Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди.
Бу муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган. Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Шу билан Президент Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Глава государства ознакомился в городе Нукусе с деятельностью ситуационного центра инвестиционных проектов.
Центр представляет собой единую систему формирования, реализации и мониторинга бизнес-проектов. За центром закреплены представители ведущих отраслей промышленности. Президенту представлена информация о запланированных отраслевых проектах для Каракалпакстана.
На этом глава государства завершил поездку в Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #investitsiya #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ахборот-технологиялар (IT) соҳасидаги инновацион ғоя ва стартап лойихалар - Ideathon танлови ўтказилди
🌦 ​​25 февраль куни Наманган вилоятида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар бир маҳаллада кутубхона албатта бўлиши керак. 2022 йилда босқичма-босқич ҳар бир туман марказида Давлатободдаги Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани каби замонавий кутубхона барпо қилишни бошлаймиз”, - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#online

Маҳаллаларда баҳорги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Ўлкамизга баҳор фасли кириб келиши билан жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилади.

Давлатобод туманида ҳам баҳорги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Туманнинг "Гулобод" маҳалласида ҳам фуқаролар томонидан ариқлар тозаланиб, дарахтларга ишлов бериб, ерлар баҳорги экин экишга тайёрланмоқда. Маҳалла аҳли томонидан ҳудудларга мевали ва манзарали дархтлар экилмоқда..

Ушбу ободонлаштириш ишларида маҳалла фуқаролари, ташкилот ва муассаса ишчилари ҳам фаол иштирок этиб, ободликка ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi