Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Марказларимиз

Андижонда саккизинчи давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди

Олтинкўл туман Давлат хизматлари маркази кунлик ўртача 100-120 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатиб келади.

Марказнинг эски биноси қоронғу, ўта таъмирталаб бўлганлиги сабабли кўзда тутилган стандартларга жавоб бера олмас, фуқароларга кўплаб ноқулайликларни туғдирарди.

Бу эса табиийки, мижозларнинг турли норозиликлари келиб чиқишига туртки бўлган.

Батафсил 👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий, қулай ва шинам

Бугун Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 65 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжи кундан-кунга ортиб боряпти.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида Давлат хизматлари маркази томонидан қарийиб 13 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида 50 та, юридик шахс сифатида эса 81 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Энди аҳолига кенг ва ёруғ, шинам хоналарда хизмат кўрсатилади. 10 та қабул ойнасида шаффофлик мезони асосида хизматлар кўрсатилса, электрон навбат тизими 5 та мониторда акс этиб туради.

— Авваллари, арзимас юмушларни бажариш учун ҳам кўп вақтимиз давлат идораларида ўтарди, — дейди Сайдулла ота Тўхтаев. — Эндиликда, олдингидек сарсонгарчиликлар йўқ. Барча юмушимизни шу жойни ўзида битириб кетамиз. Бу, биздек ёши улуғлар учун жуда қулай.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Олис чўл манзили Томдида ҳам Давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди.

Бу Навоий вилоятида янги ишга туширилган саккизинчи марказ биносидир. Марказда ресепшен, кутиш зали, 10 та қабул ойнаси, касса, тиббиёт хонаси, болалар майдончаси, ўзига ўзи хизмат олиш хонаси, хуллас барча қулайликлар мавжуд.

Марказ биносининг иккинчи қаватида Томди тумани адлия ва ФҲДЁ бўлими, нотариус, халқ ва бош вазир қабулхоналари ҳам халққа хизмат кўрсатади.

Анжуманда Ердавлет Алданазаров ва Гулжазира Саломоваларнинг никоҳи қайд этилгани тадбирга файз бағишлади. Бинонинг тақдимот маросимида жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДАГИ ИККИНЧИ ЗАМОНАВИЙ МАРКАЗ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛИДИ

Бугун пойтахтимизнинг Олмазор тумани замонавий Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланиш учун топширилди.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун марказда яратилган қулайликлар, имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДАГИ ИККИНЧИ ЗАМОНАВИЙ МАРКАЗ ҚАНДАЙ ҚУЛАЙЛИКЛАРГА ЭГА?

Қуйидаги
видеоролик ёрдамида унга виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий марказларимиз яна биттага кўпайди.

Сурхондарё вилояти Денов тумани аҳолиси ҳам энди қулай шароитларга эга бинода давлат хизматларидан фойдаланади.

Марказда 10 та оператор ойнаси, болалар майдончаси, электрон навбат тизими мавжуд бўлиб, 150дан ортиқ турдаги давлат хизматлари қулай ва шаффоф тамойили асосида тақдим этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Замонавий давлат хизматлари маркази Деҳқонобод аҳолиси хизматида

Бугун мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида янги, замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

Деҳқонобод тумани - Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги, БМТТД ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида синов ҳудудлари сифатида танлаб олинган 7та ҳудудлардан бири.

🖥📱Марказ замонавий ахборот-коммуникация ускуналари билан жиҳозланган.
Марказ биноси қурилиши жараёнида унинг замонавий шаҳарсозлик стандартларига мувофиқлиги ва фуқаролар, хусусан, ногиронлиги бор инсонлар учун қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилган. Электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш учун қурилма, болалар майдончаси, буфет, мини-кутубхона ва WiFi мавжуд.

👩‍💻👨‍💻Марказда мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланишнинг турли имкониятлари тўғрисида ташриф буюрувчилар хабардорлигини ошириш мақсадида плакатлар ва ахборот стендлари ўрнатилган.
Бу ерда бошқа аксарият Давлат хизматлари марказларидаги каби, экстерриториал асосда, яъни фуқаронинг доимий яшаш жойидан қатъий назар хизматлар тақдим этилади.

Деҳқонободдаги янги Давлат хизматлари марказида 150 дан ортиқ давлат хизматлари тақдим этилади. Бундан ташқари, ушбу марказ биносида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхонаси ва Президентнинг Халқ қабулхонаси жойлашган.

