Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.3K subscribers
104K photos
7.79K videos
70 files
15.6K links
Download Telegram
#Хушхабар

Бугун Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган янги инновацион имтиҳон маркази ишга тушди.

Давлатобод туманининг “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур марказ кунига ўртача 500 мижозга хизмат қила олади.

Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва имтиҳон олиш тизимида рақамлаштириш кучайтирилиб, инсон омили камайтирилгани йўллардаги қоидабузарликларга барҳам беришини таъкидлади.

Шундан сўнг, "Наманган вилояти имтиҳон маркази" ўз фаолиятини бошлади. Тадбир иштирокчилари яратилган қулайлик ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Бу ерда бўлажак ҳайдовчиларни имтиҳондан ўтказиш учун зарур бўлган барча шароит: замонавий жиҳозланган ўқув хоналаридан тортиб, автоматлаштирилган автодромгача мавжуд.

Йиғилганлар кейинги вақтларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганлар имтиҳон топшириш учун қўшни вилоятларга боришига тўғри келаётгани, бундай марказнинг ўзимизда барпо этилгани айни муддао бўлганини эътироф этдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

Наманган вилоятида илк бор қўғирчоқ театри ўз фаолиятини бошлади.   

Мазкур бино қурилиш ва жиҳозлаш ишларига Давлат бюджетидан 18 млрд. 800 млн. сўм маблағ сарфланиб, замонавий қўғирчоқ театри биноси болажонлар ихтиёрига топширилди. 
👍81🎉1👌1💯1
#Хушхабар

НОРИН ДАРЁСИ УСТИГА ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ.

Бугун Уйчи туманида Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилиши бошланди.

Тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, ушбу кўприкнинг аҳамиятига эътибор қаратди. Бу йўл ва кўприк халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишини тилади.

Умумий узунлиги 17,5 км.ни ташкил этувчи мазкур лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Жонлиқ сўйилиб,  янги кўприк қурилишига нуронийлар иштирокида "оқ фотиҳа" берилди.

Вилоят раҳбари ҳамда нуронийлар томонидан кўприк қурилишига дастлабки тамал тоши қўйилди.

Маълумот учун: Республика йўл қурилиш дирекцияси буюртмачилигида бош пудратчи “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” ДУК томонидан  Норин дарёси устига 2024 йилда қиймати 53,6 млрд. сўмлик 481 метр узунликда кўприк қурилади. Жами объект қиймати 184,9 млрд. сўмни ташкил этади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👍9🔥1
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги ПҚ–111-сон қарорига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар. Улар орасида Наманган вилояти вакилалари ҳам бор.  


1. Хакимова Дилшода Ойбек қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети 4-босқич талабаси (Наманган вилояти).
2. Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти).

Юксак эътироф соҳибаларини қутлаймиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👏5👍31👌1
Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони — Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Хушхабар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга асосан, мамлакатимизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланди.

Улар орасида вилоятимизнинг 4 нафар вакиласи ҳам бор.

Хусусан;

1.  «Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Бағишова Билимхон Алимбековна - Чортоқ туманидаги «Соз-сой» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли.

2.  «Дўстлик» ордени билан
Каюмова Маликахон Абдурахимовна - Поп туманидаги «Papfen» масъулияти чекланган жамияти оператори.

3.  «Шуҳрат» медали билан
Исраилова Буайшахон Абдурасуловна - Учқўрғон туманидаги «Uchkurgan Textile» масъулияти чекланган жамиятининг «John Deere» пахта терим комбайни механизатори.

4.  «Шуҳрат» медали билан
Тошматова Хакимахон Рахимжоновна - Наманган шаҳридаги «Mega Star Flowers» масъулияти чекланган жамияти раҳбари тақдирландилар.

Давлат мукофоти соҳибаларини юксак эътироф билан муборакбод этамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👍16
#Хушхабар

«Наманган-Хитой» бизнес форуми бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация жорий йил январь ойида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган эди.

Унинг натижалари бўйича шу йилнинг 18-19 апрель кунлари Наманган вилоятида биринчи «Наманган-Хитой» бизнес форуми ташкилот этилмоқда.

