сотишига рухсат бериш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Меҳмонхонангизда спиртли ичимликлар сотилишига рухсат беришингиз билан, шу ишнинг гуноҳига шерик бўласиз. Зарурат бўлса, меҳмонхона низомига, мижозларга спиртли ичимликлар етказиб бериш хизмати йўқ деб, ёздириб қўйинг. Лекин хонани ижарага бергандан кейин, мижоз у ерда қиладиган гуноҳи учун ўзи жавобгар бўлади.
Албатта шариатимизда ҳаром нарсалар ва маъсиятлардан қайтариш билан бир қаторда маъсият эгаларига ёрдам бериш, улар билан ҳамкорлик қилиш, шаръан ҳаром нарсаларни сотиш, ташувчилик қилиш кабилардан ҳам қайтарилган. Уламолар маъсиятга сабабчи бўлиш ҳам маъсиятдир деганлар. Лекин шундай бўлсада улар маъсиятга сабабчи бўлишни икки турга бўлганлар. Бевосита (яқин) сабабчи бўлиш ва билвосита (узоқ) сабабчи бўлиш. Машҳур замондош муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари ўзларининг “Буҳус” китобларида маъсиятга сабабчи бўлишга доир ҳукмлар ҳақида баҳс қилиб, жумладан оталари Муҳаммад Шафеъ Усмонийдан қуйидагиларни нақл қилганлар:
“Ҳаромга бевосита (яқин) сабабчи бўлишнинг иккинчи тури шуки, унда мазкур иш аслида (зотан) маъсиятни ҳаракатлантирувчи бўлмайди. Балки маъсият (навбатдаги босқичда) ўз ихтиёрига эга бўлган шахс томонидан содир бўлади. Масалан май (ароқ) тайёрловчига узум сувини сотиш ёки уйни у ерда бутга ибодат қилувчига ижарага бериш каби. Чунки мазкур савдо ёки ижара гарчи маъсиятга яқин сабаб бўлсада, лекин улар бевосита маъсиятни чақирувчи ёки ҳаракатга келтирувчи ишлар эмас. Бу турдаги яқин сабабларнинг ҳукми, агар мазкур сотувчи ёки ижарага берувчилар уларнинг маъсиятига ёрдам бериш мақсадида сотган ёки ижарага берган бўлсалар бу қатъий ҳаром ҳисобланади.
Аммо маъсиятга ёрдам беришни қасд қилмаган бўлсалар, бу ҳам икки хил кўринишда бўлади. Биринчиси: сотувчи харидорнинг май (алкоголь) тайёрлашини билмаган бўлиши. Бунда савдо битими кароҳатсиз жоиз бўлади. Аммо унинг май тайёрлашини билган лекин унга ёрдам беришни қасд қилмаган бўлса бу савдо макруҳдир. Шу ўринда агар сотилган нарса (масалан бу ерда узумнинг суви) ўзгартирилмасдан тўғридан-тўғри маъсиятга ишлатишга яроқли нарса бўлса, ҳаромга яқин макруҳ ҳисобланади. Агар у ўзгартирилгандан сўнг маъсиятга яроқли нарса бўлса, савдо ҳалолга яқин макруҳдир”.
Демак, юқоридаги қоидаларга кўра, мижозларга маст қилувчи ичимликлар етказиб бериш, гуноҳга бевосита ёрдам бериш ва ҳаром амалдир. Сиз билан меҳмонхона мижози ўртасидаги ижара битими, агар унинг гуноҳига ёрдам беришни қасд қилмаган бўлсангиз, икки хил ҳолатда бўлади:
1. Мижознинг хонасида гуноҳ иш қилишини билмасангиз, ижара битими кароҳатсиз дуруст.
2. Мижознинг хонасида гуноҳ иш қилишини билсангиз, ижара битими макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин макруҳ)дир. Чунки хонанинг ўзи тўғридан-тўғри гуноҳга ишлатиладиган нарса эмас. Валлоҳу аълам.

МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРДА ЖАҲРИЙ ҚИРОАТ ҚИЛИНСА, ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз
❓502-CАВОЛ: Билмасдан овоз чиқариб ўқиган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёлғиз намоз ўқийдиган киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг қироатини истаса овоз чиқариб ўқийди, истаса ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Бу намозлар жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқариб ўқиш вожиб бўлади. Пешин ва Аср намозларини ёлғиз ўқигувчи ҳам жамоат бўлиб ўқилганда ҳам овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир.
Овоз чиқармасдан ўқиладиган намозлар овоз чиқариб ўқилса ёки Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқармасдан ўқилса, бу хатони саждаи саҳв билан тўғриланади ва бу намоз қайта ўқилмайди. Лекин юқоридаги хатони қилганда саждаи саҳв қилмасдан намозини тугатса, намозда вожибни тарк қилиш бўлгани учун нуқсонли бўлиб, дуруст бўлади. Ана шундай намозларни қайта ўқиш мустаҳабдир (Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндия” китоблари). Валлоҳу аълам.

Расмий муносабат: “Шарли Эбдо”даги карикатура бўйича
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22540
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

НАЖОТ ТОПУВЧИ ТОИФА КИМ?
#ақида
❓503-CАВОЛ: Баъзилар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нажот топувчи тоифа ким, деб сўралганида У зот: “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлида бўлганлардир”, – деганлар. шундан келиб чиқиб, Аҳли сунна вал жамоа бу – саҳобаларнинг йўлларидан юрган кишилардир. Шу гап тўғрими? Ундай бўлса, биз саҳобаларни йўлини қаердан биламиз? Уларга қандай эргашамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саҳобалар тўғри йўлда бўлишгани шубҳасиз ҳақ гап. Уларнинг ҳидоятда бўлганларига Расул алайҳиссаломнинг ўзлари гувоҳлик берганлар. Ҳижрий учинчи ва тўртинчи асрларга келиб Ислом уммати пароканда бўлиб, фирқачилик ва тарафкашлик авж олган бир пайтда мусулмонларни саҳобаларнинг йўлларига бирлаштирган имомлар бу — Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийдирлар. Шунинг учун ҳам ушбу икки имомдан кейин келган уламолар ҳақли равишда Абу Мансур Мотуридийни “Имомул ҳуда” (Ҳидоят имоми), Имом Ашъарийни “Носируд-дин” (Динга нусрат берувчи) деб улуғлашган. Ушбу икки буюк имомнинг ақидавий қарашлари минг йилдан ортиқ давр мобайнида мусулмонларни ўзаро якдил ақидада бирлаштириб келган.
Ҳадис илмидан маълумки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини турли ривоятлар бир-бирини изоҳлаб, тўлдириб келади. Саволда зикр қилинган ҳадисни эса қуйидаги ривоятлар тўлдиради.
عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن بني إسرائيل افترقت على إحدى وسبعين فرقة وإن أمتي ستفترق على ثنتين وسبعين فرقة كلها في النار إلا واحدة وهي الجماعة
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетганлар. Умматим етмиш икки фирқага бўлинади. Уларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси дўзахдадир. Ўша биттаси жамоатдир”, – дедилар.
Бошқа ривоятда:
“Албатта Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетганлар. Бу уммат улардан бир фирқа кўп бўлади. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир. Фақат Саводул аъзам бундан мустасно”, дейилган (Имом Табароний ривояти. Ибн Ҳажар Ҳайсамий "исноди саҳиҳ", деган).
“Саводул аъзам” калимаси “улкан жамоат” маъносига тўғри келади.
Эътибор берилса, ушбу икки ривоятда ўша нажот топувчи тоифа “улкан жамоат” экани таъкидланмоқда. Энди ўринли савол туғилади: Ислом тарихида миллиардлаб мусулмонларни ўзида жамлаган энг катта жамоат қайси эди? Мўътазилами? Жаҳмийями? Ёки пайдо бўлганига ҳеч қанча вақт бўлмаган ва ҳозирдан ўзаро ихтилофлашишни бошлаб юборган салафийларми?! Йўқ! Ислом умматини ҳозирда ва ҳозирга қадар жамлаб келган катта жамоат – айнан Мотуридийлар ва Ашъарийлар ҳисобланишади. Бу Ислом тарихидан барча учун маълум бўлган ва инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам ақоид илмининг машҳур олимларидан бири Имом Ҳасан ибн Аби Азаба “Равзатул баҳийя” китобларида: “Аҳли сунна вал жамоанинг асоси икки йирик олимга бориб тақалади: бири, Имом Абул Ҳасан Ашъарий бўлса, иккинчиси Имом Абу Мансур Мотуридийдирлар. Ушбу икки имомдан қайси бирига эргашган киши борки, ақидасидаги фасоддан, адашишдан саломат бўлибди ва ҳидоят топибди”, деганлар.
Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
فالأشعري والماتريدي هما إماما أهل السنة والجماعة في مشارق الأرض ومغاربها
яъни: “Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий — машриқу ва мағрибда Аҳли сунна вал жамоа имомларидир”.
Хулоса, Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий раҳимаҳумаллоҳнинг илмий салоҳияти жуда юқори бўлиб, барча уламолар бир овоздан Аҳли сунна вал жамоанинг имоми деб эътироф этишган. У зотлар динимизнинг соф манбалари саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинларга жуда яқин даврда яшашган ва уларнинг илмларидан баракали фойдаланишган. Валлоҳу аълам.

"ЎҒИЛ КЎРСАМ ИККИТА ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕЙИЛСА, НАЗР ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#назр
❓504-CАВОЛ: Тўртта қизим бор. Яна фарзанд кутаяпмиз. Ўғил фарзанд берса, 7 кунлигида иккита қўй сўяман, деб ният қилганман. Мана шу ниятим ақиқага кирадими ё назрга кирадими? Назр ҳақида менда билим йўқ. Назр қилинса, назр қилган одам ея олмас экан, оила аъзоларичи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир ишни талаффуз қилмасдан ният қилишнинг ўзи билан назр бўлиб қолмайди. Лекин овоз чиқариб, “Агар ўғил кўрсам, Аллоҳ йўлида иккита қўй сўяман”, дейилса, бу назрга айланади.
“Назр” луғатда, яхшилик ёки ёмонликка ваъда қилишни билдиради. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, киши бирор ишни қилишини, албатта лозимлигини ўзига огоҳлантириш бўлиши учун назр қилади. Шариат истилоҳида эса, аслида шаръан лозим бўлмаган, балки қилиш қилмаслик ихтиёрли бир ишни маълум лафзлар билан ўзига лозим қилиб олишни, назр, деб аталади. “Баҳрур Роиқ” китобида шундай келган: “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийға, яъни сўздир. Унинг шарти эса, оқил ва балоғатга етган бўлишдир” (4-жуз, 300-бет).
Назр мутлақ ёки муқайяд бўлиши мумкин. Масалан, кишининг “Аллоҳ учун зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда назр бор”, “Молим садақадир” ёки “Агар фалон ишни қилсам ҳаж қилиш, умра қилиш зиммамга лозим бўлсин, “Беморлигим тузалса, фалон ракат нафл намоз ўқийман, нафл рўза тутаман” ва бошқа шу каби зиммага лозим бўлишни ифода қилувчи лафзларни айтишга ўхшаш. Омма халқ орасида “Агар фарзанд кўрсам, Аллоҳ йўлида фалон сўм садақа қиламан, жонлиқ сўяман” ёки “Агар фалон ишим амалга ошса, фалон кун рўза тутаман” каби жумлалар билан назр қилиш кўп учрайди. “Агар мана бу ишим амалга ошса, жонлиқ сўяман”, деб назр қилганда назр қилувчи хоҳ бой бўлсин, хоҳ фақир бўлсин сўйиладиган жонлиқнинг гўштидан еёлмайди.
Бу ҳақда “Табйинул Ҳақоиқ” китобида қуйидагича келган: “Агар жонлиқ сўйишни назр қилган бўлса, назр қилувчининг ўзи ҳам емайди ва нисобга қодир бўлган кишиларга ҳам унинг гўштидан едиролмайди. Бунинг йўли фақирларга садақа қилиш бўлиб, садақа қилувчи ўз садақасидан ўзи ҳам емайди бой кишиларга ҳам едира олмайди”, дейилган. (6-жуз, 486-бет, Қурбонлик китоби) “Баҳрур Роиқ” китобида эса: “Назр қилувчи назр қилинган жонлиқ гўштидан отасига ва бобосига улар қанча юқори бўлса ҳам, фарзандига ва фарзандининг болаларига улар қанча паст бўлса ҳам едира олмайди”, дейилган. (2-жуз, 425-бет, Закот китоби).
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, назр қилувчининг ака-укалари ёки бошқа қариндошлари нисобга қодир бой кишилар бўлса, улар ҳам емайди. Фақир бўлсалар, уларга бериш жоиз эканлиги маълум бўлади.
Хулоса шуки, саволдаги “Аллоҳим ўғил фарзанд берса, етти кунлик бўлганида иккита қўй сўяман”, деб ният қилишнинг ўзи билан назр бўлмаган. Шунинг учун Аллоҳ насиб қилиб фарзанд кўрсангиз молиявий имкониятингиздан келиб чиқиб иш қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

ҚИЙШИҚ ТИШЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ ХИЛҚАТНИ ЎЗГАРТИРИШГА КИРМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓505-CАВОЛ: Тишларим қийшиқлиги ҳамда қозиқ тишим лабимдан билиниб тургани учун тишларимга сим (брикет) қўйдириб тўғрилатганман. Ҳадисларда тиш орасини кенгайтирганларга лаънат айтилган экан. Мен аксинча тўғрилатдим. Ичимга шубҳа тушди. Мен нотўғри иш қилдимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз нотўғри иш қилмагансиз. Тўғри, Пайғамбаримиз алайҳисалом инсон хилқатини ўзгартиришдан қайтарганлар. Лекин у қайтариш соғлом аъзони зийнат учун ўзгартиришга тегишли. Носоғлом аъзони тузатиш, ўз ҳолатига келтириш учун қилинган даво чоралари ман қилинган иш эмас. Чунки, шариатда айбни кетказиш жоиз. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: "Килоб уруши куни Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун ясаб олди. Аммо у сасиб кетди. Шунда, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тилладан бурун ясаб олди", дейилган.
Аммо бор чиройга яна чирой қўшиш мақсадида турли амалиётлар қўллаш ножоиз. Бу мавзуда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.

ҚОРАМОЛНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓506-CАВОЛ: Олтита катта сигирим, иккита икки яшар ва бешта бир ярим яшар бузоқларим бор. Шулардан қанча закот беришим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бўлишича сизда жами 13 нафар қорамол мавжуд. Агар ушбу қорамолларни тижорат ниятида сотиб олинмаган бўлса, бу қорамоллардан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки қорамолнинг сони ўттизтадан ошса ва улар йилнинг аксар қисмида даладан ўтласа, закот бериш бошланади. Агар мазкур қорамоллар тижорат ниятида сотиб олинган бўлиб, уларнинг қиймати закот нисобидан ортиқ бўлса, умумий қийматнинг қирқдан бири закот сифатида берилади.
Қорамолнинг закоти ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا وَجَّهَهُ إِلَى الْيَمَنِ: أَمَرَهُ أَنْ يَأْخُذَ مِنْ الْبَقَرِ مِنْ كُلِّ ثَلَاثِينَ تَبِيعًا أَوْ تَبِيعَةً، وَمِنْ كُلِّ أَرْبَعِينَ مُسِنَّةً (رواه الامام أبو داود)
яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида ҳар ўттизта қорамолдан битта эркак ёки урғочи бир ёшли бузоқ олишимни ва ҳар қирқтадан бир дона икки ёшли урғочи бузоқ олишини амр қилдилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Бошқа ривоятда эса:
وَعَنْ مُعَاذٍ رضي الله عنه قَالَ: أَمَرَنِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لَا آخُذَ مِنَ الْبَقَرِ شَيْئًا حَتَّى تَبْلُغَ ثَلَاثِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ ثَلَاثِينَ فَفِيهَا عِجْلٌ تَابِعٌ جَذَعٌ أَوْ جَذَعَةٌ حَتَّى تَبْلُغَ أَرْبَعِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ أَرْبَعِينَ فَفِيهَا بَقَرَةٌ مُسِنَّةٌ. (رَوَاهُ الامام النَّسَائِيُّ)
яъни: Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам менга қорамол ўттизтага етмагунча ҳеч нарса олмаслигимни амр қилдилар. Қачон ўттизтага етса, ундан бир дона онасига эргашиб юрган бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Бу то қирқтага етгунча. Агар унга етса, икки ёшли ғунажин” – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).
