Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.3K subscribers
104K photos
7.79K videos
70 files
15.6K links
Download Telegram
#Яшил_макон_2024

2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили

Давлатобод туманида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида марказий кўчаларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу йўналишда ишлаб чиқилган лойиҳада ҳудуднинг экологик муҳитини яхшилаш ва эстетик қиёфасини янада чиройли қилиш мақсадида турли хил манзарали ноёб дарахт, кустарник, атиргуллар экилиши кўзда тутилган.

Бугун ушбу лойиҳанинг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тақдимоти ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ташаббус ҳудуд аҳолиси учун қулай ва яшил муҳит яратишга хизмат қилиб, экологик мувозанатни сақлашга ҳам ҳисса қўшади. Шу билан бирга, ободонлаштириш ишлари туман марказининг жозибадорлигини ошириб, сайёҳлар ва меҳмонлар учун янада қулай шароитлар яратади.

Вилоят раҳбари лойиҳани тезлатиш ва экилган кўчатлар парваришига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube