#ЯШИЛ_МАКОН_АКЦИЯСИ
Давлатобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 77-умумий ўрта таълим мактабида 40 кунлик яшил макон акцияси доирасида мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда мавсумий гул кўчатлари экилди. Шунингдек, ўтказилган "Яшил макон" акциясида туман халқ таълими бўлими вакиллари Б.Зайниев, Б.Мамажоновлар бошчилигида тумандаги барча умумтаълим мактаблари хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари, Наманган вилояти "Адолат" СДП Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Хожиматовалар иштирок этди. Акция доирасида барча хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарларига 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.

#Яшил_макон
“Янги Ўзбекистон боғи”га манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Наманганда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги кўчат экиш ишларига қизғин киришилди.
Бугун Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи”да ўтказилган тантанали тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳурматли Президентимизнинг шу йил 25-26 март кунлари вилоятимизга ташрифи тарихий ўзгаришларга асос бўлаётганини таъкидлаб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишларга эътибор қаратди.
Шундан сўнг “Янги Ўзбекистон боғи”да умуммиллий лойиҳа асосида баҳорги экиш ишларига киришилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳудудга 10 минг тупдан зиёд манзарали, ноёб дарахтлар ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар унинг 2 минг тупи экиб бўлинди. Бугуннинг ўзида улар сони яна 500 тага ошди.
Маълумот ўрнида: 2024 йил баҳор ва куз мавсумларида Наманган вилоятида 15 млн. 496 минг дона манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши белгиланган. Шундан баҳор мавсуми учун 9 млн. 682 минг дона режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 7 млн. 937 минг донаси, яъни 82 фоизи экиб бўлинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
"Янги Ўзбекистон боғи" яшилликка бурканмоқда
Хабарингиз бор, шу кунларда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи”да ҳам кўчат экиш акцияси ўтказилди.
Байрамона тус олган тадбирда сектор раҳбарлари, вилоятимиздаги барча меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар фаол қатнашдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик Кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида тўхталдилар.
Шундан сўнг жонлиқ сўйилиб, оқсоқолларнинг дуоси билан боғ ҳудудида кўчат экишга киришилди. Ҳар бир меҳнат жамоалари ўзларига ажратилган майдонларга ноёб манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздилар. Шу куннинг ўзида боққа 8 минг тупга яқин кўчат жойлаштирилди.
Лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Маълумот учун: кузги мавсумда вилоят бўйича 6 миллион тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши кўзда тутилган.

#Яшил_макон_2024
2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили
Давлатобод туманида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида марказий кўчаларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу йўналишда ишлаб чиқилган лойиҳада ҳудуднинг экологик муҳитини яхшилаш ва эстетик қиёфасини янада чиройли қилиш мақсадида турли хил манзарали ноёб дарахт, кустарник, атиргуллар экилиши кўзда тутилган.
Бугун ушбу лойиҳанинг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тақдимоти ўтказилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ташаббус ҳудуд аҳолиси учун қулай ва яшил муҳит яратишга хизмат қилиб, экологик мувозанатни сақлашга ҳам ҳисса қўшади. Шу билан бирга, ободонлаштириш ишлари туман марказининг жозибадорлигини ошириб, сайёҳлар ва меҳмонлар учун янада қулай шароитлар яратади.
Вилоят раҳбари лойиҳани тезлатиш ва экилган кўчатлар парваришига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан топшириқлар берди.