Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.98K subscribers
93.1K photos
6.69K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#online

Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказидаги бунёдкорликлар билан танишмоқда


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишларини Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи"дан бошлади.

Дастлаб аввал берилган топшириқлар ижросини назорат қилди. Масъуллар билан суҳбатлашиб, юзага келган муаммоларни ўрганди ва уларни бартараф этиш ҳамда ишларни тезлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари боғдаги дам олиш масканлари, болалар майдончалари, сунъий кўл ва "Ватанпарварлик боғи" қурилиши билан танишиб, бу ерда аҳоли учун янада қулай ва замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф давомида Шавкатжон Абдураззоқовга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ ҳудудида турли манзарали дарахтлар экиш режаси тақдимот қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#online

95 сонли мактабга қўшимча бино қурилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Давлатобод туманида инвестиция дастурига киритилган объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида туманда бўлиб турибди.

Мактабга 660 ўринли янги бино, 12х24 ўлчмадаги ёпиқ спорт зал ва ёрдамчи бино, 250 ўринли фаоллар зали қурилмоқда, 280 ўринли эски бинони мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Бу ишлар учун жами 10 млрд. 691 млн. сўм маблағ ажратилган.

Айни кунларда мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бош прокурор ўринбосари қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, қурувчи ва масъуллар билан сухбатлашиб, белгиланган муддатларда сифатли бажариш, жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Штаб фаолияти раҳбарият назоратида

Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида махсус штаб ташкил этилди. Мазкур штабнинг самарали ва узлуксиз фаолият юритиши туман раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман ИИБ бошлиғи Бобиржон Шукуров штаб фаолияти билан танишиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнларини ўрганишди. Ўрганиш давомида мурожаатларни ҳал этишда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, уларнинг муаммоларини самимийлик билан эшитиш ва тезкор ечим топиш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

Штаб ходимларига кунлик таҳлилий маълумотлар тайёрлаб бориш, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ барча масалаларда аниқ ва тизимли ёндашувни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур штаб фаолияти аҳоли учун қулай ва самарали хизмат кўрсатишни мақсад қилиб, ўз ишини давом эттирмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Аҳоли хонадонларига замонавий иссиқлик тизимлари ўрнатилмоқда

Аҳоли хонадонларига сифатли ва барқарор иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида замонавий, ҳамёнбоп ва энергия тежамкор батареялар ҳудудларга олиб келиниб, аҳоли учун қулай нархларда ўрнатиб берилмоқда.

Лойиҳа нафақат аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштириш, балки иссиқлик таъминоти самарадорлигини оширишни ҳам кўзда тутади. Маҳаллий мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрнатилаётган замонавий батареялар нафақат экологик хавфсиз, балки энергия истеъмолини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, мазкур дастур давомида аҳоли хонадонларида иссиқлик таъминотини яхшилаш билан бир қаторда, электр энергияси истеъмоли бўйича харажатларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу билан бирга, батареяларнинг арзон нархларда ўрнатиб берилиши аҳолининг молиявий юкини камайтиришга хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Муҳокама йиғилиши ўтказилди


Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев раҳбарлигида навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳага дахлдор тегишли ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, банк вакиллари ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда тумандаги ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, аҳоли томонидан оилавий бизнесни ривожлантириш мақсадида олинган кредит маблағларининг ўз вақтида қайтарилиши ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг доимий даромад манбаларига эга бўлишини таъминлаш масалалари муҳим аҳамият касб этди. Йиғилиш давомида масъул раҳбарларга ушбу йўналишларда самарали иш ташкил этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Таҳлилий натижалар ва муҳокама қилинган масалалар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда

Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда янги қувватларни ишга тушириш билан бирга аҳолига тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқларни тортиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларидаги 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон ва 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.

Аҳоли учун энергия самарадор иссиқлик тизимининг афзалликлари тушунтирилмоқда. Марказлашган тизимга уланиш имкониятлари ва янги тизимнинг қулайликлари ҳақида кенг тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев лойиҳа доирасидаги амалий ишлар билан танишиб, келгусидаги вазифалар бўйича кўрсатмалар бердилар. Ушбу лойиҳа нафақат турмуш даражасини яхшилаш, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Давлатобод тумани сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман ИИБ бошлиғи Бобуржон Шукуровлар, профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла раислари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.

Учрашув давомида ҳудудларда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Туман ҳокими мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берган бўлса, туман ИИБ бошлиғи ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда чет элда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларни юртга қайтариш ва улар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди. Сектор раҳбарлари бу борада маҳалла ва профилактика инспекторларига фуқароларнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш ва уларни жамиятга қайта интеграция қилиш бўйича аниқ вазифалар юклади.

Хусусан, туман ҳокими профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларига фуқаролар билан яқин мулоқот ўрнатиш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича аниқ йўналишларни белгилаб берди.

Учрашув якунида маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, долзарб масалаларни биргаликда ҳал этишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#Online

«Ёшлик барака» бозори чорва ҳамда парранда ишқибозлари билан тўлди

Наманган 2-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалар кўргазмаси бошланиш арафасида.

Янги Наманган туманининг «Ёшлик барака» бозори парранда ва чорва ишқибозлари билан тўлди. Айни пайтда меҳмонлар сони 25 мингдан ошди. Улар орасида қўшни мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳлар бор.

Кўргазмадан 250 килодан юқори тош босадиган зотдор қўйлар, кўркам отлар, вазнли буқалардан тортиб,  ноёб паррандалар ўрин олган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#online

Давлатобод тумани ҳокими 1-сонли туғруқхона фаолиятини ўрганди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев 1-сонли туғруқхона фаолиятини ўрганиб, қиш мавсумида беморлар ва фуқаролар учун яратилаётган шароитлар билан танишди.

Ўрганиш давомида туғруқхонадаги иссиқлик тизими, беморларга хизмат кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туғруқхона марказий иссиқлик тизимига уланган бўлиб, муассасада генератор ҳам мавжуд. Бу эса ҳар қандай ноқулай ҳолатларда ҳам муассаса тўлиқ қувватда ишлашини таъминлайди.

Туғруқхона ҳудудида иссиқлик таъминоти мукаммал даражада йўлга қўйилган. Шу билан бирга, туман ҳокими туғруқхона жамоасига хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш ва аҳолига тезкор ҳамда сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий тавсиялар берди.

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
#online

Ижтимоий соҳа объектлари ўрганилмоқда

Давлатобод туманида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолига муносиб шароитлар яратиш ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг фаолиятини ўрганиш ишлари жадал давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев марказий шифохонада бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, беморлар ва уларни йўқлаб келувчи фуқаролар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шифохонадаги иссиқлик тизими, электр энергияси билан таъминланиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш даражаси ҳар томонлама ўрганилди. Туман ҳокими шифохона ходимлари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
#online

Давлатобод тумани аэропорт ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_совғаси

Президент совғалари Наманганга етиб келди

Ўзбекистон Республикасида ёш авлодга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлган “Президент арчаси” байрам тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган.

Тадбирларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тегишли вазирликлар ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан,  Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 турдаги ўқув қуроллар ва 15 хил ширинликдан иборат бўлган 647 дона Президент совғалари Наманган вилоятига етиб келди.

Батафсил видеода...

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Ахборот хизмати
#online

Давлатобод тумани аэропорт ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
#online #yangi_yil #yarmarka #arzon

Давлатобод туманида арзонлаштирилган "Янги йил" савдо ярмаркалари фаолияти давом этмоқда!

Вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, Наманган шаҳри ва туманлар марказларида "Янги йил" байрами арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Мазкур ярмаркаларнинг асосий мақсади – Янги йил байрами арафасида аҳолига қулайлик яратиш, ички истеъмол бозорларини асосий турдаги маҳсулотлар билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Хусусан, Давлатобод туманидаги “Яшил” деҳқон бозорида Мингбулоқ, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чуст туманлари ҳамда “Яшил” деҳқон бозори тадбиркорлари томонидан картошка, пиёз, гуруч, гўшт, ун, ўсимлик ёғи, мева ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилди.

Бугун, Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман департамент бўлими билан биргаликда озиқ-овқат ярмаркаси фаолияти билан танишиб, аҳолига қулай, арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Барча юртдошларимизни ушбу савдо ярмаркаларига ташриф буюришга таклиф этамиз!


Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat
#online

Давлатобод туманида 95-сонли мактаб учун янги бино қурилмоқда

Давлатобод туманидаги 95-сонли мактаб учун янги бино қурилиши жараёнлари жадаллик билан давом этмоқда. Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳа асосида 660 ўринли янги бино, 12х24 ўлчамдаги ёпиқ спорт зал, ёрдамчи иншоотлар ва 250 ўринли фаоллар зали барпо этилмоқда. Шунингдек, мактабнинг 280 ўринли эски биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилади.

Қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун умумий қиймати 10 миллиард 691 миллион сўм маблағ ажратилган.

Ишчи гуруҳ мактабда, қурилиш жараёнларини ўрганди ва қурувчилар ҳамда масъул шахслар билан мулоқотда бўлди. Қурилиш ишларининг сифатли ва хавфсиз тарзда белгиланган муддатларда якунига етказилиши юзасидан кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Қурилиш ишлари режага мувофиқ давом этмоқда...

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat
#online

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Давлатобод туманида инвестиция дастурига киритилган объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишмоқда.

Тумандаги 95 сонли мактабга қўшимча бино қурилмоқда. Мактабга 660 ўринли янги бино, 12х24 ўлчмадаги ёпиқ спорт зал ва ёрдамчи бино, 250 ўринли фаоллар зали қурилмоқда, 280 ўринли эски бинони мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Бу ишлар учун жами 10 млрд. 691 млн. сўм маблағ ажратилган.

Айни кунларда мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бош прокурор ўринбосари қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, қурувчи ва масъуллар билан сухбатлашиб, белгиланган муддатларда сифатли бажариш, жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Миллий либослар челенжи: миллийлик ва қадриятларнинг тарғиботи

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилиши йўлга қўйилган. Ушбу тадбир миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу муносабат билан Давлатобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳам ҳафтанинг ҳар жума куни турли ташкилот ва муассасаларда миллий либослар челенжлари ташкил этилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокимлигида мазкур челенж ўтказилди. Тадбирда ишчи-хизматчилар миллий либосларда қатнашиб, ўзларининг миллийликка бўлган эҳтиромини намоён этдилар.

Мазкур челенжларни тумандаги барча ташкилот ва корхоналарда давом эттириш режалаштирилган. Челенжлар халқимиз маданияти ва миллий урф-одатларини асрашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий либослар нафақат анъанавий кийим сифатида, балки халқимизнинг тарихи ва қадриятлари рамзи сифатида ҳам хизмат қилади.

Миллий либослар челенжи авлодлар ўртасидаги маданий меросни сақлаш ва келажакка етказишда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу саъй-ҳаракатлар миллийликни асраб-авайлаш йўлидаги яна бир қадамдир.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#online

Миллий либослар челенжи.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh