Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🦠🏠 Уйда даволаниш: қай тартибда, кимларга мумкин, кимларга мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Кун.уз мухбири билан суҳбатда мавзу юзасидан маълумот берди:
— Ривожланган давлатларда касаллик симптомсиз ёки енгил шаклда ўтаётган беморлар уйда даволаняпти. Ҳозир бизда ҳам бунинг учун барча шароитлар бор. Шунинг учун агар бемор таҳлилида коронавирус аниқланган бўлса, лекин унинг симптомлари йўқ ёки енгил ўтаётган бўлса, масалан аксирмаётган, йўталмаётган, нафаси қисилмаётган, таъм ва ҳид сезгилари йўқолмаган, тана ҳарорати кўтарилмаган бўлса, 5 июлдан бошлаб шу тоифадаги беморларга уйда даволанишга рухсат берилади.
🚧 Бу, албатта, ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан уларнинг уйда қолиши таъминланган ҳолда ташкил этилади.
☎️ Оилавий поликлиникасидан ҳар куни эрталаб телефон орқали мулоқотда бўлиб турилади. Тана ҳароратинг кўтарилмадими, йўталмадингми, деб хабар олиб турилади.
🚫 Бемор талабларга риоя қилсагина, уйда қолиши мумкин. Агар касаллигини била туриб, кўчага чиқса, унга нисбатан жавобгарлик белгиланган.
🧪 Уйда даволанаётган бемордан 10 кундан кейин тест олинади ва агар манфий натижа олинса, уни ҳисобдан чиқариш мумкин бўлади.
💊 Уйда даволанаётган беморларга иммунитетни кўтарадиган дорилар берилади. Бу дорилар ҳамма жойда бор.
🏥 Агар бемор телефон орқали мулоқотда: «Менда йўтал пайдо бўлди, кечқурун бироз ҳароратим кўтарилди», деса, у албатта стационарга олиб кетилади.
☝️Коронавирус аниқланган беморнинг ёши 65 дан ошган бўлса, ё ортиқча вазни бўлса, ёхуд қандли диабет, метаболик синдром, гипертония каби ёндош касалликлари бўлса, улар симптомлар бор-йўқлигидан қатъи назар фақат стационар шароитда даволанади.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Касаллик авж олса, тиббиёт оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишдаги ёрдамлар тўхташи мумкин» — Алишер Шодмонов
Соғлиқни сақлаш вазири «Ўзбекистон24» телеканалига интервью берди:
«Бизда мавжуд юқумли касалликлар шифохоналарининг барчаси ҳозир ишлаб турибди. Бундан ташқари, умумий йўналишдаги шифохоналарнинг йўналишини ўзгартириб, юқумли касалликларни даволашга мослаштирдик.
❗️Булар билан бир қаторда, шошилинч ёрдам хизмати, туғуруқ, ҳомиладорларга ёрдам, ижтимоий йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳам тўла таъминланяпти. Лекин касаллик авж оладиган бўлса, тиббиёт тизими оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишдаги ёрдамлар тўхтаб қолиши мумкин».
🔘 Вазирнинг таъкидлашича, шу ҳолатга олиб бормаслик учун ҳамма ҳаракат қилиши керак. Чекловларни, карантинни қаттиқ ушлашимиз керак.
@koronavirusinfouz

📍Коронавирус юқтириш хавфи энг юқори бўлган жойлар РЕЙТИНГИ
〰️〰️〰️〰️
📍РЕЙТИНГ самых опасных мест и занятий для заражения коронавирусом
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
〰️〰️〰️〰️
📍РЕЙТИНГ самых опасных мест и занятий для заражения коронавирусом
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
«Вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Шунинг учун ҳеч қайси ҳудуд раҳбари бизда аҳвол яхши, деб, хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ. Ҳамма жойда камчиликлар бор.
Энг асосий вазифа – уларни вақтида аниқлаб, холис баҳо бериб, тезда тугатиш чорасини кўришдан иборат. Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз зарур: касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деган гап айнан мана шу коронавирус ҳақида айтилган. Агар биз бу хатарга бепарво, беғам бўлсак, минглаб одамларнинг соғлиғи ва тақдирини хавф остига қўямиз, вазиятимиз янаям оғирлашади. Энг қўрқинчлиси, ўлим сони кескин кўпаяди.
Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги бизнинг асосий қуролимиз бўлиши шарт», — деди Президент.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолига МУРОЖААТ қилди:
🛏 20 июлгача Қашқадарёда 8 700 та захира ўринлар тайёр бўлади. Бугунги кунда эса 890 та захира ўрни мавжуд.
👩🏻⚕️ Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда 5 280 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.
📞 Қашқадарёдаги ишонч телефонларига ҳар куни ўртача 185 та қўнғироқ бўляпти ва улардан 40-42 таси озиқ-овқат ёки дори-дармон сўрови бўйича.
💰Айни дамда вилоятдаги «Саховат ва кўмак» жамғармасида 4,2 миллиард сўм пул бор ва охирги бир кунда жамғармага ҳомийлар томонидан 56 миллион сўм пул тушган.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🛏 20 июлгача Қашқадарёда 8 700 та захира ўринлар тайёр бўлади. Бугунги кунда эса 890 та захира ўрни мавжуд.
👩🏻⚕️ Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда 5 280 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.
📞 Қашқадарёдаги ишонч телефонларига ҳар куни ўртача 185 та қўнғироқ бўляпти ва улардан 40-42 таси озиқ-овқат ёки дори-дармон сўрови бўйича.
💰Айни дамда вилоятдаги «Саховат ва кўмак» жамғармасида 4,2 миллиард сўм пул бор ва охирги бир кунда жамғармага ҳомийлар томонидан 56 миллион сўм пул тушган.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🚫 Шанба ва якшанба кунлари (25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ
✅ Эртага ва индинга қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!
〰️〰️〰️〰️〰️
Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:
🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
✅ Эртага ва индинга қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!
〰️〰️〰️〰️〰️
Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:
🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телевидениеда илк бор — журналистлар ҳаётини хавф остига қўйиб, оғир аҳволдаги коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж тайёрлади
Ёпиқ эшиклар ортига назар: беморлар таассуроти, ниқоблари юзига скотчлаб ёпиштирилган шифокорлар кўзёши...
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ёпиқ эшиклар ортига назар: беморлар таассуроти, ниқоблари юзига скотчлаб ёпиштирилган шифокорлар кўзёши...
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабарлар — ёлғон
Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда.
ССВнинг эслатишича, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.