Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Семинар

Давлат хизматлари агентлиги, Тошкент шаҳар бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси», билан ҳамкорликда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишининг 32 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат кўзгуси, маънавият сарчашмасидир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда тизим ходимлари, тилшунос олимлар, шунингдек соҳа вакиллари иштирок этдилар.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live #Халқаро_ҳамкорлик

ДХА ҳамда Қозоғистон Республикасининг "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси вакиллари учрашди.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва Қозоғистон Республикаси "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад - Давлат хизматлар агентлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар билан танишиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Учрашув давомида икки давлат тизими бир бирига яқинлиги қайд этилди ва келгусида ташкилотлар ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
O‘zbekistonda davlat xizmatlari ko‘rsatish tizimi Janubiy Koreya ommaviy axborot vositalari eʼtiborida

Batafsil
Батафсил

Telegram | Facebook | Twitter|Telegram (на русском)
“Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форуми иштирокчиларига

Участникам Международного форума культуры «Центральная Азия – на перекрестке мировых цивилизаций»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хизматлар

Фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақида маълумотнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида смс келади деб эшитгандим. Мен турмуш ўртоғимни телефонини кўрсатганман, энди смс унга келадими?

❗️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилган.

❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Movluda Asqarxo‘jayeva
Узнать новости об изменениях в очереди своего ребенка в детский сад стало легко!

Нужно всего лишь выполнить несколько шагов:

1. Зайти на сайт: https://search.mpe.uz/
2. Заполнить ячейку по номеру заявления или свидетельства о рождении.
3. Нажать на кнопку "Подписаться на СМС-уведомления".
4. Готово! В появившемся окошке вы увидите результат и будете получать оповещения об изменениях в очереди. А значит, свою очередь вы не пропустите😉



Endi farzandingizning bolalar bog'chasiga navbatidagi o'zgarishlarni bilib olish osonlashdi!

Siz shunchaki bir necha vazifalarni bajarishingiz kerak:

1. https://search.mpe.uz/ saytiga kirish.
2. Arizaning yoki tug'ilganlik haqidagi guvohnomaning raqami bo'yicha katakchani to'ldirish.
3. "SMS -xabarnomalarga obuna bo'lish" tugmasini bosing.
4. Tayyor! Siz paydo boʻlgan darchada natijani ko'rasiz va navbatdagi o'zgarishlar to'g'risida ma'lumotlar olasiz. Demak, siz o'z navbatingizni o'tkazib yubormaysiz😉
#Тайинлов #Табрикнома

Смаилова Айнура Сағидулла қизи Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бош инспектори лавозимига тайинланди.

А. Смаилова шу кунга қадар, Давлат хизматлари агентлигининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси А. Смаиловани тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бир_мурожаат_изидан

44 йил олдинги никоҳнинг “соя”си “Темир дафтар”га тушди.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келади. Уларнинг аксарияти ФҲДЁ соҳасига оиддир. Яқинда келиб тушган мурожаатлардан бирида ҳам фуқаро қонуний никоҳдан ўтиш борасида дуч келаётган муаммосига ечим излаб, ёрдам сўраган.

Мурожаатда қайд этилишича, Ургутлик, 1954 йилда туғилган фуқаро К.А. шаърий никоҳ асосида иккинчи бор турмуш қурган. Қизиғи, биринчи турмуши билан қонуний тартибда ажрашмаган. Бу эса бугунги кунда оиланинг “Темир дафтар”га кириши учун муаммо туғдирмоқда. Унинг мурожаати асосида ФҲДЁ архивидаги маълумотлар кўздан кечирилганда К.А. 1977 йилнинг 16 декабрида А.Ҳ. билан қонуний никоҳ асосида оила қургани аниқланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига биноан лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида биринчи никоҳ бекор қилинмасдан туриб, бошқа никоҳга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Фуқарога ҳам шу тартиб-таомил тушунтирилди.

❗️Шу ўринда таъкидлаш керакки, айрим шахсларда эр-хотин узоқ вақт бирга яшамаса ёки қонуний никоҳ тузилган бўлсаю, гувоҳномани йўқотиб қўйган бўлса никоҳ ўз-ўзидан бекор бўлади деган нотўғри ёндошув мавжуд.

Агар ФҲДЁ бўлими томонидан берилган фуқаролик ҳолати билан боғлиқ бирор бир ҳужжатни йўқотган бўлсангиз, уни исталган ФҲДЁ бўлимида экстерриториал тамойил асосида қайта тиклатишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Фуқароларнинг наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақида маълумотнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Муаммо_нимада

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича судлар, Халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Васийлик ва ҳомийлик кенгаши, вилоят перинатал маркази масъул ходимлари ҳамда туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлими мудиралари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси, юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришдаги камчиликлар, ташкилотлар ўртасида интеграция қилиш билан боғлиқ муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, суд қарорлари асосида фуқаролик ҳолатларини қайд этишда фуқароларнинг идоралар ўртасида сарсон бўлаётганлиги, тизим орқали тегишли маълумотлар тўғри ва тўлиқ интеграция қилинмаганлиги натижасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштиришда қайта тўловларни амалга оширилаётганлиги ҳолатлари учраб тураётганлиги таъкидланди.

Бу каби муаммоларнинг ечимини топишда ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориб, қонун талаблари асосида фаолиятни йўлга қўйишга келишиб олинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda