Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, корхона, ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

- Туманда мактабгача таълим тизимининг бугунги кун ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича истиқболдаги вазифалар тўғрисида

- “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш ва бу билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси тўғрисида

- Давлатобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг “Яраштирув комиссияси” фаолияти ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида олиб бораётган ишлари тўғрисида

- “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш ҳамда уларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлатобод туманидаги Халқ қабулхонасининг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш бўйича тушаётган мурожаатларни таҳлили, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг ўрганиш натижалари юзасидан” ахборотини кўриб чиқиш ҳақида ва бошқа масалалар кўриб ўтилди

Сессия ишини #online кузатишингиз ҳам мумкин бунинг учун қуйидаги манзилни босинг 👉 https://www.facebook.com/davlatobod/videos/722933739112535

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Давлатобод туманидаги электр таъминотида узилишлар вақтинча давом этмоқда!

Жорий йил 24 феврал куни Давлатобод туманида жойлашган 110/6 кВли "Ибрат" нимстансиясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида ҳабар берган эдик, ҳозирда таъмирлаш ишлари якунига етмаганлиги сабабли, Давлатобод туманидаги "Юксалиш", "Орзу", "Ёшлар" саноат зоналаридаги электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

"Наманган ҲЕТК" матбуот хизмати