Депутатлар минбари.
68 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
15 files
38.2K links
Мурожаат учун
https://t.iss.one/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
#ДЕПУТАТ_ХУДУДДА
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НАМАНГАН
#ИШЧИ_ГУРУҲ_ФАОЛИЯТИ

Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш йўналиши бўйича Тўрақўрғон туманида ўрганишлар олиб борилди.

Аввало, Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида маҳаллий кенгаш ҳамда ижро ҳокимияти органлари иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Унда иштирокчиларга макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш, инвестиция, саноат, қурилиш, транспорт, экология, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўтказиладиган Парламент назоратининг мақсади ва вазифалари тушунтирилди.

Ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.
Хусусан, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш йўналиши бўйича саноатда таннархни 15 фоизга камайтириш, корхоналарда қўшилган қийматни ошириш, янги имкониятларни ишга солиш бўйича...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/fanqECzrMKrUtw3d/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН
#БАЙРАМ_ТАДБИРИ

"Азиз ва муқаддассан, мўътабар аёл!"

Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларни улуғлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида Норин туманидаги "Кошона" тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкил этилибди.

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, МУҲТАРАМА ОНАЖОНЛАР ВА АЗИЗ ОПА-СИНГИЛЛАР!

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/v/VLSmUtjV1cLGnUES/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Норин тумани ҳокимлигининг Ахборот хизматига кўра, Норин туманидаги “Орзу” тантаналар мажмуасида эҳтиёжманд оилаларнинг 10 нафар болажонига хатна тўйи ўтказилган.

Ушбу тантана аввалида туман секторлари раҳбарлари ва нуронийлар тадбир иштирокчилари ва хатна тўй вакилларини байрам билан қутладилар.

Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.
Наврўз байрами муносабати билан "Кўзи ожизлар жамияти" аъзоларига совғалар топширилди.

Шундан сўнг ҳар бир тўй болалари учун кийим-кечак ва велосипедлар топширилди...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/fs7CfCBAd9ztPgnF/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН

НОРИНДА “ТУРОН” МАКТАБ ТЕАТРИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Норин тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати
хабарига кўра, умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда театр маданияти ва санъатини ривожлантириш мақсадида 7-10-синф ўқувчилари ўртасида “Турон” мактаб театри” республика танловининг Норин тумани босқичи ўтказилган.

Қизғин кечган танлов натижаларига кўра, қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилган:

1-ўрин: 20-мактаб "Ёш ҳаваскорлар" театр жамоаси

2-ўрин: 19-мактаб "Туркистон" театр жамоаси

3-ўрин: 39-мактаб "Интеллект" театр жамоаси...

БАТАФСИЛ
https://fb.watch/re5xDtDV85/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

ҒОЛИБЛАРНИ ҚУТЛАЙМИЗ!

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#ЧОРТОҚ

Бугун, 5 апрель куни Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизни 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган муҳим вазифаларнинг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзоси сифатида мен ҳам иштирок этдим.

Халқ депутатлари Чортоқ тумани кенгаши депутатлари, туман ижроия ҳокимият органлари вакиллари иштирокидаги навбатдаги сессия ишини Чортоқ тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Илҳомжон Саттаров очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига киритилган "Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни ижро этиш ҳолати тўғрисида"ги масала юзасидан февраль-март ойларида олиб борган Парламент назоратимиз...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/QC7MCjdKRMCSgPdN/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НАМАНГАН
#МОБИЛ_ХАБАРЛАР

Косонсойда ЎзЛиДеП боғи ташкил этилди!
Унга 1000 туп манзарали ва мевали дарахтлар экилди...

БАТАФСИЛ
https://fb.watch/rq7UEpBpO4/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НАМАНГАН_ШАҲРИ
#ЯШИЛ_МАКОН

НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ ЧОРСУ ҲИЁБОНИДА "ЎЗЛИДЕП БОҒИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан 2024 йил 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу йўналишдаги устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Бу йилги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

Шу кунларда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнларида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаол қатнашмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида республика бўйлаб “ЎзЛиДеП боғ”лари ташкил қилиняпти.

Хусусан, бугун 18 апрель...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/S2EM5P4HUoEmPAU9/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#УЧҚЎРҒОН

Бугун, 19 апрель куни сайловчилар билан учрашувларимиз Учқўрғон туманида давом этди.

Дастлабки учрашувимиз Учқўрғон шаҳридаги "Ўрдабоғ" маҳалласида жойлашган 5-умумтаълим мактаби фаоллар залида ташкилланди.

Унда Учқўрғон шаҳри ва унинг атрофида жойлашган 14 та маҳаллаларнинг раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этдилар.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Хайрулло Ғаппоров ва мен ~ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худайбердиев иштирокчиларга 9 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул...

БАТАФСИЛ.
https://www.facebook.com/share/p/ukhkg4Z2aydWNDC9/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони
(1980 йил)

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#УЧҚЎРҒОН

УЧҚЎРҒОНДА "ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР" УЧРАШУВИ…

ЎзЛиДеП Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан Учқўрғон туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкилланди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худайбердиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Диёрбек Соаталиев, халқ депутатлари Учқўрғон тумани кенгаши депутати Ҳакимжон Юнусов, партиямизнинг Учқўрғон тумани кенгаши мутасаддилари ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/v/LPhTtSEZNkfHCzrm/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

Видеоролик ЎзЛиДеП Наманган вилояти матбуот хизмати томонидан тайёрланган…

@Deputatlar_minbari
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НАМАНГАН
#МОБИЛ_ХАБАРЛАР

"Наманган" телеканали томонидан тайёрланган "МОБИЛ
ХАБАРЛАР" рукнида O’zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши ташаббуси билан НамДУнинг биотехнология факультетида ташкилланган "Депутат ва ёшлар" учрашувимиз ёритилибди.

Батафсил видеода (01:35 дан 02:31 гача).

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН
#ХОТИРА_ВА_ҚАДР

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ..!

Бугун, 10 май куни Норин туманидаги 37-умумтаълим мактабида 9-май ~ Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Жасорат ~ миллат ғурури ва ифтихори" шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда мактаб ташкил этилган вақтдан бошлаб, сидқидилдан фаолият кўрсатган марҳум 41 нафар устозлар хотирланди ҳамда ҳозирда турли соҳаларда ишлаб қарилик гаштини сураётган фахрийлар, устозлар, мактабнинг педагогик жамоаси ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Мусохон ОППОҚОВ очиб берди.

Уни мактаб директорининг ўринбосари Малоҳат СОБИРОВА олиб борди.

Тадбирда
#мен ~ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати #Зафар_ХУДАЙБЕРДИЕВ сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарининг сана муносабати Ўзбекистон халқига...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/wHJPpwsSt58KFBJZ/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН
#УЧ_АВЛОД_УЧРАШУВИ

10 май куни Норин туманидаги 37-умумтаълим мактабида 9-май ~ Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Жасорат  ~  миллат ғурури ва ифтихори" шиори остида ўтказилган тадбирдан...

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН

Хабарингиз бор, 10 май куни Норин туманидаги 37-умумтаълим мактаби ташаббуси билан "Уч авлод учрашуви" тадбири ташкил этилганди.

Ушбу тадбирда мен ҳам иштирок этгандим ва мактаб маъмуриятига китоблар тўплами совға қилгандим.

Мактаб маъмуриятининг
хабарига кўра, бугун 13 май кунги эрталабки сафланишда ушбу китоблар тўплами мактаб кутубхоначиси Р. Абдуллаевага топширилибди.

Мактабнинг ташаббускор ва масъулиятли педагогик жамоасига ва келажагини ўз қўллари билан яратишни мактабдан бошлаган билимдон ўқувчиларига ўқиш ва ишларида зафарлар тилаб қоламиз!

Маълумот учун:
Мактабда 2024 йил Инвестиция Дастурига асосан янги замонавий 300 ўринли ўқув биноси қурилиши режалаштирилган. Ушбу ишлар учун давлат бюджетидан 5 млрд. 100 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/83yugAAtLRGjooe7/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#ОАВ

НОРИНдаги "Қоратери" маҳалласида жойлашган 37-умумтаълим мактаби ташаббуси билан ўтказилган "УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ" тадбиримиз Наманган телеканалининг "Диёр янгиликлари" дастурида ёритилибди...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/v/kvUzBBsq2EWnPLVb/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#УЙЧИ
#ҚУМТЕПА

ПРЕЗИДЕНТ ТАШРИФ БУЮРГАН МАҲАЛЛА

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари шу йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида Уйчи туманидаги "Қумтепа" маҳалласида бўлиб, маҳалла "еттилиги" ва маҳаллада ташкил этилган кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ҳам учрашганди.

Бугун, 27 май кунги учрашувларимизни айнан шу маҳалладан бошладик. Сабаби ~ ушбу маҳалла мен сайланган 54-Норин сайлов округида жойлашган.

Маҳалла раиси Зулфияхон ҳам, менга ҳамроҳлик қилган Уйчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳоджон ҳам Президент ташрифида Давлатимиз раҳбари билан бевосита суҳбатда бўлганлар.

Бугун улар билан ташрифдан сўнг ўтган икки ой мобайнида туманда ва маҳаллада амалга оширилган амалий ишлар билан танишишни бошладим.

Батафсил кейинроқ...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/yBxQw3MrVSTXLvvu/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#УЙЧИ

УЙЧИ ТАЖРИБАСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ БИЛАСИЗМИ?

Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи давомида Уйчида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгиланганди.

Бу ҳозирда Уйчи тажрибаси сифатида тан олинмоқда.

Унинг мазмуни қуйидагилардан иборат:

Уйчи туманидаги 56 та маҳаллани "Ишсизликдан ҳоли ҳудуд"га айлантириш. Бунинг учун:

- тумандаги 3 та тижорат банки, ҳокимлик ва иқтисодий идора ходимлари ҳар бир хонадонга бирма-бир кириб, бир йилда томорқадан 60-70 млн. сўм даромад олишни таъминлаш бўйича...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/v/PnqSiGQgNFNY7aBG/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН

Бугун, 25 июль куни Норин тумани "Сой бўйи" маҳалласида жойлашган 40-умумтаълим мактабида, "Чангитма" маҳалласида жойлашган 41-умумтаълим мактабида ҳамда "Қоратери" маҳалласида жойлашган 37-умумтаълим мактабида Инвестиция дастури доирасида қурилаётган янги ўқув бинолари қурилиши ҳамда реконструкция ишларининг бориши билан жойида танишдим.

Қурувчилар билан қурилиш ва реконструкция ишлари жараёнида учраётган муаммолар ечими ҳақида суҳбатлашдик.

Объектлар билан танишув жараёнида менга халқ депутатлари Норин тумани кенгаши депутатлари Муҳаммадикром Ражабов ва Расулжон Тўйчиевлар ҳамроҳлик қилдилар.

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/XHb2XwPYdibC1A7D/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН
#УЙЧИ_ТАЖРИБАСИ

ҲОКИМ БИЛАН МУЛОҚОТ...

Бугун Нориннинг "Ровот" маҳалласида бўлдим.

Маҳаллада драйвер соҳа ~ ёғочни қайта ишлаш ҳисобланади. Бу соҳада ишловчи тадбиркорлар юздан ортиқ. Асосан водий вилоятларидан терак кесиб келиниб, бу ерда қайта ишланади ва бутун республикамиз вилоятларига сотилади.

Ушбу маҳаллада ўтган йили ҳам соҳада ишловчи тадбиркорлар билан мулоқот қилгандим. Ўшанда улар маҳаллада шу соҳа бўйича кичик саноат зонасини ташкил этиш...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/VHEtShvN5JcriieS/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР

НОРИНда балиқчиликни ривожлантириш истиқболлари...

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/v/VsHTjhEcBVUyEyAM/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#НОРИН
#БАЙРАМ_ШУКУҲИ

Норин туманининг «Шодлик» марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган «БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/v/geWVLAn3BmR1xMua/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

Норин тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.

@Deputatlar_minbari