Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДХА га #ишга_қабул қилиш жараёни #онлайн тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармасида

- Ҳазорасп тумани ФҲДЁ бўлими
1-тоифали инспектори;

- Шовот тумани ФҲДЁ бўлими
2-тоифали инспектори;

- Хива тумани ФҲДЁ бўлими
2-тоифали инспектори;

- Хоразм вилояти бошқармаси жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шуъбаси етакчи маслаҳатчиси;

- Ҳазорасп туман Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шуъбаси алоқа оператори;

- Хонқа туман Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шуъбаси алоқа оператори;

- Хива шаҳар Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шуъбаси алоқа оператори
лавозимларига ишга қабул қилиш жараёнини онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Маълумот учун: Бошқарманинг ФҲДЁ архиви мудирлигига ҳам танлов эълон қилинган лекин танловда қатнашиш учун ариза келиб тушмаган.

Трансляцияни кузатиш: 👇👇👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/horazm-vilojat-bosharmasida-onlajn-subat
#Хизматлар

Ишсизлик нафақасини тайинлаш хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

паспорт ёки у бўлмаганда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.

❗️Қуйидаги ҳужжатлар талабгор томонидан тааллуқлилиги бўйича тақдим этилади:

меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса);
касбга эга бўлган шахслар учун-касби ёки касбий малакаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
илгари ишлаганлар, шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун-сўнгги 12 ой учун иш жойидан (талабгор ўриндошлик асосида бир неча жойда ишлаган бўлса, унинг танловига кўра бир иш жойидан) иш хақи (мехнат даромади, пул таъминоти) тўғрисида маълумотнома, тадбиркорлик фаолиятидан даромад олган шахслар учун-солиқ органидан маълумотнома;
ногиронлиги бўлган шахслар учун-талабгорга тавсия этилган иш характери ва шароитлари тўғрисида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси;
соғлиги бўйича меҳнат фаолияти чекланган шахслар учун-соғлиқни сақлаш муассасаларидан тегишли тиббий хулосалар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун-жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлик тўғрисида маълумотнома;
талабгорнинг қарамоғидаги болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари-талабгорнинг қарамоғида фарзандлари бўлса ёки талабгорнинг қарамоғида бошқа шахслар бўлса, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа ва пенсиялар олмаслиги тўғрисида ваколатли органларнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ёки фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси нусхаси;
суд қарори асосида даромадларининг маълум миқдори ушлаб қолинаётган шахслар-талабгорнинг даромадлари маълум қисмининг ушлаб қолиниши асослари, уларнинг миқдори ва ўтказилаётган манзили бўйича маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар нусхаси.

Хизмат бепул кўрсатилади.

Хизмат кўрсатиш муддати: 10 кун.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Расмий #Баёнот

🔍 Эндиликда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида “Сирли мижоз” тадбирлари ушбу хизматни кўрсатувчи консалтинг ташкилоти ёрдамида ҳам амалга оширилади.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=-tV3PkIR4F0&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/8c1Wcoum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди.
Жами 5,6 километрлик йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади. Лойиҳа натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20-25 минутга камаяди.
Шу ерда Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом новой улицы и путепровода в городе Ташкенте.
Новая улица общей протяженностью 5,6 километра будет способна пропускать 3 тысячи транспортных средств в час. В результате реализации проекта автомобильный трафик в сторону Сергелийского района снизится на 50 процентов, время в пути сократится на 20-25 минут.
Состоялась презентация Транспортной концепции столицы и инвестиционных проектов.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сирли_мижоз

Назорат — сифат гарови,
ёки «сирли мижоз» тадбирлари ҳақида

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йил 1 июнь ҳолатига жами 330 та «сирли мижоз», «рейд»лар ҳамда 1 303 та профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Батафсил: 🔗
https://davxizmat.uz/uz/news/nazorat-sifat-garovi-yoki-sirli-mijoz-tadbirlari-haqida

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
📢📢📢 Салом, дўстлар!

❗️Бугун 17:30 да куни-кеча тасдиқланган монополия соҳасига оид давлат хизматлари кўрсатиш тартиби мавзусида #жонли_эфир га старт берилиши ҳақида хабардор этишга шошмоқдамиз!

Жонли эфирга қўшилиш учун қуйидаги ҳаволадан ўтинг:
https://www.facebook.com/live/

Кўришгунча! 🖐🏼
#Бу_муҳим

"Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари тасдиқланди.

“Yuksalish” умуммиллий ҳаракати ҳужжатда ушбу рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистоннинг жорий ҳолати ҳамда 2020, 2022 ва 2030 йил якунларига кўра эгаллаши лозим бўлган кўрсатгичлари белгиланган инфографикани тақдим этди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Марказларимиз

Бугунги кунда юртдошларимиз коронавирус пандемиясига қарши бирдамлик ва матонат билан курашаётган бир пайтда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатиш масаласи ҳар доимгидан-да муҳимдир.

Беруний тумани Давлат хизматлари марказининг янги бино туман марказида жой олиб, замонавий қулайликларга эга бўлиб, энг сўнги ахборот технологиялари воситалари билан таъминланган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/bugun-murojaatlar-bilan-ishlash-va-muammolarni-hal-etish-har-doimgidanda-muhim

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент: «Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак»

Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғона туманида ишга туширилган «Экокерама» корхонасига ташрифи давомида юртимиз фойдали қазилмаларга бойлиги, лекин улар асосида тайёрланадиган материаллар катта миқдорда четдан келтирилаётганига эътибор қаратди:

❗️«Шунча имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими? — дея ҳақли савол қўйди Президент. — Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак».

☑️ «Экокерама» МЧЖ йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Яъни, импортнинг аксарият қисми ўрнини тўлдиради.

📉 100 фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилиши ва энергия тежовчи технологиялар қўлланилиши сабабли «Экокерама» маҳсулотлари хорижий муқобилларига нисбатан арзон бўлади.

💼 Корхонанинг лойиҳа қиймати 15 миллион доллар. Ҳозирда 500 киши иш билан таъминланган.

@aoka_uz