davletovuz
82.9K subscribers
7.27K photos
1.81K videos
138 files
10.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон кўк рангда товланади. 20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан «Дунёни кўк рангга бўяш» халқаро акцияси бошланади. Ўзбекистон ҳам бу акцияга қўшилди.

20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан, Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг ёзишича, Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида миллий валютамиз сўмда 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилибди.

Вазир ушбу ютуқ ўзбек сўмининг молия бозорларида ўз ўрнини топишида дадил қадам бўлишига умид билдирди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этибди.

Актриса "Мафтунингман", "Келинлар қўзғолони", "Чинор тагидаги дуэл", "Темир хотин", "Темир эркак", “Ниқоб” каби фильмларидаги роллари орқали танилган.
❗️Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади

Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли қуйидаги манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилди.

— Себзор кўчаси;
— Ғафур Ғулом кўчаси;
— О.Бобожонов кўчаси;
— Қора Қамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/5, 2/1мавзелари;
— Мухбир кўчаси;
— Ниёзов кўчаси;
— А.Ҳидоятов кўчаси;
— Ц-12, Ц-15, Ц-16, Ц-17 мавзелари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бирдан совуқ тушиб кетганда, камига Тошкентнинг катта қисмида вақтинча иссиқлик таъминоти узилиши, албатта, нохуш хабар бўлди.

Бундай шароитда шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас. Биринчи навбатда, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг.

Агар сизда шамоллаш аломатлари кузатилса, СИНУПРЕТ ЭКСТРАКТ ни қабул қилинг.

СИНУПРЕТ ЭКСТРАКТ – шамоллашга қарши экстра тез ёрдам
- Касалликнинг биринчи кунидан антивирал таъсирга эга;
- Нафас олишни енгиллаштиради;
- Вирусларга қарши иммунитетни оширади
Батафсил

Реклама
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисни жонли эфирда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://youtu.be/avbITEL1tpE
Hamkorbank Акция даври учун Visa Gold карталарини яна арзонлаштирибди.
Премиум карталарни расмийлаштириш нархи атиги 20 000 сўм, суғурта депозити эса 10 доллар.

Энди 20 доллар ёки ундан юқори миқдордаги харидларни амалга ошириб, смартфон ва автомобиль ўйналадиган Акция иштирокчисига айланиш мумкин.

Hamkorbank ўз мижозлари учун фойдали таклифларни яратишда анча креатив ёндашяпти. Байрам арафасида ютуқли акциялари ҳам анча кўпайди. Банк мижозлари учун жуда яхши имконият.

Telegram | Facebook | Instagram

Реклама
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Шаробиддинович Тожибоев сайланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти директори бўлиб ишлаган.
YouTube‘даги ULAR дастури янги лойиҳага қўл урибди. Энди лойиҳада PODKAST чиқишлари ҳам бериб борилади.

ULAR PODKASTнинг биринчи сонида иқтисодчилар Отабек Бакиров ва Шуҳрат Қурбонов Давлат харидлари порталининг ишлаш тизими, бюджет пулларига сотиб олинаётган қимматбаҳо автомобиллар, Тошкент шаҳридаги муаммолар ва шаҳар инфратузилмаси ҳақида гаплашишган.

https://www.youtube.com/watch?v=RfihZjY0nZs
Энергетика вазирлиги электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби – ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли юзага келганини айтибди. Айтилишича, бу қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон берар экан.

P.S. Ҳар доимгидек. Гўёки, бизда биринчи марта ҳаво совиб кетяпти, биринчи марта қишга кириб келяпмиз. Аварияларни олдини олиш учун тайёргарлик кўриш ўрнига, шунақа узиб қўйишлар билан курашамиз.

Ўтган йили бу каби узилишларни Бош вазир «Бу шармандали ҳолат» , дея баҳолаганди. Орадан роппа-роса бир йил ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенаторлар шу кунларда одамларнинг асосий муаммоси бўлган электр ва газ таъминоти ҳақида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станцияси фавқулодда ҳолатда ўчиши натижасида Ўзбекистон Республикаси энерготизимида 750 мВт қувват йўқотилди.

Бунинг натижасида Наманган вилоятининг катта ҳудудида электр энергиясида узилиш содир бўлган.
4 йилда электр энергияси таъминотини одам қилиш мумкин эди. Ҳам амалда, ҳам назарияда.

Модомики охирги 4 йилдаги ёндашув сақланиб қолса, 2030 йилда ҳам худди шу муаммолар такрорланаверади.

Биринчи қадамда тизим менежментини сиёсий жавобгар қилиш, қонун олдида жавобгарлигини таъминлаш лозим.

Ўтган йилги лағмонини бу йил ҳам эшитаяпмиз, агар ўз ҳолига ташлаб қўйилса, келгуси йил ҳам эшитамиз. Тизимни ўғрилардан, самарасиз раҳбарлардан тозалаш керак. Шундай қилиш керакки, токи бундан кейин келажак менежмент учун доимо сабоқ бўлиб турсин. Халқимиз эса қор, ёмғир ёғса юрагини ҳовучламай, ҳаловатда яшаши керак.

Бўлди-да энди.
davletovuz
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станцияси фавқулодда ҳолатда ўчиши натижасида Ўзбекистон Республикаси энерготизимида 750 мВт қувват йўқотилди. Бунинг натижасида Наманган вилоятининг катта ҳудудида электр энергиясида узилиш содир…
Оператив тарзда ўтказилган ўрганишларга кўра, авариявий тўхташ 2-энергоблокнинг юқори босимли барабанидаги ўлчов датчикларининг импульс линияси музлаб қолиши ва бунинг оқибатида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида рўй берган. 1-энергоблок эса частотанинг пасайиши натижасида тўхтаган.
Охирги йилларда яратилган киноларимизнинг сони кам бўлсаям, маъноси бор, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбек томошабини фақат чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги, аксинча, тарихимиз, санъатимиз, адабиётимиз, қадриятларимизни яхши билиши, шу руҳда тарбия топиши кераклиги таъкидланди.

- Кино - тарбиянинг замини. Бу ижоднинг мактабини очишимиз керак. Ҳозир мукаммал фильмлар яратишга ҳавасимиз бор, лекин сифатлиси кам. Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак. Бунга вақт келди, - деди давлатимиз раҳбари.
Бирданига об-ҳавонинг совиб кетиб, қор ёғиши кўплаб йўл транспорт ҳодисаларига олиб келди. Ҳаммаёқда тирбандликларни юзага келтирди. Автомобиль билан муз йўлларда қандай ҳаракатланиш кераклиги ҳақида “Ўзбекинвест” муҳим тавсияларни тақдим этибди.

Жумладан, автомобилда қўзғалишдан олдин ойналарни, томни, капотни, фараларни ва туманга қарши фараларни яхшилаб қордан тозалаш керак.

Шунингдек, сирпаниш пайтида, энг муҳими, рулни сирпаниш томон айлантириш, яъни юриш керак бўлган йўналишда буриш керак. Агар машинанинг орқа ғилдираклари етакчи бўлса — газни бироз камайтириш ва тезликни тушириш керак, олд ғилдираклар етакчи бўлса, аксинча, бироз тезлашамиз.

Барчага маълумки, бундай ноқулай об-ҳаво шароитида турли хил бахтсиз ҳодисаларнинг юз бериш хавфи юқори. Шунинг сабабли, “Ўзбекинвест” ўзингиз ва мулкингизни олдиндан ҳимоя қилшингиз учун KASKO автосуғуртасини расмийлаштиришни тавсия этади.

Ушбу ҳавола орқали KASKO полисини бепул етказиб бериш хизмати билан онлайн расмийлаштириб олинг: www.insurance.uz

Реклама
Нарпай туманининг яқинда Trailblazer олган ҳокими Ботир Жабборов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Нарпай туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шерзод Раҳмонов номзоди тасдиқланди.
Тошкентнинг яна бир қисми иссиқлик таъминотисиз қолди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида носозлик юзага келгани сабабли қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Улар:
Қизил Шарқ мавзеси;
Ал-Хоразмий мавзеси;
Чилонзор-18, 19, 20 мавзелари.

Бунда барча хонадонларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.

Аввалроқ, Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолгани ҳақида ёзгандик. Совуқ кунларда янада совуқроқ хабарлар кўпайиши давом этяпти.
Жабборов Ботир Шукурович Ургут тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Эстония президенти мамлакат таълим ва фан вазирини истеъфога чиқарди. Маълум бўлишича, вазир олти нафар вояга етмаган фарзандини мактаб ҳамда тўгаракларга хизмат машинасида мунтазам олиб бориб юрган. Бу жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлган.
Бизнесга оид хабарларни ишончли манба орқали кузатишни истаганлар учун ажойиб янгилик. Ўзбекистондаги ТheDailyUz онлайн бизнес журналини энди телеграм орқали ўзбек тилида кузатиб боришингиз мумкин.

Ушбу @TheDailyUz онлайн бизнес журнали обуначиларига ўзбек ва жаҳон бизнесменлари ҳаётини ҳамда миллиардерларнинг, кучли тадбиркорларнинг тавсияларини улашиб боради.

Бизнесменлар ҳаёти, бизнес олами фактлари ва кучли мотивациялардан баҳраманд бўлиш учун ушбу ҳавола орқали обуна бўлинг: @TheDailyUz
YouTube

Реклама