Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#flowerFestNamangan2023
#онлайн

Гуллар фестивалининг анъанавий автокарвони ҳаракатга шай ҳолатда

Бугун Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган 62-Халқаро гуллар фестивали старт олади.

Ҳар йилгидек бу галги сони ҳам Наманган халқаро аэропортидан йўлга чиқадиган гуллар карвони билан бошланади.

Айни дамда вилоятнинг “ҳаво дарвозаси” олдида 200 дан ортиқ турли хил маркадаги автомобиллар гулларга бурканган ҳолда ҳаракат учун шай ҳолатга келтирилди. 

Чечаклардан яратилган бетакрор композициялар фестивалнинг ўзига хос ташриф қоғозларидан бирига айланган.
#онлайн
#flowerFestNamangan2023

Гуллар анжуманининг очилиш маросими бошланди

Ҳар галгидан фарқли ўлароқ, гуллар фестивалининг тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғининг Нодирабегим кутубхонаси олдидаги дарвозасида бўлиб ўтмоқда.

Тадбирни гуллар фестивалининг мадҳияси бошлаб берди.

Тантанани Жамшид Умрзоқов ва мафтункор Диноза Кубаева олиб бормоқда.
#онлайн
#flowerFestNamangan2023

Наманган раҳбари Халқаро гуллар фестивали ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этди

Нафосат ва гўзаллик фестивалининг тантанали очилиш маросимини Наманган вилояти раҳбари Шавкатжон Абдураззоқав очиб берди. У ўз нутқида нафосат ва гўзалликка ошуфта дилларни ўзига ром этаётган ардоқли байрам йиллар давомида такомил топиб, вилоятнинг «ташриф қоғози»га айланиб улгурганини таъкидлади.

Буни йилдан йилга ушбу сайлга ташриф буюраётганлар қамрови кенгайиб бораётгани, биргина ўтган йилги фестивалга 2 млн 300 мингдан зиёд киши меҳмон бўлиб келганидан ҳам кўриш мумкин. Бу йилги анжуманда эса 4 млн меҳмон ташрифи кутилмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари 62-Халқаро гуллар фестивали ўтказилишига яқиндан кўмак берган барча масъул идоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар, Маданият ва туризм, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артисти, Наманганнинг фахрийси Ёдгор Садиев, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир нутқ сўзлади.
#flowerFestNamangan2023
#онлайн

Гуллар фестивалининг анъанавий автокарвонидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган 62-Халқаро гуллар фестивали старт олди.

Ҳар йилгидек бу галги сони ҳам Наманган халқаро аэропортидан йўлга чиқадиган гуллар карвони билан бошланди.

200 дан ортиқ турли хил маркадаги автомобиллар гулларга бурканган ҳолда ҳаракатга келди.

Чечаклардан яратилган бетакрор композициялар фестивалнинг ўзига хос ташриф қоғозларидан бирига айланган.
#flowerFestNamangan2023
#онлайн

Гуллар фестивалининг автокарвонидан ФОТОРЕПОРТАЖ
#онлайн

Куз-қишга пухта тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари давом этмоқда

Об-ҳаво ноқулайликлари ва ҳарорат пасайиши даврида инфратузилма объектларида муаммо келиб чиқишининг олдини олиш, аҳолига кўмирни ўз вақтида етказиб бериш, газ, электр ва сув таъминотидаги мавжуд муаммоларни ўрнида бартараф этишни таъминлаш совуқ мавсумни талофатсиз ўтишини таъминлайди.

Бугун ҳам эрта тонгдан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги куз-қиш штаби ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларига бириктирилган масуъулларнинг жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, ечимга келтириш борасида қилган ишлари ҳисоботи тингланди. Кўп қаватли уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини мавсумга тайёрлаш, совуқ кунларда аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш бўйича штаб томонидан қилинган ишлар таҳлил этилиб, галдаги вазифалар белгилаб берилди.

Мавжуд камчиликлар ва муаммолардан жиддий хулоса чиқариш кераклиги қайд этилиб, халқни рози қилиш ва турмуш фаровонлигини ошириш энг биринчи галдаги вазифа экани таъкидланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Янги Наманган тумани ҳокимлиги

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Онлайн

Давлатобод туманида қиш ва баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги махсулотларини захира қилиш ишлари давом этмоқда

2023-2024 йил қиш ва баҳор мавсумига ҳудудий тайёрлов корхоналари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариладиган ҳажмлари белгиланган бўлиб, унга кўра:

3,0 минг  тонна картошка;
1,1 минг тонна сабзи;
0,4 минг тонна пиёз;
0,6 минг тонна гурунч
маҳсулотлари захира режаси белгиланган.

Хозирда Давлатобод туманида фаолият кўрсатаётган йирик тадбиркорлар томонидан жами 2620 тонна қишлоқ хўжалиги махсулотларини захирага олинди.

Хусусан, "Темир бетон" МЧЖ томонидан 75 тонна картошка, 50 тонна пиёз, ва 150 тонна сабзи, "Бренд-2020" МЧЖ томонидан 30,0 тонна пиёз ҳамда "Сардор" МЧЖ томонидан 300,0 тонна сабзи махсулотлари захирага олинди.

Хозирда захира килиш ишлари давом эттирилмокда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Онлайн

Ҳудудларда олиб борилаётган  ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ижроси билан танишиб бораётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Давлатобод туманидаги "Юксалиш" кичик саноат зонасидаги "Исмоил -Жавлонбек" хусусий корхонаси  фаолияти билан танишди.

3 млн. доллар инвестиция эвазига барпо этилган корхонада 100 та иш ўрни яратилган бўлиб, замонавий дастгоҳлар ёрдамида йилига 12 млн. долларлик қоғоз қути, турли ёрлиқлар ишлаб чиқарилади ва ҳамда экспортга йўналтирилади.

Вилоят раҳбари жараёнларни кўздан кечириб, корхона фаолиятини кенгайтириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича тадбиркорга тавсиялар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Онлайн

Аҳолига кўмир маҳсулоти узлуксиз етказиб берилмоқда

Наманган вилоят истеъмолчилари учун 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 600,3 минг тонна (шундан 251,8 минг тонна маҳаллий ва 348,5 минг тонна импорт) етказиб бериш режалаштирилган. Шу кунга қадар жами 360,7 минг тонна (шундан 179,3 минг тонна (71%) маҳаллий ва 181,4 минг тонна (52%) импорт) етказиб бериш ишлари бажарилди.

Аҳоли ҳонадонларига 243,0 минг тонна (шундан 153,0 минг тонна маҳаллий ва 90,0 минг тонна импорт) жамғалиши режалаштирилган. Шу кунга қадар жами 120,5 минг тонна ёки 50 % (шундан 81,3 минг тонна (53%) маҳаллий ва 39,2 минг тонна (44%) импорт) етказиб бериш ишлари бажарилди.

Булардан ташқари вилоят аҳоли ҳонадонлари учун 50 та вагонда жами 3,5 минг тонна (Поп кўмир омборига 700 тонна, Чуст омборига 210 тонна, Тўрақўрғон омбори 700 тн, Наманган шахар омборига 700 тонна, Чорток омборига 560 тонна, Уйчи омборига 210, Учқўрғон омборига 210 ва Норин омборига 210 тонна) эртанги кун учун маҳаллий кўмир жамғариш ишлари бошлаб юборилган.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Онлайн

Давлатобод туманида қиш ва баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги махсулотларини захира қилиш ишлари давом этмоқда

2023-2024 йил қиш ва баҳор мавсумига ҳудудий тайёрлов корхоналари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариладиган ҳажмлари белгиланган бўлиб, унга кўра:

3,0 минг  тонна картошка;
1,1 минг тонна сабзи;
0,4 минг тонна пиёз;
0,6 минг тонна гурунч маҳсулотлари захира режаси белгиланган.

Хозирда Давлатобод туманида фаолият кўрсатаётган йирик тадбиркорлар томонидан жами 4505 тонна қишлоқ хўжалиги махсулотларини захирага олинди.

Хусусан, "Темир бетон" МЧЖ томонидан 120 тонна картошка, 20 тонна пиёз, 600 тонна сабзи, "Бренд-2020" МЧЖ томонидан 30,0 тонна пиёз, Мархабо М савдо МЧЖ 200 тонна сабзи ҳамда "Сардор" МЧЖ томонидан 400,0 тонна сабзи махсулотлари захирага олинди.

Хозирда захира қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Sayt | Telegram
#онлайн

63-Халқаро "Гуллар фестивали" доирасида очиқ осмон остидаги оқшом концерти бошланди

Гуллар анжуманининг иккинчи куни ҳам ёрқин лаҳзаларга бой ўтмоқда.
Айни дамда “Афсоналар водийси” тематик паркида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Очиқ осмон остида” деб номланган концерт дастури бошланди.
Унга бош дирижёр, халқаро танловлар совриндори Алибек Абдураҳманов бошчилик қилмоқда.

Концертда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, таниқли ва ёш солистлар, жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этиляпти.

Айниқса, Ўзбекистон, Татаристон, Бошқирдистон ва Қорақалпоғистон Республикалари халқ артисти Женисбек Пиязов ижросидаги ариялар, опера ва миллий халқ термалари йиғилганларда катта таассурот қолдириб, барчани рақсга чорлади.

Жонли ижродаги қўшиқлар ва акапелла йиғилганларга ўзгача завқу шавқ бағишламоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh