Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.3K subscribers
104K photos
7.79K videos
70 files
15.6K links
Download Telegram
#ҚУЛАЙЛИК

Наманганда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш яна йўлга қўйилди – жараёнга беш дақиқа вақт кетади

Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилган эди. Энди марказ томонидан «права» бериш яна йўлга қўйилди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштириш фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ҳамда тўлов квитанцияси асосида амалга оширилади. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.

Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Ариза ҳамда тегишли ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг расмга тушиб, планшет орқали ҳужжатга имзо қўйилади. Бу жараёнларга эса 5 дақиқа кифоя қилади.