Унга ҳамкор давлатнинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари катта қизиқиш билдиришяпти. Зеро, мазкур тадбир икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, инвестицион жозибадорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот учун: шу йил январь ойидаги Хитойга ташриф давомида Наманган вилояти делегацияси томонидан 3,2 млрд. долларлик 32 та лойиҳалар юзасидан келишувга эришилган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👍51💯1
#Хушхабар!

Президент топшириғи амалда: «Наманган - Чодак - Наманган» шаҳарлараро поезди йўлга қўйилмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 6351/6352-сонли «Наманган - Чодак - Наманган» шаҳарлараро поезди 2024 йил 16 майдан бошлаб ҳар куни йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

6351: "Наманган-Чодак" йўналиши ҳаракати вақтлари:
Наманган шаҳри - 08.10;
Ровустон - 08.18-08.20;
Тўрақўрғон - 08.33-08.35;
Чуст - 08.55-09.00;
Поп -1 - 09.12-09.14;
Поп – 2 - 09.21-09.31;
Қўшминор - 09.49-09.57;
Темирйўлобод - 10.15-10.16;
Кон -10.35-10.57;
Чодак - 11.16.


6352: "Чодак-Наманган” йўналиши ҳаракати вақтлари:
Чодак - 19.20;
Кон - 19.39-19.47;
Темирйўлобод - 20.06-20.25;
Қўшминор - 20.43-20.45;
Поп – 2 - 21.03-21.13;
Поп -1 - 21.20-21.22;
Чуст - 21.34-21.39;
Тўрақўрғон - 21.59-22.08;
Ровустон - 22.21-22.23;
Наманган шаҳри -22.31.


Азиз юртдошлар ва меҳмонлар! Ушбу яратилган имкониятдан фойдаланинг, йўлингиз бехатар бўлсин!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍133🎉1👌1
#Хушхабар!

63-халқаро “Гуллар фестивали” арафасида Наманган вилоятини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи авиарейслар сони ортмоқда.

Ҳурматли Президентимизнинг шу йил 25–26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлари ижроси доирасида байрам кунлари авиа рейслар сонини ошириш графиклари транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Унга кўра, авиа қатновлар “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан:

“Тошкент-Наманган” йўналишида ҳафтанинг чоршанба, якшанба кунлари,
“Наманган-Тошкент” йўналишида чоршанба ва шанба кунлари,
“Наманган-Тошкент-Урганч” ва  “Наманган-Тошкент-Нукус” йўналишлари бўйича чоршанба, пайшанба кунлари,
“Наманган-Тошкент-Бухоро” ва “Наманган-Тошкент-Самарқанд” ва “Наманган-Тошкент-Термиз”  йўналишлари бўйича чоршанба куни,
“Наманган-Тошкент-Қарши” йўналиши бўйича пайшанба куни амалга оширилиши белгиланган.


“Silk Avia”  авиакомпанияси томонидан:

“Тошкент-Наманган”,“Наманган-Тошкент”, “Наманган-Тошкент-Урганч”, “Наманган-Тошкент-Бухоро”, “Наманган-Тошкент-Самарқанд”, “Наманган-Тошкент-Термиз” ва “Наманган-Тошкент-Қарши”  йўналишларида ҳафтанинг душанба,чоршанба, шанба кунлари авиа қатновлар амалга оширилиши белгиланган.


Наманганликлар ҳамда барча меҳмонларни ушбу имконият ва қулайликлардан фойдаланишга чорлаймиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍5🔥1
#Хушхабар

Наманган вилояти пиллакорлари катта меҳнат муваффақиятига эришдилар!

Бугун мамлакатимиз бўйлаб хушхабар тарқалди: Наманган вилоятида қишлоқ хўжалигининг чилиги ҳосили бўлган пиллачиликда режалаштирилган марра забт этилди.

Жорий мавсумда вилоят бўйича 39 102 қути ипак қурти уруғи парваришланиб, ҳозирга қадар қабул пунктларига 2 525 тонна сифатли саноат хом ашёси етказиб берилди.


Республикада пешқадамлар сафида, водийда эса биринчи бўлиб зафар маррасини забт этган наманганлик пиллакорларни улкан ютуқ билан табриклаймиз.

Ғалаба муборак!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
👍41💯1
#Хушхабар

Қурбон ҳайити муносабати билан:

Uzbekistan Airways  авиакомпанияси томонидан Тошкент-Наманган-Тошкент йўналишида 14, 15 ва 21 июнь кунлари қўшимча авиақатновлар амалга оширилади.

14 ва 21 июнь кунлари: HY 93/94
🛫Тошкентдан учиш вақти: 13:00
🛬Наманганга қўниш вақти: 14:00

🛫Намангандан учиш вақти: 15:00
🛬Тошкентга қўниш вақти: 15:50

15 июнь куни: HY 91/92
🛫Тошкентдан учиш вақти: 18:00
🛬Наманганга қўниш вақти: 18:50

🛫Намангандан учиш вақти: 19:50
🛬Тошкентга қўниш вақти: 20:50
Авиачипталарни нархи ва сотиб олишни booking.uzairways.com сайтида ёки Узбекистан Аирвайс иловасида харид қилиш мумкин.

Sayt
| Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
👍21👌1
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада янги ва истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, ўзининг ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз Давлат мукофотлари билан тақдирланди.
 
Улар орасида Наманган вилояти вакиллари ҳам бор.

Хусусан:

«Дўстлик» ордени билан
Муминов Абдулхамид Махмуджанович
- Давлатобод туманидаги «Саодат саноат сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

«Шуҳрат» медали билан
Бекмирзаев Бахтиёр Содиқжонович - Наманган туманидаги «Nam Motor Servis» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Халилов Баходир Хамитович - Наманган шаҳридаги «Sifat yog‘och sanoat» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
2🎉1👌1
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги Фармойишига асосан мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, юртимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, соҳага илғор инновацион, «яшил» ва рақамли технологияларни жорий этиш, сармоялар ҳажмини кўпайтириш, иш ўринлари яратишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган салмоқли натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Улар орасида Наманган вилояти вакиллари ҳам бор.

Танишинг:

Азизов Акрам Ахатханович - Давлатобод туманидаги «Fahr Nur Servis» масъулияти чекланган жамияти директори,

Гиязов Жавлон Мухаммадович - Давлатобод туманидаги «Paper Box Invest» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,

Зокиров Обиджон Собиржон ўғли - Уйчи туманидаги «Uychi Med Diagnoz» масъулияти чекланган жамияти директори,

Ибрагимов Юсуфжон Камилджанович - Уйчи туманидаги «Nafis-Charm» масъулияти чекланган жамияти директори,

Мамаюсупов Абдулвохид Абдулбори ўғли - Наманган шаҳридаги «Master Class Dizayn Lider» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси,

Мурадов Абдусаттор Асатуллаевич - Наманган шаҳридаги «Flat Tile» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,

Муратов Рашид Бориевич - Чуст туманидаги «Наманган цемент» масъулияти чекланган жамияти директори,

Умаркулов Шокиржон Махамадаминович - Учқўрғон туманидаги «Мусаффо барака савдо бизнес» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
2🎉1👌1
#ХУШХАБАР

🔰 Наманган муҳандислик-технология институти энг кўп фойдали моделлар яратган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ТОП рейтингидан жой олди.

▫️Мазкур рейтингда 2020-2024 йилларда институтнинг «Умумтехник фанлар», "Кимёвий технология", "Қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш", "Технологик машиналар ва жиҳозлар", "Электр энергетикаси" ва "Озиқ-овқат технологияси", "Информацион технологиялар" ва "Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш" кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ихтиролар учун олинган патентлар инобатга олинган.

Маълумот учун 2020-2024 йиллар давомида институт олимлари томонидан жами 51 та ихтиролар учун патентлар олинган.

©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
4👍1🎉1👌1
#Хушхабар

Наманганлик яна бир паралимпиадачимиз - Нурхон Қурбонова ҳам чемпионга айланди!


Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги баҳслари ажойиб янгилик билан бошланди.

Наманган фарзанди - паспортида исми Нурхон, аслида Тўмарис бўлган паратлетимиз дунё рекордини қайд этиш билан бирга мамлакатимизга навбатдаги олтин медални туҳфа қилди.

Ҳа, Пара енгил атлетикачимиз Нурхон Қурбонова Ф54 классида найза улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Янада аҳамиятлиси, юртдошимиз мусобақада 21.12 метр натижа қайд этиб, янги жаҳон рекордини ҳам ўрнатишга эришди. Офарин, Нурхон!

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 10 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзага етди.

Наманган вакиллари қўлга киритган олтин медаллар 2 та, жами медаллар сони эса 5 та бўлди. Барчамизга муборак!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
21👍11🎉4👏3👌1
#Онлайн
#Хушхабар
#ташрифдан_сўнг

Ўзбекистон-Қирғиз Республикалари чегарасида жойлашган “Учқўрғон” ва "Кенгсай" чегара божхона постлари очилди

Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифи чоғида фаоллар билан учрашувда Қирғиз томони билан келишилган ҳолда “Учқўрғон” божхона постини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этганди. Чегара пости яқинида Хитойлик ҳамкорлар билан “Учқўрғон-Кенсай” логистика марказини барпо этиш режалаштирилганини таъкидлаганди.

Узоқ кутилган воқеа - энди "Учқўрғон-автойўл” ва Қирғиз Республикасининг “Кенсай-автойўл” ўтказиш пунктлари  яна икки Давлат фуқаролари хизматини бошлади.

Шу муносабат билан бугун чегарада катта шодиёна - очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир икки томон вакилларининг самимий учрашуви билан бошланди. Шундан сўнг ўзбек ва қирғиз санъаткорларининг икки халқ тилидаги қўшиқлари воқеликдан мамнун аҳолининг рақсларига уланди.
 
Ўзбекистон- Қирғиз Республикаларига кириш-чиқишни 500 км. га қисқартирувчи чегара пости қурилиши ишлари ниҳоясига етди. Мазкур маскандан кунига 500 тадан ортиқ юкли ҳамда 300 дан зиёд енгил транспорт, 10000 нафарга яқин аҳоли ўтиши кутилмоқда.


Тантанали тадбирда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Боқит Тўрабоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов сўзга чиқиб, ушбу масканнинг давлатлараро аҳамияти ҳақида тўхталдилар.

Мазкур божхона чегара постининг очилиши нафақат Наманган вилояти, балки Фарғона водийси учун икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда катта қулайликлар яратади. Шунингдек, ҳудуд  иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Логистика, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади.

Рамзий лента қирқилгач,  ўзаро  дўстлик рамзи сифатида дарахт кўчатлари экилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар икки томондан дастлабки юк машиналарининг ўтиши бўлди.

Шундан сўнг Давлатлар расмийлари ва аҳоли вакиллари ўтказиш пунктларида яратилган шароитлар билан танишдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍71👏1🎉1
#Хушхабар

🔰 Наманганлик ёзувчининг болаларга бағишланган китоби чоп этилди

▫️Давлатимиз раҳбарининг “Болалар адабиётини ривожлантириш” борасидаги кўрсатмаларига биноан “Янги Ўзбекистон” Давлат нашриёти “Китобхон болалар” рукни остида бир қатор таниқли ёзувчиларнинг янги китобларини нашр этди.

Эътиборлиси, улар орасида наманганлик машҳур адиб Исоқжон Нишоновнинг болаларга бағишлаб ёзган “Сеҳргарнинг узуги” қиссалар ва ҳикоялар тўплами ҳам алоҳида китоб ҳолида жуда катта миқдорда нашриёт ҳисобидан босилди.

Маълумот учун: Исоқжон Нишоновнинг “Афғон шамоли”, “Довон”, “Жасорат”, “Миллат виждони, “Дилпора”, “Ҳаёт ва ажал”, “Адолат ғори”, “Қора маржон” каби етмишга яқин китоблари мамлакатимиздан ташқарида ҳам ўз ўқувчиларини топган.
4👍4👏1🤝1
#Хушхабар

Наманган — Тошкент йўналишидаги авиақатновлар сони кўпайди

Наманган — Тошкент ва Тошкент — Наманган йўналишидаги мунтазам авиақатновларнинг янги жадвали билан танишинг:

Наманган — Тошкент йўналиши
:
1)   Душанба куни ( US 502 ):

🛫 Намангандан учиш вақти: 20:20
🛬 Тошкентга қўниш вақти: 21:20

2)   Чоршанба куни (US 502 ):
🛫 Намангандан учиш вақти: 20:20
🛬 Тошкентга қўниш вақти: 21:20

3)   Чоршанба куни ( HY 094 ):
🛫 Намангандан учиш вақти: 22:55
🛬 Тошкентга қўниш вақти: 23:45

4)   Жума куни ( US 502 ):
🛫 Намангандан учиш вақти: 20:20
🛬 Тошкентга қўниш вақти: 21:20

5)    Шанба куни ( HY 094 ):
🛫 Намангандан учиш вақти: 17:40
🛬 Тошкентга қўниш вақти: 18:40

6)   Якшанба куни ( US 502 ):
🛫 Намангандан учиш вақти: 20:20
🛬 Тошкентга қўниш вақти: 21:20

Тошкент — Наманган  йўналиши:

1)    Душанба куни (US 501 ):
🛫 Тошкентдан учиш вақти: 18:40
🛬 Наманганга қўниш вақти: 19:40

2)    Чоршанба куни (US 501 ):
🛫 Тошкентдан учиш вақти: 18:40
🛬 Наманганга қўниш вақти: 19:40

3)    Чоршанба куни ( HY 093 ):
🛫 Тошкентдан учиш вақти: 08:05
🛬 Наманганга қўниш вақти: 09:05

4)    Жума куни (US 501 ):
🛫 Тошкентдан учиш вақти: 18:40
🛬 Наманганга қўниш вақти: 19:40

5)    Якшанба куни (US 501 ):
🛫 Тошкентдан учиш вақти: 18:40
🛬 Наманганга қўниш вақти: 19:40

6)   Якшанба куни (HY 093 ):

🛫 Тошкентдан учиш вақти: 07:25
🛬 Наманганга қўниш вақти: 08:25

Наманган халқаро аэропорти.
👍81👏1🎉1
#Хушхабар

64-халқаро "Гуллар фестивали" доирасида юртдошларимиз ва хорижий меҳмонлар учун яна бир қулайлик яратилди:

✈️Бугун, 31 май кунидан бошлаб Истанбул-Наманган-Истанбул йўналишидаги мунтазам  авиақатновлар сони яна 2 тага кўпайди.

🛬Centrum air авиакомпаниясининг Airbus-321 русумли ҳаво кемаси Чоршанба ва Шанба кунлари Истанбул-Наманган-Истанбул йўналишидаги мунтазам авиақатновлар амалга оширмоқда.

🛫Centrum air авиакомпаниясининг Истанбул-Наманган йўналишидаги илк парвозда186 нафар йўловчи гуллар шаҳрига етиб келган бўлса, 218 нафар йўловчи Намангандан Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.

📌Маълумот учун: 2024 йил 12 июнь санасидан бошлаб “Qanot Sharq”  авиакомпанияси томонидан хафтасига 2 маротаба  Сешанба ва Шанба кунлари Истанбул-Наманган-Истанбул йўналишидаги авиақатновлар йўлга қўйилган эди.

Наманган халқаро аэропорти.
11👍2🎉2👏1
#Хушхабар

Халқаро гуллар фестивалининг логотипи Халқаро бренд сифатида Республика Aдлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бугун Наманганда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон нотариусларининг II Миллий конгрессида бу ҳақдаги махсус гувоҳнома Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбари томонидан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Aбдураззоқовга топширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👌63👍1🎉1
#Хушхабар

64 –халқаро “Гуллар фестивали” яна 2 ҳафта давом этади


Бу йилги фестивал ўзига хос катта байрамга айланиб кетди. Ҳар йилгидан бошқача шукуҳда ўтаётган тадбирларга қатнашиш истагидаги юртдошларимиз, айниқса, хорижий меҳмонлар сони кун сайин ортмоқда. Дастлабки статистик маълумотларга кўра, ҳозирга қадар айнан “Гуллар фестивали”да иштирок этиш учун Наманганга
7 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг  — 712 минги хорижий давлатлардан, 3 миллион 700 нафари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, вилоятимизнинг барча туманларидан 2 миллион 600 минг нафардан зиёд нафосат ишқибозлари келдилар.

Кўп сонли иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан келиб чиқиб, ташкилий қўмита томонидан 64-халқаро “Гуллар фестивали” даврийлигини яна 2 ҳафтага узайтиришга қарор қилинди.

Демак, бу йилги фестивал шодиёналари 50 кун давом этади.

Олдинда ранг-баранг концерт дастурлари, миллий қадриятларимизга ҳамоханг тадбирлар режалаштирилмоқда. Энг асосийси, мафтункор ва бетакрор композициялар томошаси учун имконият янада кенгайди.

Келинг, кўринг, завқланинг! Барча-барчани таклиф этамиз.
3👍3🎉2