#ҚУЛАЙЛИК
Наманганда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш яна йўлга қўйилди – жараёнга беш дақиқа вақт кетади
Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилган эди. Энди марказ томонидан «права» бериш яна йўлга қўйилди.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштириш фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ҳамда тўлов квитанцияси асосида амалга оширилади. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.
Ариза ҳамда тегишли ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг расмга тушиб, планшет орқали ҳужжатга имзо қўйилади. Бу жараёнларга эса 5 дақиқа кифоя қилади.

🔹Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради.
Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39° бўлади.
🔹Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.
❗️Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
🌐 www.davlatobod.uz

⚡️Ўзбекистонда 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланди
Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон қонунчилигида «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.
Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни яна-да кучайтириш тўғрисида» қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли «Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси» санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.
Унга асосан:
2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
1 октябргача 2-доза вакциналари;
1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.
https://t.iss.one/davlatobodhokimligi

⚡️Ошхона, чойхона ва ресторанлар энди фақат очиқ ҳавода ишлайди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.
Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/davlatobodhokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатобод туманидаги электр энергияси билан боғлиқ муаммо жойида ҳал этилди.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/davlatobodhokimligi
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/davlatobodhokimligi
Чиқиндиларни ташиш учун янги техникалар топширилди
Кундан кунга аҳоли сони кескин ошиб бормоқда, бу эса ўз навбатида санитар тозалов хизматига бўлган талабни ҳам ошишига олиб келади.
Кўчаларни озода ва обод ҳолда сақлаш учун албатта махсус техникаларга эҳтиёж зарур.
Наманган вилояти “Мусаффо иқлим” МЧЖ бугунги кунда кўчаларни чиқиндилардан ҳоли сақлашга хизмат қилмоқда.
Шуни инобатга олган ҳолда, янги ташкил этилган Давлатобод ва Янги Наманган туманларига ISUZU NQR71PL русумидаги 10 дона махсус техника топширилди. Ушбу техникалар янги туманларда истиқомат қилиб келаётган аҳолидан ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун хизмат кўрсатади.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди. Махсус техникаларни топширар экан, вилоят ҳудуди ҳамиша обод ва кўркам, чиқиндилардан ҳоли бўлиши зарурлигини таъкидлади.
«Қаерда поклик бўлса, ўша ерда қут-барака бўлади. Қаерда озодагарчилик ва тартиб-қоида бўлса, ўша ерда иш унуми бўлади. Шундай экан, ушбу ишга масъуллар мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишлари шарт»,— деди ҳоким.
Каналга уланиш - @yanginamanaxborot

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш - @yanginamanaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги қарори
#online
Нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Жамолиддин Aлойдинов,
Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов, Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, Наманган шаҳар бош имоми Мусохон Aбасиддиновлар, Давлатобод тумани "Боғ","Ўрта Ғирвон","Юқори Ғирвон" маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан 82 мактабда тарғибот ишлари олиб борди
Мулоқот давомида фуқароларга ҳудудларни ободонлаштириш, пандемия шароитида карантин талабларига қатъий амал қилиш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатвосига кўра “Қурбон ҳайити” намозини уйда ўқиш ҳамда коронавирус инфекциясидан энг яхши ҳимоя ваксина олиш эканлиги бўйича тушунчалар берилди.
Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi