#Халқаро_ҳамкорлик
Давлат хизматлари агентлиги масъуллари БМТ Тараққиёт дастури ходимлари билан ҳамкорликда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик масаласида мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассис Мариус Бирсан билан учрашишди.
Учрашувда махсус тайёргарликдан ўтган агентлар томонидан хизматлар кўрсатиш, давлат хизматларини кўрсатувчи органлар маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор томонидан маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

#Тайинлов
Мухаммадиев Нуъмон Усмонович Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар Н .Мухаммадиев Давлат хизматлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси Нуъмон Усмоновични тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

#Вебинар
ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА - МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йилнинг 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Давлат хизматлари агентлиги тизимига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, ҳал қилиш ва мурожаатларни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вебинар давомида мурожаатларни ижобий ҳал қилиш, уларни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар, юзага келаётган муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-август ойларида жами 175 088 та никоҳ қайд этилди.
Ушбу даврда никоҳланувчилардан 58 нафар келин ва куёвлармиз қўш фамилияга, яъни никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия(масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда келин Ахмедова-Шухратова бўлади)га эга бўлди.
Қайд этилган никоҳланучи қизлардан 545 нафари бўлғуси куёвларнинг фамилияларини умумий фамилия сифатида танлаган бўлса, 53 нафар никоҳланувчи куёвлар келинларнинг фамилияларини умумий фамилия сифатида танлаган.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ушбу даврда никоҳланувчилардан 58 нафар келин ва куёвлармиз қўш фамилияга, яъни никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия(масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда келин Ахмедова-Шухратова бўлади)га эга бўлди.
Қайд этилган никоҳланучи қизлардан 545 нафари бўлғуси куёвларнинг фамилияларини умумий фамилия сифатида танлаган бўлса, 53 нафар никоҳланувчи куёвлар келинларнинг фамилияларини умумий фамилия сифатида танлаган.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Экспресс_хизматлар
Дам олиш масканида давлат хизматидан фойдаландим.
Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлардан ўзингизга мақбул пайтда ва турли кўришда фойдаланиш имконияти мавжуд. Яъни Давлат хизматлари марказига келган ҳолда ёки масофадан туриб my.gov.uz ягона электрон портал орқали ҳамда сайёр тартибда.
Хизматлардан ўз уйингиздан чиқмаган ҳолда фойдаланиш имкони ҳам бор. Экспресс-хизматлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори ва унга мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низом асосида ташкил этилади.
Шундай имкониятдан Боситхон ота Жаппаров фойдаланди. Боситхон ота соғломлаштириш масканида даволанаётган бир пайтда давлат хизматлари маркази хизматларидан фойдаланишга эҳтиёж сезди. Орадан қисқа вақт ўтиб, марказ ходимлари отахон даволанаётган сиҳатгоҳга бориб, экспресс хизмат кўрсатди.
Мен давлат хизматлари маркази хизматидан кўп фойдаланганман. Ҳар сафар борганимда, хуш кайфият билан кутиб олиб, тез ва сифатли хизмат кўрсатган ходимлардан миннатдорман. Мен таъсисчи бўлган МЧЖ раҳбари давлат хизматларидан фойдаланиш учун Чортоқ туманига борганида менинг розилигим керак бўлиб қолди. Шунда марказ ходималари дам олиш масканида эканлигим учун мени овора қилишмади. Экспресс хизмат ҳақида маълумот беришган эди менга маъқул келди. Улар ўзлари келиб, менинг розилигимни олишди. Шу кунларга етказганига шукур.
Дарҳақиқат, Давлат хизматларини кўрсатиш натижасига кўра тайёрланган ҳужжатларни мурожаат этувчи кўрсатган манзилга етказиб бериш, мурожаат этувчининг ихтиёрий танловига асосан тезкор ва бошқа почта хизматлари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

#Оила_куни
ДХМда "Оила куни" тадбири ўтказилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Давлат хизматлари агентлиги, Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида “Оила куни” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимларининг оила аъзолари, фарзандлари таклиф этилди. Тадбирдан турли викториналар, бадиий чиқишлар, шунингдек, китоблар кўргазмалари ўрин олган.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад — оиладаги қадрият ва анъаналарни улуғлаш, оиладаги маънавий-маърифий илдизларни мустаҳкамлаш, фарзандларимиз тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.

#Ҳар_бир_мурожаат_эътиборда
"ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ" БИР КУНИ
Хабарингиз бор, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида Ахборот хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази ташкил этилган.
Марказ ходимлари "ишонч" телефони орқали келиб тушаётган мурожаатларга ечим топиб, фуқароларимизга керакли маслаҳатларни бериб келмоқда.
ТАФСИЛОТ

YouTube
"Ишонч телефони" бир куни.