👩‍💼Марказда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳам ўз фаолиятини бошлайди. У ерда аёллар бизнесни бошлаш ва юритиш, ҳуқуқий масалалар, бепул психолог маслаҳати ва ёрдамини олишлари мумкин бўлади.

Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу жумладан ёш болали аёллар, турли гуруҳдаги ногиронлиги бор инсонлар, ёшлар ва қарияларга мўлжалланган.

149 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Деҳқонобод туманида аҳолининг қарийб 3 фоизини ногиронлиги мавжуд инсонлар ташкил қилади. Улардан 400дан ортиқ нафари ногиронлар аравачалари ёрдамида ҳаракатланади ва 66 нафари кўзи ожиз инсонлардир. Давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида Деҳқонобод туманидаги Давлат хизматлари марказида пандуслар, тутқичлар, шунингдек, ногиронлик аравачалари, Брайль алифбосидаги махсус ахборот стенди билан таъминланган.

🙋‍♀🙋Деҳқонобод тумани Давлат хизматлари марказида илк бор волонтёрлар (кўнгилли) дастури амалиётда қўлланилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу дастур доирасида волонтёрларни Давлат хизматлари агентлиги ва унинг марказлари фаолиятига кўмаклашишга жалб этиш, яъни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари - ногиронлар, кексалар ва ёш болали аёлларга давлат хизматларини кўрсатишга кўмаклашади. Барча волонтёрлар чекка ҳудудларда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш бўйича махсус тренинглардан ўтдилар. Ҳар бир волонтёр ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган техник воситалар билан таъминланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

КИТОБ ТУМАНИ ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ БИНОСИДА ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан фуқароларга жорий йилнинг 1 июнига қадар 200 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган.

Марказ ташкил қилингандан буён туман бўйича жами 7 825 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шунингдек, Китоб туманидаги олис ва чекка худудларда сайер тартибда 3 мингга яқин хизматлар кўрсатилган.

Туманда Давлат хизматлари маркази "Варганза" филиали мавжуд бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу филиал орқали мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

Марказнинг янги фойдаланишга топширилган биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, умумий майдони 750 кв.м.ни ташкил этади.

Энди замонавий бинода иш бошлаган марказ орқали бир кунда 100-150 кишига хизмат кўрсатиш имкони мавжуд. Марказда ташриф буюрувчилар учун барча зарур қулайликлар яратилган бўлиб, болалар майдончасидан тиббиёт хонаси, кутубхонагача мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

ЗАМОНАВИЙ ДХМ ШЎРЧИЛИКЛАР ХИЗМАТИДА

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида бугунги кунда 200 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли сонининг йилдан йилга ортиб бораётгани давлат хизматлари олишга бўлган талабнинг ортишида ҳам муҳим омил бўлмоқда. Масалан, 2020 йил давомида Шўрчи тумани  Давлат хизматлари маркази томонидан 50 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг 6 ойи давомида 28 мингта давлат хизматлари кўрсатилди.

Қулай ва шинам бинода фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, айниқса ушбу жараённи электрон навбат орқали очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилаётгани ташриф буюрувчиларга манзур бўлмоқда. Муҳими, одамлар ва давлат идоралари ўртасидаги масофа яқинлашмоқда.

Батафсил👇
https://davxizmat.uz/uz/news/zamonaviy-dxm-shorchiliklar-xizmatida

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Қувада янги ДХМ халққа хизмат кўрсатади.

Қува тумани Фарғона вилоятида аҳоли энг зич жойлашган туман саналади. Ҳудуд 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, 264 минг аҳоли истиқомат қилади.

Айни кунларда туманда 1 746 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилнинг 6 ойи давомида 278 дан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу эса туманда жорий йилнинг шу даврида 560 га яқин янги иш ўринларини яратиш имконини берди.

Тўйга тўёна деганларидек, мустқиллигимизнинг 30 йиллик шодиёналари давомида қуваликларга бутунлай янгидан барпо этилган, зарур шарт-шароитларга эга давлат хизматлари маркази замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

Бу ерда электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфолэнд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ ахборот олиши мумкин. Марказда бир вақтнинг ўзида 14 нафар, бир кунда 500 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкони мавжуд.