Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, сенатор И.Нажмиддинов ҳамда Вилоят мусулмонлар идораси бош имом хатиби А.Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Давлатобод туманидаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди.

жумладан "Порлоқ" ва "Тўқувчи" маҳалаларида Нуронийлар, Кексалар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш, феврал ойидан бошлаб ҳудудларда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси асосида ҳар бир маҳаллада, ҳаётий тажрибага эга нуронийга 10 нафардан ишсиз, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган, профилактик ҳисобда турган ёки нотинч оилаларда тарбияланаётган ёшларни бириктириш ва Нуронийларнинг вазифаларини жойида қандай бажарилаётганлигини, бугунги кунда маҳалла Нуронийларини олдига қуйилган топшириқларни бажаришда учраётган муамолар ва уларни ечиш борасидаги фикрлар билан ўртоқлашилди.

Шунингдек И.Нажмиддинов учрашув жараёнларида "Порлоқ" маҳалласида Нуронийлар ўртасидаги шахмат мусобақасида қатнашиб ғолибликни қўлга киритган нуронийларга совғалар топширилди. Ўрганишлар давомида "Тўқувчи маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар учун янги ташкилланган спорт клуби билан яқиндан танишиб, мусобақаларда ғолибликларни қўлга киритган ёш авлод вакилларига эсдалик совғалари улашдилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани Халқлар Дўстлиги маҳалла фуқаролар йиғинида 168 нафар фуқарода жами 252.5 млн сўм кредитдан бўлган қарздорлигини ундириш бўйича туман иқтисодий идорадан бириктирилган вакиллар маҳалла фаоллари, уй бошқарувчиси ва вилоят марказий банк иқтисодий идорадан бириктирилган Пенсия жамгармаси бошқармаси бошлиғи бошчилигида иш ташкил этилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Чимбой гузари” маҳалласида бўлди.
Ҳозирга келиб маҳалла аҳолиси 14 мингдан ошган. Бу ерда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масаласи долзарб бўлиб борди. Ва ҳудуд яқинда «Обод маҳалла» дастури доирасида ободонлаштирилди.
Енгил конструкциядан тўқимачилик корхонаси ташкил этилди. Бу ерда 300 дан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Чимбой гузари в городе Нукусе.
В настоящее время в махалле проживают более 14 тысяч человек. Назревал вопрос улучшения социальной инфраструктуры. И недавно махалля была благоустроена в рамках программы "Обод махалла".
Здесь организовано швейное предприятие с использованием легких конструкций, где обеспечены работой более 300 женщин. Глава государства побеседовал с ними.

#Mirziyoyev #safar #mahalla #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрди.
Бу лойиҳа “Жана базар” маҳалласида амалга оширилган бўлиб, 270 минг квадрат метр эшик ва дераза ромлари тайёрлаш қувватига эга. 230 киши иш билан таъминланган. Уларнинг кўпчилиги ёшлар.
Президент “Жеке терек” маҳалласидаги янги турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида ҳам бўлди. Бу ерда 5 та 16 қаватли уй барпо этиш мўлжалланган.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью нового предприятия по изготовлению пластиковых дверей и рам.
Предприятие, открывшееся в махалле Жана базар, способно производить в год 270 тысяч квадратных метров дверей и рам. Здесь работают 230 человек, в большинстве - молодежь.
Президент посетил также площадку строительства нового жилищного комплекса на территории махалли Жеке терек, где планируется возведение пяти 16-этажных домов.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter