Депутатлар минбари.
65 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ТАРАҚҚИЁТ_СТРАТЕГИЯСИ_БИРИНЧИ_ЙЎНАЛИШИ
#ИШЧИ_ГУРУҲИ_ТАШАББУСИ

Бугун 11 март куни "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси биносида ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси қўшма мажлисида тасдиқланган
Ишчи гуруҳи ташаббуси билан"Тараққиёт стратегияси:маҳаллий давлат ҳокимиятини замон талабларига мослаштириш"мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,Партиямиз Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва аппарати ходимлари,халқ депутатлари Тошкент шаҳар,вилоят,туман кенгашлари депутатлари иштирок этдилар.Тадбирда "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида сўзга чиқдим.
Муҳокамаларда маҳаллий кенгашлардаги котибиятлар фаолияти,"Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар регламенти тўғрисида"ги,"Халқ депутатлари кенгашлари назорати тўғрисида"ги қонунларни ишлаб чиқиш масалалари ўртага ташланди.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ТАРАҚҚИЁТ_СТРАТЕГИЯСИ
#ИШЧИ_ГУРУҲИ_ФАОЛИЯТИ

Бугун 13 апрель куни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги 10-мақсадга бағишланган "Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини Тараққиёт стратегиясининг I-йўналиши бўйича тузилган
Ишчи гуруҳининг 2-йўналиши раҳбари сифатида ўзим очдим ва олиб бордим. Шунингдек, мавзу юзасидан маъруза қилдим...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/100113808057840/posts/837344144334799/
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
#ДЕПУТАТ_ХУДУДДА
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НАМАНГАН
#ИШЧИ_ГУРУҲ_ФАОЛИЯТИ

Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш йўналиши бўйича Тўрақўрғон туманида ўрганишлар олиб борилди.

Аввало, Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида маҳаллий кенгаш ҳамда ижро ҳокимияти органлари иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Унда иштирокчиларга макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш, инвестиция, саноат, қурилиш, транспорт, экология, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўтказиладиган Парламент назоратининг мақсади ва вазифалари тушунтирилди.

Ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.
Хусусан, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш йўналиши бўйича саноатда таннархни 15 фоизга камайтириш, корхоналарда қўшилган қийматни ошириш, янги имкониятларни ишга солиш бўйича...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/fanqECzrMKrUtw3d/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
#ДЕПУТАТ_ХУДУДДА
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ИШЧИ_ГУРУҲ_ФАОЛИЯТИ
#НАМАНГАН

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат гуруҳ Чортоқ туманида ўз фаолиятини бошлади

Мамлакатни 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган муҳим вазифаларнинг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат гуруҳ Чортоқ туманида ўз фаолиятини бошлади.

Чортоқ тумани ҳокимлигида маҳаллий кенгаш ва ижро ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни туман ҳокими Илҳомжон Саттаров очди ва олиб борди.

Гуруҳ раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Хайрулло Ғаппоров ўрганишлар давомида эътибор қаратиладиган жиҳатлар ҳақида батафсил тўхталди.

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/CKkgxGQ1mKLhwykj/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
УМИД ЖАББОРОВ;
#ишчи_гуруҳ

Қўштепа туманида бўлдик.
Президентнинг шу йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига асосан Фарғона вилоятида деҳқончилик қилиш истагини билдирган 21 359 нафар ёшга 5 000 гектар “E-ijara” платформаси орқали захира ер майдони ажратилиши режалаштирилган.

Хусусан, Қўштепада 350 нафарга яқин ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни ердан самарали фойдаланган ҳолда мўмай даромад олишларини йўлга қўйиш белгиланиб, ўтган 10 куннинг ўзидаёқ 36 нафар ёшларга ижара асосида унумдор ер ажратиб бериш йўлга қўйилибди.

Аксар маҳаллаларда деҳқончилик ва кўчатчиликка қизиққан ёшлар кўплиги бизни қувонтирди.

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/tKGLQHzwTz7TMHPP/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЭКИБ АММО СУҒОРИШГА #ТФУ ДЕБ КЕТГАН #ВИЖДОНСИЗЛАР ҚЎЛГА ТУШИБДИ...

Экология партияси энди ўзини йўлини топиб олмоқда...

Назаримда
#партия тоғма-тоғ, боғма-боғ кўчат экиб юрмаслиги керак!

37 миллион халқ
#яшил_макон билан шуғулланаяпди, экяпди #етади!

Партия бўлса
#Президент эккан кўчатдан, #оддий_фуқаро эккан кўчатга қадар тутишини назоратга олса бўлгани.

#ЭКУВЧИ ЭМАС #НАЗОРАТЧИ БЎЛСА, БИЗ #БИР_ҚАДАМ ОЛҒА КЕТГАН БЎЛАМИЗ ШУНДА!

Экологик партия ва фракция шиддаткорлари қонунларни тартибга солар эканлар, хар бир жараёнда
#ишчи эмас, #назоратчи бўлсагина иш аввалга кетади!

Кўчат экишни бўлса
#Президент ва ёнларида #биз_халқ эплаб оламиз!

Қатъий
#НАЗОРАТ кўчат кўкаришида ЭКОЛОГЛАРДА БЎЛСИН ва МИЛЛИАРДНИ ОСМОНГА УЧИРАЁТГАНЛАРНИ АНИҚЛАБ #ШАВҚАТСИЗ ЖАЗОЛАНСИНЛАР!

Ёки ўзим битта
#Агентлик очиб, #назоратни қўлга олайми!?
😂😂😂😂😂

@Deputatlar_minbari