Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Семинар

Давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муссасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ишлаш тартиби, улар орқали жисмоний ва юридик шахслардан тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда ваколатли идоралар масъул ходимлари иштирокида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қулайликлар яратиш мақсадида юқорида номи қайд этилган қарорда назарда тутилган функцияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Семинар

“Ягона мижоз” тамойили асосида хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш чоралари белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонинига мувофиқ, 2021 йил 1 декабргача коммунал тармоқлардаги барча рақамлар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланишини таъминлаш ҳамда бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш белгиланган.

Бунинг ижросини таъминлаш мақсадида, Агентлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида ташкил этилган ўқув
семинарда, юклатилган вазифаларни ўз вақтида таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Семинар

Ўзбекистонда гендер тенглик масалалари

Бугун Давлат хизматлари агентлиги тизими хотин-қизлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси Акбарқулова Зиёда Умматалиевна иштирокида Ўзбекистонда гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари, оила ва ажрим масалалари ҳамда аёллар тадбиркорлиги масалалари бўйича семинар ташкил этилди.

Семинар давомида аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, хусусан хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, ёшлар хотин-қизлар ўртасида ажримларни олдини олиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда ҳуқуқларини самарали етказиш бўйича ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Семинар

Давлат хизматлари агентлиги, Тошкент шаҳар бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси», билан ҳамкорликда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишининг 32 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат кўзгуси, маънавият сарчашмасидир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда тизим ходимлари, тилшунос олимлар, шунингдек соҳа вакиллари иштирок этдилар.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda