Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Расмий_баёнот

❗️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон баёнига асосан Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хизматлари марказлари томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар (стикер) берилиши йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 6 апрель соат 18:00 га қадар Давлат хизматлари марказларига жами 168 521 та арза келиб тушган. Шундан, 163 444 та кўриб чиқилиб, 28 073 таси қаноатлантирилган (16,7%), 135 371 таси рад этилган (80,3%).

❗️Давлат хизматлари агентлиги стикерлардан белгиланган мақсадларга зид равишда фойдаланмаслик ёки уларни суистеъмол қилмаслик ҳақида бир-неча марта расмий огоҳлантиришларга қарамасдан, бу каби ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда.

Ўз навбатида бундай ҳолатлар республикада белгиланган режим тартибининг бузилишига олиб келиб, коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чораларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

6 апрель куни соат 20.00 дан 7 апрель соат 6.00 га қадар
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат-рейд тадбирлари натижасида 52 та стикер бекор қилиниб, автомашиналар жарима майдонига қўйилди.

❗️ Бу каби назорат-рейд тадбирлари мунтазам равишда республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши ҳақида огоҳлантирамиз!

Ҳурматли фуқаролар!

Стикерлар имтиёз эмас, карантин шароитидаги қатъий чорадир!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

Давлат хизматлари агентлиги

https://davxizmat.uz/uz/news/bir-kechada-52-ta-stiker-bekor-qilinib-avtomashinalar-jarima-maydoniga-joylashtirildi
#Расмий #Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилди” дея ёлғон хабар тарқала бошлади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ваколати доирасида бўлгани боис расман муносабат билдиради.

1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2️⃣ Бундан ташқари, Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

3️⃣ Вазирлар Маҳкамаси қарорлари аббревиатураси халқчил тилда ВМҚ сифатида акс эттирилади. ПҚ дейилганда Президент қарори кўзда тутилади.

4️⃣ 2020 йил 10 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқалаётган хабарда кўрсатилган қарор қабул қилинмаган.

5️⃣ Маълумот тариқасида, Ўзбекистонда ҳозирги кунда демографик кўрсаткич билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир йилда ўртача 750-800 мингга яқин болалар туғилиши қайд этилмоқда.

Давлат хизматлари ҳақида энг тўғри маълумот https://t.iss.one/davxizmat расмий каналида жойлаштирилади.
#Расмий #Муносабат

ФҲДЁга кимлар ишга олинади?

Сўнги кунларда ФҲДЁ соҳаси ва фаолияти жамиятимиз муҳокамаларининг диққатида бўлмоқда

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “ЗАГС” мудираларини тайинлаш билан боғлиқ саволлар айлана бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий тизимига Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган махсус низом талабларига асосан davxizmat.uz расмий веб-сайти орқали бўш иш ўринларга берилган эълонга мувофиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Ишга қабул қилиш жараёни, яъни суҳбат реал вақт режимида онлайн-трансляция қилинади.

ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 498-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Унга кўра, ФҲДЁ органи раҳбари (туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири) лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланиши мумкин:

- йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган,

- олий юридик маълумотга эга бўлган,

- юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.

❗️ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод бўлган шахс қоида тариқасида ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.

⚠️ Шунингдек, ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ лавозимларда ишлаган ёки ишлаб келаётган ходимларга нисбатан соҳа бўйича камида

уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлганлик талаби татбиқ этилмайди.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга

ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.

Амалдаги қонун ҳужжатларда ФҲДЁ органлари ходимларини ишга қабул қилишда уларнинг оилавий аҳволига эътибор қаратиш назарда тутилмаган, шунингдек айрим ҳолларда ушбу масала ходимнинг ҳуқуқлари бузилиши ёки камситилишига олиб келади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ходимларни ишга қабул қилишда унинг оилавий шароити, хулқ атвори, билим даражаси ва касбга бўлган садоқати ўрганилади.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Маданкон» маҳалласида истиқомат қилувчи С. С.нинг фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаётгани, карантин даврида ҳеч қайси ташкилот ишламаётганлиги ҳамда мутасаддилардан ёрдам сўраётгани ҳақида видео тарқалди.

ФҲДЁ соҳаси Давлат хизматлари агентлиги ваколатида бўлгани боис, ушбу масалага аниқлик киритамиз.

❗️Авваламбор эслатиб ўтмоқчимиз, бугунги кунда карантин чоралари кўрилаётган бўлса ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ эди.

ДХМларда кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилиб, ФҲДЁ бўлимларида фақатгина туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳнома берилиши йўлга қўйилган.

Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш учун ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туманининг 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова ва фуқаро яшаб турган маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ю. Махатовалар фуқаро билан учрашди.

Маълум бўлишича, С. С.нинг 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизининг ҳужжатлари ҳали-ҳануз олинмаган экан.

Сабаби — ушбу болаларнинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган, бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар эса мавжуд эмас.

❗️Мазкур ҳужжатларсиз эса ФҲДЁ туғилганлик ҳақида гувоҳномани бера олмайди.

Ўрганиш давомида 2020 йил 3 март куни С. С. номига Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги, бироқ карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаганлиги аниқланди.

Давлат хизматлари агентлиги Сариосиё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан қисқа фурсатларда туман тиббиёт бирлашмасидан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома нусхаси олиниб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан С.С. фарзандларига гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Бу ҳақида фуқарога ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Азиз юртдошлар!

Давлат хизматлари ёки «ЗАГС» соҳаларида муаммоларга дуч келсангиз Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч рақами, ёки @davxizmataloqa_bot телеграм қайта алоқа ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ҳар доим ваколатимиз доирасида Сизларга ёрдам беришга тайёрмиз!
#Расмий #Баёнот

🔍 Эндиликда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида “Сирли мижоз” тадбирлари ушбу хизматни кўрсатувчи консалтинг ташкилоти ёрдамида ҳам амалга оширилади.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=-tV3PkIR4F0&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/8c1Wcoum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Расмий #Баёнот

"ЗАГС"лар сергак ДХА назоратида

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ФҲДЁ бўлимларидан бири билан боғлиқ видео тарқалди. Унда ФҲДЁ бўлими мудираси Н. Н. билан фуқаронинг аудио-суҳбатлари келтирилган.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда чиқишидан аввал ушбу мазмундаги мурожаат Давлат хизматлари агентлиги 1148 ишонч рақами орқали келиб тушган ва маълумот тарқалиши кунига мазкур муаммо ҳал этилиб бўлган эди.

Мурожаат келиб тушганидан сўнг, Агентлик масъуллари томонидан ўша заҳотиёқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Натижада, 5 июнь кунидан ФҲДЁ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Н. Н. лавозимидан озод этилди.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар прокуратура идоралари томонидан ўрганилмоқда.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=SyyhfTGXOLY&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/QvEvJrum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муҳим_хабар #Расмий

ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

-----

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,


❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,

📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
#Расмий

⚡️Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин. Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мурожаат #Расмий

ФҲДЁда пластикни рад этиб, касса орти, тушунарсиз тўлов талаб қилишдими? Бизга хабар қилинг!

1148 – ДХА Ишонч телефони

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ идоралари ходимлари томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда ортиқча маблағ ундирилаётгани тўғрисида изоҳлар кўпайди.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyoda-plastikni-rad-etib-kassa-orti-tushunarsiz-tolov-talab-qilishdimi-bizga-xabar-qiling-1148-dxa-ishonch-telefoni

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

Пуллик хизмат - "қонуний коррупция" дегани эмас!

Айрим ОАВларда Давлат хизматлари марказларидаги «пуллик хизмат»лар ҳамда ФҲДЁ бўлимларидаги коррупция ҳолатларига оид маълумотлар жойлаштирилмоқда.

Бу масалада кўп маротаба тушунтириш олиб борилган бўлса-да, Давлат хизматлари агентлиги яна бир маротаба такрорлайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/pullik-xizmat-qonuniy-korrupsiya-degani-emas

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Расмий

Исм беришда қоида борми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда исм, фамилия, ота исмини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган турли муҳокамалар авж олди.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади:
https://davxizmat.uz/uz/news/ism-berishda-qoida-bormi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Расмий #Муносабат

«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

Азиз ҳайдовчилар!

Сўнги пайтларда халқ ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.

Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Юқоридаги инфографика орқали «права» алмаштириш хизмати қайси ДХМларда йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин. 👆🏻👆🏻👆🏻
#Муносабат #Расмий

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Давлат хизматлари агентлиги

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат #Расмий

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номи билан боғлиқ хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Муҳокамаларга сабаб бўлаётган тадбиркор аслида бошқа ном остида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази орқали қайта рўйхатдан ўтказилган ва номини ўзгартирган. Муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектининг фирма номи, тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·