Қорамолнинг закоти ҳақида фиқҳий манбаларда шундай дейилади:
و في ثلاثين بقرا تبيع او تبيعة و في اربعين مسن او مسنة...
яъни: “Ўтизта сигирда битта табийъ (бир ёшга тўлган эркак бузоқ) ёки табийъа (урғочи бузоқ) ва қирқтада мусинн (икки ёшга тўлиб уч ёшга чиққан новвос) ёки мусинна (ғунажин) вожиб бўлади (“Мухтасарул виқоя” китоби).
وأما نصاب البقر فليس في أقل من ثلاثين بقرا زكاة والأصل فيه ما روي عن رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه قال لمعاذ حين بعثه إلى اليمن : في كل ثلاثين من البقر تبيع أو تبيعة وفي كل أربعين مسنة .
яъни: “Сигирнинг нисобига келсак, ўттизтадан камида закот йўқ. Бунинг далили Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадис бўлиб, У Зот алайҳиссалом Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга (волий қилиб) юбораётганларида “Сигирларнинг ҳар ўттизтасидан битта эркак ёки урғочи бир ёшли бузоқ, ҳар қирқтадан бир дона икки ёшли урғочи бузоқ”, – дедилар (“Бадоиус саноиъ” китоби).
Демак, сигирлар тижорат мақсадида сотиб олинса, закот беришда уларнинг сонига эмас қийматига қаралади. Йилнинг аксарида далада ўтлаб юрадиган сигирлар ўттизтага етмаса нисобга етмаган ҳисобланади ва улардан закот берилмайди. Ўттизтадан ошгач то қирққа етгунича битта бир ёшли бузоқ (эркак ёки урғочи), қирқтадан то олтмиштагача битта икки ёшга тўлган ғунажин ёки буқа берилади. Олтмиштадан ортиғида ҳар ўттизтасига биттадан бир ёшли, ҳар қирқтасига биттадан икки ёшга тўлган бузоқ берилади. Валлоҳу аълам.

ФАРЗ НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА
#намоз
❓507-CАВОЛ: Намозни якунлаб, салом бергандан кейин “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ. Аллоҳумма антас салом...” деб айтиладиган дуо ҳар бир фарздан кейин ўқиладими ёки суннат намозлардан кейин ҳам айтиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир фарз намозидан кейин “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ. Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табаарокта зал жалали вал икром” дуосини айтиш суннат. Фарздан кейин суннат намози бўлса ҳам, бўлмаса ҳам фарқи йўқ. Суннат намозларидан кейин бу дуони айтиш суннат эмас.
Имом Муслим ва бошқа муҳаддислар томонидан Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا انصرف من صلاته استغفر ثلاثا وقال: اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام. (رواه الامام مسلم وغيره عن ثوبان- رضي الله عنه)
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлсалар (яъни тугатсалар) уч марта истиғфор айтар эдилар, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта зал жалаали вал икром” дер эдилар”.
Оиша онамиздан нақл қилинган ҳадисда шундай дейилади:
كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَقْعُدُ إلَّا بِمِقْدَارِ مَا يَقُولُ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ تَبَارَكْت يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ وَالامام التِّرْمِذِيُّ)
яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат: “Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси!” дейдиган миқдорича ўтирардилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз
❓508-CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўтабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة
“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Роддул муҳтор” китоби).
وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда яҳудийларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).
Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабр манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:
قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر
Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтармаган. Балки, қабрни улуғлаб унга сажда қилишдан қайтарилган. Валлоҳу аълам.